Айни замонда дунёнинг турли минтақаларида авж олаётган қонли муҳорабалар кишини жиддий мулоҳаза юритиш ҳамда бефарқ бўлмасликка ундайди.
Ер юзида урчиётган бундай ваҳшоният кишилик жамиятидаги «қора доғ» бўлиб, тинчликпарвар халқларни безовта қиляпти. Афсусланарлиси шундаки, Парвардигор одам болаларини, ўзга махлуқларга нисбатан устун қилиб яратган эди.
Бошқаларга нисбатан ақлли ва гўзал қилиб бинога келтирилган одам болаларига ер макон қилиб берилди ва у барча махлуқот устидан ҳукмрон қилиб қўйилди.
Ачинарлиси, инсоният жамияти, XXI аср тараққиётининг энг ривожланган, чўққисига чиқаётган пайтида терроризм, экстремизм туфайли, бегуноҳ кишиларнинг бошига тушаётган кўргуликлар, бош-бошдоқлик на дунёвий ва на диний аҳкомларнинг бирортасига тўғри келади.
Аслида, бундай иллатлар, умуман, рўй бераётган бу қонли саҳналар ижодкорлари кимлар?
Инсоният оламига даҳшат солиб турган бу фожиалардан кимлар манфаатдор?
Бу нарсаларни тахмин қилишдан олдин бир нарсага эътиборни қаратмоқ лозим бўлади.
Республикамизда яшовчи аҳолининг тўқсон тўққиз фоизи мусулмон бўлиб, уларнинг, асосан, Имоми Аъзам мазҳабидалиги сир эмас. Тожикистонлик таниқли уламо, қори Муҳаммаджон ҳожи Ҳиндистоний (Худо раҳматига олсин) ҳазратларининг эътироф этишларича, бошқа мазҳаб ва оқимлар тожикистонликлар учун ўта бегонадир.
Ҳақиқатдан, ўтган асрнинг 90 йиллари Тожикистонда бўлиб ўтган фуқаролик уруши ваҳобийлик оқимлари ва бир қанча сохта демократларнинг ғояларини рўёбга чиқариш баҳонасида чет эллик хўжаларининг пул ва ёлғон ваъдалари ортидан келиб чиққан эди. Собиқ Иттифоқ тарқалиши натижаси ўлароқ, мамлакат тақдири «демократлар» ва узоқни кўра олмайдиган чаламуллалар қўлида қолиб кетди. Ва уларнинг саводсизликларидан фойдаланмоқчи ҳамда ўзларнинг геосиёсий мақсадларини амалга оширмоқчи бўлган давлатлар аралашуви натижасида Тожикистон оловли нуқтага айланган эди.
Бу ўйинлар, диний саводсизлик, ихтилоф ва фирқачилик, мутаассиблик ва бидъат – хурофотларга берилиш натижасида келиб чиқди. Бундан хулоса чиқармоқ, хатоларни такрорламаслик лозим. Аммо, фаолияти учун кенг йўл очиб қўйилган айрим партиялар яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларидаги мағлубиятни тан олмай, яна халқни хатолар сари даъват этишяпти. Гапнинг очиғи яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларида мамлакат аҳолиси жуда фаол қатнашиб, ўзлари истаган партияга овоз беришди. Ҳаққоний ва шаффоф ўтган бу сиёсий маърака дунёнинг турли бурчагидан кузатувчи сифатида ташриф буюрган халқаро таҳлилчилар томонидан юқори баҳоланди ва дунё аҳлига билдирилди. Бироқ, ТИТП бошлиқлари томонидан берилган интервюларда сайловлар шаффоф ўтмаганлиги борасида тилларига эрк беришди. Аслида, қилинган бу даъволар ёлғонлиги билан диққатингизни ўзига жалб қилади. Сабаби, Тожикистонда мавжуд, ўзларининг айтишларига қараганда, Марказий Осиёда ягона диний партия ҳисобланган ТИТПга ҳожат борми?
Тожикистонда Бош Қонун кафолатлаган инсон ҳуқуқлари ҳимояси мавжуд бўлиб, бунда яшовчи мусулмонлар ўзи Ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, хуллас, Исломнинг беш аркони эмин-эркин адо этиладиган жамиятда эл-улус тинч-хотиржамликда ҳаёт кечиришади.
Ўз манфаатини устун қўювчи шахсларни халқ ҳеч қачон қабул қилмаслиги ўтган сайловлар якунида аён бўлди.
