ЎТМИШДАН БИР ШИНГИЛ
Ўтган асрнинг 70-80 йилларида Жаббор Расулов ноҳияси (собиқ Пролетар) Суғд вилоятининг етакчи, саноат ва қишлоқ хўжалиги тараққий этган минтақаларидан бири эди. Республиканинг ижтимоий ва иқтисодий юксалиши учун Пролетарнинг кўп миллатли аҳолиси мўл миқдорда пахта, чорва маҳсулотлари, саноат хом ашёси етказиб берарди. Партия ишлаб чиқаришнинг ҳар бир жабҳасига етук, сиёсий чиниққан раҳбар кадрларини йўллаб, социал ривожланиш ва меҳнат зафарларига эришарди.
Ўша давр раҳбар кадрлари ҳақида гап кетганда кўпчилик Ботирали Алиев шахсияти ҳақида ҳали-ҳамон илиқ сўзлар айтади. Ботирали ака узоқ йиллар ноҳиянинг етакчи саноат корхоналаридан бири – ғишт заводига раҳбарлик қилди. Муттасил елиб-югуришлар, кечани - кеча, кундузни - кундуз, демай тинимсиз меҳнат унинг саломатлигига таъсир қилмай қолмади. Юрак хасталигига чалинди ва 58 ёшида касаллик сабабли нафақага чиқди. У фарзандлари даврасида қишлоқ мактаби ва касалхонасининг ғариб ҳолатидан куйиниб гапирарди. “Тузалиб кетсам, - дерди у, - албатта, бу биноларни замонавий типда қуришга кўмаклашамиз”.
Афсуски, ўлим – ҳақ. Ажойиб орзулар оғушида юрган Ботирали ака ҳеч вақт ўтмай, 62 ёшида вафот этди. Орадан йиллар ўтди. Ботирали аканинг фарзандлари ўсиб-улғайди, камолга етди. Уйланиб, бола- чақали бўлишди.
АМАЛГА ОШГАН ОРЗУ
2014 йилнинг 14 ноябри Заркор (собиқ Қазноқ) қишлоғи аҳолисининг кўнглида сурур. Меҳмонларнинг ҳам, мезбонларнинг ҳам кўнгил туғёнлари бир жаҳон. Собиқ 15-умумтаълим мактаби жойлашган худудда болажонлар маскани болалар боғча-яслисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Жаббор Расулов ноҳияси раиси Ҳакимзода Сангинмуроди Дўстмурод, Суғд вилояти раиси ўринбосари Раъно Бобожонова, қишлоқ аҳли номидан Ойгул Эшонқуловалар сўзга чиқишди. Бу ерда 50 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси – “Офтобак - В” ўзининг иш фаолиятини бошлади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Ботирали ака Алиевнинг орзусини набираси Висолжон амалга оширди.
МАЙРАМОЙ ҲИКОЯСИ
- Отам азалдан самимий ва беғараз инсон, камбағал ва ночор оилаларга хайрихоҳ эдилар. Қўлдан келганича ёрдамларини аямасдилар. Боз устига болажон ҳам эдилар. Шу сабаб кичкинтойлар учун марказ очишни ният қилгандилар. Аммо тўсатдан келган шафқатсиз ўлим бунга имкон бермади.
Қўйилган пойдевор устида бино тикланмай қолиб кетди. Биз – фарзандлари, отам ҳаётлигида мустақил бўлсак-да, ўтиш даврининг иқтисодий қийинчиликлари туфайли ишни давом эттиролмадик. Устига-устак, республика марказидаги қарама-қаршиликлар ишнинг белига тепди.
Беш йил муқаддам ўғилларим Афзалбек ва Висолжонлар билан суҳбатлашдим. Афзалбек талаба бўлишига қарамасдан (у Абу Али ибн Сино номли Тиббиёт университетининг магистранти эди), моддий жиҳатдан ёрдам беролмаса ҳам, маънавий қўллаб- қувватлашади.
Висолжон эса бу пайтда “Заркор” деҳқон хўжаликлари ассоциациясида ўзининг деҳқон хўжалигини бошқарарди.
- Маъқул, оладиган даромадимизни шу ишга сарфлаганим бўлсин,- деди ўғлим.
Унинг бу қатъияти нафақат мени, балки онам ҳожи Хосиятхонни ҳам қувонтириб юборди.
- Илоҳо, бобожонинг руҳи бу ишларингдан шод бўлсин. Яратганнинг ўзи омадларингни берсин.
Шу гап- сўзларнинг бўлиб ўтганига ҳам беш йил бўлди. Ўзим вилоятдаги намунавий боғча- яслиларни бориб кўрдим. Шулардан андоза олиб, мана шу кўриб турганингиз – “Офтобак-В” бунёд этилди.
- “Офтобак-В” деб номлабсизларми? – сўрайман ундан бино пештоқига ишора қилиб.
- Ҳа, - дейди кулимсираб Майрамой, - боғча хусусий бўлганлиги сабаблими, бошқа шундай номдагиларнинг такрори бўлмаслиги керак экан.
Висолжон ўғлимизнинг кўпроқ ҳиссаси қўшилгани учун унинг номи бош ҳарфини қўйдик.
