Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Январ 2018 Кӯришлар: 1910
Печат

 

m tuychiev 2018Жорий йил 22 март – Халқаро сув кунини нишонлаш айёмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклиф қилган ва БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган янги глобал ташаббус – 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи жараёни расман бошланади. Давлатимиз сарвари ўтган йил 22 декабрда мамлакат Олий

Мажлисига йўллаган Паёмида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтди. Президентимизнинг таъкидлашича, шу муносабат билан дунёнинг турли минтақаларида, жумладан, мустақил Тожикистонимизда ҳам кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Дарҳақиқат, ўлкамиз -  азим дарёлар, зилол сувли булоқлар, захираси минг йилликларга етадиган абадий музликлар, қорли тоғларга бой. Азиз Тожикистонимизда ичимлик суви захираси кўплигига қарамай, бу бебаҳо неъматни тежаш, унинг софлигини сақлаш, дунё аҳолисининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан Давлатимиз сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро миқёсда ташаббус билан чиққанлигининг ўзи таҳсинларга арзийди. Ер юзи бўйлаб ичимлик сувининг тенг тақсимланмаслиги, жаҳоннинг айрим минтақаларида бу неъматга эҳтиёжнинг ошаётганлиги муҳтарам Президентимизнинг эътиборидан четда қолмади. Ана шу муҳим нуқтани давлатимиз сарвари Олий Мажлисга йўллаган Паёмида яна бир бор таъкидлаб ўтди. 2018-2028 йиллар "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро  амалиёт ўн йиллиги татбиқига доир олий даражадаги халқаро конференция жорий йил Душанбе шаҳрида ўтказилиши Тожикистоннинг халқаро миқёсдаги обрўйини янада оширади.

Паёмда эътибор қаратилган муҳим масалалардан бири – минтақа ва жаҳон хавфсизлигига эътибор қаратиш эди. Азиз Тожикистонимиз мустақилликни қўлга киритган илк кунлардан бошлаб, тинчликпарвар сиёсатни илгари суриб келмоқда. Давлатимиз ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати олий раҳбарияти яхши қўшничилик, жаҳон мамлакатлари билан дўстона муносабатлар, иқтисодий соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликлар йўналишларида кенг қамровли ишларни бажармоқда. Айниқса, Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий-ижтимоий ва маданий алоқалар минтақа давлатлари манфаати учун хизмат қилиши Президентимиз Паёмида қайд қилиб ўтилди.

Терроризм ва экстремизм таҳдиди халқларни бирлашишга ва бу хатарларга қарши ҳамжиҳатликда курашишни давр тақозо этмоқда. Ана шу нуқта мамлакатимиз Президентининг Паёмида алоҳида таъкидланди.

- Биз бундан кейин ҳам, Осиёнинг барча мамлакатлари билан ҳамкорликларни шундай бунёдкорлик руҳида давом эттирамиз, - деди Тожикистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга йўллаган Паёмида. Дарҳақиқат, мамлакатимизда йўлга қўйилган бунёдкорлик ишлари, нафақат, Тожикистон, балки Марказий Осиё минтақаси учун ҳам аҳамиятли эканлигини қайд этиш ўринлидир. Ўлкамиздаги мавжуд табиий шароитлар экологик соф электр энергияси ишлаб чиқариш учун имконият яратади. Тожикистонда қурилиб, фойдаланишга топширилган ва қурилиши давом этаётган бир қатор ГЭСлар, жумладан, Роғун ГЭСи Марказий Осиё минтақасининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиришда катта ҳисса қўша олади.

- Тожикистон халқаро майдонда "яшил иқтисодиёт"ни татбиқ этувчи мамлакатлардан бири ҳисобланиб, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш борасида, сайёранинг олтита етакчи давлати қаторида турибди. Зеро, энергиянинг 98 фоизи гидроэлектростанцияларда ишлаб чиқарилади, - дея таъкидланди Паёмда.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари билан иккинчи йилдирки, халқимиз «электр чеклови», деган тушунчани унутди. Бугунги кунда қайси даврада ўтирманг, қарияларимиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни алқаб, ҳақига дуо қилишади. Президентимизнинг мамлакатимизда  бунёдкорлик ишларини йўлга қўйишдаги саъй-ҳаракатлари, мамлакат ободончилиги йўлида қилаётган ишлари халқ томонидан муносиб баҳоланмоқда. Давлатимиз сарвари олиб бораётган адолатли сиёсат аҳолининг руҳиятини кўтариб юборганлиги рост.

