Анъаналар, тантаналар ва урф-одатлар – жамият ҳаёти кӯзгуси. Бу ярқироқ ва пок кӯзгуда хурофот ва бидъат гард-ғубори акс этмаслиги лозим. Хӯш, хурофот ва бидъат ӯзи нима?
Бидъат ва хурофот динимиз пешволари, олимлар, қолаверса Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) томонидан такрор-такрор қораланган. Бидъат пайроҳасидан юриб амалга оширилган ҳар қандай чора-тадбир эътироф этилмаган.
Тӯйларига ҳашам бериш, қалин деб ортиқча мол-мулк талаб қилиш динга мутлақо алоқаси бӯлмаган ӯша бидъат шаклида кӯринган хунук тенденциядир. Баъзилар мутлақо хабарсизлик орқасида хурофот ва бидъат, деган тушунчаларни соф исломий тушунча, деб ӯйлайдилар. Ҳолбуки, муқаддас Қуръони каримда бидъатчи билан бир дастурхон атрофида ӯтирган кишига лаънат дейилган. Яна бир таъкидки, Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) «Эҳтиёжи ва маҳри кам, фарзанд кӯришга қодир аёл баракотли аёлдир», деганларида ортиқча сарф-харажат қилувчиларни инсофга чақирган. Бинобарин, хоҳ эркак, хоҳ заифа бӯлсин бу чақириққа қулоқ осмоғи шарт ва зарурдир. Бидъат ҳам хурофот тушунчасига уйғун, аммо номатлуб тушунчадир.
Ҳурматли Президентимиз саъю ҳаракати ва ташаббуси билан бундан етти йил бурун қабул қилинган «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тӯғрисида»ги қонун худди ана шу нарсага — хурофот ва бидъатга йӯл бермаслик руҳида суғорилганлиги билан қадрлидир.
Келинг, энди тӯй-сурлар, урф-одатлар, миллий анъаналар аҳамияти ва уларни тартибга солиш ва ӯтказиш билан боғлиқ масалалар устида тӯхталиб ӯтайлик. Биринчи сӯзимиз никоҳ тӯйи тӯғрисида. Никоҳ тӯйи йигит ва қиз ҳаётидаги энг гӯзал, энг қувончли,нотакрор ва унутилмас лаҳза, абадий ҳаёт тантанасидир. Тӯйда икки ёш аҳд-паймон қилиб бир-бирига қӯл беради, мурод-мақсадига етади. Никоҳ тӯйи - ӯтган аждодимиз билан келажак авлодимизни бир-бирига боғлайдиган олтин ҳалқа, гӯзал ва хушахлоқ кишиларни етиштирадиган тарбия ӯчоғи – оилани вужудга келтириш учун қӯйилган қадам. Шунинг учун никоҳ тӯйи ниҳоятда улуғвор, ниҳоятда гӯзал маросим бӯлмоғи, ёшлар хотирасида бир умрга сақланиб қолмоғи лозим. Аммо у Президентимиз таъкидлагандай, дабдабага, ӯзини намойиш этишга айланиб кетмаслиги лозим. Бу борада Расулуллоҳ (с.а.в.) дейдилар: «Никоҳнинг энг баракалиси таъминот жиҳатидан енгилидир». Ушбу ҳадисда маҳрлари ҳаддан ташқари кӯп бӯлмаган, исрофсиз, кийим-кечаклари гӯзал, покиза бӯлиши билан бирга, еб-ичишлари мӯътадил, машаққатсиз ӯтган тӯй назарда тутилган, албатта.
Тӯй харажатлари устида гап борар экан, у билан боғлиқ яна бир бидъат- ичимлик ҳақида тӯхталиб ӯтиш ӯринлидир. Бу ҳақда қанча гапирмайлик, алангаси пасаймаяпти. Ёшлар билан суҳбатда уларнинг кӯпи тӯйда ичимлик бӯлишини ёқлаб овоз беришди. Уларнинг айтишича, ичимликсиз тӯй гӯё азага ӯхшаб қолармиш. Бу саёз фикрли ёшлар фалсафаси, албатта. Аслида эса ичимлик- тӯйга ҳусн бериши у ёқда турсин, ҳатто, унинг қадрини бирмунча хиралаштириб ҳам қӯяди. Биринчидан, ичимлик тӯйни қимматга туширади. ӯзини ӯтга уриб, чӯққа уриб манглай тери билан пул топаётган оила учун ичимлик кони зарар. Бошқа томонлари ҳам бор, ичимлик тӯйни иккига ажратади, тӯй эгаси қарияларга алоҳида жой қилишга мажбур бӯлади. Ичадиган одамлар бир ерга тӯпланиб қолишса тӯйдан тароват кӯтарилади. Нега десангиз, ичкилик бор жойда, албатта, «ошга тушган пашшалар» топилади. Энг ёмони, ичимлик тарғиб қилинади – болаларнинг кӯз ӯнгида ичиш айб бӯлмай қолади. Ҳолбуки, ҳукуматимиз, бутун жамоатчилик ичимликка қарши чоралар қӯллаётгани барчамизга маълум-ку!
