Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Март 2015 Кӯришлар: 2215
Печат

 

d aminovИлм ва технологияда қўлга киритилган ютуқлардан фойдаланиб, 30 йилдан буён дунёнинг тараққий этган мамлакатларида инсон танасини кесмасдан турли жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб келинмоқда. Тожикистонда ҳам бундай замонавий табобат усулидан фойдаланилади. Ибн Сино касалхонаси ҳам барча замонавий ва янги тиб ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, бундай жарроҳлик маҳорат билан ўтказилмоқда. Сўнгги уч йил давомида касалхонанинг урология бўлимида 820 киши шундай жарроҳлик усули орқали табобат қилинди.

Эндоскопик жарроҳлик нима? Бунда беморнинг даволаниши неча кунни ташкил этади? Шу ҳақда Ибн Сино касалхонаси урология бўлими мудири, доктор Аминов билан суҳбатлашдик.

-Муҳтарам духтур, ўзингиз раҳбарлик қилаётган бўлим ҳақида маълумот берсангиз?

-Урология бўлими юрак жарроҳлик бўлими билан бир вақтда, Ибн Сино касалхонаси ўз ишини бошлаган - 2009 йилнинг сентябр ойидан фаолият юритиб келмоқда ва касалхонанинг муҳим бўлимларидан бири саналади. Бўлим Германияда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, янги турдаги жарроҳликларни замонавий йўллар билан амалга оширади.

-Бу бўлимда кўпроқ қайси турдаги касалликлар даволанади?

-Буйрак тоши, пешоб йўли тошлари, буйрак яралари, простатит, аденома, пешоб йўлларининг қисқариши, пешоб йўллари клапани эндоскопик йўли ва инсон танасини кесмасдан жарроҳлик қилинади. Видеоназорат жарроҳликни тўлиқ кузатиб бориш ва ҳатто, хатоликка йўл қўйишни камайтиришга имкон яратади. Духтурлик фаолиятидан огоҳ бўлмаган кишилар жарроҳлик замонавий жиҳозлар билан ўтказилса осон кечади, деб ўйлашлари мумкин. Лекин, аслида, бундай эмас. Бу амалиёт катта маҳорат, лаёқат ва камида эндоурология соҳасида беш йиллик тажрибани талаб қилади.

Таъкидлаш жоизки, бўлимда ўтказиладиган жарроҳликларнинг 76 фоиздан ортиғи эндоскопик жиҳозлар асосида амалга оширилади.  Бу турдаги жарроҳлик амалиёти оқибатида бемор танаси кам яраланиб,  тез кунда шифо топади ва одатда икки-уч кун ичида уйига жавоб берилади. Бир ҳафтадан кейин эса меҳнат фаолиятини давом эттириши мумкин. Охирги уч йил давомида биз 820 жарроҳлик амалиётини ўтказдик. Айтиб ўтганимдек, уларнинг аксарияти эндоскопик усул билан жарроҳлик қилинган.

-Маҳорат ва иш тажрибаси тўғрисида тўхталдингиз. Албатта, сиз ва бўлимингизда фаолият юритаётган духтурлар етарли даражада маҳорат ва тажрибаларга эгасизлар…

- Албатта, мен ва  бўлимдаги бошқа духтурлар узоқ йиллар давомида мамлакатимиз етакчи касалхоналарида фаолият юритишган ва бу борада барчамиз ҳам зарурий тажрибага эгамиз. Бундан ташқари, бир неча марта Эрон Ислом Республикасида ўтказилган бир ва уч ойлик  иш, ўқув ва қайта ўқув  курсларида тажрибаларимизни ошириб келганмиз. Бундай семинар ва конференцияларда дунёнинг тараққий этган мамлакатларида янги турдаги табобат ва эндоурологик жарроҳлик  жаҳон даражасида муҳокама этилади. Шунингдек, хорижий мутахассисларнинг касалхонамизга ташриф буюришларидан самарали фойдаланиб, уларнинг иш йўналишлари ва маслаҳатларидан фойдаланамиз.

-Шундан кейин юртимиз мутахассислари юқорида айтиб ўтилган жарроҳликларни ўзлари амалга ошира олишади, деб айта оламизми?

