Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 15 Январ 2015 Кӯришлар: 2122
Печат

 

gastarbayteryiТожикистон Республикаси қошидаги Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати агентлигида уюштирилган матбуот анжумани иштирокчилари – журналистлар ўтган йил сабоқларини тинглар экан, ҳар бир факту рақам уларни таҳлил оламига етаклагани шундайгина кўриниб турарди. Диктофонларнинг қизил чироқлари ёнган, оқ қоғозлар бетига бири-бирини етаклаб, ҳарфлар, сўзлару гаплар тушарди. Тиниш белгиларига навбат етмас, вақтни қизғанган журналист аҳли ўз бошида кечаётган хаёлларни иссиғида ёзиб қолдирмоққа шошилмоқда…

Улар орасида «Халқ овози» вакили ҳам бор эди. Келинг, ўнлаб тожик ва рус тилларида битилган ёзувлар оша ягона ўзбекча лисондагисига бирга назар солайлик.

«Умуман, агентликнинг озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини аниқлаш лабораториялари хулосаларига кўра, 2014 йили 129, 353 тонна гўшт маҳсулотлари, 154, 38 тонна ўсимлик мойи, 9,84 тонна макарон, 322 тонна ун, 7,74 тонна қандолатчилик маҳсулотлари, 184 тонна ғалла маҳсулотлари, 12,3 тонналик озиқ-овқат қўшимчалари, икки тонна суту қаймоқ, 15,4 тонна консерва, 136,26 тонна мева-ю сабзавот стандарт талабларига жавоб беролмайди деб топилди ва қайта ишлов бериш учун корхоналарга қайтарилди ё нобуд қилинди» (Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати агентлиги директори Бахтиёр Шукурзода ҳисоботидан).

Эсга тушиб кетди! «Автобус жўнайвермагач, ёнимдаги йўловчи мўйна ёқали курткаси ва қимматбаҳо телпагини ечишга тутинди:

-Куйиб ўлдим-е, қачон ҳайдаркин? Ҳой, шофёр, кетамизми-йўқми?

Бундай башанг кийинганлар одатда «Лексус», ҳеч бўлмаса «Мерседес»да сафарга чиқиши керак эди. Ажабланиб, сўрамасликнинг иложини тополмадим:

-Ука, узоққа сафар қилган кўринасиз?

Нотаниш йигит чўнтагидан рўмолча чиқариб, юз-бошини артаркан, журналистнинг «қармоғи»га илинди-қолди.

-Ватанга қайтиб кетяпман. Келганимга бир ҳафта бўлмай, чақиришяпти. Бир шеригимиз «больница»га тушибди. Бормасам, иш жойини бой берамиз.

Шу билан орадаги истиҳола пардаси кўтарилди. У «Ватан» деб киноя билан  Россияни айтган экан.

-Одамлар Россиядан ҳайдалса, мен уйимиздан «депорт» бўлганман,- йигит сўзамолроқ чиқиб қолди,- ўн икки йилдан ошди. Қишда бир ой отпуска беради, холос. Ҳозиргидай, баъзан уйга кирар-кирмасимиздан телефон қилиб қолишади.

Бошқа савол беришга ўрин қолмади. Янги танишим баъзи бировлардек сир сақламади – очиғини айтди.

Унинг гапига қараганда, «коженка»-ю телпагига қараб баҳо бермаслик керак. Иккаласини ҳам, умуман бутун уст-боши, болаларининг ризқини «МС»дан топади.

-Домодедово аэропортига яқин жойда улкан «МС» бор, шу ерда «сортировщик»ман, - дейди у. - Янги партия «поступление» бўлса, сайлаб-сайлаб оламиз. Ётоқжой бепул, еб-ичиш муфт, кийим-бошни сотиб олмаймиз.

Рус тилидаги қисқартма сўзни ўзларича «Саховатлилар маркази» деб аташаркан. Уларнинг ўз таъбири билан айтганда, «МС»га ҳар куни юзлаб машина «юк» ағдарармиш.

