Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Апрел 2015 Кӯришлар: 1853
Печат

 

mirzoev toyloqЎтган асрнинг 30-йиллари бошқа республикалар қаториТожикистонда ҳам колхозлаштириш ишлари авжига чиқди. Ўлкамизнинг тоғли минтақаларида истиқомат қиладиган кўплаб аҳоли водийларга кўчирилди. Улар – тоғда азалдан чорвачилик билан шуғулланиб келган кишилар давр тақозосига кўра, деҳқонларга айландилар. Пахтакорлик этагини тутдилар.

Ўзига тўқроқ, бойроқ кишилар эса янги ҳокимиятнинг таъқибига учради. Мол-мулкидан айрилганлар қашшоқона кун кечиришга кўникди. Ҳокимиятга бўйин бермаганлар турли баҳоналар билан таъқиб қилинаверди. Уларнинг мол-мулки мусодара этилди. Кўплари бегона ўлкаларга қочиб ўтдилар.

Мирзо Одинаев ўша пайтда Қизил Мазор ноҳияси ҳудудидаги Ғурулди қишлоғининг бой-саховатманд кишиларидан ҳисобланарди. У кўп ватандошлари қатори мол-мулкидан айрилган бўлса-да, қонида яшаётган тўқлик ҳисси унга куч-қувват бағишларди. Янги ҳокимият малайларига унинг айнан ана шу ғурур ҳисси ёқмасди.

Тинимсиз тазйиқ, хўрлашлар ўз ишини қилди. У хасталаниб, барвақт ёруғ оламни тарк айлади. Ундан икки нафар фарзанд – 1919 йил туғилган Тайлоқ ва унинг укаси Нозимлар қолди.

Отадан етим қолган фарзандлар – Тайлоқ ва Нозим янги ҳукумат талаблари асосида тарбияланиб, улғайдилар. Энг асосийси, ўсмирлар ватан ва халқига муҳаббат ҳиссида катта бўлдилар. Шунинг учун ҳам, ҳали балоғат ёшига етмаган Тайлоқ ўзига юклатилган масъулиятли вазифаларни ҳам шараф билан уддалаб кетарди.

Бошланғич маълумот соҳиби бўлган Тайлоқ Мирзоев давр тақозоси билан туғилиб-ўсган қишлоғидан Восе ноҳиясининг Арпатўкилди қишлоғига кўчиб ўтди. Бу ерда у катталар қаторида ободонлаштириш ишларида фаол қатнашди. Ёшлиги, саводлилиги (ўша пайтда ёзиш-чизишни билган кишилар саводли ҳисобланарди), ғайрат-шижоати туфайли ўсмир бўлишига қарамай, ноҳиянинг Карл Маркс номли колхозида котиб бўлиб ишлади.

Ёш Тайлоқнинг меҳнатсеварлигию ҳалолкорлигини ҳисобга олган масъул шахслар уни 1938 йили Кангурт ноҳиясининг Пушинг қишлоқ жамоатига котиб этиб тайинладилар. Ўша пайтлар мазкур қишлоқ жамоати таркибига Шар-Шар, Арпабулоқ, Чақирбулоқ, Пушинг, Қалуғобод, Меҳнатобод қишлоқлари кирарди. Жамоат ҳудудида 800 хўжалик истиқомат қилишининг ўзи унинг анчайин йирик эканлигидан дарак беради. Ёш Тайлоқ ана шу йирик қишлоқ жамоатининг котиблигидек масъулиятли вазифасини маҳорат билан бажарганлигини бу ерлик қариялар яхши эслашарди. Мазкур қишлоқ жамоатининг дастлабки раислари Абдулазиз Бойматов ва Тайлоқ Мирзоев эдилар.

