Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Август 2015 Кӯришлар: 1843
Печат

 

- дейди студент бўлишдек ютуққа эришган абитуриентларнинг ота-оналари

yoshlar gamxuri 1Ўрта умумтаълим муассасалари битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари учун ҳаяжонли лаҳзалар ортда қолди. Айни пайтда кўпчиликнинг суҳбат мавзуи бевосита ким қаерга ўқишга кирганлиги атрофида кечмоқда. Бундай суҳбатларда кўпчилик танлаган у ёки бу олийгоҳига қабул қилинганидан хурсанд эканлигини дарҳол сезиш мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш ўринлики, жорий йил Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий Тест Маркази битирувчиларнинг олийгоҳларга қабул қилишини енгиллаштириш ниятида бир қатор янгиликлар жорий этди.

Энг асосийси, мамлакатимиз 24 та шаҳру ноҳияларида абитуриентларни қайдга олиш 26 та асосий нуқта ҳамда 15 та шаҳру ноҳияларда 6 та кўчма қайдга олиш нуқталари таъсис этилди. 

Бундан ташқари, таълим муассасаси, таҳсил шакли ва турини эътиборга оладиган битта ихтисослар гуруҳи (кластер) бўйича абитуриентларга 12 ихтисосни танлаш имконияти берилди. 

Шунингдек, мамлакатимизнинг 33 та олий ўқув юртлари (жумладан, Россия ва Тожикистон славян университети, Тожикистон Республикасидаги Россия Федерацияси олий ўқув юртлари филиаллари) ва 8 та ўрта касбий билим юртлари ўқишга кириш марказлаштирилган имтиҳон топшириш тартиби билан қамраб олинди.

Узрли сабаблар билан марказ томонидан белгиланган муддат – 1 мартдан 15 апрелгача бўлган вақтдан кечикканлар учун қўшимча қайддан ўтиш ва имтиҳон топшириш имконияти берилганлиги ҳам енгилликлар сирасига кирарди.

2015 йил имтиҳон тест саволларига 10 фоизгача «Асосий танлов – 2013»да фойдаланилган тест савол ва масалалари киритилиши ҳам абитуриентлар учун қўл келганлиги табиий.

Студент бўлганларга ўқиш тили ҳамда академик гуруҳларни танлаш эришган холлари бўйича уларнинг ихтиёрига қўйилганлиги ҳам жорий этилган янгиликлардан биридир.

Шунингдек, абитуриентдан қайддан ўтиш учун илгарилари талаб қилинадиган «086/У» шаклидаги тиббий маълумотноманинг талаб қилинмаслиги ҳам шу йил жорий этилди.

Абуали ибн Сино номидаги Тожикистон Тиббиёт давлат университети ҳамда тиббий коллежларнинг «Акушер-доялик иши» ихтисоси бўйича ҳужжат топширган абитуриентларга «Б» қисм имтиҳонларидан қўлга киритиладиган холларига тегишли ноҳиялар коэффиценти ҳисобидан қўшимча хол берилиши маҳаллалардаги тиб мутахассисларга эҳтиёж ҳисобидан жорий этилганди.

Тожикистон Республикаси Президентининг камтаъминланган оилалар фарзандлари, етим-есирларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги кўрсатмаларидан келиб чиқиб, етимлар имтиёзли гуруҳларга киритилди, жумладан, улар ўқишга кириш марказлаштирилган имтиҳонлари учун қайддан ўтадиган маблағни тўлашдан озод этилдилар ҳамда барча субтестлардан ўтиш холларини қўлга киритгандан сўнг, уларнинг умумий холига яна қўшимча 150 хол қўшиб ҳисобланиши етимлар ва камтаъминланганларга нисбатан ғамхўрлик нишонаси эди.

Биз студентликдек шарафли номга сазовор бўлганлар ҳамда уларнинг ота-оналаридан бир нечталарини суҳбатга чорладик.

Зебинисо АЛИХОНОВА, Восе ноҳияси, уй бекаси:

- Қишлоғимиз ноҳия марказидан анча четда жойлашган. Икки-уч йил илгари қишлоғимиз аёллари даврасида ҳақиқий билимли талабалар олийгоҳга киришлари мумкинлиги ҳақида эшитдим. Барча давраларда қатнашаётган нуроний онахонлар, фарзандлари олийгоҳларга ўқишга киришга муваффақ бўлган қишлоғимиз аёллари Давлатимиз бошлиғининг ёшларимизга кўрсатаётган ғамхўрликларини таъкидлаб, олийгоҳларга кириш имтиҳонларининг шаффоф ўтаётганлиги учун дастурхонлар атрофида Президентимиз ҳақида эзгу дуолар қилишади. Олтита фарзандимиз бор. Катталари – иккита қизимизни турмушга узатдик. Тўртта ўғлимни ўқитиб, касбли қилиш – эзгу ниятим. Хўжайиним мавсумий ишларда ишлайди, баъзан эса, Россия Федерациясига муҳожирликка қатнайди. Ўзим ҳам иложи борича хўжалигимиз далаларида меҳнат қиламан. Юртимизда ҳукмрон тинчликка шукрона қилиб, эл қатори яшаймиз.

