Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 15 Январ 2015 Кӯришлар: 1952
Печат

 

akademiyai ilm-Маркази Париж шаҳрида жойлашган Жаҳон Астрофизиклари ассоциацияси қуёш системасида айланаётган кичик сайёрани тожик олимаси, Фанлар академияси Астрофизика институти директори Гулчеҳра Қоҳирова номи билан аташга қарор қилди, - деб хабар берди журналистларга Тожикистон Республикаси Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимов ўтган йил якунига бағишланган матбуот конференциясида. – Халқаро астрофизиклар ассоциацияси Гулчеҳра Исмоиловнани галактикамиздаги метеоритлар ҳаракатини ўрганишда эришган ютуқлари учун бунга лойиқ, деб топди.

Албатта, тожикистонлик бу олиманинг илмий ишларда эришаётган ютуқларини жаҳон аллақачон тан олган. Айниқса, осмоний жисмлар ҳаракатини ўрганишда унинг қўлга киритган маълумотлари жаҳон астрофизика илмида кенг қўлланиб келинмоқда. Ҳозиргача қуёш системасида тожикистонлик олимлар  - академиклар Герасименко, Пулодов ва Ибодинов номлари билан аталган осмоний жисмлар ҳаракатланарди. Энди улар қаторига Гулчеҳра Қоҳирова сайёраси ҳам қўшилди.

- Мамлакатимизда метеоритларни кузатиш ишлари 2 минг метр баландликда жойлашган обсерваториядаги иккита телескоп орқали олиб борилади, - деди Ф. Раҳимов. – Бу телескопларнинг иккинчиси жорий йилнинг ўрталарида ишга туширилади. У ишга тушгач, астрофизикларимиз қўлга киритаётган маълумотлар кўлами яна ҳам ошади. Шунингдек, мамлакатимиздан осмоний жисмлар ҳаракатини кузатиш имконияти кенгаяди.

Фанлар академияси президентининг таъкидлашича, айни пайтда осмоний жисмлардан бирига «Тожикистон» номи берилиши учун зарурий ҳужжатлар тайёрланмоқда.

- Яқин орада осмонимизда «Тожикистон», деб аталган сайёра пайдо бўлишига ишонаман, - деб қўшимча қилди Ф. Раҳимов.

Матбуот конференциясида таъкидланишича, ўтган йили олимлар томонидан 11 мингдан ортиқ ер қимирлашлари қайдга олинган. Улар барча зилзилаларни илмий жиҳатдан ўрганиб, минтақамизда шиддатли зилзилалар эҳтимоли яқин орада йўқлигидан хабар беришди.

– Дарҳақиқат, Помирда жойлашган «Сарез» кўли хавфи йиллар давомида қуйида жойлашган аҳолига ташвиш туғдириб келаётганлиги рост, - деди Фанлар академияси президенти. - Лекин бир нарсани қайд этиб ўтишни истардим: мен шахсан «Сарез» кўлига бориб, бу ердаги вазиятни ўрганиб чиқдим. Кўлга қуйилаётган сув ҳажми ундан оқиб чиқиб кетаётганлиги барча хавф таҳдидини йўққа чиқаради. Айни пайтда олимларимиз мазкур сув ҳавзасида йиғилган ичимлик сувидан қандай фойдаланиш устида изланиш олиб боришмоқда.

Алтернатив энергия ишлаб чиқарилиши мавзуси ҳам матбуот анжуманида олимлар ва журналистлар томонидан кенг муҳокама қилинди.

- Мамлакатимиздаги барча гидроэлектроэнергия станциялари қуввати 4 гегаВатт атрофидадир, - деди Фанлар академияси Алтернатив энергия маркази директори М. Илолов журналистларга. – Барчамизга маълумки, Саудия Арабистони энергетик манбалар, айниқса, углеводородли ёнилғиларга бой мамлакат ҳисобланади. Аммо шунга қарамай, айни пайтда бу мамлакатда қуёш энергиясидан фойдаланиладиган 33 гегаВаттлик станция қурилиши юзасидан олимлар иш олиб боришмоқда. Яъни, келажакда алтернатив энергиялар биринчи ўринга чиқиши табиий. Шамол, қуёш ва биоэнергиялардан фойдаланиш – инсоният келажагини белгилайди.

Марказ директорининг таъкидлашича, айни пайтда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2007 йил қабул қилган алтернатив энергия бўйича дастури якунланмоқда. Олимлар томонидан талай ишлар амалга оширилган. Матбуот анжуманида таъкидланишича, мамлакатимиз олимлари томонидан яратилган 100 ваттли қуёш батареяси жорий йилда аҳоли фойдаланиши учун сотувга чиқарилади.

Бундан ташқари, ўтган йили Фанлар академияси олимлари яратган 12 та агрегат учун шаҳодатнома олишган. Уларнинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши масалалари тадбиркорлар ҳамда тегишли идоралар билан муҳокама қилинмоқда.

