Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Январ 2015 Кӯришлар: 2175
Печат

 

bonki milёхуд анъанавий саволлар ва жавоблар ҳақида

Омадни қаранг: Тожикистон Миллий банки матбуот анжуманида қатнашиш икки йилдан бери қаторасига каминанинг чекига тушяпти. Давлатнинг пул ва қарз сиёсати, банклар фаолиятига доир атамалар шу сабаб, анча танишу тушунарли бўлиб қолган. Чунончи, тадбирда иштирок этишаётган ҳамкасблар, уларнинг қай биридан қандай савол кутиш мумкинлиги, ҳатто кимга биринчи сўз навбати берилиши, охирги чиқиш кимга насиб этиши ҳам.

Ана, «ИТАР-ТАСС»нинг мухбири. У албатта, мамлакатимиздаги олтин жамғармаси билан қизиқса керак. Ўтган йил биринчи ярмидаги матбуот конференцияси қаҳрамони – «Садои Душанбе» радиоси мухбири эса негадир кўринмасди.  Унинг якуний саволи: «Пул қўлнинг кирими ё мўъжиза?»  олдинги сафар газетамизда мақола сарлавҳаси (№ 31, 31 июл) сифатида танланган эди.

Анжуманнинг бошланишига ҳали вақт бор. Ҳамманинг нигоҳи Миллий банк фаолияти ёзма ҳисоботига қадалган:

*Мамлакат ички ялпи маҳсулоти ҳажми – 45,6 миллиард сомоний, 2013 йилга нисбатан 6,7 фоиз кўпроқ.

*Пулнинг қурбсизланиши 7,4 фоизга тенг бўлиб, олдинги йилга қараганда 3,7 фоизга ошди. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашувининг 9,7 ва пулли хизматнинг 2,9 ҳамда бошқа молларнинг 6,5 фоизлик улуши бор.

*Миллий пулнинг АҚШ долларига нисбатан расмий қурби йил бошидан охиригача 11,2 фоиз миқдорида ўзгариб, 4,77 дан 5,30 сомонийга тенг бўлди...

...Микрофон ишга туширилди. Матбуот анжумани бошланди. Рақамлар, фактлар, далиллар:

*Ташқи савдо айланмаси 5,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Жумладан, импорт 4,3 миллиард, экспорт эса 977,4 миллион АҚШ долларига етди.

*Қарз бериш ташкилотлари сони 138 та бўлди.

*Берилган умумий қарзлар ҳажми – 12 миллиард сомоний…

Орадан ярим соат ўтиб-ўтмай, анжуманнинг иккинчи қисми – савол-жавобларга навбат етди.

Кутилганидек, биринчи савол учун «ИТАР-ТАСС» мухбири анъанавий тарзда қўл кўтарди. Ва одат бўйича матбуот котиби сўровлар арқони учини унга узатди.

-Ҳар қачонгидек, менинг анъанавий саволим бор,- деди хорижий мухбир,- йиллик олтин захираси қанчани ташкил этди, қайси давлатларда сақланяпти…

Бир саволда уч саволча ва бари эгизак.

Ўзимизнинг оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган масалалар жуда жўн ва ҳатто, айримлари берган саволлардан одам ўзини ноқулай сезади. Баъзи мухбирларимиз савияси жуда саёзлигидан ўнғайсизланасан, киши.

-Миллий банк томонидан ишбилармонларга қанча қарз берилди?

-Биз қарз бермаймиз, ваколатимиз бошқа,- Миллий банк раиси А. Шириновнинг бу эслатмаси кор қилмай, яна бошқаси куракда турмайдиган саволни узатади:

-Доллар сомонийнинг белини синдираётганига сабаб, нақд ҳолдаги хорижий пулларни ташқарига чиқариб кетиш, дейишади. Айтинг-чи, ўтган йил қанча миқдордаги чет эл валютаси республикадан чиқариб кетилган?

-Биринчидан, миллий пулимиз белини ҳеч ким синдиролмайди,- жавоб беришга мажбур бўлади раис,- кейинига пулнинг ғайриқонуний йўл билан четга чиқарилиши олдини биз эмас, тегишли органлар олиши керак.

Залда ўтирганлар сийраклашиб қолган бир маҳал сўз навбати эски таниш, «Садои Душанбе» мухбирига берилди.

-Марҳамат қилиб, айтинг-чи, пул қўлнинг кирими ё мўъжиза?

Ана, холос. Олти ой бурунги савол яна такрорланди.

Анъанавий савол билан бошланган учрашув худди шундай ниҳоясига етиши кутилмаган ҳодиса эди.

Анъанавий жавобни қайта тинглашга бардош етмай, секин қўзғалдим. Сценарий асосида ўтадиган учрашув, давра суҳбати ва матбуот анжуманларига тоб йўқ.

 

Ҳ. Эрбобоев,

«Халқ овози».  

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Сув – тириклик омили

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2017 йилда Ню-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. Давлатимиз бошлиғи ўз нутқида бутун дунё аҳлини тоза сув билан таъминлашни йўлга қўйиш, яъни 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тарақиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигини татбиқ этишни таклиф этди.

Муфассал...

ЗАМОН ӮЗГАРДИ, ӮЗГАРДИ ЙИЛЛАР...

 

Янги Эра арафасида… мизми?..

Замон шитоби тез. Одамзод омочдан тракторгача бӯлган масофани, эҳтимол, 6000 йилда босиб ӯтгандир, трактордан космик кемагача бӯлган йӯлни эса, бор йӯғи 60 йилда босиб ӯтди. Ҳайратланарли тезлик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2528136

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10024691
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1837
3521
21407
9980795
60661
100591
10024691

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.139
Бугун: 18-09-2026 07:27:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015