Ёзувчимиз беҳуда бонг ураётибди, ичимликни тӯйдан қувиб чиқариш мушкул, дегувчилар ҳам борлигини яхши биламан. Лекин бу фикрга фақат сафдан чиқиб қолган пиянистагина эътироз билдириши мумкин. Эътиборли одамларнинг кӯпи тӯйни ичимлик билан безаш яхши расм-русмларимиз устига тортилган қора пардадир дейишади. Наша чекиш айб, кӯкнор ичиш уят. Фақат бугина эмас, нашавандлик-жиноят ҳам. Шундай экан, нима учун ичкилик ичиш айб-уят эмас, нима учун тӯйни оқибати юзни шувит қиладиган ичкилик билан безаймиз? Наша бангиликка, кӯкнор кӯкнорликка элтиб кишини одамгарчиликдан чиқаради, деймиз. Нима учун пиянистани одам ҳисоблаймиз. Ичимликнинг, масалан, кӯкнордан нима фарқи бор? Кӯкнори кӯкнор ичиб ӯғирликка тушгани, одам ӯлдиргани маълум эмас, лекин пиянистанинг қилмаган жинояти йӯқ-ку! Шуми ичкиликнинг бошқа бангилардан афзаллиги!
Тӯйни ичкиликсиз ҳам обод қилиш мумкин бӯлган санъат ва ҳунарларимиз кӯп: ашула, ялла, лапар, ҳажвий ашула ва ӯйин, рақс, қизиқчилик ва ҳоказо. Аслида тӯйларимиз азалдан ичимликсиз ӯтиб келган. У исломий одобга ёт бир нарсадир.Тӯй-хурсандчилик, тӯйда ичишнинг нимаси айб, дея ӯзларини оқламоқчи бӯлганларга шундай савол бермоқчимиз: ичкилик ичиш қачондан бери, нима учун айб бӯлмай қолди? Нима учун одам гавжум жойда ичиб олиб, жирканч бир алфозда кӯриниш беадаблик эмас? Нима учун замирида бой берилган саломатлик, номус, ҳовуч-ҳовуч кӯз ёши ётган, жиноятга элтувчи ичкиликни пропаганда қилувчи, туриш-турмуши билан «ичкилик ичиш айб эмас», деб турган одамларни кӯриб кӯрмагандай бӯламиз. Ҳолбуки, бутун бир йиғилишнинг кайфини бузиш учун битта арақхӯр кифоя. Юзидан уят пардасини олиб ташлаган бу пиянистани нега сийлашимиз, аяшимиз керак. Шундай экан, тӯйларимизни ичимликсиз ӯтказиш йӯлларини қидирсак ёмон бӯлмас эди.
Никоҳ тӯйи – бу давлат томонидан қайд этилган тӯй маросимининг узвий қисмигина бӯлиб қолмасдан, шу билан бирга янги оила тузилганлиги тантанаси ҳамдир. Шу сабаб, никоҳ маросимининг давлат характерида бӯлишига эришмоқ жоиз. Никоҳ қайд қилинадиган саройлар, биноларда давлат рамзи-герб, байроқ, давлатнинг миллий марсияси жаранглаб туриши , никоҳ қайд қилинганлиги шулар рамзида қайд этилиши келин-куёв тақдирининг Ватан тақдири билан боғланганлигини ҳам англатади. Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон таъкидлаганларидек, никоҳнинг қайд этилиши зарур ва мажбурийдир. Чунки, никоҳ қайд этилганлиги тӯғрисида расмий гувоҳномага эга бӯлмаган ёшлар кӯзда тутилган турли имтиёзлардан фойдалана олмайдилар. Уларнинг фарзандлари ҳам шундай имкониятлардан маҳрум бӯладилар.
Тӯй қилиш мустаҳаб ишлардандир. Яъни қилса яхши, қилмаса гуноҳ орттирмайди. Тӯйга, асосан, қариндош-уруғ, қӯни-қӯшни ва маҳалла камбағаллари чақирилгани маъқул. Замонавий бойваччаларга ӯхшаб етти маҳаллага жар солиш, казо-казоларга таклифнома улашиш ӯзини намойиш этишдан бошқа нарса эмас. Пайғамбаримиз тӯй хусусида шундай деганлар: «Тӯйга камбағалларни қолдириб, бойлар чақирилса, у тӯйнинг оши таомларнинг энг ёмонидир...»
