Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Июн 2018 Кӯришлар: 1866
Печат

 

2 39Дўстим, ҳеч бандани фарзанд доғида куйдирмасин. Ота-она ўлими мерос, аммо ота-она кўз олдида чопқилаб юрган фарзандидан жудо бўлмасин экан. Буни мен ўз ҳаётимда англаб етдим.Бундан уч йил муқаддам, айни, рўза ойларида кенжа ўғлим Беҳзоджондан айрилиб қолдик…

Келинг, яхшиси бир бошдан ҳикоя қилиб берай. "Шарқи озод" мажмуасида жойлашган идорамизда одатдагидай кундалик ишлар билан машғул

эдим. Дабдурустдан турмуш ўртоғим телефон қилиб, Беҳзоджоннинг ҳовлимиз этагидаги қўлбола цемент ҳовузга тушиб кетгани-ю, ҳозир ноҳия марказий касалхонасида эканлигини айтди. Бошимдан ток ургандай бўлди. Машинамда йўлга чиқдим. Июн ойи охирлари бўлишига қарамай, кучли ёмғир қуя бошлади. Йўлларнинг тирбанд эканлигига қарамай, машинамни учириб кетдим. Шу тобда кўзимга ҳеч нарса кўринмасди. Одатдаги 35-40 дақиқалик масофани 14-15 дақиқада босиб ўтиб, касалхонага етиб келдим. Кутиб олишга чиққан Аҳмаджоннинг: - Бардам бўлинг, ака, Беҳзодни бериб қўйдик, - деганини эслайман, холос. Ўғлим ётган жонлантириш бўлимига қандай отилиб кирганимни ўзим билмайман. Кўзим нури, нури дийдам каравотда ётар, гўёки уйқуга кетгану ҳали-ҳозир уйғониб кетадигандек. Унинг бошида нима дедим, нима қўйдим эслолмайман. Бир пайт дўхтирлардан бири: - Ака, ҳеч биримиз Худодан зўр эмасмиз, бардам бўлинг, - деди.

Хуллас, ўғлимнинг бежон танасини олиб уйга кетдик…

Дўстим! Ҳеч қачон ҳеч бир ота-она "болам", деб йиғламасин экан-да. Қайси бир гуноҳларимиз бадалига юз бердими бу воқеа, деб ўйланиб қоламан баъзан. Бундай ўйлаб қарасам, болаларимизни ўринли-ўринсиз дўқларканмиз. "Молга қара, суғордингми, жойидан силжитдингми? Подадан қайтмаган молни топиб келмагунингча ўзинг ҳам уйга қайтма!" -қабилидаги сўзлар билан уларга нисбатан адолатсизларча муносабатда бўларканмиз…

Акалари муҳожиратда, ўқишда, ишда бўлганлиги учун ҳам эслатиб ўтганимдек, уй-рўзғорнинг мол-ҳолга қараш вазифаларини кенжамиз Беҳзод бажарарди. Ўзининг 11-12 ёшида ҳали бирор марта ҳам "Ота, мен бу ишни қилмайман!",- деган эмас, лоақал, бирор марта ҳам кўнглимни қолдирадиган сўз айтган эмас у. Ўша машъум кунда ҳам акалари буғдой ўроққа кетишган, у эса, бузоқларни суғораман деб, тиззани ҳам кўммайдиган ҳовузга чўкиб ўтирса-я?!.

Ёш бўлишига қарамай, қишлоқда ўзининг хуш хулқи, одоби, ширин муомаласи билан ҳурмат қозонганди Беҳзоджон. Катта-кичикка биринчи бўлиб салом берар, мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқир эди. Ўша йили мактабга келган ягона ифтихорномани ҳам Беҳзоджонга беришганди. Ажойиб истеъдоди бор эди. Оғзингиздан чиққан сўзнинг ўша заҳотиёқ чаппасини айтиб берар, фанга доир ҳар хил муаммоларни бир зумда ҳал қилар, катта синфдагилар эплолмайдиган математик мисолларни бир зумда ечиб ташларди. Мактаб директори Боймуҳаммад Ёрмуҳаммедов, синф раҳбари Салимжон Тоғайназаровлар ҳам ўғлим вафотидан чуқур қайғуга тушдилар. "Аълохон ўқувчимиз эди-я, ҳей аттанг",- дейишди. Муаллимаси: - Энди кимга беш қўяман, - дея йиғидан тўхтата олмасди ўзини… "Сафина" телевидениеси Беҳзоджондаги ноёб қобилият ҳақида дастур тайёрламоқчи эди, насиб қилмади…

