Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Май 2014 Кӯришлар: 2317
Печат

ТАРАҚҚИЁТНИНГ ОЙДИН ЙӮЛИТожикистон Республикаси Президентининг мамлакат Олий Мажлисига йӯллаган Паёми ватанимизни ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ривожлантиришнинг ойдин йӯлини белгилаб берди.

Давлат бошлиғи Паёмида Тожикистонни устувор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор берилиб, биринчи навбатда 2015 йилгача бӯлган даврда ривожланишнинг Миллий стратегияси ҳамда 2013-2015 йилларда Тожикистон халқи турмуш даражасини юксалтириш стратегияларининг ижроси диққат марказида эканлиги таъкидланади.

Бу шуни кӯрсатадики, Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатнинг асосий моҳияти айнан ана шу мақсадларга қаратилгандир.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим даврларини босиб ӯтмоқда. Сӯнгги етти йил ичида ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг бир ярим баравар, аҳоли пул даромадларининг 1,7 марта ортганлиги бунинг ёрқин далилидир.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати Миллий ривожланиш стратегиясини ҳаётга татбиқ этиш муҳлатига ҳали икки йил вақт бӯлишига қарамай, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатга мӯлжалланган режасини, яъни 2030 йилгача бӯлган давр учун Миллий тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқишни назарда тутади.

Давлат бошлиғи Паёмида 2020 йилгача, яъни келгуси етти йил мобайнида мамлакатни иқтисодий ривожлантириш имкониятлари атрофлича таҳлил қилиниб, қуйидаги далиллар келтирилади: Тожикистон иқтисодиёти ҳажми икки бараварга, киши бошига ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш камида бир ярим бараварга оширилади.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йӯллаган Паёмида илгари сурилган ғоялар шундан далолат берадики, Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йӯналишлари жамиятда инсон омили масаласига, яъни аҳолини юксак даражада ижтимоий ҳимоялашга қаратилган.

2020 йилгача бӯлган даврда халқ турмуш тарзини босқичма-босқич яхшилаш ва аҳоли орасида камбағаллик сатҳини 20 фоизгача камайтириш назарда тутилади.

Ӯтган етти йил мобайнида давлат бюджетининг асосий қисми илму маориф, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳаларга йӯналтирилганлиги ҳамда сарфланаётган харажатлар ҳажми йилига 35 фоизга ошиб бораётганлиги, унинг умумий кӯрсаткич ҳажми 23 миллиард сомонийга етганлиги ижтимоий жабҳалар бӯйича амалга оширилаётган ишлар кӯламини аниқ белгилаб турибди.

Келгуси етти йилда ҳам ижтимоий масалаларни ҳал этиш мамлакат Ҳукумати олдида турган энг муҳим вазифалар сирасига киради.

Келажакда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида барча манбалар ҳисобидан 70 миллиард сомоний маблағ ажратиш режалаштирилган.

Президент Паёмида аҳолини ижтимоий ҳимоялашни мустаҳкамлаш, инсон омили таъсирини кучайтиришни таъминлаш муаммоларини ҳал этишга қатъий қарор қилинганлиги таъкидланади.

Бу борада амалга оширилиши лозим бӯлган ишлар ижросини жиддий назорат остига олиш мазкур муҳим ҳужжатда тубандагича қайд этилади:

-Тожикистон Ҳукумати ва Республика Президенти ижроия аппаратига қабул қилинган дастурлар ижросини қаттиқ назорат қилиш бӯйича кӯзда тутилган ташкилий-структуравий чораларни амалда татбиқ этишни таъминлаш вазифаси топширилади…

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йӯллаган Паёми мустақил Тожикистоннинг илк Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигини нишонлаш арафасига тӯғри келди.

Давлат мустақиллигининг асосий ва муҳим шарти ҳисобланган Асосий қонун истиқлолиятнинг жаҳон ҳамжамияти, нуфузли халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар томонидан эътироф этилишини таъминлайдиган ҳужжатдир.

Конституция Тожикистонни дунёга мукаммал сиёсий-ҳуқуқий тизимга эга мустақил давлат сифатида танитди. Унда инсон, унинг ҳуқуқ ва озодлиги олий қадриятлардан ҳисобланади ва ҳар бир шахс муносиб турмуш тарзи учун устувор ижтимоий-иқтисодий асослар яратиб беради.

Тожикистон Республикаси Президентининг мамлакат Олий Мажлисига йӯллаган Паёмида ҳам асосий масала қилиб кӯтарилган аҳолини устувор ижтимоий ҳимоялаш фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларига тӯлиқ амал қилиш билан рӯёбга чиқариш талаб қилинади.

Зеро, фуқаролик жамиятининг асосий моҳияти инсон ҳуқуқларини том маънода ҳимоялаш билан белгиланади.

 

Тиркаш ҚОРАБОЕВ,

Тожикистон Олий Мажлис Миллий мажлиси аъзоси

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Мустақилликнинг 30 йиллиги: бир-биридан кўркам иншоотлар

 

Жорий йилда Суғд вилоятида Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиш олиш мақсадида 1895та иншоот бунёд этиш режалаштирилган. Йилнинг дастлабки уч ойи давомида 360та иншоот қуриб битказилди. Жумладан, Бўстон шаҳрида ичимлик суви қувурлари, шифер ва асбест қувурлар ишлаб чиқарувчи икки корхона, Тожикистон Халқ демократик партияси маҳаллий бўлимининг янги биноси, Гулистон шаҳрида қоғозни қайта

Муфассал...

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ – БУРЧИМИЗ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан мамлакатимизда 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Мамлакат Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлаш ҳамда Давлатимиз сарварининг кўрсатма ва топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, Рўдакий ноҳияси Маориф ва илм

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2262238

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8886535
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2319
3096
17305
8841035
17305
125971
8886535

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 06-12-2025 20:33:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015