Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 31 Июл 2015 Кӯришлар: 2180
Печат

 

oilaaФарзандлар бизнинг келажагимиз – ҳаётимиз  давомчиси, яхши фарзанд ота-онага раҳмат, ёмон фарзанд эса, ота-онага кулфат келтиради. Албатта, ҳар бир ота-она фарзандлари туфайли фақат раҳмат эшитишни истайди. Оиланинг тўкислигида ҳам, тинч-тотув бўлишида ҳам, яхши тарбия кўрган фарзандларнинг ҳиссаси катта. Бола дунёга келганидан кейин унинг истиқболли ўсишини ўйламайдиган ота-она камдан-кам учрайди.

Албатта, ҳали чақалоқ ёки атак-чечак қадам босаётган боладан чуқур мушоҳада қилишни кутиб бўлмайди, ҳаттоки, ўсмирларда ҳам бир нарсани атрофлича ўйлашга билими, турмуш тажрибаси етишмайди. Шундай экан, ота-она, қўни-қўшни, мактаб уни тўғри йўл танлашга ўргатади.

Биринчи навбатда, ота-она бола тарбиясида ўзининг ҳалоллиги, одоб-ахлоқи, бошқаларга муносабати, меҳнатсеварлиги билан ибрат бўлади. Яхши тарбия кўрган ота-оналар фарзандларининг энг яқин дилбанди бўлиш билан бирга, уларга тўғри йўл кўрсатадиган устоздирлар. Болалар чақалоқлигидан нима қилиш-қилмасликни, нима яхши, нима ёмонлигини ўрганадилар. Бас, шундай экан, улар “Домланинг қилганини қилма, айтганини қил” қабилида иш тутмасликлари керак. Ота-онанинг сўзи билан иши бир бўлсагина, болага тўғри тарбия бера олади. Чунки, болага айтгандан кўра, ота-онанинг хатти-ҳаракатлари дарров таъсир қилади. Болаларнинг зийрак кўзларидан ҳеч қандай нуқсонни яшириб бўлмайди. Ота ёки онанинг ўзи ишёқмас, бировнинг ҳисобига яшашни эп кўрадиган, қўпол, андишасиз, фитначи, фирибгар бўлса, боласига сўзи билан тарбия бериши қийин. Бундай пайтда мактаб, жамоатчилик ёрдамга келади-ю, барибир ноқобил оила уларнинг меҳнатини зое кетказиши мумкин.

Мактабимизда бир воқеа бўлди. Бир куни мактаб коридорида ўттиздан ошган йигит ашаддий душман билан муштлашгани отлангандек, шиддат билан полни гурсиллатиб келарди. Ғазабдан кўзлари бежо, кетидан ўн яшар ўғли шундай важоҳатли дадаси борлигидан ғурурланиб, унга етиб олишга ошиқарди. Ота ўғли кўрсатган синфхона эшигини зарб билан очди. Ўқитувчи доскада ниманидир ёзиб турган эди, машғулотини тўхтатиб, коридорга чиқди.

- Нега ўғлимнинг дафтарини йиртдингиз, нима ҳақингиз бор? – деди боланинг дадаси дабдурустдан.

Ўқитувчи аёл киши эди, у дадасининг ёнида тиржайиб турган болани кўргач, масалага тушуниб жавоб қилди:

- Ҳар куни уйга вазифа топшираман, чалакам-чатти ёзиб келади, дарс тайёрламайди, синфда бир нималарни ўйнаб ўтиради. Бугун тайёрлаган дарсини сўраган эдим, сиёҳ тўкилган дафтарини кўрсатди.

Эсли-ҳушли оталар ўғлини дарс тайёрламаганини билгач, уришиши турган гап эди, у бўлса ўқитувчига дўқ қилди.

- Қайси қонунда боланинг дафтари йиртилсин дейилган? Нима қилиш керак эди? Эркак киши бўлганингизда ҳозир ёқангиздан бўғиб, директорингизнинг олдига олиб кириб, сизга жазо бердирардим, аёл киши экансиз?

Шундай “ҳимоячиси” бор боланинг бундан буён астойдил ўқишига ишониш қийин. Бу калтабин ота бола олдида ўқитувчини обрўсизлантирди. Энди бола ўқитувчининг дарсига қулоқ соладими, мактабга кунини ўтказиш учун келиб-кетиб юраверади. Чунки дадаси яхши ният билан таълим берадиган ўқитувчига эмас, ўғлининг ёлғон-яшиқ гапларига ишонади, ножўя хатти-ҳаракатларидан уни қайтармайди. Охири у ноқобил ота, ўғлининг тарбиясини бузиб, буни ўзининг қилмишларидан эмас, мактабдан, бошқалардан кўради.

