Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 29 Январ 2015 Кӯришлар: 1771
Печат

 

qalam ahli2015 йилнинг 7 январи куни Париждаги «Шарли Эбдо» журнали таҳририятига қилинган террор хуружи оқибатида 12 журналистнинг ҳалок бўлгани ва 11 нафарининг жароҳат олгани бутун дунё бўйлаб шов-шув уйғотди.  Аслида «Ислом давлати» жангарилари дастлаб ўз жиноятларини бевосита Ироқ ва Сурияда амалга оширишарди. Аввалига турли мамлакатлар ҳокимиятлари географик ва демографик омиллар воситасида мазкур террористик ташкилот етакчилари таҳдидларини бир мунча мавҳум ва ўзни четга олиш ҳолида қабул қилишган бўлса, эндиликда ўз ҳудудларида радикал мақсадга эга бўлган диндорларнинг террорчилар билан алоқаларини аниқлаш,  ўз фуқароларининг Ироқ ва Шом Ислом давлати (ИШИД) жангларига бориш йўлларини ёпиш, янги террор хуружи имкониятидан огоҳлантириш ва бошқа ишларни амалга татбиқ этиш билан қаттиқ машғул бўлмоқдалар.

Оммавий ахборот воситалари маълумотига биноан, Белгияда антитеррористик рейдлар ўтказилиб, ҳарбийлар Брюсселдаги Яҳудийлар музейи, еврокварталдаги Европа иттифоқи биноси ҳамда НАТО штаб-квартирасини ўз муҳофазасига олишган. Ҳарбийлар, шунингдек, яҳудийлар жамоаси кўп яшайдиган Антверпен кўчаларида полиция билан биргаликда посбонлик қилишмоқда. Брюссел ва Антверпенга ташланган аскарлар сони 150 кишига етади. Йирик шаҳарларга жойлаштириладиган ҳарбийлар сони 300 нафардан ошади. Немис полицияси катта шаҳарлардаги вокзалларни қаттиқ назорат остига олиб, бутун Германия бўйлаб 100 га яқин уюштирилган исломчилар гуруҳини элакдан ўтказишни кучайтирди.

Борди-ю, бундай чора-тадбирлар секуляризм (бирор бир дингга асосланмаган давлат бошқаруви), маърифатли, демократик ва ривожланган Ғарб давлатларида кўрилаётган экан, ижтимоий-иқтисодий муаммолар аҳолини исломийлаштиришни юқори даражасига етказган ва  Исломий нотиқлик санъатидан жиноятчилик фаолиятини асослашда фойдаланадиган халқаро террористик ташкилотлар фаолликлари доимий ўчоғи бўлган Шарқ бунга қандай муносабат билдирсин? Бир қатор провинцияларида «толиблар» «Ислом Давлати» байроғи остида чиқиш қила бошлаган Афғонистон билан чегарадош Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса, 1400 километрлик баланд тоғли чегарага эга бўлган Тожикистон бу вазиятда қандай йўл тутиши керак?

Мамлакатимиз ҳуқуқ ҳимояси органлари томонидан диний-экстремистик ва террористик гуруҳларнинг вазиятни издан чиқаришга уринишлари олди олинаётгани Исломий радикализм ва экстремизмнинг қора булутлари яқинлашаётганидан гувоҳлик бераётган бир пайтда, чегарани мустаҳкамлаш учун моддий-техник халқаро ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ваъда ҳалигача ваъдалигича қолмоқда. Террорчиларнинг «динсизларга қарши кураш», «Ислом ҳимояси учун жиҳод» деган баёнотларини уларнинг асл мафкураси ва бу тажовузлар, асосан, зодагонлар ҳокимиятига қарши қаратилган, деб ўйлаш соддаликдир. Бунинг ҳаммаси лоф ва иккиюзламачиликдан иборат.

Тожикистонлик журналистлар Франциядаги террорчилик хуружи муносабати билан берган Баёнотларида адолатли таъкидлайдилар: «Сурия ва Ироқда Пайғамбар устидан ҳазил-мутойиба қиладиган одам йўқ эди. Барчаси мусулмонлар бўлиб, ҳеч кимни «динсиз» ёки  «кофир» деб эълон қилишмаганди. Бироқ, бу шафқатсиз кимсалар 50 минг нафардан кўпроқ диндошларини ўлдиришди. 150 нафар қизлар ва ёш аёлларни тириклайин кўмдилар. Исломий давлат даъвогарлари Покистонда куппа-кундуз куни 142 нафар мактаб ўқувчиларини ўлдирдилар.  Исломий Афғонистонда 35 йилдан буён битта динга эга бўлган турли партиялар ва ҳаракатлар ўзларининг диндошларини даҳшатли усуллар билан қатл қилишмоқда».

