(Давоми. Бошланиши ўтган сонда)
Иншоот очилиш маросимида Давлат бошлиғи давлат ва Ҳукумат раҳбарияти бундан кейин ҳам моддий-техник базани мустаҳкамлаш, махсус бўлинмалар ва ҳарбий қисмларни замонавий ҳарбий техникалар, ҳарбий ускуналар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун барча зарур чора-тадбирларни қабул қилиб, чегара хизмати шароитини
яхшилаш учун қўллаб-қувватлаш ва ғамхўрлик ҳажмини кенгайтиришини айтди.
2017 йил мобайнида Миллат пешвоси Хатлон вилоятининг Шамсиддин Шоҳин ноҳиясига ҳам борди.
Шамсиддин Шоҳин ноҳиясида Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети бўлими маъмурий биноси, кийимлар тикиш, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш давлат корхонаси, Сино маҳалласида замонавий меҳмонхона, икки сменада 760 ўқувчи учун 1-ўрта умумтаълим муассасасини фойдаланишга топшириб, муҳим стратегик иншоот - "Шўрообод-Шоҳон" йўл участкасини тантанали вазиятда очди.
Ушбу сафар чоғида "Кўлоб-Қалъаи Хумб" автомобил йўлининг "Кўлоб-Шамсиддин Шоҳин" участкаси қурилиши ва Шамсиддин Шоҳин ноҳиясида стадион ва маданият қасри қурилиши бўйича ишлар бошланди.
"Шўрообод-Шоҳон" йўли участкаси мамлакат шарқи автомобил йўлининг давоми ҳисобланиб, муҳим ижтимоий-иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга. Йўлнинг бу участкаси "Кўлоб-Қалъаи Хумб" асосий йўлининг бир қисми ҳисобланиб, унинг модернизацияси билан йилнинг исталган мавсумида аҳоли, маҳсулотлар ва юкларнинг ташилиши учун имконият пайдо бўлади.
Қайд қилиш жоизки, "Шўрообод-Шоҳон" йўли участкаси қайта тикланиши пайтида бир минг нафар маҳаллий аҳоли иш ўринлари билан таъминланди. Келгусида улар тажрибали мутахассислар сифатида "Кўлоб-Шамсиддин Шоҳин" ва "Шкев-Қалъаи Хумб" иншоотлари қурилиши тугатилишига салмоқли ҳиссасини қўшишади.
Шамсиддин Шоҳин ноҳиясига бу иш сафари ноҳия ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг шаҳру ноҳиялари аҳолиси учун жуда муҳимдир. Зеро, турли соҳа иншоотлари қурилиши билан биргаликда йўловчилар, юклар ва маҳсулотлар ташилиши учун янги йўл фойдаланишга топширилган бўлиб, бу хорижга маҳсулотлар экспорт қилишга ҳисса қўшади. Мустақиллик даврида темир ва автомобил йўллари, туннеллар ва кўприклар қурилиши сиёсатини амалга татбиқ этиш билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати Миллат пешвоси раҳбарлигида мамлакатни коммуникацион боши берк кўчадан чиқариш йўналишида муваффақиятга эришгани, шу тарзда Тожикистон транзит мамлакатга айланганини ишонч билан айтиш мумкин.
2017 йилда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига икки марта - март ва ноябр ойларида иш сафари уюштирди.
Суғд вилоятига иш сафарларидан мақсад халқ турмуш шароити, яратувчанлик ва ободончилик, экин-тикин ишлари билан танишиш, турли соҳа иншоотлари очилиши маросимида иштирок этиш, бошқа иншоотлар қурилиши учун тамал тошини қўйиш, минтақа шаҳру ноҳиялари аҳолиси билан учрашишдан иборат эди.