Улкан Советлар юрти фуқаролари урушнинг совуқ нафасини тобора чуқур ҳис этишарди. Бу совуқ нафас чексиз ўлканинг энг чет минтақаси – Тожикистонга ҳам етиб келганди. Ўша пайтларда фронт орқаси ҳисобланган ўлкамизда уруш учун кечаю кундуз ёрдам кўрсатиш топшириғи берилганди. Аҳоли энг сўнгги нарсаларигача уруш учун жамғарарди.

Тайлоқ Мирзоевга эса қишлоқ жамоати раиси сифатида янада кўпроқ масъулият юкланганди.

Улуғ Ватан уруши арафасида Пушинг қишлоқ жамоати ҳудудида «Коминтерн», «Меҳнатобод», «Тожикистон» колхозлари ташкил топди. Улуғ Ватан уруши пайтида худди ана шу колхозларнинг деҳқонлари фронтда жанг қилаётган аскару офицерлар учун от, ғалла маҳсулоти ва гўшт юбориб турди.

Кўпчилик Советлар юрти уруш комига тортилмаслигига умид қиларди.

Афсуски, бундай бўлмади. Фашистлар Германияси 1941 йилнинг 22 июн тонгида СССРга хоинларча бостириб кирди. Бутун юртда қайғули ва ташвишли кунлар бошланди. Урушнинг касофати нафақат фронт жойлашган минтақаларни, балки юртнинг чекка ўлкаларини ҳам қамраб олди. Кўплаб иттифоқдош республикалардан таркиб топган кенгашли юрт аҳолиси бир ёқадан бош чиқариб, фашистларга қарши курашга отланди.

Тайлоқ Мирзоев ҳам биринчилар сафида урушга жўнади. Лекин у фронт орқасида бажараётган ишлар фронтдагидан енгил ҳам, аҳамиятсиз ҳам эмасди. Шунинг учун, унинг фронтга бориши орқага ташланди.

Барибир, соғлом, ёш, серғайрат йигитларнинг фронт орқасида туриб, меҳнат қилишлари шароитга тўғри келмасди. Қолаверса, барча тенгдошлари фашистларга қарши курашаётган бир пайтда ёш Тайлоқ фронт орқасида меҳнат қилишни ўзи учун ор, деб биларди. Ватанпарварлик ҳисси, ор-номус уни яна ҳарбий комиссариатга бошлади. Ниҳоят, 1941 йилнинг кузида Тайлоқ Мирзоев қуролли кучлар сафига қабул қилиниб, урушга жўнатилди.

Тайлоқ Мирзоев таркибида бўлган янги даъват қилинган аскарлар ҳарбий қисмини Сталинобод шаҳрида олти ойлик курсда урушга тайёрлашди. Сўнгра 1942 йил улар фронтга жўнадилар…

Белоруссия фронтида кечган даҳшатли жанглардан бирида Тайлоқ Мирзоев ярадор бўлади. Бу пайтда у ўз яқинлари – азиз Тожикистонда қолган хотини ва укаси Нозим билан хат орқали боғланиб турарди. Ўша мактублар орқали у қизчалик бўлганлигини, унга Жоннор (Жононгул), деб исм қўйганларини билди. Ғалаба қозониб, урушдан қайтгач, нималар қилишини хотинига ёзарди. Унинг юрагида жуда катта орзу-умидлар яшаганлигини Тайлоқ Мирзоев фронтдан яқинларига ёзган мактублардан билиш мумкин эди.

Уруш – барибир уруш. У қурбонсиз бўлмайди. Белоруссия фронтида яралангандан сўнг, госпиталда даволанган Тайлоқ Мирзоев яна урушга киради. У жанггоҳларда кўрсатган шижоат, қаҳрамонликлар ўзи сингари, юрагидаги орзулари сингари жанг майдонларида сирлигича қолиб кетди.