Жоҳиллик бор жойда тараққиёт бўлмайди. Жоҳиллик нима? Жоҳиллик ҳам дунёвий, ҳам диний саводсизликдир. Яқинда оммавий ахборот воситалари, хусусан, телевидение орқали намойиш этилган, афғонистонлик 27 яшар Фархунда ҳаётининг фожиавий тугашига бағишланган кўрсатув дунё аҳлини ларзага келтирди. Бир гуруҳ саводсиз муллаларнинг ноҳақ туҳмати туфайли Фархунда ҳалок этилди. Қуръони Каримни ёқишда айбланган бу қиз аслида, намозхон ва Қуръонхон эканлиги текширувлар натжасида маълум бўлди. Муқаддас Ислом динида аёлнинг шон-шуҳрати жуда қаттиқ ҳимояланган бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларида ҳам хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқи ва уларнинг озодликлари, билим олиш ҳуқуқлари эркаклар билан баравар эканлигига алоҳида изоҳ берилади. Оилада оналар ҳуқуқи баланд эканлиги қайта-қайта таъкидланганлиги тўғрисида жуда кўп ҳадислар мавжудлиги ҳаётий ҳақиқатдир. Қуръон ва ҳадис илмларидан бехабар баъзи бир кимсаларнинг билимсизлиги, шаҳватпарастлиги муқаддас Ислом дини шаънини ерга уришдан бошқа нарса эмаслиги ойдек равшан.
Юқорида бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар Ислом таълимотига зид эканлиги барчага маълум.
Ҳозирги долғали замонда «Ислом давлати» аталмиш террорчи ташкилот сафларига, дунёнинг Европа, Осиё қитъалари давлатларидан, асосан, ёшлар жалб қилинаётир. Бу ташкилотлар ақидапараст радикалларни тайёрлашда ақлдан кўра ҳиссиётни устун қўяётган ёшлардан кўпроқ фойдаланишади.
Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонунига тўла амал қилишлик нотайин ғоялар ортидан эргашиб кетиши мумкин бўлган ўсмирлар тарбиясида муҳим ўрин тутиши очиқ-ойдин бўлиб қолди.
Дунёнинг ҳаммага маълум бўлган бузғунчи ташкилотлари аъзолари фаолияти баъзи бир мамлакатларнинг мустақиллигига путур етказмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг берган ҳисоботига кўра, Украина жанубидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида 6083 нафар киши ҳалок бўлган, 15397 нафар киши оғир жароҳатланиб, 6,568 миллион киши қўшни давлатлардан вақтинчалик қўним топган.
Суриядаги давомли жанглар оқибатида юз минглаб кишилар ҳаётдан кўз юмган, қанчалаб заводлар, ишлаб чиқариш корхоналари вайронага айлантирилди.
Бу хилдаги нохуш манзараларни Афғонистон, Сурия, Украина, Яман давлатларида ҳам кўриш мумкин. Бундай нотавон ҳаётдан дунёнинг бошқа давлатлари фуқаролари, албатта, хулоса чиқариб олишди.
Халққа тинчлигу осойишталик керак. Бизнинг республикамиз мисолида оладиган бўлсак, ўтган сиёсий маърака ҳисобланмиш Парламент сайловида Тожикистоннинг шарафли халқи Тожикистон Ресубликаси Президенти Эмомали Раҳмон олиб бораётган оқилона сиёсатни тўла-тўкис қўллаб-қувватлашини намойиш этди. Тожикистоннинг муқаддас заминида шу юрт, шу диёр ободлиги, тараққиёти ва тинчлигини мустаҳкамлашда камарбаста бўладиган партиялардан овозларини дариғ тутишмади. Бироқ, қуруқ ваъдалар билан халқ қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб келган ТИТП, ТКП, ТСДП кабилар бу заҳматкаш эл имтиҳонидан ўтолмади. Бунинг эса, ўзига яраша объектив ва субъектив сабаблари бор, албатта.
Манбалардан маълум бўлишича, 200 нафардан ортиқ киши Сурия жанггоҳларидаги муҳорабаларда қатнашиб юрибди. Ваҳоланки, она- юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон юриш, ўзи каби манқурт шахслар билан бирлашиб киндик қони тўкилган ерга қурол кўтариш Ислом таълимотига зид эканлигини айтиб ўтдик.
Тожикистонда салафийлик, ваҳобийлик, «Ҳизб-ут-таҳрир», «Жамоати Ансоруллоҳ» ва шунга ўхшаш бир нечта оқимлар, қонун йўли билан тақиқланганлиги барчага маълум.
Бироқ, Ислом тарихида, Ислом таълимотидан бехабар кишилар кўпчиликни ташкил қилади.
Хусусан, шуни унутмаслик керакки, «Ислом давлати» номи билан фаолият юритаётган гуруҳ ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтлари номидаги Ислом академияси томонидан дунёнинг турли тарафидан 126 нафар диний олимнинг имзоси билан эълон қилинган хатда ёзилишича, Нўъайм Ибн Хаммоднинг «Фитналар» номли китобида шундай мисралар мавжуд экан. Унда Ҳазрати Али ибн Абу Толиб карамаллоҳу важҳаҳу қуйидагиларни айтган эканлар:
«Қачон қора байроқликларни кўрсангиз, ерни лозим тутинг. Қўлларингизни қимирлатманг, оёқларингизни ҳам. Сўнгра бу қавм зоҳир бўлур. Улар заифдурлар, эътиборга сазовор эмаслар. Уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди. Улар давлат соҳибларидир. Аҳдга вафо қилмаслар. Ҳаққа чақирувчилар, лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар. Исмлари кунядир. Нисбалари қишлоқларчадир. Сочлари аёлларнинг сочларига ўхшаб осилиб туради. Улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар, сўнгра Аллоҳ таоло ҳақни кимга хоҳласа, ўшанга беради».