Қайд қилиш жоизки, мустақиллик даврида мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик муҳитида республика Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита саъй-ҳаракатлари билан Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳиялари ривожланиб, аҳолининг турмуш шароити яхшиланди. Суғд вилояти аҳолиси Миллат пешвосининг мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, уни ривожлантириш ва тараққий эттиришдаги ўзига хос ҳиссасини эҳтиром этишади ва қадрлайдилар. Суғд вилояти аҳолисининг мамлакат Президентига нисбатан самимияти исботи Давлат бошлиғининг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлашда ўз аксини топади. Турли касб эгалари ўзларининг ҳалол меҳнатлари, ўз Ватанларини ободонлаштириш, турли цех ва корхоналар ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш билан Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг муваффақиятли сиёсатини қўллаб-қувватлашмоқда.
Суғд вилоятига биринчи иш сафари 2017 йилнинг 23-25 март кунлари халқаро Наврўз байрамини нишонлаш кунларида бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари жараёни билан танишиш, минтақада бир қатор иншоотлар очилиши, Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Унжи қишлоғида янги 14-ўрта умумтаълим муассасаси корпуси очилишида иштирок этишдан бошланди. Таълим муассасасининг уч қаватли биноси икки сменада 1080 ўринга мўлжалланган.
Ушбу сафар чоғида Бобожон Ғафуров ноҳиясида Давлат бошлиғи Турсунбой Қўшатов номидаги қишлоқ хўжалиги тижорат кооперативи интенсив боғига ташриф буюриб, пахта экиш ишларини бошлаб берди.
Бобожон Ғафуров ноҳиясида Тожикистон Республикаси Президенти янги Сайҳун шаҳарчасининг Сомғор минтақасидаги ташландиқ ерларда суғориш ишларини бошлаб, шу тарзда янги ўрик боғи барпо этилишига асос солди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 24 мартида Миллат пешвосининг Суғд вилоятининг шаҳру ноҳияларига иш сафари чоғида Тожикистон Республикаси Президенти Суғд вилояти Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Сомғор дашти ва Мирзоравот мавзесида янги замонавий шаҳарча қурилишига тамал тошини қўйган эди.
Давлат бошлиғининг янги шаҳарча қурилиши бўйича ташаббуси Хўжанд ва унинг атрофидаги шаҳар ва ноҳиялар аҳолиси сонининг ошиши, эҳтиёжманд оилаларни турар жой қурилиши учун участка билан таъминлаш ва Сомғор мавзесида янги боғлар барпо этиш билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун янги ерларни ўзлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, қабул қилинган эди.
25 март куни Миллат пешвоси Бобожон Ғафуров ноҳиясининг "Ваҳдат" боғида Наврўз муносабати билан ташкил қилинган байрамона тадбирда иштирок этди. "Ваҳдат" боғи Миллат пешвосининг бевосита ва олижаноб ташаббуси билан ташкил этилганини эслатиб ўтиш жоиздир. Хўжанд шаҳрида Давлат бошлиғи "Атласи Хўжанд" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, янги турар жой биноси ва Хўжанд халқаро аэропортида бир қатор янги иншоотларни очди. Наврўзнинг эзгу анъанаси бўйича Хўжанд шаҳрининг 34-микроноҳиясида савдо маркази ва биринчи қаватда хизмат кўрсатиш марказига эга бўлган 9 қаватли бино очилишида иштирок этиш бараварида 450 нафар етим болалар учун дастурхон ёзилиб, шу билан бир вақтда, камтаъминланган оилалардан 50 нафар боланинг суннат маросими ўтказилди. Мамлакат Президенти халқаро Наврўз байрами муносабати билан барча болаларга эсдалик совғалар топширди. Бу ерда Миллат пешвоси ногиронларнинг ўнта оиласига турар жойлар калитларини топширди.
Хўжанд шаҳрига иш сафари доирасида Давлат бошлиғи "Суғдиён" маданият қасрида Суғд вилоятининг янги ташкил қилинган бешта янги ансамбли санъаткорларининг концерт дастурида иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, "Суғдиён" маданият қасри Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги шарафига 2016 йили Давлат бошлиғи томонидан фойдаланишга топширилган бўлиб, Суғд вилояти маданият ва санъат намояндаларининг ноёб ютуғи ҳисобланади.
Мамлакат Президенти Исфара шаҳрида "Баракати Исфара" масъулияти чекланган жамият корхонаси ва Сайфуддини Исфарангий номидаги маданият-истироҳат боғини фойдаланишга топшириб, "Зумрад" очиқ ҳиссадорлик жамияти санаторийси модернизацияси жараёни билан танишди.
