Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети 2014 йилдаги ўз фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат асосларни мустаҳкамлаш, соҳавий дастурларни татбиқ этиш, ёшларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш, маданият, спорт, сайёҳликни ривожлантириш тадбирларини ўтказиш ҳамда соҳалараро ва халқаро муносабатларни ўрнатишга йўналтирди. Мамлакат Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети уч соҳани қамраб олгани боис, мақола ҳам учта алоҳида мавзуга бўлинди.
«КЕЛИНГ, КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!»
Бугун мамлакатда ёшлар давлат сиёсати асосий йўналишларидан бирини 2013-2015 йиллар учун Тожикистон Республикасида ёшларни ижтимоий ривожлантириш миллий дастури ташкил этади.
Ўсмирлар ва ёшларни китоб мутолаасига жалб этиш ҳамда шу йўл орқали уларни илму маърифат, инсоний хулқ-атвор, ҳамида одоб, сабрлилик, ўзликни англашга ҳидоят этиш мақсадида «Келинг, китоб ўқиймиз!» амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети раиси Аҳтам Абдуллозода маълум қилди.
Бу амалиёт жараёнида 20 мингдан ортиқ китоб жамғарилиб, жиноий жазони ижро этиш муассасалари ва ҳарбий қисмларга бепул тақдим этилди. Шунингдек, Душанбе шаҳрида Халқаро ёшлар куни ва Давлат байроғи куни муносабати билан 3500 та турли бадиий китоблар, бир минг нусха Тожикистон Республикаси Конституцияси китоби ва икки минг нусха «Љавонони Тољикистон» («Тожикистон ёшлари») газеталари пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига бепул тақсимланди.
Ҳуқуқий-сиёсий билим, ўзликни англаш, ватандўстлигу ватанпарварлик ва миллий ифтихор туйғусини ошириш мақсадида комитет «Садоқат» телевидение дастурини таъсис этган бўлиб, ҳар ой бир марта Тожикистон биринчи канали орқали намойиш этилади. Шу пайтгача ёшларни Қуролли кучлар сафига даъват этиш ва ёшлар орасида террорчиликнинг олдини олишга бағишланган иккита дастур эфирга узатилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, республика бўйлаб 53 та ёшлар маркази таъсис этилди. Бу марказларда ўсмирлару ёшларга инглиз, рус тиллари, компютер малакалари ва тикувчиликни ўргатиш қисқа муддатли курслар ташкил этилди.
БУНЁДКОРЛИК
Ҳисобот даврида мамлакат спорт соҳасида ҳам кўзга кўринарли ўзгаришлар рўй берди. 2014 йилнинг 3 сентябрида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштироки билан Душанбе шаҳрида янги теннис корти ва 20 августида Суғд вилоятининг Қайроққум шаҳрида «Шоҳин» соғломлаштириш маркази очилди. Шунингдек, Ваҳдат шаҳрида бир қатор замонавий иншоотлар, жумладан, 25 минг томошабин ўрнига эга спорт майдони қурилишига тамал тоши қўйилди. Шаҳринав ноҳиясида умумий майдони 1200 метр квадрат бўлган замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди.
Ўтган йили мамлакат спорт соҳасидаги энг муҳим тадбирлардан бири 2-11 август кунлари илк бор Душанбе шаҳрида таэквондо (ITF) бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди ва унда 52 давлатдан 600 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Чемпионатда мамлакатимиз Корея ва Россиядан сўнг учинчи ўринни эгаллади.
Ортда қолган йилда 1 минг 510 юртдошларимиз спортнинг турли йўналишлари бўйича хорижий давлатлардаги 90 та спорт мусобақаларида иштирок этишди. Натижада юртдошларимиз 897 медални қўлга киритган бўлиб, шундан 250 таси олтин, 243 таси кумуш ва 404 таси бронза медалларидир. Анжуман чоғида таъкидланишича, Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети томонидан ҳисобот даврида 108 та республикавий спорт мусобақалари ташкил этилиб, уларда 9 минг 719 спортчи, жумладан, 1 минг 341 аёл иштирок этган.
