Тўйдан бир ой ўтмасдан чиллали келиннинг кутилмаган қилиқлари чиқа бошлади. Ҳабиба опа аввал-бошдан шу қизни келин қилишни истамаганди. Мана, энди бўлса, ёшгина келинчак бутун бошли оилани ўзининг ноғорасига ўйнатмоқчи.
- Барибир таниган-билган оиланг билан қуда-анда бўлган яхши экан,- деб ҳасрат қилиб қолди яқинда ўғлини уйлантирган хатлонлик Ҳабиба опа.
-Нима учун бундай фикрга келдингиз?- дея савол бераман унга.
-Ўғлим Мурод неча йиллар узоқ хорижий юртда – Америкада қора тер тўкиб ишлади. Уйдаги камчиликларни бутладик. Янги уй қурдик. Шаҳардан ҳам уй сотиб олдик. Энди уйланиш фурсати етганди. Шу сабабли ўғлим: «Онажон, ўзингиз бирорта уйда ўтирадиган қизни топинг», деди.
Бир неча қизнинг номини олгандим, унчалик рўйхуш бермагандек бўлди. Орадан бироз вақт ўтгандан сўнг яна тўй ҳақида гап очилганида:
-Нафиса деган қиз билан интернетда танишиб қолдим. Яхши қизга ўхшайди. Шу қизнинг уйига совчиликка боринг,- деди.
Ўғлим шариат аҳкомларига қаттиқ туради. Топган қизи ҳам сатр қилиб юраркан. Республика бўйсунишидаги ноҳиялардан бирида истиқомат қилиб, пойтахт олийгоҳларидан бирида таҳсил олади, деб айтди.
Қизнинг уйи биздан анча олисда бўлишига қарамасдан, ўғлимнинг раъйини қайтара олмадим. Совчиликка отландик. Тўғриси, биринчи марта кўрганимданоқ, уларнинг оиласи кўнглимга ўтирмади. Бироқ, юқорида таъкидлаганимдек, ўғлимнинг кўнгли шу қизга кетган бўлса, на илож?
Икки ёшни фотиҳа қилиб қўйдик. Орадан қарийб бир йилча вақт ўтди. Ёшлар сайт орқали мунтазам суҳбатлашиб туришди.
Неча йиллардан буён Ватанимиздан, ота-она бағридан йироқда бўлган ўғлимнинг қайтиш вақти ҳам яқинлашди.
Бу орада биз тўй учун ҳамма нарсани тахт қилиб қўйдик. Ўғлим хориждан тўғри Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага ўтиб, умра ҳажини адо этиб қайтди. Қиз билан номаҳрам ҳолда учрашмаслик учун тўйдан икки ҳафта илгари никоҳ ўқитдик. Ёшлар тўйни хонандаларсиз, оддийгина ўтказиш ҳақида келишиб олишган экан, шундай қилдик. Ўғлим қиз томоннинг чойгаштак қилишига ҳам ижозат бермаганди.
Шундай қилиб, тўй куни ҳам етиб келди. Тўйда биласиз, куёв томондан келиннинг уйига қудалар боришади. Улар зиёфат қилиб, сарпо-суруқ билан кутиб олишлари зарур. Бироқ келин томон: «Бизда расму русум унақа эмас, қуда томондан икки-уч нафардан зиёд келмайди», дейишганида тўйга боришга тайёрланиб турган кекса онам, қариндошларим ҳайрону лол бўлганларича уйда қолаверишди.
Хуллас, узоқ йўл босиб, келиннинг уйига етиб борсак, тўй авжида. Чойгаштак қилмайман, деб ваъда берган келиним барча қишлоқдошларини тўплаб, дабдабали тўй қиляпти. Бир томонда ҳофиз куйлаяпти, бир томонда қариндошлар тўпланиб, рақс тушишмоқда. Бундан ўғлимнинг ҳам, менинг ҳам фиғонимиз фалакка чиқди. Ноилож, тишимизни-тишимизга қўйдик. Тўй куни келиннинг синглиси қизим Ҳилолага: «Тўйдан сўнг опам ва акангиз шаҳарда яшашаркан-а?» дебди. Қизим: «Йўқ, қишлоқда туришади. Сизга ким бундай деди?» деса: «Ойим опамга шундай деди. Тўйдан сўнг шаҳарда яшайсизлар», деб айтди дебди.
