Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 18 Июл 2018 Кӯришлар: 1763
Печат

 

shifo 2018Ҳар бир жамиятнинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий равнақ топишида соғлом инсон омили етакчи манбалардан ҳисобланади. Зеро, соғлом одам жамият механизмини ҳаракатга келтирувчи, унинг обод бўлишида, ривожу равнақ топишида муҳим рол ўйнайдиган асосий кучдир.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ижтимоий сиёсатнинг етакчи йўналишларидан бири соғлом турмуш тарзи яратиш

билан жамиятнинг «ядроси» саналган оилани соғломлаштиришга қаратилган. Чунки соғлом оилада камол топган шахс соғлом миллатни яратувчи, унинг узвий бир қисми демакдир.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳам ўзининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратиб, муаммони ҳал қилишнинг самарали йўлларидан бири соҳада хусусий секторни ривожлантириш эканлигига алоҳида урғу бериши бежиз эмас.

Айни пайтда, Турсунзода шаҳрида «Умеди шифо» «Табиб», «Муфид», «Мадади Сино», «Азиза», «Малика», «Муслиҳиддин», «Луқмони ҳаким» номли ўттизга яқин хусусий тиббиёт муассасалари фаолият юритмоқда.

shifo 2018 1Қуйида шаҳардаги қалдирғоч шахсий тиббий муассасалардан бири – Назаровлар клиникаси номи билан шуҳрат қозонган «Умеди шифо» масъулияти чекланган жамият ҳақида ҳикоя қиламиз.

Соғлиқ инсонга ато қилинган олий неъмат эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Сиҳат одамгина ҳаётда кўзлаган мақсадлари сари дадил интилади, асосийси, ўзини бахтли ҳис қилади.

-Бахтнинг ўндан тўққиз улуши саломатликда,- деган ҳикматда бир дунё маъно борлиги ҳаёт ҳақиқатидир.

Афсуски… Биз хоҳлаймизми, йўқми атрофимизда саломатликдек тотли неъматдан баҳра ололмаётган, турли касалликка (Худонинг дарди кўп экан) чалиниб, азоб чекаётган одамларга дуч келамиз. Баъзан улардаги ранг синиқлиги, тушкунлик, мадорсизликни кўриб, ич-ичимиздан ачинамиз. Касаллик исканжасида қолган инсонларга:- Дард меҳмон,- деб таскин ҳам берамиз.

Аммо… «Тана қўрғонига» астойдил ташриф буюрган «меҳмон» - дардни яхшилаб кузатиб қўйиш учун ҳам, муомалада устаси фаранг, ўз касбининг билимдони, муолажа жараёнини жой-жойига қўйиб бажарадиган «мезбон» - шифокор ҳам керак…

Бардам кайфият билан клиника ҳовлисида сайр қилиб юрган ўрта ёшлардаги кишига юзландим:

-Ассалому алайкум. Кечирасиз, кўринишингиздан бу яқин ўртадаги ноҳиялардан эмассиз. Ўзингизни таништирсангиз?

-Исмим – Нурмуҳаммад Ўразов, Қабодиёндан келиб, даволанаяпман.

Врачлар умуртқа поғонаси чурраси бошланғич босқичида ташхисини қўйишди…

-Қандай? Даволаш ишларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

-Шифокорлардан жудаям миннатдорман. Бу ерга қўлтиқтаёқда келгандим. Мана, муолажанинг саккизинчи куни оғриқлар азобидан фориғ бўлдим, ўзимни енгил сезаяпман.

Бу клиника бизнинг севимли шифо масканимизга айланиб улгурган. Қишлоқдошларимизнинг ярми қарийбки, дардига дармонни шу ердан топди, десам сира муболаға қилмайман…

shifo 2018 2-Клиникамиз фаолият юрита бошлаганига ҳам ўн йил бўлиб қолди,- дейди масъулияти чекланган жамият директори Мунаввар Назарова. -Шу вақт мобайнида мижозларимиз сони ортгандан-ортиб бормоқда. Ҳозир Ватанимизнинг барча минтақалари: Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Суғд ва Хатлон вилоятлари, Ҳисор водийси ноҳиялари, ҳатто қўшни мамлакат, чегара назорат-ўтказиш нуқталари очилганидан кейин, қардош Ўзбекистондан даво истаб, мурожаат қилувчилар сони кўпаймоқда.