Белорус ва Полша чегарасидаги шиддатли жанглардан бирида ватандошимиз Тайлоқ Мирзоев қаҳрамонларча ҳалок бўлади. Уни соғиниб кутган умр йўлдоши Ҳилол Баротова ва яккаю ягона укаси Нозим «қора хат» оладилар. Тайлоқ Мирзоев яқинларининг умидлари ҳам унинг ўзи каби, Советлар юртининг Улуғ Ватан урушида жонларини берган йигирма миллионлик қаҳрамонлари сингари уруш майдонларида қолиб кетади…

Тайлоқ Мирзоевнинг хотини кейинчалик Фархор ноҳиясига кўчиб ўтади. Бу ерда Ҳилол опа Баротова меҳнат жабҳасида қаҳрамонликлар кўрсатади. Ўзининг фронтда ҳалок бўлган эри хотирасини ҳамиша дилида сақлайди.

Пушингда туғилган Тайлоқ Мирзоевнинг қизи – Жононгул опа турмушга чиқди. Узоқ йиллар бадалида «Вахш» совхозида илғор сут соғувчи бўлиб фаолият юритди. Бир-биридан ширин фарзандларни тарбиялаб вояга етказди. Невараларига ҳамиша боболарининг қаҳрамонликлари, ватан ҳимояси йўлида курашиб, ҳалок бўлганлигини ҳикоя қилиб турди.

Икки йил бурун бандаликни бажо айлаган Жононгул опа ўзи учун энг яқин бўлган кишилар ҳақида шундай эҳтиром ва ҳурмат билан хотираларини сўзлаб берарди. Табиийки, Жононгул опанинг кўзларидан оқаётган кўз ёшларида халқимиз эришган истиқлолият шукронаси акс этарди…

Тайлоқнинг укаси Нозим Мирзоев ҳам уларни яккалаб қўймайди. У Вахш ноҳиясидаги «Ленинград» колхозининг илғор механизатори эди. Тақдир ҳукми билан табаррук ҳожилик мартабасига эришди. Муқаддас маконда фронтда ҳалок бўлган акасини эслаб, хайрли дуога қўл очди.

Улуғ Ватан уруши фронтларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Тайлоқ Мирзоевнинг қизи Жононгул холанинг ўғли, жангчининг невараси, мустақил Тожикистон илми равнақи йўлида заҳмат чекиб келаётган замондошимиз Раҳмоил Сафаровнинг катталардан мерос қолган хотираларини тинглар эканмиз, давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон бошчилигида халқимиз эришган тинчликка бот-бот шукроналар қиламиз…

 

И. МАҲМАДАЛИЕВ.

Т. Мирзоевнинг сурати неварасининг оилавий архивидан олинди.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҚАЛДИРҒОЧОЙ, КЕЛ, БИТАЙИН ҚАНОТИНГГА БАЙТ…

 

Ижод аҳли орасида Султон Чори тахаллуси билан танилган Нодирсултон Махатов бетакрор овози, нафис шеърияти билан ўз ўрни, мақомига эга. Султон Чори шеърлари дарё каби тўлқинланиб, кишини ҳайратга солади. Шунинг учун ҳам, унинг шеърларини қайта-қайта ўқигингиз келаверади. Шоир шеърлари кўнгилларга қуйилиб, руҳиятга олам-олам қувонч, соф туйғу, орзу бағишлай олишига шубҳа йўқ.

Муфассал...

Миллат келажаги учун бунёдкорлик ҳужжати

 

Янги дунё тажрибасида ҳар йилнинг охири ва янги милодий йил арафасида Давлат раҳбарининг мамлакат парламенти ҳамда унинг сиймосида бутун республика халқига Паём йўллаши мустақил давлат рукнлари ва демократик, ҳуқуқий давлатчиликнинг асосий рамзларидан бири ҳисобланади. Бу тажриба мамлакатимизда 2000 йилда бошланди. Зеро, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти ўз нутқларидан бирида таъкидлаганидек,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990342

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477213
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3141
4027
20826
7426653
98857
114875
7477213

Сизнинг IPнгиз: 3.142.212.153
Бугун: 23-11-2024 16:36:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015