9 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Озарбайжон Республикаси пойтахти – Боку шаҳрига расмий сафар билан борди.
Боку халқаро аэропортида олиймақом меҳмон – Тожикистон Президентини ушбу мамлакатнинг юқори мартабали намояндалари илиқ ва
самимий кутиб олишди.
10 август куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг расмий сафари доирасида Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида икки мамлакат олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтди.
Олиймақом меҳмонни расмий кутиб олиш маросими Загулба қасрида ўтказилди.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмонни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кутиб олиб, фахрий минбарга таклиф қилди.
Тожикистон ва Озарбайжон олий даражадаги учрашув ва музокаралари давлатлар бошлиқлари – муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Илҳом Алиевларнинг яккама-якка учрашувидан бошланди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга таклиф ва самимий истиқбол учун миннатдорчилик билдириб, икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликларни қониқарли, дея баҳолади.
Тожикистон томони ўзаро манфаатга эга бўлган барча йўналишларда ҳамкорликларни ривожлантириш ва кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Бугун эришилган келишувлар ўз мазмун-моҳияти билан икки дўст давлатнинг кўп қиррали шерикчилигини янада юксак поғоналарга кўтариши таъкидланди.
Ўтган йилларда Тожикистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ, давлатлараро муносабатлар шартнома-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, ҳамкорликлар барча йўналишларда ривожланаётгани қайд қилинди. Тожикистон ва Озарбайжон кўпгина минтақавий ва халқаро масалаларда ягона ёки ўхшаш мавқега эга.
БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Иқтисодий Ҳамкорликлар Ташкилоти, бошқа минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида икки томонлама ҳамда кўп қиррали ҳамкорликларни ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди. Олий даражадаги мунтазам сиёсий диалоглар ва ўзаро ишонч муҳити барча соҳаларда давлатлараро муносабатлар узлуксиз тараққиёти учун қулай шароитлар яратиб, томонларнинг аксарият минтақавий ва халқаро масалалар бўйича мавқелари ягона ва ўхшашлигини исботлаши қайд қилинди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иккала томон ҳам давлатлараро муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлиги, бир-бирининг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаётганликларини қайд қилиб ўтди. Шу асосда Озарбайжон томонига Тожикистоннинг 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги янги ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирилди.
Иқтисодий ҳамкорликлар Тожикистон ва Озарбайжон давлатлараро алоқаларининг ўзаги сифатида баҳоланиб, томонларнинг Тожикистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бўйича Ҳукуматлараро комиссияси ҳамда Парламентлараро дўстлик гуруҳи иши доирасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдорликлари қайд қилинди.
Озарбайжон компаниялари ва молиявий ташкилотларини жалб этиш орқали савдо, қурилиш, транспорт, телекоммуникация, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва нефт маҳсулотлари билан таъминлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни татбиқ этиш борасида фойдали фикр алмашинди. Бу йўналишда тадбиркорлик доиралари форумлари, маҳсулотлар кўргазмалари ташкил этиш муҳим, дея баҳоланди.
Озарбайжон транспорт инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда, йўл-транспорт ва маҳсулотлар ташиш соҳасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, алюминий корхоналари ва нефт-газ компаниялари ҳамкорликларини мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта гидроэлектростанциялар ва автомобил йўллари ташкил этиш ҳамда тоғ металларини қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳалар татбиқи учун фойдали таклифлар илгари сурилди.
Шунингдек, Тожикистоннинг «ТАЛКО» корхонаси ва Озарбайжоннинг «Озаралюминий» компанияси, «СОКАР» нефт-газ компанияси ҳамкорликларини ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.
Учрашув чоғида нефт хом ашё материаллари – кокс, глинозём, ёнилғи харид қилиш, кичик ва ўрта гидроэлектростанциялар, автомобил йўллари, ер ости моддий бойликларини қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари қурилиши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, Тожикистон иқтисодиётига сармоялар жалб этишга эътибор қаратилди.