-Давлат стандарти талабларига мос тушмаган, санэпидстанция савдодан олиб ташлаган озиқ-овқат, саноат моллари, бунинг устига шаҳарликлар уйини тор қилиб ётган ёки модадан қолган моллар тинимсиз келаверади, келаверади,- сўзида давом этади суҳбатдошим,- безор бўлиб кетамиз…

Бу суҳбатдан хаёлий ечим: демак, бизнинг мамлакатимиз ҳам тараққий этган давлатлар изидан собит қадамлар билан боряпти – яқин орада хорижлик муҳожирлар ташландиқ бойликларимиз ҳисобидан яшай бошлайди, оиласини боқади ва бойваччалардек кийинишади.

Ҳисобот берувчи Бахтиёр Шукурзоданинг ахборотидан маълум бўлишича, деярли 130 тонналик гўшт маҳсулотлари, 15 минг 381 килограммлик турли консервалар савдодан олиниб, нест-нобуд қилинган. Карантин хизмати, санэпидстанция мутахассислари сотилишини ман қилган ва божхона мусодарасига тушган маҳсулотларни ҳам ҳисобга олсак, юзлаб тонна озиқ-овқат чиқит сифатида йўқотилган бўлади.

Агентлик директори савдога чиқарилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, асосан, ташиш ва сақлаш шароитлари ноқулайлиги сабабли яроқсиз, деб топилганини таъкидлади.

Шу ўринда яна бир муҳожир ватандошимиздан анча илгари эшитганим:

-Бешта ресторанга таъминотчи эдим,-Ж. Румий ноҳиясидаги Фрунзе номли қишлоқ жамоатида яшовчи киши ҳикоя қилганди. –У пайтлар бизда аҳвол оғирроқ, ўтган асрнинг охирги йиллари эди. Москванинг халқи жуда нозик.  Ёғга бир марта гўшт, тухум ё «пирожки» пиширилдими, тамом, уни тўкиб ташлаш лозим. Мен бу ёқда қийинчиликни кўрган одам увол бўлади деб, ёрдамчиларимга айтиб тўплаттирдим. Ҳар куни 150-200 литрлик мойни ётоқххонамизга йиғавердик. Омборда сақлаб бўлмайди, билиб қолсалар ишдан ҳайдаб юборишлари мумкин.

Унинг узундан-узоқ ҳикоясини қисқа қилсак, қўл остида ишлайдиган муҳожирларни уйларига қайтиш пайти икки-уч бочкадан олиб кетишга мажбур қилиш ҳам натижа бермабди.

-Беш давлатдан ўтказиш қимматга тушганидан,- деганди суҳбатдошим,-бечоралар ялинарди…

Хўш, бизда-чи? Балиқфурушлар, чалпакпазлар, қуймоқ пишириб берувчилар ёғ тамом бўлиб кетгунча усти-устига пишираверишади.

Афсуски, бу ҳақда анжуман қатнашувчиларидан ҳеч ким сўрамади. Мен эса давлат тилига ҳурматим нуқтаи назаридан акцент билан гапириш ё бирон сўзни ноўрин ишлатишдан ҳадиксираб, тил ёришга ботинолмадим.

Аммо, бу савол албатта, таржима қилиниб, ёзма тарзда берилади.

 

Ҳ. Эрбобоев,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Қисматимга айланган газета

 

- Почта келди! Газета-журналлар, - почтачи Ҳасан аканинг овози ҳовлида у, бу ишлар билан куйманиб юрганларни сергак торттирар ва почтачидан кунлик газета-журналларни олишга ундар эди.

Собиқ Қўрғонтепа вилояти Вахш (қишлоғимиз кейинчалик Бохтарга ўтказилган) райони (ҳозир Хатлон вилояти Кўшониён ноҳияси)нинг Байнал, Телман, Қизилгул, Чапаев ва Ленин йўли қишлоқларига кунлик газета ташувчи

Муфассал...

Сариқ арчалар

Ҳамма нарса ўз номи билан аталгани маъқул. Сариқ арчалар, деган иборани ўқишингиз билан "Арча ҳам сариқ бўларканми?!"- деб сўрашингиз, табиий.

Ҳозир ҳамма нарса бўлиши мумкин, деган хулосага келиб қўйганман мен. Ям-яшил арчаларнинг сап- сариқ тусга киришидан ҳайратланмай қўйганлигимга анча бўлди. Янги милодий йил арафасида, қишин-ёзин ям-яшил бўлиб турувчи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2409126

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9612888
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
512
3097
512
9583584
112024
140751
9612888

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.87
Бугун: 25-05-2026 04:02:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015