Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 22 Декабр 2017 Кӯришлар: 2258
Печат

 

ёхуд «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компаниясининг мамлакат аҳолисига мурожаати хусусида

energetika 2017 21Мустақил Тожикистонимизда соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришларни мушоҳада этаркансан, тан бермасдан иложинг йўқ. Зеро, бунақаси ҳалигача юз бермаган эди-да. Агар мустақиллигимизнинг дастлабки ўн йилини қайта тиклаш учун сарф этдик, деб ўйласак, демак бор-йўғи 15-16 йил ичида тиббиёт соҳасида юз берган улкан ўзгаришларни ўзига хос инқилоб, деб аташ мумкин.

Илгари фақатгина пойтахтда тиббиёт университети фаолият юритган бўлса, кейинги йилларда яна биттасининг Данғара ноҳиясида ўз фаолиятини бошлаши барчанинг хурсандчилигига сабаб бўлгани рост. Бу икки олийгоҳдан ташқари медицина асослари қатор олий ўқув юртларида ҳам ўқитила бошлангани соҳа ходимларига бўлган эҳтиёжнинг юқорилигидан далолат беради, албатта.

Ҳа, чинданам мустақилликнинг кейинги 15-16 йилида соҳа тубдан ислоҳот этилганининг гувоҳи бўлдик. Зеро, миллат саломатлигини соғлом жамият асоси ҳисоблаган Тожикистон Ҳукумати соғлиқни сақлаш соҳаси ислоҳотини давом эттириш жараёнида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг юқори бўлиши, сифати ва самарадорлигини яхшилаш ҳамда биринчи тиббий ва санитария ёрдами кўрсатишнинг янги шаклларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. 

Статистик маълумотларга биноан, врачлар ҳаёт шароитлари ва фаолияти самарасини яхшилаш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш 19 баравар оширилган бўлиб, бугунги кунда соҳада 20дан зиёд миллий дастурлар амалга оширилаётгани кўзга ташланади.

Республика бўйлаб хусусий клиникалар очилиши, хизмат кўрсатишнинг алтернатив усулига ўтиш, замонавий асбоб-ускуналар ва улардан оқилона фойдаланиш бугунги кундаги соғлиқни сақлаш соҳасининг улкан ютуқларидандир.

Мамлакат бўйлаб юзлаб беморхоналару тиббиёт нуқталари капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланиши ҳам Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бошлиқ Тожикистон Хукуматининг соҳага алоҳида диққат-эътибор бераётганидан дарак беради.

Биргина пойтахт Душанбеда қуриб фойдаланишга топширилган «Истиқлол» саломатлик маркази тиббиёт ходимларининг асрий орзуси эмасмиди, ўзи?

Бу ва бу кабилар муҳтарам Президентимиз бошлиқ Тожикистон Ҳукуматининг халқимизга бўлган ғамхўрлигининг олий нишонаси, деб ўйлайман.

Шу ўринда яна бир гап: бугунги кунгача саломатлик марказлари, беморхоналарда қисман бўлса-да, электр узилиши ҳодисалари рўй бериб турарди. Бу узилишлар эса, гарчи қисқа муддатга бўлса-да, ҳаёт-мамот билан курашаётган тиббиёт масканлари ходимлари учун ноқулайлик туғдирарди.

Аммо мана, иккинчи йилдирки, мамлакатимиз бўйлаб электр тақчиллигига барҳам берилди. Бу йил эса, «Барқи Тожик» ОҲХК раҳбарияти мамлакат аҳолисига мурожаатнома билан чиқиб, бу йилги қиш мавсумида электр энергияси тўлиқ узатилишини изҳор этди. Бу, албатта, муҳтарам Президентимизнинг мамлакатда энергетик мустақилликка эришиш йўлида қилган саъй-ҳаракатлари натижасидир, албатта!

Яна шуни унутмаслик лозимки, нурафшон келажакка етишишнинг муҳим асосларидан бири, бу энергетик мустақилликдир.

Мана, табобат масканларимизу хонадонларимиз чароғон. Бу чароғонлик не-не заҳматлар туфайли келганини асло эсдан чиқармаслигимиз ва электр энергиясидан фойдаланишда исрофгарчиликка ҳаргиз йўл қўймаслигимиз зарур. Зеро, ҳамма вақт тежамкорлик баракага сабаб бўлиб келган.

Маҳамадали Назаров, Турсунзода шаҳар марказий беморхонаси асаб жарроҳлиги

бўлими мудири.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Бургутнинг сўнгги рақси

 

1941 йилнинг ёзи. Балхувон тоғларида буғдойлар эндигина қизариб қолганди. Катта-ю кичик, эркак-аёл барча Ғундиён қишлоғидаги Кафлезак тепалигида буғдой ўришарди. Тепалик бошидан Мармар бобонинг хушовоз ва ёқимли овози узоқ-узоқларга эшитилиб турарди:

-Мен куйдиму ёр…

Муфассал...

Меҳрибонлик уйларидан

 

ФАРЗАНД МЕҲРИ

Суғд вилояти Хўжанд шаҳридаги кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш минтақавий марказида 53 нафар қарияга доимий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 20 нафари эркак, 33 нафари аёл бўлиб,  уларга барча яшаш шароитлари яратилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2360487

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9390856
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1885
6714
1885
9346659
30743
133128
9390856

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.104
Бугун: 06-04-2026 10:23:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015