Шу ӯринда суннат тӯйи билан боғлиқ муаммоларни ҳам эслатиб ӯтиш ӯринлидир.Фарзанд ота-онага Аллоҳ томонидан берилган улуғ неъматдир. Унга шукрона қилмоқ лозим. Фарзанд тӯйи ота-она орзуси. Аслида исломда ақиқа қилиш суннатдир. Шу боис, бу аждодларимиз суннат тӯйни суннатга мос ихчам қилиб, исрофсиз, ота-она ва қариндош-уруғлар ӯртасидаги ӯзига хос хурсандчилик тарзида ӯтказиб келганлар. Аммо кейинчалик бу ишда кимӯзарлик пойгаси давом этиб, дабдабали тус олган. Аммо Президентимиз анъана ва расм-русмларни тартибга солиш борасидаги нутқида таъкидлагандек, бу тӯй учун эндиликда қанчадан-қанча пул сарфланяпти. Бой-бадавлат кишилар эса уни дабдабали тадбирга айлантириб,кӯплаб санъат арбобларини таклиф этмоқдалар, мингларча кишиларга зиёфат бераётирлар. Баъзилар улоқ ва курашлар ташкил этяптилар. Уларнинг ғолибларига гилам ва машиналар, от-сигир ва туя, бошқа қимматбаҳо совғалар тақдим этмоқдалар.
Қоида равишда туғилган кунни нишонлаш маросимига дӯст-ёрлар, қариндош-уруғлар келишиб, уни гулдаста ва ёки бирор жиҳоз билан табриклаб кетар эдилар. Тӯёна бу ёр-биродарларнинг холисона , чин кӯнгилдан тақдим этилган , эвазига ҳеч нарса талаб этилмайдиган туҳфаси.
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтадилар: «Билгилки, агар бир инсон сенга ҳадя берса ва у золим бӯлмаса, моли ҳалол бӯлса, афзал иш ҳадяни олишинг ва унга берганидан ҳам яхшироқ нарсани совға қилишингдир. Агар совға беришга ожиз бӯлсанг, унинг ҳақига дуо ва яхши сӯз билан мукофтла».
Расулуллоҳ(с.а.в.) дейдилар: « Ҳадя бағритошлик ва адоватни кетказади».
Агар ҳадяга таъма аралашган бӯлса, у ҳадя эмас, балки порадир. Нуфузли лавозимдаги кишиларга туғилган куни муносабати билан ҳадя этилаётган қимматли буюмларни кӯриб, унинг ғаразсиз, таъмадан холи эканига шубҳаланиб қоласан, киши. Баъзида тӯёна машина калитини тутқазиб қӯйиш даражасига бориб етяптики, бу совға ортида қаҳрли аждаҳо мудраб ётганини ҳис этиш унчалик қийин эмас. Вақти келиб , аждаҳо уйғониши, қаҳр-ғазаб билан ӯт сочиши ва бу ӯтнинг бир учи ҳар икки томоннинг ҳам этагига чирмашиши мумкин-ку ахир! Туғилган кунини нишонлаш баҳонасида қӯли остидагилардан катта тӯёна олишга умид боғловчилар ҳам борки, бу исломий одобдан йироқ бир одатдир. Баъзан туғилган кунни оила доирасида эмас, дабдабага айлантириб юбориш ҳоллари рӯй бермоқдаки, бу ғоят зарарли. У ёшлар тарбиясига салбий таъсир кӯрсатяпти. Кӯр-кӯрона бундай дабдабали тӯйларга эргашиш афсуски, камбағал оилаларнинг белини синдириб қӯймоқда. Худди шу нуқтаи назардан қаралганда, «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тӯғрисида»ги қонун бундай зарарли одатларнинг олдини олишга катта ёрдам берганлигини алоҳида таъкидлаб ӯтиш зарур бӯлади.
Энди инсон ҳаётининг қайғули ва изтиробли дамлари маърака ёки мотам маросимлари- тӯғрисида. Бундай пайтларда одам ҳаётининг барча икир-чикирлари унутилади. Марҳумни хотирлайди, ҳаёт-мамотни таққослайди, яшашнинг моҳиятини ӯйлайди. Шундай қилиб, ӯзининг инсоний бурчини астойдил ӯташга уринади. Инсон қадри эса ҳамма нарсадан улуғ. Улуғ айём кунлари марҳумлар сиймосини эслаш, руҳан йӯқлаш тирикларнинг ахлоқий бурчидир.
