Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Сентябр 2015 Кӯришлар: 2245
Печат

 

СЕНТЯБРНИНГ МУДҲИШ ТОНГИ

vatan xoinlariКузнинг дастлабки кунларининг мусаффо тонгида тарқалган мудҳиш хабар бутун мамлакат аҳлини қаттиқ ташвишга солиб қўйди…

Тўртинчи сентябр тонгида Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Ваҳдат шаҳри бўлими ва Душанбедаги Мудофаа вазирлигининг аппаратига террорчилик амалиётлари уюштирилди.

Зўравонлик ҳаракатлари оқибатида ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг саккиз нафар аъзолари: тўрт нафар милиция ходимлари, уч нафар махсус топшириқни бажарувчи милиция отряди намояндалари, бир нафар давлат автомобил назорати вакили ҳалок бўлишди.

Ички ишлар вазирлиги Ваҳдат шаҳар бўлимидаги қуролли тўқнашувлар натижасида террорчи гуруҳ бошлиғи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг собиқ ходими, истеъфодаги подполковник Зиёратдин Абдуллоев ва унинг қонхўр маслакдошларининг бир неча нафари ўлдирилди.

Афсуски, Душанбе шаҳридаги қонли воқеалар раҳбари, Мудофаа вазирлигининг полковниги Жунайдулло Умаров жуфтакни ростлаб қолди…

 

ҚЎЛИ ҚОНГА БЕЛАНГАН ГЕНЕРАЛ

Тожикистон Республикаси махсус хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув-тергов тадбирлари натижасида, амалга оширилган террорчилик амалиётларида Тожикистон Мудофаа вазирининг ўринбосари, бирлашган тожик мухолифатининг собиқ қўмондонларидан бири Абдуҳалим Назарзода Мирзо (ҳожи Ҳалим)нинг қўли борлиги аниқланди.

Мазкур террорчилик амалиётларининг олдиндан режалаштирилганлиги маълум бўлди.

Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан зудлик билан террорчиларга қарши махсус ҳарбий амалиёт жараёни бошлаб юборилди.

Амалиётнинг дастлабки босқичларидаёқ ўз миллатига хиёнат қилган генералнинг Рўдакий ноҳиясидаги истиқомат жойи ва унга қарашли Душанбедаги нон заводидаги омборида катта қурол-яроқ захираси борлиги аниқланди. Ва 500дан ортиқ ўт очиш қуроллари мусодара қилинди.

Террорчи гуруҳнинг 13 нафар аъзоси зарарсизлантирилиб, 32 нафари қўлга олинди.

Махсус ҳарбий амалиётни давом эттириш натижасида, хоинлар гуруҳининг яна 4 нафар вакили йўқ қилинди, 21 нафари асирга тушди, 24 та «АКМ» русумидаги автомат, 2 та Калашников пулемёти ва 50 та ўқдон олиб қўйилди.

Ҳозиргача қуролли гуруҳнинг 55 нафар аъзоси қўлга олинди, 17 нафари эса, зарарсизлантирилди.

Душанбе шаҳридан 150 километр узоқликда жойлашган Ромит дарасига яширинган ҳожи Ҳалим террорчи гуруҳининг қолган аъзоларини зарарсизлантириш ва қўлга олиш ҳарбий амалиёти давом этмоқда…

 

ЛАЪНАТГА УЧРАГАН ХИЁНАТ АМАЛИ

Қонли воқеалар юз берган куннинг эртасигаёқ Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон халқнинг ижтимоий аҳволидан хабар олиш мақсадида Ваҳдат ноҳиясига ташриф буюрди.

Президент ноҳия аҳли билан юзма-юз суҳбатлашар экан, бўлиб ўтган қонли воқеаларга миллат хоинларининг мамлакатдаги барқарор ижтимоий-иқтисодий вазиятни издан чиқаришга уриниши, деб баҳо берди.

Ноҳия аҳли ҳам террорчилар ва улар амалга оширган хунрезликдан ғазабланиб, ҳазар қилишларини изҳор этдилар.

Мудҳиш воқеалардан сўнг, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали бўлиб ўтган суҳбат чоғида ҳам хоинлар қўл урган номақбул воқеалар давлатга ва халққа хиёнат деб баҳоланиб,  нафратга ва лаънатга муносиб эканлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи Парламенти вакиллари томонидан ҳам воқеаларга айнан шундай назар билан қаралди…

 

ТУЗДОНГА ТУПУРМОҚ – НОИНСОНИЙ ХИСЛАТ

Масаланинг кишини таажжубга солиб, ажаблантирадиган томони шундаки, террорчи гуруҳ таркибидаги ҳожи Ҳалимнинг аксарият маслакдошлари ҳуқуқ муҳофазаси идоралари ва Мудофаа вазирлигининг тузини еб, тузлиғига тупуриш даражасида пасткашликка борган инсонлардир.

Булар Мудофаа вазирлиги десант бригадаси бошлиғининг сиёсий-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Мустафао Назаров.

Мудофаа вазирлиги молия ва бюджет башқармаси катта нозири, майор Насим Юсупов, шунингдек, ҳуқуқ муҳофазаси органларининг собиқ ходимлари Баҳодир Кабиров, Тожиддин Собиров ҳамда Мудофаа вазирлигининг собиқ хизматчиси Сирожиддин Одинаев (ҳожи Сирож)лардирким, улар узоқ йиллар давомида юқорида зикр этилган идораларда ишлаб ўз ва фарзандлари ризқу насибасини топишган.

Демак, бундан келиб чиқадики, улар кўнгилларига хиёнат, хоинликни тугиб, қора ният билан билан элу юртга «хизмат» қилишган.

Энди улар топган ва фарзандларига берган луқма ҳалолми ёки ҳаром!?.

Бу ёғи ёлғиз Яратганга аён…

Ҳарқалай, халқларимиз тузни еб, туздонга тупурганларни ҳеч қачон инсонлар қаторига қўшмаган…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

МАЛАК ЭРДИМ, ЗАМИНГА ТУШДИМУ ХОРУ ЗАЛИЛ БЎЛДИМ...

 

1961 йили туғилган. С. М. Киров номли Ленинобод давлат педагогика олийгоҳининг  тарих-филология куллиётини тугатган.

“Халқ овози” газетасида мухбир,  адабиёт ва санъат бўлими мудири, “Замондош” ҳафтаномаси ва “Осиё” журналлари бош муҳаррири вазифаларида ишлаган.

Муфассал...

"ГИННЕС КИТОБИ"ГА ДАЪВОГАР БОЛАКАЙ

 

Рўдакий ноҳияси Гулистон қишлоқ жамоатига қарашли Болошаҳр маҳалласида истиқомат қилувчи 166-ўрта умумтаълим муассасаси 1-синф ўқувчиси Эмомҳусейн Умаровнинг спортга қизиқиши, унинг 6 соату 20 дақиқада 11 минг марта спорт тили билан айтганда, "отжимание" қила олишлиги ҳақидаги хабар халқ орасида тарқала бошлагач, биз ҳам ушбу мавзуга қизиқдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2309962

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9113098
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2049
3393
15212
9065885
116919
126949
9113098

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.103
Бугун: 30-01-2026 15:45:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015