Катта ўғлим Салимжон тўққизинчи синфни тугатгач, эримдан уни шаҳарга бирор ўқишга қўйишни илтимос қилдим. Аммо ўғлим ўрта маълумот олишини, ўқиб, табиб бўлишини бизга айтди. Ўйга ботдим. Ахир, тиб олийгоҳига мамлакатнинг чекка қишлоғида таълим олаётган ўғлим кира олармикан, деган ўй менга тинчлик бермасди. Ниҳоят, эрим дўстларининг маслаҳати билан ўғлимни ноҳиямизнинг Кадучи қишлоғидаги лаёқатли болалар мактаб-интернатига ўқишга олиб борди. Унчалик катта бўлмаган маблағ эвазига ўғлим икки йил бу муассасада ўқиди.

Давлат ва Ҳукуматимиз раҳбарларининг яна бир ғамхўрлиги натижасида ўқишга кириш учун марказлаштирилган имтиҳон топшириш учун қайддан ўтиш ва имтиҳон топшириш маҳаллаларда ҳам ташкил этилди. Биз – қишлоқ аҳли ортиқча чиқим ҳамда пойтахтга қатнаш ташвишларидан халос бўлгандик. Ўғлим ҳам дўстлари қаторида қайддан ўтиб, имтиҳонларни топширди. Айни пайтда эрим Россияда – меҳнат муҳожирлигида. Натижа нима бўлар экан, деган ташвиш кеча-кундуз оромимни ўғирлаганди.

- Зебинисо, кўпам қайғурмагин, - дерди менга насиҳат қилиб қўшнимиз, кўпни кўрган Дасқол момо. – Ахир, Давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон топшириғи билан кейинги йиллар имтиҳонлар шаффоф ўтаётганлиги, ҳақиқат юзасидан ёшларнинг билимига баҳо берилаётганлигини, ҳатто, биз – қишлоқ кампирлари ҳам биламиз-ку. Салимжон, иншоолоҳ, студент бўлади. Яхши ўқиган ёшлар учун бугун олийгоҳлар эшиклари очиқ замон келган, кўпам қайғурмагин…

-Айтганингиз келсин, моможон…

Имтиҳон натижалари маълум бўлган кун шодлигимдан йиғлаб юбордим. Ахир, менинг ўғлим, мамлакатимизнинг чекка қишлоқларидан бирида катта бўлган Салимжоним Тожикистон Тиббиёт университети студенти бўлганди. «Яхши ўқиган ёшлар учун бугун олийгоҳлар эшиклари очиқ замон келган, кўпам қайғурмагин…», - Дасқол момонинг ишонч билан айтган гапи эсимга келди. Давлатимиз бошлиғи, Президентимиз Эмомали Раҳмондан миннатдормиз. Имтиҳон топширишда ҳақиқат ва шаффофлик бўлмаганида, ўғлим студент бўла олмасди. Менинг ўғлим студент бўлганлигини эшитган қишлоқдошларимиз имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилаётганлигига яна бир марта ишонч ҳосил қилишди. Салимжон давлат ҳисобидан, бюджет бўлимига қабул қилинганлиги давлат ва ҳукуматимиз йўлга қўйган камтаъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш сиёсатининг ҳаётга тўла татбиқ этилаётганлигининг ёрқин нишонасидир. Президентимизга минг раҳмат!

Хайриддин ШАФИЕВ, Шўрообод ноҳияси, иқтисодчи:

yoshlar gamxuri- Ўғлим Соҳибкорлик ва хизмат олийгоҳи студенти бўлганлиги мен учун қувончли воқеа бўлди. Яна икки нафар фарзандим студент эканлигини ҳисобга олсак, ўғлимнинг бюджет бўлимига қабул қилинганлиги ҳам айни муддао бўлди. Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий Тест Марказида йўлга қўйилган имтиҳонлар шаффофлигига ҳеч ким шубҳа қилмасин. Президентимизнинг кўрсатмалари билан собиқ Иттифоқ давридан қолган порахўрлик ва коррупция кўринишлари мавжуд олийгоҳларга имтиҳон топширишда бу иллатлар таг-томири билан йўқ қилинмоқда. Катта ҳаётга дастлабки қадамини қўяётган ёшларимиз биринчи синовдаёқ адолат ва ҳақиқат борлигини ҳис этсалар, уларнинг ёрқин келажакка ишончлари устувор бўлади. Келажак эса, ёшларимиз қўлида.

