Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 15 Январ 2015 Кӯришлар: 2344
Печат

 

tandurustiМамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги Тожикистон Республикаси Президенти топшириқларини ижро этиш учун миллий дастурлар доирасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, жумладан, юрак ишемик касаллиги, саратон, жароҳат олиш, қандли диабет, гиёҳвандлик ва сил касалликларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда даволаш учун интилиб келмоқда.

Айни пайтда мамлакат тиббий муассасаларида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 10 та компютер томографияси, 6 та магнит-резонанс томография, 5 та ангиограф, 6 та маммограф, 19 та эндовидеожарроҳлик ускунаси, 16 та қонни тозалаш ускунаси (диализ)дан фойдаланилмоқда.

Бу ҳақда ўтган йил фаолияти натижаларига бағишланган матбуот анжуманида мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Нусратулло Салимзода маълумот берди.

Шунингдек, қандли диабет билан оғриш ҳолатлари болалар орасида ҳам ошиб бораётгани ҳақида сўз юритилди. Маълум бўлишича, 400 нафар болакай ушбу касалликка чалинган. «Нима учун кичкинтойларда бу касаллик кузатилмоқда?» - деган саволга: «Бунинг асосий сабаби ирсиятдир. Яъни, ота ё она шу касаллик билан оғриган бўлса, боланинг ҳам қандли диабетга чалиниши эҳтимоли ошади»,- дея таъкидлади Нусратулло Салимзода. Чунончи, 1 ва 2 гуруҳли қандли диабет билан оғриган беморларни инсулин ва қондаги қанд миқдорини камайтирувчи дорилар билан таъминлаш мақсадида ХОУП лойиҳаси орқали 5,4 миллион Америка доллари ҳажмида инсулин ва бўқоқ касалликлари учун левотироксин харид қилинган бўлиб, бу дори-дармон воситалари жорий йилнинг июн ойигача етади.

Она ва бола саломатлигини ҳимоялаш Тожикистон Республикаси Ҳукумати ижтимоий соҳаси ҳамда Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг муҳим масалаларидан бири саналади.  Мамлакат Ҳукумати 2015 йили болалар ўлимини учдан иккига ва оналар ўлимини тўртдан уч бараварга камайтиришга вазифадор этилган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги ўн йилликда болалар ўлими 2,5 ва оналар ўлими ҳолатлари 3 баравар камайган. Ўтган 2014 йили мамлакат бўйлаб 231 минг туғилиш ҳолати қайдга олинган бўлса, 71 аёл туғруқ пайтида оламдан ўтди. Республикада оналар ва болалар саломатлигини яхшилаш дастурининг амалга оширилиши доирасида бу кўрсаткични янада камайтириш чора-тадбирлари қўлланилмоқда. Шу мақсадда Осиё Тараққиёт Банкининг 180 минг Америка доллар ҳажмидаги маблағи эвазига Рашт ноҳиясининг Навобод шаҳарчаси минтақавий касалхонаси қурилиб, ҳозирги замон ускуналари билан жиҳозлантирилди. Чунончи, оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш доирасида Япония Ҳукумати томонидан Хатлон вилоятининг А. Жомий, Вахш, Ж. Румий ва Шаҳритуз ноҳиялари туғруқ бўлимлари 595 мингдан зиёд маблағга зарур ускуналар билан таъминланиб, айни пайтда фаолият юритмоқда.

2014 йилнинг сентябр ойида фалаж беморлигига дучор бўлган болаларни даволаш маъракаси ўтказилиб, натижада Душанбе шаҳри протез-ортопедия заводи давлат корхонаси томонидан 102 нафар бола ортезлар билан таъминланди ва 30 нафар фалажга чалинган болаларда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шунингдек, фалаж касаллиги олдини олиш мақсадида 2014 йилнинг 14-18 апрели ва 19-23 майида то беш ёшгача бўлган болалар ўртасида Иммунизациялаш миллий кунлари ўтказилиб, тадбир 1 миллион 101 минг 399 болани қамраб олди.

Ўтган йил давомида 113 нафар туғма юрак касали бўлган болалар ангиокардиограф ташхисдан ўтказилиб, 146 нафар туғма юрак касаллигига гирифтор болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.  Сўнгги икки йил ичида 40 нафардан зиёд болада жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун 1 миллион 280 минг 655 сомоний ҳисобида маблағ сарфланди.

Шунингдек, бугунги кун технологиялари ривожланиб бораётгани ҳамда хорижий давлатлар билан соғлиқни сақлаш соҳасида яқин ҳамкорликларнинг йўлга қўйилаётгани сабабли ўтган йил юртимизда иккита жигар трансплантацияси жарроҳлиги амалга оширилди. Бу жарроҳликнинг бири 3 ёшли болада, иккинчиси эса 45 ёшли эркакда ўтказилди ва беморларга яқинлари жигарининг бир қисми олиб қўйилди.

Бугунги кунда саратон касаллиги сони кўпайиб кетаётганлиги ҳақидаги саволга Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Нусратулло Салимзода: «Бунга техника ва технологиянинг кундан-кунга ривожланиб бораётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Саратон касали ҳамма даврда ҳам бўлган. Бироқ, уни бошланғич босқичида аниқлашнинг имкони бўлмаган. Бугунги кун технологиялари эса касалликни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш учун қулай шароит яратмоқда», - деб жавоб берди.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Баҳор фасли сайёҳлик учун мувофиқ айём

 

Ўлкамизда ҳукм сурган шиддатли ва сурункали ёмғирли кунлардан сўнг, ўтган ҳафта истироҳат кунлари ҳаво очилиб, сайру гашт учун қулай кунлар бўлди. Бу ёқимли ҳавода юртдошларимиз орасида ички сайёҳликка қизиққанлар сони ортганлигини кузатиш мумкин эди. Оила аъзоларимиз билан Ҳисор шаҳрининг сайёҳлик ва тарихий мавзеларига сафаримиз ниҳоятда кўнгилли кечди.

Саёҳатимизни Ҳисор шаҳрининг Шарора шаҳарчаси ҳудудидаги бозордан

Муфассал...

Абадиятга дахлдор сиймо

 

Тўртинчи октябр куни республикамизда таниқли боғбон, комил инсон Камол ҳожи Мадумаров саксон ёшда оламдан ўтди. Камол ҳожи ярим асрдан зиёдроқ умрини қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишлади. Оддий деҳқондан, механизатор, бригада бошлиғи, “Янги боғ” деҳқон-фермер хўжалиги раиси ва 2008 йилга келиб республикамиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фармон ва топшириқлари билан ташкил этилган “Боғи Сомон”

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2148056

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8410669
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
765
2437
13210
8370164
59238
99827
8410669

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.227
Бугун: 19-07-2025 05:00:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015