Ходимларимиз доимо беморларнинг кўнгилдагидек даволанишлари учун қўлларидан келганича зарур шароитларни яратиб, сифатли тиббий хизмат кўрсатишга ҳаракат қилишади.

Клиникамизда ошхона ташкил қилинган бўлиб, беморлар икки маҳал иссиқ овқат билан таъминланадилар, иссиқхонамизда етиштириладиган маҳсулотлар уларнинг дастурхонига тортиқ этилади.

Умуман, мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, беморлар дардига дардкаш бўлишга, уларнинг саломатлигини тез ва сифатли тиклашга саъй-ҳаракат қилмоқдамиз…

***

Ўшанда, 2006 йил эди…

Шифокорлардан таркиб топган Назаровлар оиласида хусусий клиника очиш нияти туғилди.

Ўзаро маслаҳатлашиб, кўҳна шаҳар марказий касалхонасининг ташландиқ биносини сотиб олишди. Бинони таъмирлаб, қайта қуриш ишларига оз эмас, кўп эмас, роппа-роса уч йил вақт ва каттагина миқдорда маблағ сарфланди.

Орадан уч йил ўтиб, 2009 йилда 25 ўринга мўлжалланган чоғроққина хусусий шифохона ишга тушди. Маҳаллий врачлар ва аҳолининг 18 нафар вакиллари доимий иш жойи билан таъминланишди.

Бу орада, клиникада тиббий хизмат кўрсатиш савиясини ошириш йўлида кўп заҳматлар чекилди. Тиббиёт муассасаси фаолияти кўламини кенгайтириш билан кўпгина муаммолар ечими топилди.

Мунаввар опанинг ойдин мақсадларига эришиш йўлидаги интилишларида қизлари Муяссар, Нилуфарлар қайрилмас қанот бўлишди, унга ҳар жиҳатдан мадад беришди.

Машаққатлар зое кетмади. Бугунги кунда, шифохонада бир вақтнинг ўзида элликдан ортиқ бемор даволанади. Уларга хизмат кўрсатувчи касбий ва техник ходимлар сони 40 нафарга етди.

-Клиникамизда умуртқа поғонаси қисмлари остеохондрози, шунингдек, ички, физиотерапия, юрак-қон томирлари касалликлари олдини олишда профилактик ҳамда муолажа ишлари олиб борилади,- дейди даволаш ишлари бўйича масъулияти чекланган жамият директори ўринбосари, Тожикистон соғлиқни сақлаш аълочиси, халқаро Ибн Сино мукофоти соҳиби, олий тоифали асаб жарроҳи Маҳамадали Назаров.- Келгусида ҳам ниятларимиз – катта. Клиникамиз қошида умуртқа поғонаси касалликларини умумий эндоскопик жарроҳлик ва артроскопик усуллар билан даволаш маркази очиш мақсадимиз бор. Унда замонавий тиббиёт технологиялари ёрдамида сон ва бўғим суякларини алмаштириш, умуртқа поғонаси касалликларини даволашда металл-имплант(эндопротез) лардан фойдаланиш методларини қўлламоқчимиз. Нима қилиб бўлса ҳам, юртимиз тиббиёти ривожига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишдек эзгу истак йўлида меҳнат қилаяпмиз.

Соҳавий тажрибаларни мукаммал ўзлаштириш мақсадида, Россия Федерациясининг Москва, Новосибирск шаҳарлари, Қозоғистон, Бразилия, Беларус сингари давлатларда ўтказилган бутунжаҳон асаб жарроҳлари саммитларида иштирок этиб, замонавий тиббиёт билимларидан огоҳ бўлиб турибман.

