Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Июл 2015 Кӯришлар: 1842
Печат

 

oila marifatiМамлакат Ҳукумати хотин-қизлар ва аёлларнинг жамиятдаги ролига махсус диққат қаратади ва бир қатор давлат дастурлари,стратегия ва концепциялар, раҳбарлик органларида аёллар роли ва фаолияти истиқболлари, давлатдорликни такомиллаштириш ва жамият соғломлиги-ю оилаларни мустаҳкам ва устувор сақлашни таъкидлаб келади. Биз келгусида ҳам бу сиёсатни давом эттириб, аёлларни оила чироғи, жамият яратувчи кучи ва миллий қадриятларнинг энг яхши ҳимоячиси-ю давомчиси сифатида қўллаб-қувватлаймиз

ва уларнинг сафлари давлат органи ва тизимларида кўпайишига ҳаракат қиламиз. Аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳалигача ўз ечимини излаётган муаммолар кўзга ташланади. Жумладан, йилдан-йилга сони кўпайиб бораётган ёш оилаларнинг бузилишлари ташвишланарли ҳолатлардан биридир.

Бу нуқтани Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон ўзининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида ҳам таъкидлади ва масаланинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда, 2015 йилни –«Оила йили», деб эълон қилди.  Давлат бошлиғи Оналар куни муносабати билан уюштирилган тантанавий тадбирда 2015 йилни “Оила йили”, деб эълон қилишдан асосий мақсад ҳақида, жумладан, шундай деганди: «Назоратсизлик, тўғри тарбия олмаслик, мактаблардан, жамият ва оила муҳити тарбиясидан четда қолиш, баъзи  ёшлар ва хотин-қизларнинг номатлуб амалларга қўл уришлари, оила роли ва мавқеининг пасайишига сабаб бўлди».

Мазкур муаммони ҳал этишда, шубҳасиз, оила калит ролини ўйнайди. Ушбу масала юзасидан оммавий ахборот воситаларида аналитик ва ёки тавсиялар беришга боғлиқ материалларнинг чоп этилаётганлиги бесабаб эмас. Бизнинг фикримизча, оила ва оиладорликнинг муҳим масалаларидан бири бу  оилаларнинг камтаъминланганлигидир. Ҳозирги кунда бу муаммонинг ёш оилалар тақдиридаги, турмуш ўртоқ танлашдаги таъсири жуда намоёндир.

 Барчамиз ота-оналар келин танлаш мақсадида бир неча эшикка бош cуқишларининг гувоҳи бўламиз.  Натижада, келин танлангандан кейин бир қатор муаммолар вужудга келади, бу эса, ота-онанинг тўй қилишдан ҳам кўнгиллари совишига сабаб бўлади. Чунки келин томон қизларининг бахтли бўлишлари билан бирга, тахтга ҳам эришишини исташади.  Улар камбағал оилаларда бўлган кам-кўсту етишмовчилик бою бадавлат оилаларда ҳам борлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Афсуслар бўлсинки, айрим келишмовчиликлар шу ердан бошланади. Бундан ташқари, ана шу етишмовчилик ва қўли калталик ота-оналарнинг фарзандларига ака-укаси, опа-синглиси, тоғасию аммасининг қизларини келин қилишлари ва уларнинг ўғилларига қиз беришларига сабаб бўлади.Тожикистон қонунчилиги талабларига жавоб бермайдиган бу амаллар юзасидан  фарзандларининг тинч ҳаётлари  учун бир-бирларини қўллаб, камчиликларга кўз юмиб яшаш учун шундай йўл тутишади. Яқин қариндошларнинг куюнчаклигию хурсандчиликлари охир-оқибатда нохуш ҳолатларга олиб келади.  Қариндошчилик сабаб  носоғлом бола дунёга келади. Ёш оилаларнинг нуқсон билан туғилган фарзандлари нафақат эру хотин, балки бошқа бир неча кишилар, ҳатто, яқин қариндошларнинг ҳам муносабатларига совуқлик туширади ва оқибатда қариндош-уруғлар ўртасидаги алоқалар узилади. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўзининг барча мулоқотларида ва мамлакат хотин-қизлари, ёшлар, зиёлилар, дин ходимлари ва  мамлакатимизнинг турли минтақаларига бўлган иш сафарлари чоғида бу борада куюнчаклик билан таъкидлаб, қариндош-уруғлар ўртасида бўладиган никоҳлардан сақланишга ва соғлом жамият, соғлом оила, соғлом авлод ҳақида ўйлашга ундайди.

Биз – суд органи ходимлари ҳам оилавий ишларни кўриб чиқиш баробарида ёш, ҳатто, катта ёшдаги оилаларнинг бузилиш сабабларини аниқлаймизки, уларнинг аксарияти оила кодекси, Тожикистон Республикасининг «Фарзанд таълим ва тарбиясидаги ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонуни  ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий битимлар мазмун-моҳиятини чуқур англамаслик ва билмасликларидан дарак беради.  Суд тажрибамизда кузатилган оилавий баҳсларни ечиш вақтида аксар оилалар оиладорлик маърифатлари пастлиги  ва эрта турмуш қурганлиги сабабли, бир-бирларини тушуна олмай ажраб кетишади.

