Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 04 Июн 2015 Кӯришлар: 2139
Печат

 

terrorТожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида Сурияда жангларда қатнашган яна икки нафар ватандошимиз ички ишлар ходимлари ёрдамида ватанга қайтарилганлиги ҳақида хабар тарқатди.  

Маълум бўлишича, ҳар иккаси ҳам қўрғонтепалик бўлган 22 ёшли Ризвон Аҳмадов ва 27 ёшли Мавжуда Собировалар Россия Федерациясида меҳнат муҳожирлигида бўлган пайтлари Сурияга кетганлар.

Ризвон Аҳмадов Россиянинг Самара шаҳрида ишлаган пайтида ақидапараст гуруҳлар тармоғи томонидан қилинган ташвиқотларга берилиб, улар томонидан террорчи гуруҳга жалб қилинади. Экстремистлар уни Суриядаги ҳарбий амалиётларда қатнашишга олиб кетадилар.

Мавжуда Собирова Туркияга Москва шаҳридан келади. Бу аёл Москвада қарияларга хизмат кўрсатиш билан машғул бўлган. Сурия-Туркия чегарасида экстремистлар ташвиқот қилиб Мавжудани Сурияга боришга кўндирадилар. Бу жиноий гуруҳ уни Туркия чегарасидан Сурияга ўтказади.

-Ҳақиқатдан ҳам, кейинги пайтлар Араб ҳамда Яқин Шарқ давлатлари ҳудудида турли террорчи-ақидапараст гуруҳлар пайдо бўлганлиги жаҳон ҳамжамияти олдида катта муаммо туғдирмоқда, - дейди биз билан суҳбатда Хуросон ноҳиясидаги 3-ўрта умумтаълим муассасаси тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси Қудратулло Ахмедов. – Жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми бўлган мустақил Тожикистонимиз ҳам бундан мустасно эмас. Албатта, жуда кучли ташвиқот тизими ҳамда катта молиявий маблағга эга «Ислом давлати» каби террорчи ташкилотлар ёшларни ўз сафига жалб қилаётганлиги – рост. Энг хавфлиси шундаки, бу ақидапараст гуруҳлар Ислом динини «ташвиқот қуроли»га айлантирганлар. Барчага маълум бўлганидек, Ислом дини мусулмонлар учун жуда нозик ва муқаддас қадрият саналади. Аслида Ислом динига бирор алоқаси бўлмаган террорчи гуруҳлар уни байроқ қилиб, ёшлар онгини заҳарлашда давом этмоқда. Афсуски, бизнинг мамлакатимизда ёшлар орасида адашиб, зулматга элтувчи йўлни танлаётганлар кам бўлса-да, бор.

«Сурияда бу ёшлар ертўлаларда яшаб, турли террорчилик машқларидан дарс оладилар, - дейилади сайтдаги хабарда. – Ақидапарастлар ваъда қилган афсонавий ҳаётнинг бу ерда тескари ҳолатига дуч келган адашган ёшлар Суриянинг Раққа шаҳридан бир илож қилиб қочадилар. Нотўғри йўлни танлаган ва қилмишларидан пушаймон бўлган қўрғонтепалик бу ёшлар Тожикистон Республикаси ички ишлар ходимлари ёрдамида ватанга қайтарилди».

Маълум бўлишича, Ризвон Аҳмадов Сурияда олти ой, Мавжуда Собирова икки ой бўлган.

Мамлакат Ички ишлар вазирлигидан таъкидланишича, адашган ёшлар одамларнинг бегуноҳ қони тўкилаётган маконга айланган Сурияда қонхўрлик билан шуғулланаётган террорчи гуруҳлар ўртасида ҳақиқий дин, Худо ва унинг Расулига садоқат каби муқаддас тушунчалар, умуман, амал қилинмаслиги гувоҳи бўлишган. Аксинча, террорчилар одамларни ваҳшиёна қатл қилиш, ўзларининг экстремистик мақсадлари йўлида бирор-бир жиноий амалдан қайтмасликларини ўз кўзлари билан кўришган.

Оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларга қараганда, яқин 300 нафар тожикистонлик Сурия ва Ироқда жанг қилаётган террорчи гуруҳлар сафига кирган. Бу ватандошларимиздан кўпчилиги Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат муҳожирлигида бўлган пайтлари ташвиқот-тарғибот орқали жангари гуруҳлар сафига жалб қилинган. Энг аянчлиси, улар бу террорчи гуруҳлар олиб бораётган ноҳақ урушда қатнашмоқдалар. Улардан ўнга яқини бу бемаъни курашларда ҳалок бўлганлиги ҳам хабарларда айтилмоқда.