Саидқул АБДУНАЗАРОВ, Қўрғонтеппа шаҳри, зиёли:

- Ота-онам ўқимишли, маърифатпарвар кишилар бўлганлиги учун ҳам биз – ака-ука ва опа-сингиллар ҳаммамиз олий маълумотлимиз. Фарзандлар таълим-тарбияси, билимига эътибор қаратиш энг муҳим бурч эканлиги оиламизда шаклланган.

Қизим Муҳайё ҳам Қўрғонтепа шаҳридаги «Ориёно» лаёқатли болалар лицейида ўқиди. Бир нарсани таъкидлаб ўтишни истардим: мустақил Тожикистонимизда билим олиш истаги борлар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Қунт қилган ҳар қандай ўғил-қиз ҳам мукаммал билим олиб, истаган олийгоҳида таҳсилини давом эттириши мумкин. Тест усулида имтиҳон топшириш жорий этилиши ёшларга янада қулайликлар яратганлиги табиий. Энг асосийси, Эмомали Раҳмон бошчилигидаги Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ёшлар сиёсати жаҳон ҳамжамияти тажрибаларида синалган тўғри сиёсатдир. Биз – ота-оналар фарзандларимиз тарбиясида зиммамиздаги масъулиятга жиддий муносабат қилсак, ишончим комилки, давлат ва ҳукуматимиз томонидан ёшларга бундан-да кўпроқ ғамхўрликлар кўрсатилаверади. Ахир, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ташаббуси билан қабул қилинган «Фарзандлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонуннинг моҳияти ҳам шундан иборат. Қизим Муҳайё Тожикистон Тиббиёт олийгоҳи студенти бўлди. Мустақил Тожикистонимиз келажаги ишончли қўлларда эканлигига жуда-жуда ишонаман…

 

Лола  НАЗАРОВА, Душанбе  шаҳри, ҳисобчи:

- Ўғлим ўрта мактабда жуда яхши ўқиди. Немис тилини яхши билганлиги учун еттинчи синфни битирган пайти ёзги таътилни давлат ҳисобидан Германиянинг Франкфурт шаҳрида ўтказганди. Немис ва инглиз тилларида бемалол суҳбатлашади. Бошқа фанлардан ҳам аъло баҳолар олган. Замонавий технология ютуқларининг барчасини эгаллаган, десам хато қилмайман. Буларнинг барчаси мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси учун яратилган кенг имконият ва шароитлар туфайлидир. Ўғлимнинг Тожикистон Технология олийгоҳи Маркетинг факултети бюджет бўлимига ўқишга кирганлиги оиламиз аъзоларини астойдил қувонтирди…

Жамила ЖАББОРОВА, тижоратчи:

- Ўғлимнинг Тожикистон Технология олийгоҳига шартнома асосида ўқишга киришидан мамнунман. Иқтисодий шароитимиз етарли ва ҳар йили ўғлимнинг ўқиши учун оила бюджетидан тўрт минг сомонийдан сал ошиқроқ маблағни тежай оламиз. Ёшлар учун хоҳишларига кўра, ўқишга киришга имконият яратган Ҳукуматимиз раҳбарларидан миннатдорман!

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Виждон тарозиси

 

Эссе

Таҳририятга кириб келган аёлнинг ҳикояси мени ўйлантириб қўйди. Янги йилга ўтар кечаси унинг оиласи учун хурсандчилик ўрнига ғаму қайғу келибди. Уйидан ўз оёғи билан чиқиб кетган эрининг автобус ғилдираги тагида қолиб, ҳалок бўлганини эшитган аёл ўзини қўярга жой тополмабди. Болаларининг отасини тупроққа топширишганда ҳам аёлнинг алам ўти пасаймабди.

Муфассал...

Аёлнинг қадоқ қўллари

 

Ҳали бобо қуёш ётоғи – баланд тоғлар ортидан бош кўтариб, борлиққа ҳаётбахш нурларини сочиб улгурмаган…

Тонгнинг салқин шабадаси эсади. Япроқлар шивирида ғалати сеҳр ҳукмрон ва бу ҳолатнинг нуқси мевазорга ажиб мўъжиза бағишлайди.

Боғ қатор ораларини кезиб юрган аёл гоҳ бўлиқ кўраклари шиғил ғўза

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990858

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478162
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4090
4027
21775
7426653
99806
114875
7478162

Сизнинг IPнгиз: 3.145.161.194
Бугун: 23-11-2024 17:25:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015