Энг асосийси, давлатимиз сарвари Олий Мажлисга йўллаган Паёмида мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг келгусидаги асосий йўналишларини белгилади ҳамда конструктив ташқи сиёсатни ривожлантириш, иқтисодиёт, саноат, энергетика, транспорт, хавфсизлик ва мудофаа, ҳуқуқ тартиботи ва қонунчиликни ҳимоялаш, соғлиқни сақлаш, маданият, илм ва маориф, аҳоли ижтимоий ҳимояси, ёшлар, спорт ва сайёҳликнинг барча тармоқлари тараққиётини таъминлаш борасида аниқ вазифалар қўйди.

Келтирилган маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатимизда 32та кичик корхона фармацевтика соҳасига ихтисослашган бўлиб, уларда 240 турдаги дори-дармонлар ишлаб чиқарилади. Мамлакатимиз Президенти бу кўрсаткич етарли эмаслигини айтиб, ўлкамизда 3,5 минг турдан кўпроқ шифобахш гиёҳлар ўсишини таъкидлаб ўтди. Давлат бошлиғи бу соҳа равнақига кўрсатаётган ғамхўрликлари давоми ўлароқ, 2018 йилда фармацевтика соҳаси замонавий ускуналарини мамлакатга келтириш қўшимча солиқ ва божхона тўловидан озод этилишини эълон қилди. Албатта, бу юртимизда тиббиёт соҳаси ривожига шароит яратади.

Давлат бошлиғи Паёмда: - 26 йил давомида мамлакатда аҳоли ва ижтимоий соҳаларни саломатликни ҳимоялашнинг асосий омилларидан бўлган тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш учун давлат  бюджети ва ташқи ёрдамларнинг қарийб 1 миллиард сомоний маблағига сармоявий лойиҳалар амалга оширилиб, бу йўналишда яна 1,2 миллиард сомонийлик лойиҳалар татбиқи давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида ислоҳот бир маромда давом этаётган бўлиб, маблағ ўтказиш мунтазам ошириб борилиши натижасида, сўнгги икки йилда соғлиқни сақлаш соҳасининг замонавий тиббий ускуналарга эга бўлган юзлаб янги муассасалари фойдаланишга топширилди ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифати яхшиланмоқда, - деб таъкидлади.

Мамлакат Президенти ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва соғлиқни сақлаш соҳаси тараққиётига эътибор бериши бу соҳа равнақига хизмат қилиши турган гап. Энг асосийси, Тожикистоннинг ҳар бир фуқароси, ҳар бир шифокор ўлкамизнинг табиий шароити барча хасталикларни даволашда имконият беришини унутмаслиги лозим…

Давлатимиз бошлиғининг Олий Мажлисга йўллаган Паёми саодатли келажакка бошловчи ҳаётий муҳим ҳужжатдир.

Маҳмадсаид ТЎЙЧИЕВ,

Рўдакий ноҳияси марказий беморхонасининг ички касалликлар бўлими бошлиғи.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

"САХОВАТ" БОЗОРИДАГИ МУРУВВАТ

 

Кейинги пайтларда бозорларда нарх-навонинг бирмунча ошаётганлиги яққол кўзга ташлана бошланди. Айниқса, кундалик эҳтиёж маҳсулотларининг нархи ошганлигини турли сабаблар, жумладан, доллар нархининг кўтарилганлигини важ қилиб кўрсатилмоқда. Бироқ шунга қарамай, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бошчилигида ўтказилган мажлислардаги аҳоли мушкулини енгиллатиш борасидаги дастуру ҳидоятлари асосида жойларда эҳтиёждаги маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилиб, аҳолига қулай

Муфассал...

Унутмоқ осонмас сизларни…

 

Ой сутдай оппоқ. Осмон артилган шишадай тоза. Чигирткаларнинг чириллаши, қурбақаларнинг қуриллаши осойишта сукунатни бузади. Осмонда ой – уйда мен бедорман. Ўтиб кетган меҳрибон, дунёқараши кенг, куюнчак ва самимий кишилар ҳақидаги фикр уммонига ғарқ бўламан.

Бу йил - қадрдон, отахон газетамиз «Халқ овози»нинг 90 йиллик шодиёнаси. Газета редакциясида қанчадан-қанча меҳри дарё, қалби зиё, камтарин

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990471

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477508
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3436
4027
21121
7426653
99152
114875
7477508

Сизнинг IPнгиз: 18.219.231.197
Бугун: 23-11-2024 16:47:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015