ВИСОЛЖОН ҲИКОЯСИ
Гап сарфланган маблағда эмас. Ҳаммаям топади ва сарфлайди. Лекин ана шу топган-тутганимиз кимгадир, нимагадир хизмат қилса – айни муддао. Ҳозир замон ўзгарган. Ота-она боламни ўқитсам, илмли қилсам, дейди. Айниқса, мактаб ёшигача бўлган болаларни ота-оналар ноҳия маркази, ҳатто, Хўжанд шаҳри боғчаларига олиб боришади. Ҳам вақтдан, ҳам маблағдан ютқазишади. Шуларни кўриб, онамнинг маслаҳатларига жон-дилим билан рози бўлдим. Бобомнинг амалга ошмай қолган орзулари шу баҳона рўёбга чиқади. Одамларнинг вақти тежалади.
Бинонинг қурилиши ва жиҳозланиши учун бир миллион сомонийдан кўпроқ маблағ сарфланди. Президент гранти мусобақаларида ғолиб чиқиб, қирқ минг сомоний маблағ билан тақдирландик.
Юқорида таъкидлаганимдек, гап маблағда эмас. Муҳими, болажонлар қувончи, ўқиб-ўрганиши. Келажакда мустақил юртимизнинг асил фарзандлари бўлиб етишиб, юртни бойитсалар ва дунёга танитсалар. Ахир, одам учун бундан ортиқ ифтихор туйғуси борми? Қолаверса, қишлоқдошларимга самимий хизмат кўрсатаётганимдан мамнунман.
БИР СОАТЛИК МУШОҲАДА
Боғча хоналарини кезамиз. Катта ёшдаги болалар Раъно Алиева машғулот ўтказмоқда. Тарбиячи энага Наргиза Қўлдошева эндигина боғчага келган болалар билан дилдан суҳбатлашади. Бир-биридан ширин болакайлар диққат-эътибори тарбиячиларнинг ширин муомалаларида. Беғубор дунёларида кечаётган лаҳзаларни қувноқ табассумларидан англаб олиш мушкул эмас.
Ўрта ёшдагилар гуруҳида мураббия Муножот Сатторова ва энага Шоҳида Султоновалар машғулот ўтказишяпти.
Болалар ётоқхонаси эртаклардагидек безатилган. Электр қуввати билан таъминлаш муаммо бўлгани боис, ёқилғи орқали иситиш ускуналари келтирилган.
Боғчанинг барча хоналари дид билан безатилган. Бу ерда бир соатлик саёҳатимиз хуш таассурот қолдирди.
Кетар пайтимиз боғча ошпази:
- Озгина сабр қилсангиз, болажонларимиз овқатларидан татиб кетардинглар, - дейди табассум билан.
- Ҳаммага ёқимли иштаҳа, ишларингизга омад, оилангизга эса тинчлик тилаймиз.
Шу пайт Висолжоннинг овози янгради:
- Движокни юргизяпман. Қани, болалар янги мултфилм кўрамиз!
ХУЛОСА ЎРНИДА
Тутгин эзгуликнинг қўлларин маҳкам,
Яхшилик умрингга бўлсин китобат.
Дарҳақиқат, эзгуликнинг умри боқий. Биз ҳикоя қилган ишларнинг бошида Майрамой Алиева турибди. У энди ўзининг 58-баҳорини қаршилаш арафасида.
Болаларга меҳри баландлигидан ўрта мактаб таҳсилидан сўнг Хўжанд давлат университетининг педагогика ва бошланғич таълим методикаси факултетида таҳсил олди. 15- умумтаълим мактабида ишлаш жараёнида номи тилга олинган университетининг рус тили ва адабиёти факултетини сиртдан битирди. Ташкилотчилиги туфайли ўн бир йил Деҳмой қишлоқ жамоатига раҳбарлик қилди. Айни пайтда давлат ҳокимияти Жаббор Расулов ноҳияси ижроия органида масъул вазифада фаолият юритмоқда.
Кўрганларимни кўз ўнгимдан ўтказарканман, кўнглимдан: “Эл деганни элда доим суярлар”, деган фикр ўтди.
Турсин ШАМС,
Ж. Расулов ноҳияси.
Нуқра Суннатниёнинг ички дунёси бошқа шоирларнинг ички дунёсидан фантазиясининг бойлиги ҳамда серқирралиги, дунёқарашининг ранг-баранглиги ва теранлиги билан ажралиб туради. Шоира дунёга узоқ ва яқинларни турфа ранглар ва шакллар уйғунлигида кўрадиган рассом сингари назар солади, кўрганларини сўз ва ташбеҳлар бўёғи воситасида инъикос этишга тиришади. нимқоронғи уйнинг деразасидан кўзга ташланган бужур дарахт танаси, сўлғин
Муфассал...
СЕН МЕНИНГ УМРИМСАН
Азизам!
Мен бугун англаган ҳақиқатлар ичра бир теранликни ҳис этдим. Сен менинг умримга айланиб қолибсан. Мен то ҳануз, бу ҳақиқатни ҳис этгунча қандай яшадим? Ўзимга ишонгим келмайди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015