- Дарҳақиқат, мамлакатимиз табиий шароити илмий ишлар олиб бориш учун жуда кенг имкониятлар беради, - деб давом этди Фарҳод Раҳимов. – Помирда 4370 метр баландликда жойлашган ва ўтган асрнинг 70-йили ўрнатилган «Помир-Чақалтой» станцияси жуда кўплаб хориж олимларининг ҳам диққатини ўзига жалб этади. Зеро, бу станцияда табиий шароитда ўта суръатли ва кучли энергияга эга бўлган космик зарраларни ўрганиш имконияти бор. Фазо қаъридан катта тезлик ва катта энергия билан ерга тушган осмоний зарралар мазкур станцияда жойлаштирилган махсус пленкага урилиб, унда из қолдиради. Ва олимлар ана шу изларни ўрганиб, коинот, унда ҳаракатланаётган жисмлар, зарралар физикавий ва химиявий хусусиятлари ҳақида кенг маълумотларни қўлга киритишади. Айни пайтда станциядаги плёнка янгисига алмаштирилган. Фанлар академияси олимлари хорижлик ҳамкорлари билан бу ерда кенг кўламли ишлар олиб боришмоқда.

Матбуот конференциясида жорий йил қишининг жуда илиқ келганлиги мамлакатимизда электроэнергия ишлаб чиқариш истиқболига таъсири тўғрисида журналистлардан савол тушди.

- Албатта, мамлакатимизда электроэнергия, асосан, гидростанцияларда ишлаб чиқарилади, - деди Фанлар академияси президенти. – Демак, ёғингарчилик кам бўлганлиги электроэнергия ишлаб чиқаришда муаммо туғдириши табиий. Зеро, қор орқали бойийдиган музликлар жорий йилда етарлича захирага эга бўла олмаяпти. Агар 2500 метр баландликдаги ёғинларни ҳисобга олмасак, бу қиш деярли қор тушмаяпти. Етарлича қор захираси тўпланмаса, электр энергияси муаммоси фақатгина Тожикистонда эмас, балки бутун минтақада ҳам юзага келиши мумкин. Менимча, бу бутун сайёрамизга хавф туғдираётган глобал исиш натижаси ҳам бўлиши мумкин. Аммо бир нарсани қайд этиб ўтишни истардим: бизда асрлар давомида тўпланган жуда катта музликлар бор. Ёз пайтида ана шу музликлар бизга қўл келади.

Ўтган йили Фанлар академияси қошидаги диссертацион кенгашда 230 нафар олимлар номзодлик ва докторлик диссертацияларини ёқлаб, улардан 85 нафари эронлик олимлар эканлиги ҳам қайд этиб ўтилди. Эронлик олимларнинг аксарияти гуманитар илмлар бўйича номзодлик диссертациясини ёқлашган.

- Фанлар академияси қошидаги энг долзарб муаммолардан бири бу – кадрлар ҳайъати ўртача ёшининг кексайиб бораётганлигидир, - деди Ф. Раҳимов. – Бугун академияда бу кўрсаткич 58 ёшни ташкил қилади. Яъни, бизда ёш олимлар сони жуда ҳам оз. Шунинг учун ҳам биз академия қошида магистратура ташкил қилдик. Бундан ташқари, мамлакатимиз олийгоҳларидан лаёқатли талабаларни аспирантураларга жалб қилмоқдамиз. Шунингдек, ёш олимларимизни хориж мамлакатларига тажриба ўрганишга юборишни яхши йўлга қўйганмиз. Ўтган йили олимларимизнинг 176 марта хориж сафарларида бўлганликлари ҳам мақсадимиз амалий бўлишига имконият яратади.

Матбуот конференциясида мамлакатимиз илм соҳасининг барча йўналишлари юзасидан журналистлар берган саволларига қониқарли жавоблар олдилар.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28    

МАҚОЛАЛАР

Ҳаёт гўзал

 

Нилуфар ишдан келди-ю, молхона томондан молларнинг “баа-бўў” қилаётган овозларини эшитиб шоша-пиша кийимларини алмаштирди.

Аввал сигир-бузоқларни, қўй-қўзиларни суғорди. Сўнг ҳафсала билан охур ичини тозалаб, майдалаб кесилган хашакдан солди. Ишлар якунига етгач, вужудида толиқиш, ҳорғинлик сезди. Тушлик қилишдан аввал иллиққина сувда ювинди.

Муфассал...

Мазмунли кечган дамлар

 

Давлат ҳокимияти Темурмалик ноҳияси маориф ва илм бўлими масъуллари ноҳия ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида талайгина ишларни амалга оширишди. Бу йўналишда мактаблар қошида таътил жараёнида ташкил этилган ёзги мавсумий лагерлардан ташқари, ўқувчиларнинг мамлакатимизнинг сайёҳларбоп мавзеларига сафарини уюштиришда ҳам мутасаддилар саъй-ҳаракат қилишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2051958

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7922893
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3648
4399
14208
7868237
61391
188774
7922893

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.89
Бугун: 14-02-2025 13:17:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015