-Ёшларимизнинг турли ақидапараст гуруҳларга қўшилишлари олдини олиш учун, энг аввало, улар тарбиясига жиддий муносабат қилишимиз зарур, - дейди Темурмалик ноҳияси ўрта умумтаълим муассасаларидан бирининг ўқитувчиси Ойша Кўганова. – Тожикистоннинг шарафли халқи юртимиз сарвари Эмомали Раҳмон бошчилигида жуда катта бунёдкорлик ишларини бажармоқда. Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод, дастурхонларимиз тўкин. Биз бу неъматлар шукронасини қилиб яшашимиз зарур. Давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон ташаббуси билан қабул қилинган ва бугун ҳаётга тўлиқ татбиқ этилган «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонун моҳиятини ёшларга тўлиқ тушунтириш биз – катта ёшдагиларнинг вазифаси ҳисобланади. Қонунни ёшлар онгига сингдириш учун эса, энг аввало, унинг моҳиятини ўзимиз тўлиқ англаб етган бўлишимиз керак. Яқинда Россия телеканалларидан бирида москвалик ўсмирларнинг экстремал амаллари ҳақида кўрсатувни томоша қилдим. Кўрсатувда москвалик ўсмирлар метро вагонлари устида ётиб, метро бўйлаб сайр қилишади. Улар ўзларининг бу ножўя амалларини кимўзарга видеотасвирга ҳам туширганликларини кўрсатишди. Бу ҳам етмаганидек, ўсмирлар бу видеотасвирларни интернет тармоғидаги ижтимоий саҳифаларига жойлаштиришгач, бошқа тенгдошларини шундай хавфли амални такрорлашга тарғибот қилиши табиий. Қарангки, бу ўсмирлардан бири вагон ва поезд қатнайдиган ертўлада ўрнатилган темир тўсиққа урилиб, фожиали ҳалок бўлганлиги ҳам бошқа ўсмирларни адреналин – қаттиқ қўрқув оқибатида инсон вужудида пайдо бўладиган ҳиссиётни ошириш иштиёқидан қайтара олмаган. Москвалик ўсмирларнинг бу ҳаракатларини фақат «тўқликка шўхлик», деб изоҳлаш мумкин.

Мустақил Тожикистонимизнинг айрим фуқаролари экстремистик гуруҳлар таркибига қўшилаётганликлари ҳам худди шундай маъносиз, «тўқликка шўхлик»дан бошқа нарса эмас. Улар ақл билан бу амалларининг нотўғри эканлигини, бу йўл уларни боши берк, зулмат кўчасига элтишини ҳис этмаган ҳолда, бу йўлга кирмоқдалар. Ақидапарастларнинг ёлғон ваъдаларига учадилар.

Ҳа, экстремистлар ва террорчилар сафини танлаш – жуда катта хато иш. Жаҳон бўйлаб қонли урушлар, ҳисобсиз қотилликлар, хонавайронликлар сабаби бўлган террорчилар ҳеч қачон ҳақиқий Исломга хизмат қилмайдилар. Уларнинг асл мақсади Ислом динини ниқоб қилиб олиб, ўзларининг манфур ниятлари – ҳокимиятга эришиш, бошқа нарса эмас.

Илгарироқ адашиб, Суриядаги жангларда иштирок этган ва қилмишидан астойдил пушаймон бўлган хўжандлик ватандошимиз Фаррух Шарипов  Тожикистонга қайтиб келганди. Яқинда эса, Ризвон Аҳмадов ва Мавжуда Собировалар ўзлари билмай кириб қолган хато йўлдан қайтишди. Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг адашиб Сурия, Ироқ каби мамлакатлар ҳудудида давом этаётган жангларда қатнашган, аммо ўзлари танлаган йўл нодуруст эканлигини англаб, қилмишларидан астойдил пушаймон бўлиб, Тожикистонга қайтган ватандошларимизнинг жиноий таъқибдан озод этилишларига кафолат берилиши тожикистонлик ёшларнинг бу нотўғри йўлдан қайтишларига жуда катта имконият туғдиради…

 

Искандар Маҳмадалиев,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

СУВ ЖАНЖАЛИ

 

Улар замин бошига етиб келганларида, устознинг димоғи куйди. Эккан буғдой, пиёзу сабзилари ҳали тупроқдан бош кўтармай, пажмурда бўлган эди.

Хол Машраб, Рўдакий ноҳияси раиси, бир куни устозни кўриб деди:

-Вазият оғир. Биламан, серфарзандсан. Уларни едириш, кийдириш осон иш эмас. Кел. Сенга озгина ер ажратиб бераман. Яхшигина деҳқон ҳам топаман. Нафсга эрк бермаслик туғма одати бўлган устоз дедилар:

Муфассал...

НАВБАТДАГИ БОСҚИЧГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

 

Тожикистон кубоги турнирининг навбатдаги ярим чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Мусобақанинг мазкур босқичида 8та олий, 7та биринчи ва битта иккинчи лига жамоалари бош соврин учун рақиблик қилади.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, жамоалар қуйидаги жуфтликларга тақсимланди: "Истиқлол" (Душанбе)-ЦСКА "Памир" (Душанбе), "Локомотив-Памир" (Душанбе)-"Исфара" (Исфара шаҳри),

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2328696

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9212451
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
690
3699
20146
9169854
94830
121442
9212451

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.223
Бугун: 27-02-2026 04:49:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015