Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Январ 2015 Кӯришлар: 2189
Печат

 

rohi ohanЎтган 2014 йил «Роҳи оҳани Тожикистон» давлат  унитар корхонаси учун ҳам баракали ва ҳам серташвиш келди. Буни корхона фаолиятидан яққол билса бўлади.

Чунончи, асосий иши юк ташиш, пассажирларга хизмат кўрсатиш бўлган мазкур корхона томонидан ўтган йил давомида 6 миллион 808 минг тонна юк ташилган. Шундан транзит усулда хизмат кўрсатиш 1 миллион 735 тоннани ташкил қилмоқда.

Тожикистон темир йўли мамлакат тожирларию, тадбиркорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташишда мунтазам енгилликлар яратиб келаётганлиги сир эмас. Зотан, ўтган 2014 йилда бу борадаги корхона фаолиятини Марказий Осиё  бўйлаб қиёслайдиган бўлсак, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш учун Тожикистон темир йўллари давлат унитар корхонаси ўз муштарийларига 20 фоиздан 50 фоизгача  енгиллик берди.

Шунингдек, Тожикистон темир йўли воситасида  168 минг 32 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиниб, 455  минг йўловчи кўзлаган манзилига етказилди. Бу ўтган йилдагига нисбатан 45 минг пассажирга камайган, демакдир. Бу ҳақдаги саволга «Роҳи оҳани Тожикистон» давлат  унитар корхонаси бошлиғи Комил Мирзоалиев жавоб бераркан: «Пассажирларнинг кўпайиш ё камайиши бошқа йўловчи ташувчи компаниялар билан рақобатга боғлиқ», - деди.

Айни пайтда «Душанбе-Москва», «Кўлоб-Москва»  пассажир поезди ҳафтасига уч, «Хўжанд-Москва» эса бир марта ҳаракат қилмоқда. Йўловчилар камлиги сабабли «Душанбе-Конибодом» пассажир поездлари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. Республика ичкарисида ҳаракатланувчи «Душанбе-Пахтаобод» поезди эса кунлик фаолиятини тўхтатгани йўқ.

«Роҳи оҳани Тожикистон» давлат унитар корхонаси йилдан-йилга ўз техник паркини тўлдириб бораётир. Бунга ўтган йил ҳисобида Брянск машинасозлик заводида ишлаб чиқарилган 3 адад тепловоз, 2 вагон-ресторан ва 150 йўловчи ташувчи вагонлари сотиб олинганини мисол тариқасида келтириш мумкин. Корхона, шунингдек, 35 юк ташувчи, 50 йўловчи ташишга мўлжалланган вагонларни  муваффақиятли таъмирдан чиқарди.

Айни пайтда, Тожикистон темир йўли инвентар паркида 2269 юк ташувчи вагон ва 56 тепловоз мавжуд.

Шунингдек, «Душанбе-Қўрғонтепа» янги йўналишдаги темир йўли қурилиш ишлари авжида. Корхона бу ишларга умумий ҳисобда  шу кунгача 67 миллион 211 минг сомонийлик маблағ сарфлаган.

Бундан ташқари, «Қўрғонтепа-Ёвон» йўналишидаги темир йўлни қайта қуриш, «Ваҳдат-Роҳатї-Элок» қитъаларидаги тиклаш, «Боғи Ирам»да теннис корти қуриш ишлари корхонанинг ижро этиш лозим режалари рўйхатидан мустаҳкам ўрин олган.

Темир йўллари қурилиши учун шпал ишлаб чиқариш заводи томонидан 37131 дона шпал тайёрланган.  «Роҳи оҳани Тожикистон» давлат  унитар корхонасининг Йўл ва коммуникация бўлими бошлиғи Абдулазиз Гулаҳмадов сўзларига кўра, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот махсус  техник назоратдан ўтиши ва жаҳон стандартларига жавоб бера олишини айтди.

Корхона ёш  кадрлар масаласига ҳам жиддий эътибор бермоқда. Ватандошларимиз Москва  Транспорт-инженерлик университети ва Украина Темир йўли академиясида таҳсил олишарди. Аммо Украинадаги воқеалар талабаларимизнинг таҳсилни давом эттиришларига монелик қилди. Шундай бўлишига қарамай, олий ўқув юртларини тамомлаб келаётган юқори малакали кадрлар тайёрлаш лойиҳаси бошланганидан буён жуда кўплаб ёш кадрлар иш билан таъмин этилган.

Корхона бюджет ва меҳнат маоши бўйича қарздор эмас.

Матбуот анжуманида корхона раҳбари Комил Мирзоалиев ва бошқа мутасадди ходимлар журналистлар саволларига муфассал жавоб бердилар.

Ўз мухбир.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Адирдаги Отелло

 

Қосим Мамажонов - атоқли адиб ва журналист, А. Лоҳутий номидаги мукофот лауреати, Тожикистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

"Ёрқин зиналар". "Ота қўшиғи", "Бу сирли олам", "Ғўлакандоз чинорлари", "Зиндонбанд қарчиғайим" сингари китоблар муаллифи. Хотира ҳафталигида ҳурматли адибимизни эслар эканмиз, унинг 10-15 йилча бурун ёзган очеркларидан бирини эътиборингизга ҳавола этишни ихтиёр этдик.

Муфассал...

Туйғулар жаранги

 

Кам ёзаман. Тўкилмасликнинг ҳеч иложисини тополмаган чоғларимдагина, оппоқ қоғозга кўнгил очаман.

Биздан қўлин тортдику, эй дўст,

Остонада узоқ кутган марг.

Самоларга атрин пуркади,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2522516

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10001852
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3276
3289
21057
9960827
37822
100591
10001852

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 13-09-2026 17:29:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015