ҲАМКОРЛИККА ДАЪВАТ
Ўтган йили мамлакат сайёҳлик имкониятларини ривожлантириш учун 110 та турли ички, минтақавий ва халқаро тадбирлар ўтказилди. Бу аввалги йилдан 42 фоизга зиёддир.
Шунингдек, ҳисобот даврида республикага 213 минг 265 нафар хорижий фуқаро сайёҳ сифатида ташриф буюрган ва бунинг натижасида мамлакат иқтисодиётига 106 миллион Америка доллари ҳажмида маблағ киритилган.
Сайёҳларни мамлакатимизнинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Зарафшон водийси, Ҳисор ва Хатлон вилояти ноҳиялари кўпроқ жалб этади. Мамлакатимизга Хитой, Эрон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон давлатларидан энг кўп сайёҳ ташриф буюрди.
Комитет раиси Аҳтам Абдуллозода 2015 йилни мамлакатда ички сайёҳликни ривожлантириш йили, деб эълон қилишни режалаштираётганликлари ҳақида ҳам айтиб ўтди. Анжуманда нафақат, Суғд вилояти ёшлари, балки Хатлон вилояти, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ёшлари ҳам Суғд вилояти ҳақида ва шунингдек, республика ёшлари барча минтақалардаги сайёҳлик имкониятлари тўғрисида кенг маълумотга эга бўлишлари лозимлиги қайд қилинди.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети мамлакатда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи халқаро конференцияни ташкил этишни ҳам режалаштирмоқда ва журналистларни мамлакат сайёҳлик истиқболларини биргина мамлакат ичкариси эмас, хорижий давлатларда ҳам тарғиб этиш учун ҳамкорликка чорлайди.
Бугун Тожикистон Республикасида сайёҳлар учун барча қулай шароитлар яратилган. Европа, Африка, Америка, Осиё қитъаларининг 81 давлатидан юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар Душанбе, Хўжанд ва Кўлоб шаҳарлари халқаро аэропортларидан виза олишлари мумкин. Шунингдек, комитет виза олишнинг электрон услубини ҳам йўлга қўйишни режалаштиряпти.
Комитет раиси ўтган йил фаолияти тўғрисида беш дақиқа тўхталиб, сўнгра анжуманнинг савол-жавоблар қисми бошланганига қарамасдан, ажратилган бир соатлик вақт камлик қилди. Матбуот анжумани савол-жавобларга бой бўлди.
А. ГУЛФИНУР, «Халқ овози».
Хаёлга ботиб ишдан уйга қайтарди. Оёғини ердан зўрға узарди. Жуда чарчаган эди. Гўё бир ўзи бир вагон кўмир ташигандек. Район марказидаги Гулханий деб номланган катта йўлдан юриб, ўнг томондаги кўчадан ўтиб, чап томондаги биринчи дўконга кирди. Кунлик иш ҳақини олган эди. Ёғ, совун, шакар яна болалари учун ширинликлар ҳам сотиб олди. Дўкондан қўллари тўлиб халталар билан чиқди. У ён-бу ёнига нигоҳ ташлади. Қараса узоқдан қўшниси
Муфассал...
Сўнгги бир йил мобайнида Тожикистон фуқароларининг экстремистик ва террорчи гуруҳларга аъзо бўлиш ёхуд дунёнинг турли оловли нуқталари, хусусан, Сурия, Ироқ, Афғонистонда кечаётган қонли муҳорабаларда иштирок этувчилар сони сезиларли даражада камайганлиги қайд этиб ўтилди Тожикистон ички ишлар вазири милиция генерал-лейтенанти Раҳимзода Рамазон Ҳамро билан бўлиб ўтган матбуот анжумани пайтида.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015