-Албатта, ҳар кун турли жарроҳлик амалиётларини ҳам эндоскоп воситасида ва ҳам жарроҳлик усуллари билан муваффақиятли амалга оширмоқдамиз. Лекин шу нарсани айтиб ўтиш керакки, бизнинг касалхонамизда духтурни танлаш касалнинг ўз ихтиёрида. Касалхонамиз ўз иш фаолиятини бошлаганида кўпгина жарроҳлик амалиётлари хорижий мутахассислар (Эрон, Россия, Германия, Япония) томонидан амалга оширилганлигини таъкидлашимиз ўринли бўларди. Касалхона раҳбарияти томонидан юртимиз мутахассисларини тарбиялаш ва вояга етказиш тўғрисидаги дастур ишлаб чиқилди ва унинг самарали ижроси натижасида мутахассислар хорижий ўқув марказларига юборилди. Эндиликда турли жарроҳлик амалиётлари юртимиз мутахассислари томонидан дунё жарроҳлик меъёрларига жавоб бера оладиган даражада ўтказилмоқда. Ибн Сино касалхонаси юқори даражада даволаш бараварида, олий тоифали духтурларни тайёрлаш ва етиштиришда тажриба мактаби, аниқроғи, институт вазифасини ҳам бажармоқда, деб ишонч билан айта оламан.

-Айтишларига қараганда, касалхонада хизмат кўрсатиш нархлари юқори ва аҳолининг камтаъминланган қатлами кўрсатилаётган бу хизматдан фойдалана олмас экан...

-Йўқ, бундай эмас ва бу тасаввурлар хато. Бизнинг касалхонамиз хусусий равишда маблағлаштирилади ва бошқа тиббиёт муассасалари сингари давлат бюджетидан молиявий таъминланмайди. Барча фойдаланиладиган буюмлар бир марталик ва хориждан қиммат нархларда келтирилади. Шунингдек,  бизда беморлар учун яратилган шароит ва муҳит  бошқа касалхоналардан фарқ қилади. Аслида гап инсон ҳаёти ҳақида кетганда, табобат сифати ва инсон саломатлиги биринчи ўринда, маблағ масаласи эса ундан кейин турмоғи зарур. Шунинг бараварида, юртимиз аҳолиси ижтимоий вазиятини ҳисобга олган ҳолда, касалхона қошида «Миллий  суғурта» ширкати ташкил этилган. Эҳтиёжмандлар ўзларини суғурталаш орқали ташхис ва табобат, жумладан, урологик жарроҳликлар даврида тиббий хизмат ҳақини тўлашдаги имтиёзлардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Шу билан бирга, биздаги жарроҳлик амалиётлари нархи қиммат бўлмай, балки мамлакатимиздаги касалхоналардан арзонроқ ҳам, деб ишонч билан айта оламан. Кўпроқ маълумотга эга бўлишни истаган кишилар www.ibnisino.tj ва www.sugurta.tj расмий сайтларимизга кириб, белгиланган  нархлар ва имтиёзлар ҳақида тўлиқ маълумот олишлари мумкин.

-Сиз ва касалхонангиз мутахассислари иш фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз.

-Раҳмат.

 Ўз мухбир.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ОНА, МЕН КЕЛДИМ, ДЕГИН!..

 

Ёхуд  муниса  онанинг ўғлига  ёзган  мактуби

Болам! Хатимни ўқиб, ўзинг бир хулосага келарсан. Кексайиб қолдим, ҳаракатларим чаққон эмас. Бир оз сабрли бўл…

Овқатимни тўкмай ейишга ҳаракат қиламану, лекин қўлларим қалтираб, овқатим тўкилиб кетади. Агар қариганимда ораста бўлолмасам, ранжима, ўғлим. Сабрли бўл…

Муфассал...

Отахоннинг хайрли дуоси

 

Юртимиз мустақилликка эришгач, ҳар соҳада юз бергани каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди ва бу анъана давом этаётир. Ўтган 26 йил давомида қарийбки, республика Ҳукумати ва унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакатимиз барча гўшасида у ёки бу кўринишдаги тиббий хизмат кўрсатиш нуқталари, беморхоналар, санаторийлару дам олиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073791

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064284
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
344
3030
5824
8024732
3374
108045
8064284

Сизнинг IPнгиз: 3.15.189.95
Бугун: 02-04-2025 02:39:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015