Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 11 Июн 2015 Кӯришлар: 2092
Печат

 

xiyonat2015 йилнинг 27 майида ижтимоий тармоқларда «Ислом давлати» террорчилик ташкилотининг янги жиҳодчиси Гулмурод Ҳалимовнинг видеомурожаати тарқатилди. Бошқа тарғиботчи материаллардан бу роликнинг фарқи шундаки, унинг асосий иштирокчиси Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ОМОН (махсус тайинланган милиция бўлими) собиқ командири ҳисобланади.

Қолган қисмида ҳар доимги сюжет такрорланган: мусулмонлар заминини вайрон қилиш ва диндорлар бошини олиш учун бошқа мусулмонларни «Ислом давлати» сафига жалб этишдан иборат.

Бу террорчининг мурожаатидан томошабинлар бирон янгиликни эшитмади. Тожикистонга қирғин билан қайтиш таҳдиди эса, аввал ҳам бу жиноят йўлидан боришга қарор қилган бошқа жангари ватандошларимиз оғзидан янграганди. Агар ҳарбий қасамёдни бузган ва зобитлик ору номусига хиёнат қилган Г. Ҳалимовнинг олий мансаби ҳисобга олинмаса, унинг мурожаати жамият орасида алоҳида жавобни олмаслиги мумкин эди.

Бундан келиб чиқадики, унинг мурожаатидан сўнг таҳлилчилар фикру мулоҳазалари ва журналистлар мақолалари асосида ҳуқуқ муҳофазаси органларидан бирининг таркибига кирувчи шахснинг ИШИД сафига ўтиб кетиши тўғрисидаги ҳиссиётли туйғулари ётади. Ва фақатгина ҳиссиётларга берилган туйғу холос. Моҳиятан ҳам, бу ҳодиса  ўзига хос бўёққа эга бўлган алоҳида ҳодиса бўлиб, қудратли тизимлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари орасида носоғлом тенденция мавжудлиги тўғрисидаги қандайдир жиддий хулосалар учун асос сифатида кўрилмайди.

Г. Ҳалимовнинг ўзига келадиган бўлсак, унинг ҳозирги тақдири кимдадир ҳасад ва унинг ортидан боришга истак туғдиришига ишонч уйғотишига ишонч йўқ. Ватани ва халқига хиёнат қилиб, ота-онаси, ўз фарзандлари ва оиласини ташлаб кетиб, барча ахлоқий меъёрларни бузди ҳамда ўзини ихтиёрий равишда гапирадиган шафқатсиз махлуққа айлантирди. Энди уни нафақат она юрти, балки Худо билан ҳам ҳеч нарса боғламайди. Яқинлари, танишлари уни қарғашяпти, болалари ўз отасидан, ота-онаси эса, бундай фарзанддан бошлари эгилди. У аждодлари ётган, ўзи туғилиб-ўсган заминга бегона бўлиб, ундан ҳамма нафратланяпти. Бундан буён у жиноятчи, Гулмурод Ҳалимовга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 305 («Давлатга хиёнат»), 187 («Жиноятчи гуруҳ сафида иштирок») ва 401 («Ёлланган қотил») моддалари бўйича жиноий иш очилган бўлиб, улар бўйича санкциялар 30 йилдан зиёд муддатга озодликдан маҳрум этишни назарда тутади.

Ўз ихтиёри билан кетган заминда уни қандай қисмат кутяпти? У ёқда унинг мақоми қандай? Яқин Шарқдаги мунозаралар ва қон тўкилаётган урушлар ғарб махсус хизматлари режаларини амалга ошириш натижаси эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ғарб махсус хизматлари учун исломий радикаллар фақатгина иш қуроли, асбоби вазифасини ўтаб, улар ёрдамида «бошқариладиган тартибсизлик» шароити яратилади. Шунинг учун, нафақат Г. Ҳалимов ва террорчилик ташкилотларининг бошқа минглаб сафдош жангарилари, балки уларнинг етакчилари ҳам геосиёсий ўйинларда фойдаланиладиган қўғирчоқдан ўзга нарса эмас. Сиёсий исломлаштириш мафкураси ғарб режиссёрларининг «эътиқод учун жиҳод» ҳақиқий режаларини амалга оширишда жуда қулай пардадир.

Бошқача қилиб айтганда, Ғарб ўзининг стратегик мақсадларини амалга ошириш мақсадида Яқин Шарқда ўзига хос сунъий тинчликни яратган бўлиб, у ерда террор ва зўравонлик ҳукмронлик қилмоқда. Бунинг устига, биринчи босқичда унинг атиги сиртқи кўриниши белгиланиб, сўнгра бу майдонга киритилганлар унга мувофиқ келадиган инфратузилма, бўйсуниш тартиби алоқалари, муомала ва яшаш принципларини қура бошлашди.

Г. Ҳалимов мазкур тизим шаклланган ва биринчи ўринлар тақсимлаб бўлинган вақтда келди. Г. Ҳалимов сингари шахслар у ерда мингларни ташкил этади. Ўз ҳаётларининг асосий қисмини террорга бағишлаган ва террорчилик соҳасида ўз нуфузига эга бўлган бундай шахслар ичида Г. Ҳалимов «замбарак гўшти»дан ўзга нарса эмас. Бу аччиқ ҳақиқатни англаш, умидлари пучга чиқиш ва афсусланиш ҳолати унга кеч келади. Вақт ўтиши билан у Ислом тантанаси учун эмас, балки ғарб капиталистлари манфаатлари учун курашишга келганини, унинг атрофини Ислом  динининг тақводор жангчилари эмас, балки қалбларида ҳеч қандай муқаддас туйғу бўлмаган ўтакетган мутаассиб ё иккиюзламачи, сотқин разиллар ўраб турганини тушуниб етади.

Бироқ, вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Ҳалимовнинг ортга қайтишга йўли йўқ. Хиёнатчининг тақдири шундай бўлади. Бу вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли – бу Яратган даргоҳидан ўзига ўлим жўнатишни сўрашдан иборат. Фақатгина ўлим унга хотиржамлик келтириши мумкин.

Зоҳид Орипов.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Дил висол куйини излар туну кун ҳажрингда, ёр...

 

Ўзбекистон Республикасининг шоирлар юрти - Марғилондан бўлган устоз шоир Исмоил Маҳмуд "Шуъла", "Келажакка ишониб", "Эътироф", "Ишқ саодати", "Гулзор қилур", "Саодат манзари" каби бир қатор шеърий тўпламлар ва "Дилда васлинг муддао" номли девон соҳибидир. У киши бенгал шоири Назрул Исломнинг "Инсон", чех адиби Эдуард Воврушканинг "Изқувар Брок" номли асарлари таржимони ҳамдир.

Муфассал...

Ишқим менинг, эй саргардон ишқим, Сендан ғамларимга излайман паноҳ...

 

Ишқим менинг, эй оташ мисол ишқим,

Ёноқлари алвон - арғувонимсан менинг.

Орзулару армонлар оламида

Шеърларим – армуғонимсан, менинг.

     Ишқим менинг, эй шайдолигим ишқи,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2502067

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9928359
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
748
3047
12121
9895679
64920
107749
9928359

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.61
Бугун: 21-08-2026 05:24:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015