Сайфуддини Исфарангий номидаги маданият-истироҳат боғи қайта тикланиши Давлат бошлиғининг кўрсатма ва топшириқларига биноан бошланиб, Миллат пешвосининг маданий сиёсатини амалга татбиқ этиш натижаси ҳисобланади. Боғ барпо этилган мавзе аввал ташландиқ ҳолатда ётган бўлиб, яратувчанлик ва бунёдкорлик ташаббуси асосида Исфара шаҳри аҳолисининг истироҳат масканларидан бирига айланди.
"Зумрад" очиқ ҳиссадорлик жамияти санаторийсида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тиббий хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш учун "Зумрад" янги меҳмонхонаси ва замонавий даволаш-ташхис маркази қурилишига тамал тошини қўйди.
Суғд вилоятига 16-19 ноябр кунлари иккинчи иш сафари чоғида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида бир нечта ҳаётан муҳим иншоотларни очиб, Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг 25 йиллиги шарафига бағишланган тантанали мажлисда иштирок этди.
Тожикистон Республикаси Президентининг Суғд вилоятига иш сафари 16 ноябрда Истиқлол шаҳрида Тожикистон ва Хитой тоғ-кон компанияси металлургия корхонасини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этишдан бошланди. Миллат пешвоси мустақил Тожикистон тарихида илк бор ишлаб чиқарилган қўрғошиннинг биринчи қуймасига биринчи рақамли муҳрни қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси Президенти 2014 йилнинг апрел ойида Истиқлол шаҳрида металлургия заводи қурилишига тамал тошни қўйганди.
Истиқлол шаҳрида Тожикистон ва Хитой саноат минтақаси металлургия корхонасини ташкил этиш мамлакатни индустриялаштириш йўлида яна бир жиддий қадам ҳисобланади.
Хўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти лаёқатли болалар учун икки сменада 2600 ўринли Президент мактаби ва "Оши палов маркази" миллий мажмуасини очди. Шунингдек, Миллат пешвоси вилоят марказида минтақанинг йирик саноат корхоналари ва компаниялари ютуқлари билан танишди.
Бўстон шаҳрида Давлат бошлиғи "Палос" давлат қишлоқ хўжалиги корхонасининг тикувчилик ва пойабзал цехлари, "Элегант" МЧЖ гидропоника усули бўйича сабзавотлар етиштириш учун инновацион иссиқхона, "Фарм Суғд" МЧЖ дори-дармон ишлаб чиқариш корхонаси, "Суғд Пак" масъулияти чекланган компаниясининг полипропилен қоплар ишлаб чиқариш бўйича корхонанинг иккинчи навбатини фойдаланишга топшириб, 35 минг кишини сув билан таъминлаш тармоғини қайта тиклаш бўйича лойиҳасининг амалга татбиқ этилиши тадбирида иштирок этди.
Қайд қилиш жоизки, Бўстон шаҳридаги "Фарм Суғд" масъулияти чекланган жамияти шифобахш гиёҳлар ва ўсимликлардан дори-дармон воситаларини ишлаб чиқарувчи дастлабки корхона ҳисобланиб, бундай корхоналар қурилиши ва ишга туширилиши республика соғлиқни сақлаш соҳаси учун муҳим воқеа саналади.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг 25 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилишда иштироки Тожикистон Республикаси Президентининг Суғд вилоятига иш сафарининг эсда қоларли тадбири ҳисобланади. 2017 йилда ушбу тарихий сессия ўтказилганига 25 йил тўлди.
2017 йилнинг 19 ноябрида Саидхўжа Ўрунхожаев номидаги "Арбоб" қасрида Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг 25 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш ва байрамона тадбир бўлиб ўтиб, унда Давлат бошлиғи иштирок этди ва нутқ сўзлади. Эслатиб ўтамиз, 1992 йилнинг 16 ноябридан 2 декабригача Суғд вилоятининг Саидхўжа Ўрунхожаев номидаги маданият қасрида Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессияси ўтказилиб, ўшанда депутатлар оқил ва узоқни кўра билувчи сиёсатчи Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси, тожиклар давлати бошлиғи сифатида сайлашди.