Хатти-ҳаракатларининг оқибати нималарга олиб келишини ўйламайдиган, фарзандини кўр-кўрона севадиган ота-оналарнинг кейин куйиб юрганини, болам ноқобил чиқди, мен унга нима ёмонлик қилган эдим, емай – едирдим, киймай – кийдирдим, уни биров ёмон деса, юмма таладим – озор чектирмадим, оқибати шундай бўлишини билганимда чақалоқлигидаёқ бўғиб қўя қолардим, деб нолиб юрувчилар кўп учрайди. Боланинг тарбиясини юқоридагича иш тутиб, ўзи бузиб қўйганини тан олмайди, ўз хатосини бўйнига олгиси келмайди.

Қишлоғимизда ўзи полвон, қаҳри қаттиқ бир киши бор эди. У тайинли бир жойда ишламас, унга-бунга зўрлик қилиб тирикчилигини ўтказиб юрарди. Бир куни узоқроқ таниши бозорда сигирини сотиб қайтаётганида полвон уни дўппослаб, пулини зўрлик билан тортиб олади. Албатта, полвоннинг бундай қаҳри қаттиқлигини болалари ҳам кўради. Катта ўғли ҳам полвон отасига ўхшаб, дилозор чиқади. У уйлангач, арзимаган баҳона билан укасини уриб ўлдириб қўяди, дадаси кичик ўғлининг ёнини олганида катта ўғил унга ҳам пичоқ санчади. Бир кунда бир хонадондан икки ўлик чиқади, безори ўғил қамалиб кетади. “Қилмиш – қидирмиш”, деб шуни айтадилар-да, раҳм-шафқатни билмайдиган полвон ота “экканини ўрди”.

Ривоят қилишларича, қадим замонда бир одил подшоҳ ўтган экан. Унинг саройига яқин ҳовлининг томида ҳар оқшом бир қария ноғора чаларкан. Унинг ноғорасидан “Ўтди, умрим кетди умрим, жон – жон ўзимнинг жоним” деган маъно англашиларкан. Буни эшитиб, подшоҳ қарияни саройга чақиртирибди ва унинг ноғора чалишини, оҳангидан юқоридаги маъно англашилиши сабабини сўрабди. Шунда чол: “Ўнта ўғлим бор, деҳқончилик билан уларни боқдим, қийин ишларга солмадим, офтобда куйдирмадим, ўзим емасам ҳам уларни едирдим, уларни толиқтирмадим. Кенг ҳовлига ўзим иморат солиб, лойга қўлини урдирмадим, уйли-жойли қилдим. Энди чол-кампир иккаламиз дарвозахонанинг олдидаги ҳужрада ўтирамиз. Бирови тугун, бирови қоп кўтариб ўтади, инсоф қилгани салом беради, қилмаганида салом ҳам йўқ. Инсофлиги ҳушига келса бир коса иссиқ овқат беради… бир кун тўқ бўлсак, уч кун оч қолиб кетамиз. Мана шуниси алам қилиб ноғора чаламан. Энди ўтган умрим – ўтди кетди, қолгани ўзимнинг жоним экан”-дебди.

Подшоҳнинг жаҳли чиқиб, келаси жумада бозорга келишини қариядан илтимос қилибди. Чол бозор куни борса, подшоҳ ўнта ўғлининг оёғига кишан солиб, турғазиб қўйганмиш. Жарчилар қуллар сотилади, деб жар солаётганмиш. Чол подшоҳга тиз чўкиб, болаларини озод қилишини сўрабди. Шунда подшоҳ “Деҳқон экин экади, ҳосилини ейман деб, сиз бола ўстирибсиз-ку, ҳосилини емабсиз”,-дебди. Шу орада катта ўғлига харидор чиқиб, пулини подшоҳ чолга келтириб беришни буюрибди. Пулни чолга келтириб беришибди. “Мана буни еб туринг, қолганларини навбати билан сотиб берамиз”,-дейишибди. Шунда болаларининг эси ўзига келиб, отасининг оёғига йиқилишибди, тавба-тазарру қилиб, акасининг ҳам пулини тўлаб қайтариб олишибди.

