Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 15 Март 2018 Кӯришлар: 1905
Печат

 

urgimchak 2018Аёл киши дунёга келибдики, бахтли бир хонадоннинг бекаси бўлишни орзу қилади. Кичкина қизалоқлардан: «Катта бўлсанг ким бўласан?»- деб сўрасангиз, уларнинг аксариятидан: «Келин бўламан»,- деган жавобни олишингиз тайин. Яъни, келажакда турмушга чиқиш, фарзандларни дунёга келтириш туйғулари ҳар бир қизалоқ қалбида кичкиналигиданоқ жойланган бўлади. Лекин ҳаёт қизалоқлар ўйлаганидек беғубор, ғаму ташвишлардан холи бўлмайди.

Турмушнинг ўзига хос пасту баландликлари бор. Ҳақиқий бахтга эришиш йўлида турли-туман мушкулликларга рўпара келиш мумкин.

Яқинда бир аёлни учратиб қолдим. Юзлари ҳорғин, кўзлари ғамгин. Ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиб берди:

-Русларда: «Чиройли бўлиб эмас, бахтли бўлиб туғилгин»,- деган ибора бор. Бу жуда топиб айтилган экан. Турмушим бузилганидан кейин орадан беш-олти йиллар ўтгач, бир киши билан танишиб қолдик. У ҳоли-жонимга қўявермаганидан кейин аёл бошимда ҳимоячи бўлиб турар, деган ният билан унга иккинчи хотин сифатида турмушга чиқишга рози бўлдим. У мени ўз никоҳига олди. Кейин билсам, унга мен эмас, пулим керак экан. Чунки қўлимда ҳунарим бор. Топиш-тутишим яхши эди. Бироз йиғиб қўйган пулим ҳам бор эди. У эркак мени алдаб-авраб, аввалига йиғиб қўйган пулларимни қайтариб бериш шарти билан олиб ишлатди. Аста-секинлик билан банклардан қарз олиб беришни илтимос қила бошлади.

-Хотинжон, бироз муаммо чиқиб қолди. Шунга энди банкдан қарз олиб бермасанг бўлмайди. Ваъда бераман, қарзни ўз номингга оласан, лекин ҳар ойда ўзим тўлайман.

Мен аҳмоқ унинг ёлғонларига лаққа тушиб, ўз қўлларим билан банкдан қарз олиб берибман. Тез орада бир ой ўтиб, қарзни тўлаш фурсати ҳам етди. Лекин у пул йўқлигини айтганидан кейин ўзим бориб топширишга мажбур бўлдим.

-Диққат бўлмагин, мен пулларингни, албатта, қайтараман,- деди.

Унинг пулсиз юрганига раҳмим келганидан, ҳеч нарса дея олмадим. Иккита банкдан ўзимнинг номимга пул олиб бердим. Қизимнинг номига ҳам қарз олиб бердим. Бу ҳам етмагандек, яна жиянимнинг номига ҳам банкдан қарз олдик. У бу пул билан Россияга жўнаб кетишидан аввал: -«Тезда ишга жойлашиб, ҳар ойда банкнинг пулини жўнатиб тураман. Сен ҳеч хавотир олмагин. Тез орада қарзлардан қутулайин. Кейин сенга ҳам ёрдам бераман»,- деди.

Орадан бир ой ўтди, икки ой ўтди. Лекин у ҳеч пул жўнатай демасди. Қарзни тўлаш фурсати яқинлашганда қўнғироқ қилсам, нуқул ҳали ойлик олмаганини айтарди. Мана, бировга яхшилик қилишнинг оқибати. Энди у менинг кўнглимга қараётгани йўқ. Бу ерда ўзимнинг уч нафар фарзандим ҳақида қайғуришнинг ўрнига, топган-тутганимни банкка олиб бориб топшираяпман. Ёлғиз бош билан уч болани едириш, кийдиришнинг ўзи бўладими? Бунинг устига, саломатлигим ҳам панд беради. Қон босимим тез-тез кўтариладиган бўлиб қолди.

Бугун руслар таъбири билан айтганда «алфонс», яъни аёллар қарамоғида бўлган, ишлаб, ҳалол меҳнати билан пул топишнинг ўрнига, аёлларнинг ҳисобидан еб-ичиб юрадиган эркаклар кўпайиб кетган. Улар бутун оғирликларини аёлларнинг заиф елкаларига юклаб қўйишади.

Мени иккинчи хотин қилиб олган эркак ҳам менинг кўнглимни қандай топганини билмай қолдим. Энди эса, у Россияда қочиб юрибди. Телефон қилсам, кўтармайди. Жавоб берганида ҳам:

-Жоним, ойлигимизни беришмаяпти. Яна бироз ўзинг тўлаб тургин,- дея турли баҳоналар билан тилёғламалик қилади. Бир ўзи ишлаётган бўлсаям майли эди. Тўрт нафар ўғли билан бирга ишлаяпти.

