14 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Душанбе шаҳри Сино ноҳиясининг Меҳробод маҳалласида Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари оилалари учун беш қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди.
Мазкур бинонинг Қуролли кучлар таъсис этилганининг 25 йиллиги
арафасида фойдаланишга топширилиши рамзий бўлиб, Тожикистон олий сиёсий раҳбариятининг бу муҳим давлат тузилмаси ходимларига нисбатан мунтазам ғамхўрликларидан гувоҳлик беради.
Қурилиш ишлари Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг Ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси томонидан икки йил муддатида юқори сифат ва замонавий лойиҳа бўйича олиб борилиб, ундан 60та квартира, 25та машина учун ерости тураргоҳи ва болалар майдончаси ўрин олган. Квартиралар умумий сонидан 4таси уч хонали, 32таси икки хонали ва 24таси бир хоналидир.
Миллат пешвоси бино шароити ва бажарилган ишлар сифати билан танишув чоғида қурувчиларнинг ишига юқори баҳо берди ҳамда Тожикистон Миллий гвардиясининг янги уй эгасига айланган ҳарбий хизматчиларини халқ ва Ватан манфаати йўлида содиқ хизмат қилишга ҳидоят этди.
Ўз навбатида, янги квартиралар эгалари Давлат бошлиғига мунтазам қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдиришиб, бундай қадрлаш уларни зиммаларига юкланган масъулият ва вазифаларни икки баравар масъулият билан бажаришга рағбатлантиришини айтишди.
"Ховар" ТМАА.
**
Юртимизда "AKIA" автобусларини йиғиш йўлга қўйилди
14 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Фирдавсий ноҳиясида мамлакатда илк бор "AKIA" русумли автобусларни йиғишга мослашган "AKIA AVESTO" қўшма корхонаси фаолияти билан танишишди.
Бу ерда мамлакат Президенти "Йўлкирани электрон тўлаш тартиби ва унинг Душанбе шаҳри умумий фойдаланишдаги йўловчи ташиш транспортларидаги назорати" лойиҳаси билан таништирилди.
Мазкур тизим умумий фойдаланишдаги транспорт воситаларида йўлкира тўлаш жараёнини соддалаштириш мақсадида йўлга қўйилиб, уни амалга ошириш йўловчи ташиш корхоналари даромадининг ошиши, оборот барча маблағларининг расмий иқтисодиётга қамраб олиниши, қайтим қайтарилишига доир баҳсларнинг ҳал этилиши, молиявий оборот мунтазам назорати, йўловчи ташиш транспорт воситалари борди-келдиси назорати, хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини юксалтириш, транспорт воситалари ҳаракат режаси тартиби хамда назорати каби бир қатор устунликларга эга.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу қўшма корхонада янги автобуслар шароит ва имкониятлари билан танишар экан, мазкур ташаббуснинг амалга оширилишини Душанбе шаҳри йўловчи ташиш соҳасида хизмат кўрсатиш сатҳу сифатини яхшилаш ва юксалтиришда муҳим ҳамда ўз вақтида, дея баҳолади.
**
Миллий олимпия комитети биноси реконструкция қилинди
Душанбе шаҳрининг Шоҳмансур ноҳиясида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Тожикистон Республикаси Миллий олимпия комитети Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда реконструкция қилинган Тожикистон Миллий олимпия комитети биносининг янги шароити билан танишиб, Олимпия комитети 17-бош ассамблеяси мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Бино реконструкция қилинганидан кейин, бу ерда Миллий спорт федерациялари маркази ташкил этилиши ва 13та миллий спорт федерацияси юқори шароитда фаолият юритиши учун имконият пайдо бўлди.
Мамлакат Президенти бино ичкарисида лавҳа устидан пардани кўтариш орқали "Олимпия шарафи" музейини расман очди.
Тожикистон Республикаси Миллий олимпия комитети Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита раҳбарлиги остида комитетнинг мақсадли фаолияти йўлга қўйилиб, олимпия ҳаракати ривожланиши ва спортчиларни қўллаб-қувватлаш бараварида "Олимпия шарафи" музейи вужудга келтирилди.
Музейда юртимиз спортчиларининг Шўролар Иттифоқи даври, Тожикистон Миллий олимпия комитети таъсис этилганининг 25 йили ва давлат мустақиллигининг 26 йили мобайнида турли даражадаги мусобақаларда эришган ютуқларига жой берилган.
"Олимпия шарафи" музейини таништириш чоғида сўнгги йилларда Тожикистон Миллий олимпия комитети Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлаши ва ҳомийлигида халқаро мусобақалар иштирокчилари сони ошиб бораётгани маълум қилинди. Агар мамлакат спортчилари Шўролар Иттифоқи даврида 133та медални қўлга киритишган бўлса, бу кўрсаткич мустақиллик даврида 4 минг 170тани ташкил қилиши таъкидланди.
