Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Январ 2015 Кӯришлар: 2000
Печат

 

mvdТожикистон Республикаси Ички ишлар вазири, милиция генерал-лейтенанти Рамазон Раҳимзода билан бўлиб ўтган 2014 йилнинг ўн икки ойлигига бағишланган матбуот конференцияси чоғида оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги фаол роли ҳамда вазифалари тўғрисида айтиб ўтилди.

- Жамият тинчи, осойишталиги учун оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам ички ишлар ходимлари билан биргаликда иш олиб боришади. Жиноятнинг олдини олиш, камчиликларни очиб ташлашда бундан буён ҳам ҳамжиҳатлик билан ишлаймиз, - деб ўйлайман деди Ички ишлар вазири.

Вазирлик мажлислар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2014 йил давомида бажарилган ишлар тўғрисида журналистларга ҳисобот берилар экан, кўпгина ишлар амалга оширилганлиги аён бўлди.

Вазир билан ошкора суҳбатдан маълум бўлишича, ўтган йилнинг 12 ойи бадалида республика бўйлаб 19 минг 352 жиноят содир этилиш ҳолати қайдга олинган. Шулардан 17 минг 498 таси ошкор этилган.

Айни замонда, дунёнинг турли ҳудудларидаги террористик актларнинг кишилик жамиятидаги нохуш манзараларини шарҳларкан, ички ишлар ходимлари томонидан амалга оширилган махсус тезкор амалиётлар натижасида экстремистик ва террористик ташкилотларга аъзо бўлган 116 нафар киши қўлга олинганлиги ва улар томонидан 338 жиноят содир этилганлиги қайд этиб ўтилди.

Анжуманда таъкидланишича, ўтган йили 5 террористик жиноят олди олинган ва 1 террористик жиноят ошкор этилган.

Вазирлик матбуот хизмати тарқатган варақага биноан, 2014 йил 3417 та ўта оғир жиноят қайдга олинган (бу кўрсаткич 2013 йилда эса 3111 та). Рақамлар муқояса қилинганда, 2014 йил жиноят миқдорининг ортганлиги кўзга ташланади.

Ўтган йилнинг ўн икки ойи бадалида қотиллик – 97 (2013-112), йўлтўсарлик – 40 (2013-48), талончилик -157 (2013-170), номусга тажовуз -57 (2013-51), қасддан жисмоний жароҳат етказиш – 123 (2013-107), безорилик ва қаллоблик эса 2458 (2013-1294) миқдорида қайдга олинган. Баъзи бир жиноятлар олдинги йилларга нисбатан камайган бўлади. Безорилик, ўғрилик, қаллоблик каби жиноят турлари ошганлиги кўзга ташланади.

Журналистлар билан қизиқарли ўтган суҳбат чоғида маълум бўлишича, наркотик моддалар ноқонуний оборотига қарши ўтказилган амалиётлар натижасида 6 тонна 213 килограмм наркотик мусодара қилинган.

2014 йил мобайнида 7 минг 279 (2013-7176) нафар киши гиёҳвандликка мубтало бўлганлиги қайдга олинган.

Ҳисобот даврида аниқ бўлишича, қимматбаҳо металлар ва тошлар ноқонуний савдосига оид 20 жиноят аниқланиб, ноқонуний иш билан шуғулланувчи 20 кишига нисбатан жиноий иш очилиб, 200 минг сомоний миқдорида қимматбаҳо металлар ва тошлар мусодара қилинган.

Ички ишлар ходимларининг саъй-ҳаракатлари, тезкор чора-тадбирлари туфайли 1302 дона (2013-1080) ўт очиш қуроллари топилган ва мусодара қилинган.

Ноқонуний тарзда диний таълим бериш қонун томонидан тақиқланган. Бироқ, ҳисобот даврида айтилишича, ноқонуний диний таълим беришнинг 83 ҳолати қайдга олиниб, тегишли чора-тадбирлар кўрилган.

Ички ишлар вазири журналистлар саволларига жавоб бераркан, ўтган йил мобайнида ўсмирлар томонидан 800 (2013-725), ёшлар томонидан – 5341 (2013-4898) жиноят содир этилгани, бу кўрсаткич аввалги йилга қараганда ортганлиги афсус билан қайд қилиб ўтилди.

Республика миқёсида 550 (2013-568) ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари кузатилган бўлиб, буларнинг 95 нафарини ўсмирлар ташкил қилиши ачинарли ҳолатдир. Вазирнинг таъкидлашича, бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида жойларда ота-оналар, маҳалла комитетлари билан биргаликда профилактик ишлар амалга оширилаяпти.

Экстремистик гуруҳлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтараркан, айни замонда 200 нафар тожикистонлик Суриядаги урушларда қатнашаётганлигини айтиб ўтди. Р. Раҳимзода агар улар ўз ихтиёрлари билан қилмишларидан пушаймон бўлиб, ватанга қайтишса, жавобгарликдан озод этилишини қайд қилди.

Бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири журналистлар томонидан берилган саволларга батафсил, аниқ фактлар асосида жавоб қайтаргани бу соҳа тўғрисида янада кенгроқ маълумот олиш имконини яратди.

 

Эркин Шукур,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Аввал кассага, кейин киссага…

 

Бу дунё бозорга менгзайди…

Бунда ҳар бир нарсанинг, кўрсатиладиган хизматнинг ўз нарху навоси бор. Қийматнинг эса, кўрадиган кўзи, сийлайдиган қўли, бағишлайдиган меҳр-оқибати, эшитадиган қулоғи, раҳм-шафқатга тўла қалби, қийналадиган виждони йўқ.

Барчага бир хил…

Муфассал...

МОРАТОРИЙ – ОЗОД РИВОЖЛАНИШ ДЕМАК...

 

Ҳар бир мамлакат иқтисодининг ривожланиши ва устуворлик касб этишида хўжалик юритишнинг давлат сектори билан бирга хусусий секторга мансуб бўлган ишлаб чиқариш соҳасига доир тадбиркорлик субъектларининг ҳам роли катта.

Иқтисодий жиҳатдан илгарилаб кетган давлатларда, айнан, хусусий сектор тадбиркорлик субъектларининг озод фаолият юритиши учун

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2307554

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9098633
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
747
2916
747
9065885
102454
126949
9098633

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 26-01-2026 05:00:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015