Буни эшитиб, ҳайрону лол бўлиб қолдим. Буларнинг биз билан қуда бўлишдан мақсадлари нима ўзи? Улар учун қизларининг бахти устунми ёки тагли-тугли хонадон билан қариндош бўлиш? Тўйдан олдин қалин пули ва кийим-кечакнинг ўзига тўрт минг доллар бердик. Уч минги қалин пули ва бир минги келинлик кийимлари харид қилиш учун мўлжалланганди. Уйимга олиб келган кийимларини кўрсангиз, тўрт-бешта қоп-қора европача усулдаги либослардан бошқа ҳеч вақо олмаган. Бу кийимларини қариндошларим олдига кийиб чиқса, уялганимдан ерга кириб кетгудек бўламан.
Тўйдан сўнг бир ҳафта ўтиб, икки ёшни пойтахтга жўнатдим. Келиним кундузги бўлимда таҳсил оларди. Шу сабабли ёшлар шаҳарда яшай бошлашди. Бир куни синглимни хорижга кузатиш учун огоҳлантирмасдан шаҳарга келдик. Келиним ўқишга кетган экан. Воҳ-воҳ, бу уйнинг аҳволини мен айтмай, сиз эшитманг. Идиш-товоқларнинг барчаси ифлос, раковинанинг ёнида уюлиб, ҳидланиб ётибди. Уйлар йиғиштирилмаган, ҳамма жой пала-партиш.
Одам энди шунчаликка ҳам бормас. Наҳотки, бир уйни йиғиштириб, ишларни саранжом-саришта қилиб қўйиш ёшгина келинчак учун мушкул бўлса? Муроджоним манти ва қовурилган гўштни яхши кўради. Музлаткични очсам, ичида ўғлим ейдиган бирон нарса йўқ. Аксинча, ичи тўла мева-чева-ю, музқаймоқ. Бу маҳсулотлар овқатнинг ўрнини босармиди? Бечора ўғлим оч-наҳор юргандир-да.
-Келин, ўғлимни оч қолдирмасдан, ҳар куни овқат тайёрлаб турсангиз бўлмайдими?-дедим Нафиса дарсдан қайтгандан сўнг.
-Овқат тайёрлаяпман, оч қолгани йўқ ўғлингиз,- деб жавоб берса бўладими дабдурустдан.
Ҳозирги ёшлар енгил ҳаётга ўрганишган. Улар учун катталар барча шароитларни яратиб қўйишса-ю, булар маза қилиб яшашса. Келиним ҳар ҳафтада янги кийим харид қилади. Тошлар билан ясатилган битта пойабзалининг ўзи юз доллардан зиёд туради. Ҳозир ким юз долларлик оёқ кийими кийяпти? Бунинг ўрнига рўзғор учун зарур бўлган нарсаларни харид қилса бўлади-ку? Ювиниш хонасига кирсангиз на шампун бор, на совун. Ҳамма жой бўм-бўш. Хулласи калом, келиним уйим-жойим дейдиган чиқмади. Бугунги кун билан яшайди. Эртага нима бўлиши уни қизиқтирмайди. Ўғлим хорижда қора тер тўкиб, ватанимизга қайтсам бизнес очаман, деб жамғарган пулларини аёвсиз кўкка совурмоқда.
Бир куни аламимдан чидаёлмай келинимга: «Сиз ўғлимни яхши кўрмайсиз. Бу ҳаракатларингиздан яққол кўриниб турибди»,- дедим. Шундан сўнг, бирга ўтирганимизда мендан уялмасдан ўғлимнинг елкасидан қўлини ўтказиб ўтирадиган одат чиқарди. Бу билан «Мана, кўряпсизми, ҳаммаси менинг қўлимда», демоқчидек эди.