Шундай экан, «Ислом Давлати» етакчилари ва улар каби гуруҳлар учун Ислом ўз манфур мақсадларига эришишда қўлланаётган ниқобдан бошқа нарса эмас. Гарчи бу «етакчи»ларнинг ўзлари ҳам жаҳон давлатлари тажрибали махсус хизматлари қўлидаги қўғирчоқлардан ўзга нарса эмас.  Фақат диний фанатизм ва нодонлик глобал ғоялари билан суғорилган мамлакатларгина бундан азият чекмоқда. Чунки, аҳолининг асосий қисми юз бераётган диний жараёнлар мазмун-моҳиятини тушунишдан йироқ эканлиги бунга сабаб бўлмоқда. Табиийки, оддий кишилар онги диний экстремизм манбаси ва ўзига хос хусусияти сифатида тарқалаётган диний фанатизм ва диний тоталитаризм олдида заиф бўлиб қолмоқда.

Бошқа кўп қиррали давлатларнинг «Ислом ниқоби остида терроризм»нинг олдини олиш ва унга қарши кураш механизмлари роли ва аҳамиятини пастга урмасдан, жиҳодчиларни «тўғри йўлга» бошлаб,  диндорларга мазмунсиз ва ноинсоний жанглар тўғрисида шивирлайдиганлар ҳақиқий башарасини аниқлаш ишларини олиб боришлари лозим бўлади. Бу нафақат ҳокимиятлар вазифаси, балки жамият ҳар бир аъзосининг муқаддас бурчига айланиши, ўз фарзанду неваралари учун осойишта ва ёрқин келажакни яратиш учун қўшган ҳиссаси бўлиши лозим.

Тожикистонлик журналистларининг бу даҳшатга қарши кураш учун чақириқларини айнан шундай қабул қилиш мумкин: иккиламчи стандартларни унутиб, диний экстремизм, фанатизм ва нодонликка қарши курашда сўздан қурол сифатида фойдаланиш керак бўлади. «Биз, журналистларда,- ёзади улар,- одамларни ўлдирадиган қурол йўқ. Бироқ, қаламимиз ва сўзимиз  уруш ва қон тўкиш тарафдорлари томонидан ихтиро қилинган ҳар қандай замонавий қуролдан ҳам қудратлироқдир. Илмсиз онгнинг қора булутлари мусаффо осмонимизга таҳдид солар экан, жанг майдонларида қаҳрамонлик кўрсатган буюк ватандошларимизнинг шиорларини яна эсга олишимиз керак:

Қаламим! Пичоқдан ҳам  ўткир бўлиш вақти келди,

Каломим!  Момақалдироқдан  ҳам қудратли   бўлиш вақти келди…»

Бу чақириқ оммавий ахборот воситаси ҳар бир ходими қалбида садо бериб, барча ватанпарварлар, ўз мамлакати ва халқини севувчи ҳамда ғамхўрлик қилувчилар акс-садосини олишга муносибдир.

 

Карим Довудов.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28    

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН - МОҲИР ҲУНАРМАНДЛАР ВА БЕҚИЁС САЙЁҲЛИК МАКОНИ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўтган йилнинг декабр ойида Олий Мажлисга йўллаган Паёмида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиш таклифи билан чиқди. Дарҳақиқат, бу ўз вақтида олдинга сурилган ташаббусдир. Зеро, бугун жаҳонда сайёҳлик туфайли тараққиётнинг юқори поғоналарига эришган давлатлар тажрибаси ҳам буни

Муфассал...

Тиббий хизмат кўрсатишга эътибор

 

Яқинда Қўрғонтепа шаҳрида Аҳоли ижтимоий ҳимояси ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирув кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни назорат қилиш ҳамда «2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида иммунопрофилактика давлат дастури» ижроси масалалари кўриб чиқилди. Йиғилиш иштирокчилари «2011-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2051964

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7922906
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3661
4399
14221
7868237
61404
188774
7922906

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.89
Бугун: 14-02-2025 13:25:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015