Оллоҳга шукурким, биз пок ислом дини ва шариат қоидаларига содиқ қолиб, уни ҳурматлаяпмиз. Ислом дини бу маросимларни кам харж билан ӯтказиш тарафдори. Аммо баъзи чаласавод муллалар унга ӯзгача шарҳ бериб, худойини катта тантанага айлантириб юбормоқдалар. Қӯйлар сӯйилмоқда, қозон-қозон палов тайёрланмоқда. Ҳолбуки, муқаддас ислом дини пулни бундай бемаънилик билан сарфлашни тақиқлайди. Муқаддас Қуръони шарифда «Исрофгарчилар - шайтоннинг дӯсти» деб айтилган.
Халқимиз, бу масалаларда умум фикрига амал қилади. Чунки, акс ҳолда расм-русумларга риоя этилмаган чоғларда-у ҳамюртлари томонидан қораланади. Шунинг учун ҳам ҳатто жуда камбағал фуқаролар ҳам , қарз кӯтариб бӯлса-да, умум фикри талабларини бажаришга мажбур бӯлаётганини кӯряпмиз, эшитяпмиз.
Лекин шунга қарамай, ҳозир ҳам айрим жойларда тӯй-сурлар дабдабали тус олаётганлиги, азадорлик тадбирлари хурофот ва исрофгарчилик билан ӯтказилаётганлиги гувоҳи бӯлиб турибмиз. Бу эса ӯз навбатида вилоятлар, шаҳру ноҳиялар раислари, қишлоқ жамоатлари раҳбарлари, маҳалла комитетлари, динга доир ишлар ҳамда анъана, тантаналар ва маросимларни тартибга келтириш доимий комиссиялари, Тожикистон Ислом маркази, Уламолар кенгаши, масжидлар имом-хатиблари, шунингдек, прокуратура ва ҳуқуқ-тартибот органларидан масъулиятни кучайтириш, фуқароларда тежамкорлик маданиятини тарбиялаш чораларини кӯришни тақозо қилади. Шундай қилинса, анъана, тӯй-сур ва урф-одатлар жамият ҳаёт кӯзгуси бӯлиб қолишига шак-шубҳа йӯқ.
Вақт, буюк ҳакам сифатида аҳоли моддий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган мазкур Қонун камбағаллик сатҳини камайтиришга, кишиларнинг мушкулини бартараф этишга катта ёрдам берди, молиявий-иқтисодий бӯҳронлардан ҳимоя қилди. Қисқа вақт ичида никоҳ тӯйлари икки бараварга ошди, моддий имкониятлари бӯлмаганлиги учун оила қуролмай юрган минглаб йигит-қизлар турмуш қурдилар. Қонуннинг амалга оширилиши, шунингдек, фуқароларнинг банкларда жамғармалари йиғилиши учун қулай шароит яратиб берди. Тӯй ва маъракалар учун олинадиган қарзлар камайди, шахсий автомобил воситалари сони ушбу муддатда анча ортди, ахборот ва мобил хизматларидан фойдаланиш икки бараварга кӯпайди. Фуқаролар турмуш шаротини яхшилаш, уй-жой қуриш, муҳими, фарзандларини дурустроқ тарбиялаш имкониятига эришдилар.
Яхшилик сари кенг йӯл очган, тӯкин-сочинликни ошириб, камбағаллик даражасини пасайтириш имконини яратган қонун лойиҳасини илгари сурган, уни қӯллаб-қувватлаганлар ва бугунги кунда тӯла амал қилаётган барча-барча фуқаролар ҳақиқий ватанпарварлардир. Улар омон бӯлишсин!
Сулаймон Эрматов, ёзувчи.
Ҳар бир ўқитувчи шогирдларини ўзи ўтаётган фанга доир янгиликлар билан таништириб боради. Масалан, математика ўқитувчиси республика ҳаётидаги иқтисодий ютуқларни рақам тили билан ифодалаб берса, тарих ўқитувчиси, ватанимизнинг мустақиллик давридаги муваффақиятларини ҳикоя қилади, адабиёт муаллими эса, эришилаётган муваффақиятлар ҳақидаги шеърлар билан таништиради. Мен ўз ўрнида география ва биология фани ўқитувчиси
Муфассал...
2019 йилнинг 5 февралида Туркия Республикасида "Наҳзат террорчи ташкилотига қарши кураш" мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Симпозиум Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг Туркия Муфтиёти томонидан расмий даъват этилгани доирасида ўтказилди. Унда Тожикистон ва Туркия дин ходимлари, олимлар, террорчиликка қарши кураш йўналиши
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015