2017 йил тожикистонлик спортчилар учун омадли келиб, жаҳон федерацияларининг режадаги мусобақа ва чемпионатларида иштирок этишди ва бу йўналишда кўпгина муваффақиятларга эришдилар.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Миллий олимпия комитети Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, шунингдек, меҳмонлар қабули ва оммавий ахборот воситалари намояндалари билан суҳбат учун таъсис этилган Олимпия комитети матбуот марказини кўздан кечириб, комитетнинг янги сайти билан танишди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон машғулотлар учун юқори даражадаги шароитларни яратиш, лаёқатли ва истеъдодли ёшларни спортнинг турли йўналишига имкон қадар кўпроқ жалб этиш йўлида масъул шахсларга аниқ кўрсатма-ю топшириқлар берди.
Мамлакат Президенти спортни инсонлар орасида тинчлигу дўстлик ва миллий бирлик элчиси сифатида баҳолар экан, уни давлату миллатни жаҳон майдонида танитишнинг энг яхши воситаси, дея атади.
"Ховар" ТМАА.
**
Душанбе марказий жоме масжидида қурилиш ишлари билан танишув
9 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг раиси Рустами Эмомали билан биргаликда Душанбе марказий жоме масжиди қурилишининг бориши билан танишди.
Тожик ва дунё меъморчилигининг қадимий ҳамда замонавий унсурларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган лойиҳага биноан, масжид тўртта 75 метрли минора ва 24 метрли гумбазни ўз ичига қамраб олади.
Масжид 12 гектар майдонда бунёд этилиб, ибодат заллари, кутубхона, музей, меҳмонларни қабул қилиш, учрашув ва сўзлашувлар учун мажлислар залидан иборат бўлади. Масжидга ажратилган майдон 3 гектарни ташкил қилади.
Айни пайтда ушбу йирик иншоотда 350дан зиёд ишчи ишлаяпти. Қурилиш-монтажлаш ишлари маҳаллий компаниялар, жумладан, бош пудратчи "СТС-Иншоот" очиқ ҳиссадорлик жамияти ва "Сомон тажҳизот" очиқ ҳиссадорлик жамияти томонидан олиб борилаётган бўлиб, масжид қурилиши даврида 700дан зиёд маҳаллий қурувчи иш ва яхши ойлик маош билан таъминланади.
Давлат бошлиғи қурилиш ишлари билан танишув чоғида қурувчилар диққатини Душанбе марказий жоме масжиди ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ишларнинг сифатли ва ўз вақтида ижросига қаратди.
Миллат пешвосининг топшириғига биноан, 1000дан зиёд чиройли, гулловчи нодир ва экзотик дарахтлар кўчатлари ҳамда бу мавзега ўзгача кўрк бағишлайдиган ва одамлар саломатлиги учун фойдали бўлган хушбўй гуллару буталар экилади.
Масжид атрофи асил нақшлар ва санъатнинг бошқа унсурлари билан безатилган улкан миноралару гўзал устунлар билан ўралади.
Ушбу йирик иншоот лойиҳасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг деворлар, гумбазлар, устунларни ясатиш бўйича қадимий тожик меъморчилик усуллари ва услублари, умуман, ички ва ташқи декоратив ишларга доир аниқ маслаҳатлари ҳамда юксак эстетик диди ҳисобга олинган.
Умуман олганда, бу нафақат масжид, балки йирик исломий, маданий ва тарихий марказга ҳам айланади. Унинг заллари барча турдаги илмий ва маданий тадбирлар, семинарлар, конференциялар ва учрашувлар ўтказиладиган тарзда қурилади.
Давлат бошлиғининг фикрича, ўз дизайни бўйича Марказий Осиёда тенги йўқ бу иншоот келгуси авлодларга асрлар давомида хизмат қилиши керак.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон ишларнинг бориши билан танишганидан кейин, мутахассисларга бинонинг қурилиш ва декоратив ишларини тезлаштириш, уни жаҳон стандартларига мос тарзда бунёд этиш бўйича аниқ топшириғу кўрсатмалар берди.
"Ховар" ТМАА.
- Ассалом!
- Вой…
- Қўрқма, Гавҳархон. Мени танимадингми, нима?
- Ие…Ҳикмат… Ҳикматжон… Сенмисан? Кечирасан, сени танимабман.
- Ёнингда ўтирсам, майлими?
Муфассал...
28 март куни Панжакент шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон катта маданий ва ижодий мажмуани очди.
Дастлаб Миллат пешвоси мажмуа майдонида Тожикистон Халқ шоири Лойиқ Шерали ёдгорлиги устидан пардани очиб, унинг пойига гулчамбар қўйди. Баландлиги 6,3 ва кенглиги 6 метрни ташкил қилувчи ёдгорлик ҳайкалтарошлар -
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015