У куни уйларига борсам, ўзлари учун икки қаватли данғиллама уй қурибди. Аччиғимдан бутун уй-жойини ағдар-тўнтар қилишни истадим, лекин кекса ота-онасига ичим куйди. Уларнинг нима айби бор?  

Мен ўзимнинг номимга олинган қарзни зўрға тўлаб келаяпман. Жиянимнинг номига олинган қарзнинг фоизи кундан-кунга ошиб бораяпти. Ҳар куни банкдан менга қўнғироқ қилишиб, огоҳлантиришаяпти. Қарзни ўз вақтида тўлашни талаб қилишади. Лекин нима қилай? Осмон – узоқ, ер – қаттиқ. Бунисини тўлашга, умуман имконим йўқ. Шундай ҳам болаларимнинг ризқини қийиб, топган пулимни банкка топшираяпман. Улар: -«Ойи, нима учун унга турмушга чиқдингиз? Сизни чув тушриб, аҳмоқ қиладиган одамнинг нима кераги бор эди?» - дейишади. Бу гапларни эшитганимда, бутун вужудим титраб кетади. Одам шунчалик ҳам аҳмоқ бўладими, дейман. Ҳа, айтганча, қўйни пуч ёнғоққа тўлдирилган аёл бир ўзим деб ўйлаб, хато қилган эканман. У эркак яна бир неча аёлни ҳам никоҳига олиб, уларни ҳам банкдан қарз олиб беришга «кўндирган» экан. Ҳозир ўша аёллар ҳам унинг қарзини тўлаб юришганмиш.

Аёлларга берадиган маслаҳатим шу: ҳар қандай эркакларнинг гапларига ишонаверманг. Оғирим енгил бўлармикин, деган ниятда турмуш қурган одамингиз елкангизга бундан-да оғир юкни юклаб қўймасин, дейман. «Сизни ёқтириб қолдим», «Сизсиз яшолмайман», «Сизни севаман»,- деган ёлғон гапларга учманг. Менга ўхшаб ёлғончи эркакнинг қурбонига айланиб қолманг. Акс ҳолда, бошингизга ўргимчак тўрига тушган пашшанинг куни келади. Асло «ўргимчак»нинг ўлжасига айланманг…

Бировнинг ҳақи ҳеч қачон бошқага насиб этмайди, дейишади. Бир тангалик ҳаром луқма фурсати етганда ўн танга бўлиб чиқиб кетади. Бошқаларнинг ҳисобидан бир умр ялло қилиб яшаб юраман, деган одам қаттиқ адашади. Ишёқмас, дангаса, аёллар ҳисобидан кун кечирадиган эркакларни ҳеч ким ҳурмат қилмайди. Одам сифатида кўрмайди ҳам. Бир умр миннатли ошни еб ўтади. Буюк шоир Саъдий Шерозий ҳам қуйидаги мисраларида кишиларни ҳалол ризқ топиб яшашга ундайди:  

Ўз меҳнатидан нон еган киши,

Ҳотам миннатидан озод ёз-қиши.

 

Гули Рауфзода.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ислом шариати кимларга рўза тутмасликка ижозат беради?

 

Тожикистон Уламолар кенгаши  раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг  жавоблари

 Июн йилнинг энг иссиқ ойларидан бири ҳисобланади. Мамлакат обу ҳавони ўрганиш Агентлиги мутахассислари бу ойда ҳароратнинг меъёрдагидан баланд бўлишини айтишмоқда. Бунга қўшимча тарзда жорий йилда Рамазони шариф ойи йилнинг энг иссиқ ойларидан бирига тўғри келди. Рамазони шариф ойи тақвимига кўра, ҳар бир мусулмон киши 3.15 дан 19.55 гача ейиш ва ичишдан тийилиши, яъни рўза тутишга вазифадор.

Муфассал...

Жигарбандим

 

Бугун Мадина қизимнинг туғилган куни. Чақалоқлар уч кунда туғруқхонадан ота уйига келса, Мадина уч ой деганда уйимиз меҳмони бўлди. Ушбу битикларимни она қизим Мадинага бағишлайман...

Ўша йил қиш жуда оғир келди. Одамлар-ку, ўз йўлида, ҳатто, жонворлар, паррандаларга осон бўлмади. Энг сергак ва одамзот кўзидан панада юрмоқни ихтиёр этадиган катта-кичик қушлар ҳам хўрак илинжида совуқдан хунук ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991108

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478718
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4646
4027
22331
7426653
100362
114875
7478718

Сизнинг IPнгиз: 3.142.156.58
Бугун: 23-11-2024 17:50:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015