Клиникада профилактик даволаш ишларида электр токи, игнатерапия, уқалаш (массаж), парафин қўйиш йўллари билан муолажа қилиш юксак савияда ташкиллаштирилган.

- Бизга мурожаат қиладиган беморларнинг географияси, ниҳоятда, кенг.

Биз мижозларни даволашда улар яшаётган иқлим, яшаш шароитларини ҳам ҳисобга оламиз. Шундан келиб чиқиб, улар билан муомалада ва муолажа жараёнида инсон табиатининг нозик томонларига ҳам алоҳида эътибор қаратамиз,- дейди клиника даволовчи шифокори Насриддин Суяров.- Аллоҳга шукрки, ҳозирча беморлар томонидан бирор жиддий эътирозларга дуч келганимиз йўқ. Ҳаммаси бинойидек…

Клиника жамоаси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатни мудом қўллаб-қувватлаган ҳолда, у кишининг Ватан ободлиги йўлидаги ва хайрли ишларга ҳисса қўшиш тўғрисидаги даъватларига доимий амал қилиб, ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиб келади.

-Ҳар йили қариялар ва болалар уйларига моддий ёрдам кўрсатилиб, 20-25 нафар боланинг суннат тўйларини ўтказамиз. Турсунзода шаҳар кўчаларидаги ёритиш воситаларини янгилашда кўмаклашдик. Шаҳар педагогика коллежига ошхона қуриб бердик,- дейди клиника раҳбари Мунаввар Назарова.- Яқин муддатларда, ҳар ойда камтаъминланган оилаларнинг икки нафар аъзосини бепул даволашни йўлга қўйиш ниятимиз бор…

Назаровлар томонидан хусусий шифохона таъсис этилиши, уларнинг оиласида шифокорлар сулоласининг пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Бугунги кунда қизлари Нафиса ва Нигора, ўғиллари Умиджонлар Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университетининг турли босқичларида таҳсил олишмоқда…

Инсон саломатлигининг унинг кайфиятига бевосита боғлиқлиги ҳам диний, ҳам дунёвий билимлар билан исботланган.

«Умеди шифо» хусусий клиникаси ҳовлисига кириб борар экансиз, у ерда муолажа қилинаётганларнинг кайфиятлари кўтаринкилигига гувоҳ бўласиз. Юзларидан нур ёғилиб тургандек, гўё.

Шифохона биноларини айланиб, кузатиш чоғида ҳам, ана шу зиё кўзингизни қамаштириб, порлаб тургандек бўлаверади.

Менинг назаримда, бу нур тиббиёт маскани ходимларининг беморларга кўрсатаётган меҳру ғамхўрликларига қоришиқ шифо ёғдуси бўлса, не ажаб…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози»нинг махсус мухбири.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Булҳавасдай турфа дилбарҳажрида оҳлар чекиб...

 

Одамийлик келмагай то нафс ила жанг бўлмаса,

Барча ёлғон ичу тошинг токи якранг бўлмаса.

 

Кетмагай дилдин ғубори ҳар хатоким айладинг,

Гар чекиб афсус-надомат бирла тавбанг бўлмаса.

Муфассал...

НАВБАТДАГИ БОСҚИЧГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

 

Тожикистон кубоги турнирининг навбатдаги ярим чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Мусобақанинг мазкур босқичида 8та олий, 7та биринчи ва битта иккинчи лига жамоалари бош соврин учун рақиблик қилади.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, жамоалар қуйидаги жуфтликларга тақсимланди: "Истиқлол" (Душанбе)-ЦСКА "Памир" (Душанбе), "Локомотив-Памир" (Душанбе)-"Исфара" (Исфара шаҳри),

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990746

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478012
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3940
4027
21625
7426653
99656
114875
7478012

Сизнинг IPнгиз: 18.191.93.18
Бугун: 23-11-2024 17:13:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015