Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Июл 2015 Кӯришлар: 1977
Печат

 

sspНодавлат, нотижорат ташкилот бўлган мамлакат Савдо-саноат палатаси Тожикистон корхоналари, жумладан, хорижий ва қўшма корхоналар ўртасида боғловчи восита сифатида мана, 55 йилдирки, самарали  фаолият юритиб келмоқда. 1960 йили таъсис этилган корхона дунёнинг бир қатор нуфузли ташкилотлари аъзоси ҳисобланади.

Тадбиркорликни давлат томонидан ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлашни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иқтисодий сиёсатнинг истиқболли йўналиши, деб атаган. 2014-2020 йиллар мамлакатимизда ишлаб чиқариш тадбиркорлиги ва саноатни ривожлантириш даври дея кўрсатилган. Бугунги интеграция шароитида дунё тижорат баҳслари гувоҳи бўляпти. Шу сабабли, Тожикистон Республикасининг «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонунининг қабул қилиниши ва мамлакат Савдо-саноат палатаси қошида халқаро тижорат арбитражининг ташкил этилиши сармояларни ҳимоялашнинг самарали механизмига айланиб, мамлакатда қулай иш доирасини ташкил этиш учун рағбатлантирувчи омил, маҳаллий ва хорижий бизнес ўртасидаги баҳсларни ҳал этишда алтернатив усуллардан кенг фойдаланишга имкон яратади. Бу ўз навбатида мамлакатимизни сармоядорлар учун диққатжалб этиб, маҳаллий компанияларга ташқи капиталлар ва энг янги технологиялардан фойдаланиш имконини беради. Савдо-саноат палатаси «ягона дарча» тизимини жорий этиш, давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватлайди. Мамлакат Савдо-саноат палатаси, Хатлон ва Суғд вилоятлари Савдо-саноат палаталари қошида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва савдога ёрдамлашиш марказлари амал қилаётган бўлиб, улар палата аъзолари учун тренинглар ўтказишади, уларнинг халқаро кўргазмалардаги иштирокини ташкил этишади.

«Ҳисобот даврида палата томонидан 386 киши тренингларда қатнашди. Шундан 61 нафари аёллар бўлиб, улар савдо соҳасида билимларини оширишди»,- деди Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Манзура Рустамова жорий йил биринчи ярми якунига бағишланган матбуот анжуманида.

Савдо-саноат палатаси самарали фаолияти туфайли йил бошидан буён мамлакатимизда бир қатор халқаро кўргазма-ярмаркалар ташкил этилди. 22-25 январ кунлари Тожикистон биринчи марта Истамбулда Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг энг йирик сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди. 9-12 феврал кунлари Москва шаҳридаги «Продэкспо-2015» кўргазмасида «Евроосиё-2005» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти, «Зода» масъулияти чекланган жамият, «БАРАКАТ» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти корпорацияси, «ИНТЕРМЕД», «Субҳи ватан» масъулияти чекланган жамияти каби маҳаллий экспортчилар ўзларининг озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё билан иштирок этишди. Феврал ойининг охирида пойтахтимиздаги «Кохи Борбад» давлат мажмуасида Ҳиндистон Республикаси маҳсулотларининг биринчи кўргазмаси бўлиб ўтди. 10-15 март кунлари Душанбе шаҳрида Халқаро Наврўз байрами ва мамлакат Савдо-саноат палатаси ташкил этилганининг 55 йиллигига бағишланган Эрон-Афғон-Тожик совғалар халқаро кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди. 9-14 апрел кунлари «Кохи Борбад» давлат мажмуасида «ТОЖЭКСПО БАҲОР-2015» учинчи халқаро саноат-савдо кўргазмаси ташкил этилиб, унда Тожикистон, Германия, Франция, Россия, Туркия, Афғонистон, Эрон каби мамлакатларнинг 20 та етакчи компаниялари маҳсулотлари харидорларга тавсия қилинди. 11-12 июн кунлари «Сув ҳаёт учун» 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётлари якунига бағишланган олий даражадаги халқаро конференция доирасида «Кохи Сомон» давлат мажмуасида «Сув ҳаёт учун» халқаро кўргазмаси ташкил қилинди. Мазкур кўргазма Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан «БМТ Сув» ва БМТнинг бошқа тузилмалари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда шериклар билан ҳамкорликда ўтказилди.

Умуман, Савдо-саноат палатаси томонидан йил бошидан буён 22 та кўргазма-ярмарка ташкил этилди. Йил охиригача бу кўрсаткични 27 тага етказиш режалаштириляпти.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати Савдо-саноат палатаси фаолияти учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмайди. Ҳисобот даврида палата давлат бюджетига 820 минг сомоний ҳажмида солиқ тўлади.

Шунингдек, мамлакатимиздаги турли миллий байрамлар арафасида палата томонидан болалар уйларига инсонпарварлик ёрдамлари ҳам кўрсатиб турилади. Йил бошидан буён болалар уйларига палата томонидан ўттиз минг уч юз сомоний ҳажмида ёрдам кўрсатилди.

Умумий қилиб айтадиган бўлсак, Шариф Саид раҳбарлик қилиб келаётган мамлакат Савдо-саноат палатаси фаолияти ҳар доим сермаҳсул бўлган ва шу кўринишда давом этяпти.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».  

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг Қозоғистонга иш сафари

 

6 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари билан Қозоғистон Республикасига борди.

Шу куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Остона шаҳрида «Остона халқаро молиявий маркази» тақдимотида иштирок этди.

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Президентининг Беларус Республикасига расмий сафари

 

27 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий сафар билан Беларус Республикасининг Минск шаҳрига борди.

28 июн куни «Мустақиллик қасри»да Тожикистону Беларус ҳамкорликлари масалалари муҳокамаси давлатлар бошлиқларининг алоҳида учрашувида бошланиб, икки мамлакат кенг ҳайъатлари иштироки билан давом

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2512781

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9969012
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1572
3410
8185
9940695
4982
100591
9969012

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.151
Бугун: 02-09-2026 13:35:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015