Масалан, ҳали вояга етмаган Ҳамиданинг онаси ўтган йили турмушнинг пасту баландликларидан бехабар бўлган  атиги тўққизинчи синфни тугатган қизини  бир қариндошига турмушга беради.  Орадан икки ой ўтиб, куёвнинг уйдагилари келиннинг ишларни уддалай олмаслик баҳонасида ўғилларидан ажратиб олишади. Суд иши жараёнида аниқланишича, Ҳамиданинг онаси ёлғиз аёл бўлиб, унинг қарамоғида яна олтита боласи бор экан. Бу эса, ноқонуний йўллар билан вояга етмаган қизини турмушга беришига сабаб бўлган. Суд ҳукми билан жабр кўрган она ва куёвнинг ота-онаси тегишли жазо олишди. 2010 йил Тожикистон Республикаси Оила кодексида суд-ҳуқуқ ислоҳот дастурини амалда татбиқ этиш ва бошқа соҳага оид битимларга ўзгартишлар киритилиб, Тожикистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, ТБМВ  судлари ва Душанбе шаҳри судида суд коллегиялари ташкил этилиб, оилавий  баҳсларни ҳал этиш, никоҳ қайдларини бекор қилиш, эру хотин ўртасидаги  молу мулкни тенг бўлиб бериш, оталик ҳуқуқини аниқлаш ва алимент ундириш, турар жой билан таъминлаш ва оиланинг тўлақонли  аъзоси деб эътироф этиш, шунингдек, бошқа оилавий ҳуқуқлар улар зиммасига юклатилди. Шу билан бирга, мамлакат қонунчилиги никоҳ икки томон хоҳиш-истаги, ихтиёрий ва турмуш қурувчиларнинг иродаси асосида бўлишини тақозо этади. Лекин  таҳлилларга кўра, ҳалигача қонун талабларидан чекиниш ҳолатлари кўзга ташланади.

 Оила қонунчилигининг талабларига мувофиқ никоҳ шартларининг бузилиши, мажбуран никоҳга киргизиш никоҳнинг эътиборсиз бўлишига сабаб бўлади.  Лекин қонуннинг бу талаби ҳам фуқаролар томонидан риоя этилмайди. Баъзи бир ота-оналар ҳали мустақил ҳаётга қадам қўйишга тайёр бўлмаган фарзандларини уларнинг розилигисиз турмушга узатишади. Бу борада Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўзининг бир нутқида: “Афсуслар бўлсинким, баъзи бир ота-оналар ўз фарзандларига турмушнинг нозикликлари ва ҳаёт масалаларини тушунтирмасдан, Ибн Сино таъбирига кўра, манзил тадбирини ўргатмасдан, уларнинг барчасини қизнинг ўзига ҳавола қилади ва уларнинг онгида сабр-бардошли ва кечиримли бўлишлик ҳиссини такомиллаштирмайди”, деган эди. Натижада, бундай қизлар оилавий тайёргарликсиз турмушга чиқиб, кейинчалик ажралиб кетишадилар. Бундай ҳолатларда ҳаммадан кўп хотин-қизлар ва  ёш болалар моддий ва маънавий зарар кўришлари турган гап.

Нима қилиш керак? Бизнинг фикримизча, барчасида аввал оиладорлик маърифатини юксалтирмоғимиз керак. Жамият аҳли, хусусан, ҳаёт тажрибасига бой ва кўпни кўрган  қариялар, зиё аҳли, педагоглар ва жамиятнинг бошқа аъзолари ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилалар бузилиш ҳолатларининг олдини олиш, қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳ оқибатлари ҳақида жамият аҳлига тушунтириш ишларини кенг кўламда олиб боришлари зарур. Ота-оналар эса, ҳар доимгидан-да кўпроқ фарзандлар тарбиясига жиддийроқ аҳамият қаратиб, оиладорлик маърифати, сўзлашув одобини ўргатсинлар, токи улар мустақил  Тожикистонимизни ўзларининг билимлари, маданияти-ю маърифати ва кенг дунёқараши  билан жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари қаторидан жой олишида ўз ҳиссаларини қўшишсин.

 

Олуфтабону Аскарзода,

Душанбе шаҳар суди аппарати  ходими.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ФАРЗАНДЛИК МЕҲРИ

 

Бошни фидо айла ато қошиға,

Жисмни қил садқа ано бошиға.

Тун-кунунга айлагали нурфош,

Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

-----------------------------------------         А. Навоий.

Муфассал...

Тўғри йўлдан адашиш оқибати

 

Саразм қишлоқ жамоатига қарашли Чимқалъа қишлоғида туғилган Шамсиддин Туранов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм эълон қилиниб, кучга кирди. Ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган, куч-ғайратини Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги, оиласини таъминлаш учун сарфлаши мумкин бўлган йигит энди узоқ муддатга бола-чақасидан айри яшашга, жазо муддатини ўташга мажбур.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990417

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477381
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3309
4027
20994
7426653
99025
114875
7477381

Сизнинг IPнгиз: 3.138.122.90
Бугун: 23-11-2024 16:43:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015