Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Июл 2015 Кӯришлар: 2174
Печат

 

qulda qalqmСуғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий давлат ҳокимияти ижроия органининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги жамиятдаги кўплаб муаммоларни ҳал этишда ўз ижобий самарасини бераётганлигини айтиб ўтди.

Вилоят раҳбарининг маҳаллий, марказий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ташкил этилган

мабуот конференциясида вилоят ижроия органи барча журналистлар ва улар фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларига, шакл ва мулкчилигидан қатъий назар бир кўз билан қарашини, шунинг учун ҳам улар билан яхши ҳамкорликда эканлигини ва бу эзгу анъана давомли бўлишини таъкидлади.

Мамлакат Президенти амри асосида давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи режасига биноан, ташкил этилган олти ойлик фаолиятга бағишланган вилоят раҳбари матбуот анжумани Хўжанд шаҳридаги Матбуот қасрида 80 нафар журналистлар иштирокида ўтказилди.

Абдураҳмон Қодирий матбуот конференцияси пайти давлат ҳокимияти вилоят ижроия органининг йил бошидан бери ўтган олти ойлик фаолияти юзасидан ҳисобот бериб, халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, 2015 йил - Йўллар ободлиги йили дастури доирасида бугунгача вилоят ҳудудида 2191 километр йўллар таъмирланиб, ундан 34 километри тўлиқ асфалт қилинди ва қолгани қисман таъмирланди. Йил охиригача 3100 километр йўллар таъмирланиши режалаштирилган.

Ишсизликни камайтириш ва уйда ишсиз ўтирган хотин-қизларни иш жойи билан таъминлаш мақсадида барча шаҳру ноҳияларда атлас ва адрас ҳамда гилам тўқиш цехлари ва таълим марказлари ишга туширилди. Янги ташкил этилган марказларга вилоят ижроия органи томонидан барча зарурий ускуналар бепул тақдим этилди.

Вилоят раҳбари саноат соҳасида ҳам бир қатор ютуқлар қўлга киритилаётганини алоҳида таъкидлади. Жумладан, улкан цемент ишлаб чиқариш заводи Ғаюр-цемент ва Зарафшон рангли металлар ишлаб чиқариш корхоналарининг аҳамияти катта эканлигини айтди.  

Вилоят шаҳру ноҳияларида  янги бунёд этилаётган корхоналар сони йил охиригача 170 тага етиб, 5300 нафар маҳаллий аҳолига янги иш жойлари ташкил этилишини ҳам алоҳида таъкидлади, вилоят раҳбари.

Вилоят раиси қишлоқ хўжалигида ўтказилган ислоҳотлар натижасида 50 мингдан ортиқ янги деҳқон хўжаликлари ташкил этилгани ва мамлакат Президенти фармони асосида ўтказилган мазкур ислоҳот деҳқонларнинг янги куч ва ғайрат билан ишга киришишларига сабаб бўлаётганлигини айтиб, бу ҳолат аллақачон ўз натижасини бериб, вилоят деҳқонлари йилнинг биринчи ярмида 100 минг тонна сабзавот маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилишга муваффақ бўлишган. Мамлакат ички бозори эса, арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминланди. 

Экин майдонларини сув билан таъминлашда ҳам бир қатор ютуқлар кўлга киритилди. Охирги йилларда танқислик сезилаётган Конибодом, Панжакент, Мастчоҳ, Зафаробод шаҳру ноҳияларида сув билан таъминлаш ҳолати анчайин яхшиланди.

Абдураҳмон Қодирий мамлакат президенти Эмомали Раҳмон топшириқлари асосида аҳолини яшаш шароити яхшиланиши учун бир қатор чора-тадбирлар кўрилаётганини айтиб ўтди. Жумладан, эҳтиёжмандларни ер участкаси билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш, бу соҳадаги узоқ йиллар ҳал этилмай келинаётган муаммолар ечимини топиш мақсадида Сомғор даштида янги қад ростлаётган Сайҳун шаҳарчаси, Исфарада бунёд этилиши кутилаётган Моҳпари ва Истаравшанда обод этилаётган Баҳористон шаҳарчалари бу соҳада эришилаётган улкан ютуқлардан бўлиб, бу уч минтақада юз минглаб одамларга яшаш манзили бунёд этилиб, вилоят миқёсида яшаш манзили танқислиги бартараф этилишини таъминлайди.

Анжуман давомида журналистлар турли савол, таклифлар билан вилоят раҳбарига мурожаат этдилар.

Конференция сўнгида Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий оммавий ахборот воситалари ходимларини юрт ободлигида журналистлар жамиятдаги камчиликларни бартараф этиш йўлида энг яхши ҳамкор эканлигини таъкидлади ва уларни ўз қаламлари билан юрт ободлигига хизмат қилишга чақиради.

Озод МЕЛИБОЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси кўчат ўтқазиш маъракасида

 

2018 йилнинг 21 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Наврўзгоҳ боғида кипарис, Лейланд сарв ва секвойя каби ноёб, манзарали ва сояли дарахтлар кўчатини ўтқазиб, кўчатлар ўтқазиш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб

Муфассал...

Кўнгил

 

Қор тушиши билан бизга жон кирарди. Тонг бўзарганда қарабсизки, милтиқ елкада, ҳали из тушмаган боғ кўчадан ғизиллаб кетиб боряпмиз тоққа қараб.

Гоҳ ўртоқлар билан чиқсак, гоҳо… якка ўзим чиқардим. У ерда Назрулла деган ўртоғимнинг томи кекса толларга кўмилган уйлари бор. У ёлғиз онаси билан яшарди. Отаси урушда ўлган. Қизиқ бола эди у. Ким, овга юр деса, эргашиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2478325

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9857139
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
932
2846
10462
9818773
101449
122773
9857139

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.111
Бугун: 30-07-2026 06:16:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015