Дўстим! Беҳзоджонимизни бериб қўйганимизнинг иккинчи ё учинчи куни. Маҳалладошимиз Ўроқбой ҳожи ифтор қилган экан. Бир йўла таровеҳ намозини ҳам ўқиб қайтдим. Уйга келсам, болаларим: "Дада, уйга арвоҳ капалак келибди", - дейишди ва дераза пардасига ёпишиб турган шафтоли пўчоғидек нуқта-нуқтали бир капалакни кўрсатишди. "Катта энам ўтганида, уйимизга шунақа арвоҳ капалак келган эди", - деди келиним Бибисалима. Не қилай, куйган отаман, шояд, шу Беҳзоджонимнинг арвоҳи бўлса, шояд, у билан гаплашсам, сал бўлса-да бу куюк қалбим таскин топса... Капалакка қараб гапира бошладим: -"Хуш келибсан, ўғлим, ассалому алайкум, илгари сен салом берардинг, энди мен сенга салом бераман", дейишим ҳамоно бояги капалак қулоч ёзиб, келиб елкамга қўнди. "Ишдан чарчаб келсам, оёқларимни уқалаб қўярдинг, болам…", - дедим. Капалак елкамдан учиб оёқларимга қўнди. Сўнгра онаси, опаси Саида ва ички уйда ухлаётган жиянлари Ҳожиакбар, Умар, Иброҳимжону Марҳаболар устидан чарх уриб айланиб, деразадан чиқиб кетди. Бу ҳол унинг йилини бергунга қадар давом этди. Бир куни жиянларидан бирининг мазаси қочиб қолган экан (улар қўшни қишлоқ Заркамарда туришади), арвоҳ капалак гоҳ Заркамарда пайдо бўлар, гоҳ ҳовлимизда. Мудом чирқилларди… Мен бу каби капалакларни Худо раҳматлик шоир акамиз Зикруллоҳ Вали хотира кечасида кўргандим, бу ҳақда мақоламда эслатганман ҳам.

Дўстим, арвоҳ капалак ҳақида айтаётганларим, эҳтимол, кимгадир эриш туюлар, фантастика, дер. Ким нима деса, деяверсин, мен ўз кўзим билан кўрганларимни айтаяпман. Шу ўринда бир воқеани айтиб ўтай.

1992 йил. Қўрғонтепа томонларда нотинчлик ҳукм сурарди. У томонлардан қочиб келаётганлар қишлоғимиз оралаб, пойтахт Душанбе ва унинг теварак-атрофидаги мавзеларга ошиқишарди. Кунлардан бир куни асрдан кейин - шом аралаш ҳовлимизда бир капалак пайдо бўлиб, чирқиллай бошлади. Онам раҳматлик ўшанда менга қараб: "Ўғлим, бир Қуръон тушириб юбор, кимнингдир руҳи чирқиллаяпти", - деди. Тиловатдан сўнг чирқиллаш тўхтаганди ўшанда…

Дўстим, ўша 2015 йили республикамизнинг турли минтақаларида дарёларга чўкиб ўтганлар кўп бўлди. Шулардан бири - укам Абдуллажоннинг қўшниси Аббосхон. У ҳам жонсираган Кофарниҳонда қурбон бўлди. Аммо, Беҳзоджон... тиззагача етмайдиган ҳовузга ҳам тушиб, жон бериладими, дўстим? Не тонг, тақдир экан. Ўша мусибатли кунларда Сиздай дўсту ёрлар, ҳамкасблар, қавму қариндошлар, маҳалла аҳли ёнимда туришди. Идорамиз раҳбарлари Ёқуб Исмоилзода, Қурбонали Файзуллозода, Ёқубжон Абдуманонзода, Искандар Маҳмадалиев ва бошқа ҳамкорларимиз биринчилар қаторида ҳовлимизга ташриф буюришиб, кўнгил олишди. Яхшилар бор бўлсин экан. Барчаларига минг раҳмат.

Айтгандай, Беҳзоджон ҳайитни яхши кўрарди. Ҳайит кунлари барча беғубор болалар каби унинг-да шодлиги ичига сиғмай кетарди. Вафотидан бир-икки кун олдин ўртоқларига: - Мен бу ҳайит қишлоқда ҳайитламайман, олис-олисларга ҳайитлагани бораман. Келаси ҳайитда эса, сизлар билан ҳайитлайман, - деган экан. У бу гапи билан нима демоқчи эди, ҳанузгача ақлим етмайди… Ҳа, у айтганидай қилди: ўша ҳайит ўртоқлари билан қишлоқда ҳайитламади, лекин келаси ҳайитлар ҳам усиз ўтмоқда… Баъзан у билан хаёлан суҳбатлашаман, ғойибга, хотирамда ўғлимнинг бир умрга армон бўлиб қолган сиймосига қарата: - Ўғлим, неча ҳайит ўтди, келмадинг, нега?! - дейман. Ҳа, нега келмадинг, болам?..

 

Исмоил Саидов,

Рўдакий ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Қўзихон саркор

 

Ёхуд тўкилмаган дард

Одамлардан қочиб юриб-да,

Одамларни изладим, она.

Қалтис бекатларда асради,

Кўксимдаги мусофирхона...

Хаёлларимни тўзғитиб юборган тийрамоҳ мени шеър сари ичимдан-да

Муфассал...

Муомала одобини қачон ўрганамиз?

 

Ёхуд маршруткалардаги асабга тегувчи ҳолатлар хусусида

Нафасингдан ўтлар тирилди,

Пул одамнинг хуни эмас-ку,- бу мисралар мен шеърларини севиб мутолаа қиладиган шоир Яҳё Тоғага тегишли. Мисралар менга болаликдан ошно. Қарийбки, ҳаётим шиорига айланган, десам ҳам хато қилмаган бўламан.

Ҳар куни саҳармардондан ишга отланамиз, уззукун руҳият тетиклиги ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990596

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477812
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3740
4027
21425
7426653
99456
114875
7477812

Сизнинг IPнгиз: 18.119.124.52
Бугун: 23-11-2024 16:59:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015