Тожик халқи пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон мураккаб сиёсий вазият ва фуқаролик урушига қарамасдан, ботир ва мард сиёсатчи сифатида фаолият юритди. Давлатчиликнинг фалаж бўлган тузумини қайта тиклаш ва умумий тинчлигу барқарорликни қўлга киритиш учун фидокорлик қилди.
2017 йилнинг 13 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари чоғида Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Дарвоз ноҳиясида бир қатор ҳаётан муҳим иншоотлар очилиши маросимида иштирок этиб, ноҳия аҳолиси билан самимий учрашувлар ўтказди.
Давлат бошлиғининг иш сафари "Шкев-Қалъаи Хумб" автомобил йўли қурилиши учун асос қўйишдан бошланди.
Зикр этиш жоизки, халқаро аҳамиятга эга бўлган йўллар қурилиши ва модернизация қилиниши мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан амалга оширилаётган бўлиб, ҳар куни бу йўллар орқали ҳайдовчилару йўловчилар ва кўп сонли сайёҳлар сафар қилишади.
Дарвоз ноҳиясининг Нулванд қишлоқ жамоати Яхчисор мавзесида мамлакат Президенти табиий офатлардан зарар кўрган аҳолига янги қурилган уйлар, чунончи, мактаб ва тиббий муассасани фойдаланишга топширди.
Иш сафари охирида Давлат бошлиғи қишлоқ хўжалиги, саноат ва қўл ҳунарлари буюмлари кўргазмасида Дарвоз ноҳияси аҳолисининг меҳнат ютуқлари билан танишди.
2017 йил давомида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрида ва республика бўйсунишидаги бир қатор ноҳияларга иш сафари билан бориб, турли соҳалар иншоотларини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.
Тантанали тадбирларида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон иштироки билан Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги ва Ваҳдат шаҳрида Миллий бирликнинг 20 йиллик байрамларининг нишонланиши 2017 йилдаги муҳим ва эсда қоларли ҳодисалардан ҳисобланади.
2017 йилда республика пойтахти - Душанбени гўзал шаҳарга айлантириш мақсадида Давлат бошлиғининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашида давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбарияти томонидан бир қатор яратувчанлик ишлари амалга оширилди. Хусусан, йил давомида Душанбе шаҳрида ўнлаб турли иншоотлар, жумладан, мактаблар, тиббий марказлар, йўллар, спорт майдонлари, маданий ва маиший марказлар қурилди. Шунингдек, бошқа маъмурий-маиший ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилиши учун асос тоши қўйилди.
21 март, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахт Наврўзгоҳида бўлиб ўтган халқаро Наврўз байрами тантаналарида иштирок этди.
Алоҳида қайд қилиш жоизки, аждодларимиз байрами Наврўз Миллат пешвосининг бевосита ташаббуси билан халқаро аҳамият касб этди ва 2010 йилдан бошлаб уни сайёрамизнинг аксарият аҳолиси ўзига хос шукуҳ билан нишонлаяпти.
28 апрел куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳиясида Тожикистон Республикаси Олий суди янги биноси қурилиши, Шоҳмансур ноҳиясида 31-ўрта умумтаълим муассасаси, шунингдек, бир сменада 420 ўқувчи учун Тожикистон ва Буюк Британия халқаро мактаби, Сино ноҳиясида Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университети биноси қурилишига тамал тошини қўйишди.
Худди ўша куни Давлат бошлиғи ва Душанбе шаҳри раиси пойтахтнинг Сино ва Исмоил Сомоний ноҳияларида Муродулло Шерализода, Саидқул Турдиев ва Ҳамид Маҳмудов кўчалари асосий йўллари таъмири жараёни билан танишдилар.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 15 феврал куни Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг пойтахт фаоллари ва давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи масъуллари билан учрашувида тадбиркорлар пойтахт хиёбонлари ва кўчалари қурилишига ўз ҳиссаларини қўшишдан манфаатдор эканликларини билдиришганди. Айни пайтда барча мавжуд имконият ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи ва тадбиркорлар саъй-ҳаракатлари билан пойтахтнинг тўртта ноҳияси, шаҳар хиёбонлари ва кўчаларида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Умуман, ватанпарвар тадбиркорлар томонидан мамлакат пойтахтининг жамулжам 70 километр йўллари йўл қурилишининг барча талабларига риоя этилган ҳолда, бунёд этилади.