Кимки боласини беҳуда эркалабди, уни меҳнатда чиниқтирмабди, ўзига бало орттирибди.

Бир оилада келин икки болалик бўлди. Қайнона “ўригидан данаги ширин”, дея невараларини астойдил яхши кўрарди. Бош неварасининг тили чиққанида уни эркалаб: “Кимнинг боласи?”, деб сўрар у “бувимни”, деб айтарди: бунга кампир бениҳоят севинарди. Бир неча кундан кейин бола шу сўроққа: “ойимни” деб жавоб қиладиган бўлди. Кампир бунга аҳамият бермай, яна “бувимни” дегин деб ўргатди. Лекин яна бир неча кундан кейин невара бувисининг эркалаб сўрашига жавоб беришдан олдин ойисига жовдираб қараб: “ойимни” деб жавоб қилди. Неварасини жондан яхши кўрадиган кампирнинг шубҳаси ошиб, индамай қўя қолди. Орадан бир неча кун ўтгач: келиннинг “ойимнинг боласиман” дегин деб ўргатаётган товушини эшитиб қолди. Кампирнинг таъби олинди, аввало, келиннинг калтабинлигидан хафа бўлди, иккинчидан, невараси кампирдан узоқлашгандек туюлди. Бола бувимнинг, дадамнинг, бобомнинг, боласиман дейиши мумкин, бу билан туққан онасини унутиб юбормайди-ку. Бу билан она энди тили чиқиб келаётган болага ёшлигидан худбинликни, ўзгаларга меҳрсизликни, иккиюзламачиликни ўргатади.

Яна бир ибратли воқеа. Икки қўшни дам олиш куни кўчада гаплашиб турарди. Бирининг уч қизи, иккинчисининг тўрт қизидан кейин бир ўғли бор эди. Ўша ўғил беш ёшга кирган, ниҳоятда эрка, шўх эди. У дадасининг олдига югуриб чиқиб, ободончилик идорасидан экиб кетган мевали кўчатларни синдира бошлади. Дадаси кўра-била туриб, индамади. Ўғлининг шаҳдини қайтаргиси келмади, қўшни танбеҳ берган эди, “меҳрибон” ота-қўяверинг, дарахт синса-синар, бошқаси экилади, ўғил боланинг шаҳди синмасин”,-деди. Қўшнининг аччиғи чиқди ва болага: “бу нима деган гап?-деди синиб тушган шохларни қўлига олиб. Боланинг дадаси ўғлига эмас, қўшнисига танбеҳ бериб, “Аввал ўғил кўринг, нима гаплигини кейин биласиз!”,–деди. Бу ўғли йўқ кишига ҳақоратдек туюлиб, зарда билан уйига кириб кетди. Шундан кейин оралари бузилиб гаплашмай кетдилар. Ўша эрка ўғил ўн беш ёшга кирганида, фақат бегоналаргина эмас, синмаган “шаҳди” билан ота-онасини ҳам сузяпти, яширинча қимор ўйнади, уйидан кийимларини ўғирлаб чиқиб сотди. Тарбияси бузилганлар қаторида милиция рўйхатига тушди. Бу бола дастидан қўшни маҳалладаги оилалар ҳам нотинч бўлиб, бутун маҳалланинг тинчи бузилди.

Биз юқорида ҳали мушоҳада доираси тор кичкинтойларнинг тарбияси ва ота-онанинг масъулияти тўғрисида сўз юритдик. Лекин ўсмирлар ва ундан катта ёшдаги ўғил-қизлар энди кўпчилик билан муносабатда бўлади, яхши-ёмонни ажратишга ақли етади. Ана шулар жамият тартиб-қоидаларига зид иш тутса, кўпчиликнинг ғашига тегади. Ҳали гўдакнинг хатосига баъзилар кулиб қўя қолади, катта ёшдагиларни ҳеч ким кечирмайди. Демак, ота-она ўзининг калтабинлиги туфайли нотўғри тарбия берган бўлса, энди йигитча ёки қиз ўз хатти-ҳаракатини бошқа ибратли тенгқурларига таққослаб кўриши, нега одамлар уни яхши дейди-ю, мендан безишади, деб ўйлаб кўриши лозим.