Ушбу матнни ўқиган ҳар қандай кишида ўз-ўзидан савол пайдо бўлади:
Бундан бир минг икки юз олдин «Фитналар» китобида келтирилган, Ҳазрати Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг имом Бухорийнинг шайҳи Нуъайм ибн Ҳаммод ривоят қилган ушбу сўзлари ҳозирда ўзларини «Ислом давлати» деб атаётганларга қарата айтилгандек туюлади. Ушбу асардан қуйидагиларни фаҳмласа бўладими?
-Унда «Қачон қора байроқларни кўрсангиз», дейиляпти. «Ислом давлати»нинг байроқлари қорадир.
-«Ерни лозим тутинг», яъни эй мусулмонлар, маконингизда туринг. Уларга ҳижрат қилманг», дейиляпти.
-Яна унда «Қўлларингизни қимирлатманг, оёқларингизни ҳам»,- дейиляпти. Яъни уларга мол билан, асбоб-ускуна билан ёрдам берманг.
-Давомида «Сўнгра бир қавм зоҳир бўлур. Улар заифдирлар, эътиборга сазовор эмаслар»,- дейиляпти. Бу ердаги «заифлик» дин маърифатида заиф, ахлоқда заиф, ахлоққа амал қилишда заиф, деган маъноларни ўз ичига олади.
-«Уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди», яъни улар асирларни қатл қиладилар, одамларни азоблайдилар, қасовотлари шиддатлидир.
-«Улар давлат соҳибларидир». Тақрибан, юз йилдан олдин бирорта одам «Ислом давлати» деган гапни айтмаган. Фақат булар Сурия ва Ироқда «Ислом давлати» деб ном чиқаришди.
-Яна Ҳазрати Али «Аҳдга вафо қилмаслар, мийсоққа ҳам вафо қилмаслар»,- деганлар. Ушбу «Ислом давлати» аҳдга вафо қилмайди, мийсоққа вафо қилмайди. Мисол учун, «Шуатот» мийсоқига вафо қилишмади. Элчи қилиб юборилганларга ва матбуот ходимларига берилган аҳдни бузишди.
-«Ҳаққа чақирурлар: Бу «Ислом давлати» ҳам Исломга чақиряпти.
-«Лекин ўзлари Ҳақ аҳлидан эмаслар». Аҳли Ҳақ бўлиши учун раҳмли бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳм қилинглар, раҳм қилинасизлар»,- деганлар.
-«Исмлари кунядир». Ҳозир ўша давлатнинг бошлиқлари, кўзга кўринган одамлари Абу Муҳаммад Абу Мусанна , Абу Муслим ва бошқа исмлар билан аталмоқда.
-«Нисбалари қишлоқларчадир». Бағдодий, Зарқовий, Тунисий, Яманий, Канадий…
-«Сочлари аёлларнинг сочига ўхшаб осилиб туради». «Ислом давлати» жангчиларининг сочлари ана шундай осилган.
-«Улар охир бориб ўзаро ихтилоф қиладилар». «Ислом давлати», ўзларининг асосий ташкилоти бўлмиш – «Ал-Қоида»га ихтилоф қилди. Ораларида қатл бўлди. Икки томондан 10 минглаб одамларни бир ерда ўлдирдилар.
-«Сўнгра Аллоҳ субҳанаҳу таоло ҳақни кимга хоҳласа ўшанга беради». Исломни тўғри баён қилиш ушбу баёнга ўхшаш баён билан бўлади…
Биз юқорида келтирилган маълумотни «Ислом давлати» ҳақида бошқача ўйлайдиган, балки ич-ичидан уни қўллайдиганлар учун ибрат сифатида келтирдик.
Ҳозир интернет тармоқлари орқали кечаётган ахборот уруши кўпгина ёшларни йўлдан урмоқда.
Айни замонда, ёшларимиздан сиёсий ҳушёрлик ва тинч ҳаётимизга раҳна солмоқчи бўлган ҳар қандай ёвуз оқимлар чақириғига берилмаслик талаб этилади. Бу юрт келажаги, фаровон ва осойишта ҳаёт кафилидир.
Эркин Шукур,
«Халқ овози».
Ёмғирли куй, беором оқшом,
Тун қадаҳин тутар юлдузга.
Қутлар бу кеч кекса ойни ғам,
Мен ҳам кетгим келади Сизга!
Олисдаги яқиним, негадир дилим безовта!
Муфассал...
Рамазон - яхшилик ва поклик ойи. Рамазон - гўзал хотиралар ойи. Бунда минг ойданда яхши Қадр кечаси мавжуд. Рамазон инсон қалбини чексиз нурга тўлдиради. Агар ҳаёт яшаш билан курашдан иборат бўлса, бу ой тирикликнинг сирини англаш ойидир. Бутун умр жисми учун бўлса, бу инсон руҳига озиқа беради. Дунёдаги барча курашлар ва адоватлар бир томон бўлса, бу ой дўстлик ва муҳаббат ойидир…
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015