Томонлар ҳаво алоқаси, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ҳал этиш, сайёҳлик, илм, маориф ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликлар аҳамиятини қайд қилишиб, ушбу соҳалардаги муносабатларни кенгайтириш икки томон учун ҳам фойдали бўлишини айтишди.
Сайёҳлик, маданий ва гуманитар муносабатлар, илм ва маориф, талабалар алмашиш, иккала мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил учун квоталар ажратиш ўзаро ҳамкорликларнинг истиқболли йўналишлари сифатида баҳоланди.
Томонлар мавжуд кенг имкониятлардан фойдаланиш учун муҳим ва аниқ чора-тадбирлар қабул қилишларига ишонч билдирилди.
Олий даражадаги учрашув ва музокараларда Афғонистон Ислом Республикасидаги вазият билан боғлиқ масалалар, минтақа ва жаҳон хавфсизлигу барқарорлигига таҳдид солувчи омиллар – терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва уюшган трансмиллий жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилиниб, Тожикистон ва Озарбайжон томонларининг бугунги кун хавф ва таҳдидларига қарши қатъий курашишдан манфаатдорликлари қайд қилинди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни ўзига қулай бўлган вақтда Тожикистонга ташриф буюришга таклиф этди.
Расмий делегациялар музокараларидан кейин, Тожикистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси Президентлари иштирокида ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар имзоланиши маросими бўлиб ўтди.
Маросим чоғида ҳамкорлик тўғрисида 12та янги ҳужжат имзоланди.
Тожикистон Республикаси Президенти ва Озарбайжон Республикаси Президентининг қўшма баёноти қабул қилиниб, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Тожикистон Республикаси Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети ҳамда Озарбайжон Экспорт ва сармояларни рағбатлантириш фонди (AZPROMO) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- «Тожикистон алюминий компанияси» давлат унитар корхонаси ва Озарбайжон саноат корпорацияси ўртасида ўзаро тушуниш меморандуми;
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Телевидение ва радио комитети ҳамда «Озарбайжон телевидение ва радиоэшиттириш» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти ўртасида ҳамкорликлар бўйича ўзаро тушуниш меморандуми;
- «Тожикистон алюминий компанияси («ТАЛКО») давлат унитар корхонаси ва Озарбайжон Давлат нефт компанияси («СОКАР») ўртасида нефт коксини етказиб бериш бўйича ўзаро тушуниш меморандуми;
- Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети ҳамда Озарбайжон Республикаси Давлат чегара хизмати ўртасида Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг Озарбайжон Республикаси Давлат чегара хизмати Академиясида таҳсили тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ветеринария соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Маориф вазирлиги ўртасида ҳар йили таълим квоталарини ажратиш тўғрисида протокол;
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида саноат ва янги технологиялар соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ва Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси ўртасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2019-2020 йиллар учун ҳамкорлик дастури.
Шундан кейин, давлатлар бошлиқлари оммавий ахборот воситалари намояндалари учун матбуот конференцияси ўтказишиб, расмий учрашув ва музокаралар натижаларидан қониқиш изҳор қилишди.
"Ховар" ТМАА.
-Тур ўрнингдан!
Ана шундай дағдаға билан она боланинг устидаги кўрпани итқитиб юборди-да, ўша важоҳатда давом этди:
-Тез бўл! Мактаб пайтинггача молни боқиб кел!
Бола уйқуга тўймаган кўзларини уқаларкан, нарироқда ширингина ухлаб ётган укаларига тамшаниб қаради- да, эринчоқлик билан ўрнидан турди.
Муфассал...
МУТАСАДДИЛАР: - ЙЎҚ, ОДАМЛАР: - БОР, - ДЕЙИШАДИ… АСЛИДА-ЧИ?
Тожикистон аграр мамлакат бўлганлиги сабаб, қишлоқ хўжалиги соҳасига катта эътибор қаратиб келинади. Ҳукумат томонидан қабул қилинган ва қилинаётган қонун, қарор ва дастурлар бу соҳани ислоҳ қилиш ҳамда даромадлилигини оширишга йўналтирилганлиги, шубҳасиз.
Картошкапарварлик Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг асосий соҳаларидан бири ҳисобланиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015