Маҳаллада бир хонадоннинг беш ўғли бор эди. Эр-хотин ишлар, болалар ёш эди. Отанинг оғзидан “боди кириб, шоди чиқиб” сўкинар, болалари ҳам унинг барча ҳақоратли сўзларини илиб олганди. Ака-укаларнинг ўзи хоҳ уйда, хоҳ кўчада сўкишиб ёқалашар, ўтган-кетгандан дакки эшитишарди. Бошқа қўшни болаларнинг оғзидан чакки сўз чиқмас, оғзи шалоқ болалар билан ўйнашмасди. Болалар катта бўлди, аста-секин яхшиларнинг даврасига қўшилиб, ҳақоратли сўзлар ишлатиш уят эканлигини тушунишди. Энди улар отасининг ҳақоратли сўзларини эшитса, қизариб кетишарди. Бора-бора улар дадасини ҳам бу йўлдан қайтаришди. Демак, ноаҳил ота-онага эсли болалар ҳам яхши таъсир кўрсатиши мумкин экан. Оиласи, бола-чақасининг келажагини, қариганда ҳурмат-иззатда бўлишини ўйлайдиган ота-она фарзанд кўрдими, ўзаро муносабати, муомаласи, хатти-ҳаракатларидан эҳтиёт бўлиши, ўринсиз сўзлардан ўзини тийиши, бола олдида бир-бирининг обрўйини сақлаши, орқаворотдан ҳам бир-бирини камситмаслиги керак. Шу ўринда халқимизнинг ажойиб ҳикмати бор: “Қуш уясида кўрганини қилади”. Шундай экан, ёмон сўзлар, ёмон одатларни болалар тез ўзлаштириб олади, яхшилик, одамшавандалик, мардлик, бировни аяш, ҳурмат қилиш инсонгарчиликка хос, бунинг учун инсон бўлиш, ақлни ишлата билиш керак. Шунинг учун хоҳ катта, хоҳ кичик хатти-ҳаракатларини жамият тарозисига солиб кўришни билсин.

Боланинг чақалоқлигидан тарбиясига ота-она жавобгар, албатта. Лекин бола ота-онасининг хулқ-атворига жавоб бермаса ҳам ўз-ўзига жавоб беради. Фарзандлар катта бўлгандан кейин жамиятда тутадиган ўрни, мавқеи ўзига боғлиқ, ҳар бир ёш умрим зое кетмасин, элнинг ҳурматига, мақтовига сазовор бўлай деса, одамлар орасида – жамиятда яхшиликка интилиши, яхшилардан ибрат олиши, ёмонлардан узоқ юриши, улардан нафратланишга ўрганиши керак. Яхши ишлар қилиш, яхшилик билан ном чиқариш учун мустақил Тожикистонимизда барча имкониятлар Президентимиз Эмомали Раҳмон томонидан яратиб берилган. Яхши ишлар билан оила, ота-она, қўни-қўшни борингки, ҳамманинг эътиборига эришиш ўзимизнинг қўлимизда.

 

Фурқат Назирқулов, Спитамен ноҳияси,

29-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчиси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

АЛИХЎЖАМИ Ё ХЎЖААЛИ?!.

 

ёхуд фуқаролар шахсияти ва маърифати ҳақидаги ҳужжатларни тўлдиришда йўл қўйиладиган хатолар ва пала-партишликлар хусусида

Сарсон-саргардонлик – инсон учун жуда ноқулай ҳолат. Унинг замирида кимнингдир йўл қўйган хатоси учун айниқса, фуқаролар шахсияти ва маълумотлари ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларни тўлдириш жараёнидаги ғалат ва чалкашликлар сабабли, силлани қуритувчи беҳуда ҳаракатлар ётади.

Кейинги пайтларда бундай нохуш ҳолатлар ўрта таълим муассасалари,

Муфассал...

Паём янги ютуқларга руҳлантираяпти

 

Бобожон Ғафуров ноҳияси меҳнаткашлари янги – 2018 йилни янгича ғайрат билан бошладилар. Ноҳия раиси  Назирий Зариф Вализоданинг айтишича, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ноҳия меҳнаткашларини халқ хўжалигининг барча соҳаларида ўтган йилгига қараганда, самаралироқ ишлашга ва янги марраларни эгаллашга руҳлантирган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990839

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478139
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4067
4027
21752
7426653
99783
114875
7478139

Сизнинг IPнгиз: 18.191.165.192
Бугун: 23-11-2024 17:23:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015