9 май куни Тожикистон Республикаси Президенти, Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари Олий бош қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг "Ғалаба" боғида бўлиб ўтган Ғалаба кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Ғалаба кунига бағишланган тантанали тадбир Душанбе гарнизони ҳарбий қисмлари паради билан ниҳоясига етди.
23 май куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг республика марказий стадионида Ёшлар кунига бағишлаб ўтказилган маданий тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Эслатиб ўтамиз, бу 2017 йил - Ёшлар йилининг асосий тадбири ҳамда Давлат бошлиғининг мамлакат саодатли ёшларига диққати белгиси ҳисобланади.
Ижтимоий ва инсонпарварлик сиёсат доирасида мамлакат Президенти Сино ноҳиясидаги 3-Ёрдамчи мактаб-интернатига ташриф буюриб, бу даргоҳнинг 100 нафар тарбияланувчиси таълим ва яшаш шароити билан танишувдан сўнг, уларга моддий ёрдам кўрсатди.
2017 йил Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни қабул қилинганига 10 йил тўлди ва бу йўналишда бажарилган ишларга якун ясаш учун 11 июл куни Миллат пешвоси фаоллар ва республика жамоатчилиги барча қатламлари намояндалари билан мулоқот ўтказди. Бу учрашувни ўтказишдан мақсад муҳим ҳужжатни такомиллаштириш учун фуқаролар таклифу тавсияларини қабул қилиш ва қонунга ўзгартишу қўшимчалар киритишдан иборат эди.
Эслатиб ўтамиз, ўн йил илгари - 2007 йили Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни мамлакат аҳолиси якдиллиги билан қабул қилинган эди.
30 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг ўқув маъмурий биноси ҳамда ёрдамчи иншоотлари фойдаланишга топширилиши маросимида қатнашди.
Қайд этиш жоизки, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мазкур мажмуаси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвосининг бевосита топшириғи бўйича ёшлар ва ҳуқуқ ҳимояси органлари ходимлари таълим олишлари учун энг яхши шароитларни яратиш мақсадида бунёд этилган.
9 сентябр, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги кунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахт марказий стадионида бўлиб ўтган Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги байрами тантаналарида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз сарвари мамлакат бутун шарафли халқи, пойтахт аҳолиси ва хориждаги ватандошларни умуммиллий байрам - давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан самимий табриклаб, ҳар бир ватанпарвар фуқарога бахту саодат ва ютуқлар тилади.
14 октябр куни "Кохи Борбад" давлат мажмуасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида ҳар йили 14 октябрда нишонланадиган Тадбиркорлар кунининг учинчи йиллиги шарафига Миллат пешвосининг тадбиркорлар ва сармоядорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувни ўтказишдан мақсад тадбиркорлар ва сармоядорлар учун кенг имкониятлар яратиш, мамлакатда тадбиркорлик ва сармоядорликни ривожлантириш мақсадида ҳуқуқ ва имкониятларни кенгайтиришнинг асосий йўналишларини белгилашдан иборат.
(Давоми бор).
Абдуфаттоҳ Шарифзода, Самариддин Айниддин.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тожик ва ўзбек халқларининг муносабатлари гултожига айланди. Бу ташриф халқлар орасидаги дўстона муносабатларнинг янги уфқлари очилишига катта ишонч пайдо қилди. Бу шундай ишончки, келгусида ҳаққоний воқелик тарих зарварақларида олтин ҳарфлар ила
Муфассал...
Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Паёмини шарҳлаш ва кенг тушунтириб бериш мақсадида, йиғилиш бўлиб ўтди.
Тожикистон Республикаси Президенти ёрдамчиси, унинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси ва Намояндалар мажлисидаги
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015