Авваллари хонасидан чиқмасди. «Бундоқ уй юмушларига ҳам қарашинг», деган гапимни эшитганидан буён ҳовлида у ёқдан-бу ёққа ўзини ишлаётган қилиб кўрсатади. Бироқ бирон-бир ишининг тайини йўқ. Ҳамма ишларни қизларим бажаришади.
Бир куни қизим Ҳилолага: «Биз акангиз билан Душанбеда жудаям бахтли яшаймиз. Ойингиз бўлмаса, бир-биримиз билан уришмаймиз ҳам, ҳар куни ресторанга овқатлангани борамиз», - дебди.
Соддагина қизим: «Ойи, улар шаҳарда жуда яхши яшашаркан. Ҳечам тортишиб қолишмас экан», деди.
Биласиз, тўй қилиш осон эмас. Бунинг учун катта маблағ сарфланади. Тўйдан сўнг бироз қарздор ҳам бўлиб қолдик. Турмуш ўртоғим хорижга отланди. Қизимни ўқишга киргизиш керак эди. Шунинг учун «Келин бир йил академик таътил олсин, Ҳилолани ўқишга киргизайлик. Икки кишини ўқитишга кучимиз етмайди. Янаги йилдан яна ўқишини давом эттиради. Бир йил ичида қарзларимиздан ҳам қутуламиз», десам, ўғлимга: «Агар бир-биримизга тўғри келмай, ажрашиб кетадиган бўлсак, ҳам эрсиз қоламан, ҳам ўқишимда муаммолар пайдо бўлади. Шунинг учун академик таътилга чиқмайман. Ким билади, эртага ҳаётимиз қандай бўлади?» дебди.
Бундан маълум бўладики, ўғлим билан яшаб кетишига кўзи етмайди. Яратиб берган шунча шароитларимизга шукр қилмаган келинни нима деб аташ мумкин? Бизнинг ўрнимизда бошқа хонадон бўлганида, умуман, ўқишини давом эттиришига ҳам тўсқинлик қиларди ёки сиртқи бўлимга ўтказарди.
Бирон нарса десам, бир қўлини белига қўйиб, иккинчисини пахса қилиб бидиллаб кетади. «Мен келинман, қайнонамдан пастроқ туришим керак», деган тушунча унда умуман йўқ. Тўйдан бир ой ўтмасдан фарзандли бўлмаяпмиз деб ўғлимни олдига солиб духтурга боришибди. Ахир, еган-ичгани музлаткичда турган маҳсулотлар бўлса, қаердан фарзандли бўлиши мумкин? Бутун вужудидан совуқ ўтиб кетади-ку, бу ҳолда.
Ўзича, ҳаммасини қўлимга оламан, ноғорамга ўйнатаман, деб ўйлаяпти. Қаттиқ адашади. Ҳали кимлигимни билмайди, менинг совунимга кир ювмабди. Ҳақиқий ҳаёт қандай бўлишини ҳали кўрсатиб қўяман…- деб ўз ҳасратини якунлади Ҳабиба опа.
Ҳа, турмушнинг пасту баланд довонлари кўп. Бундан ҳар бир киши ўз ҳаёти давомида неча марталаб ўтади. Нима бўлганда ҳам, Яратган ёшларга ақл-фаросат, катталарга сабр-тоқат ато этсин.
Г. Аюпова.
Дунё сиёсат саҳнасида ҳар бир давлат ёки миллат тарихи саҳифаларига оламшумул воқеа сифатида муҳрланиб қоладиган воқеалар юз беради.
Жумладан, жонажон Тожикистонимиз ҳам бундан мустасно эмас.
Мустақилликка эришганимиздан буён, жаннатмакон юртимиз кўплаб халқаро аҳамият касб этган саммитлар, конференциялар ва бошқа сиёсий
Муфассал...
Шу йилнинг 7-8 август кунлари Тошкентда «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини ўрганиш ва тарғиб қилиш масалалари» бўйича Ўзбекистон ёзувчилар иттифоқининг биринчи конференцияси бўлиб ўтди. Унда Тожикистон ёзувчилар иттифоқи раиси Низом Қосим қатнашиб нутқ сўзлади. Қуйида ана шу нутқнинг қисқартирилган вариантини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015