Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Май 2014 Кӯришлар: 2415
Печат

ИСЛОМ  БИРОР  ПАРТИЯ,  УСТАВ  ВА  АЛОҲИДА  ШАХСЛАР  ФАТВОСИГА  МУҲТОЖ  ЭМАСКувайт давлати дин бӯйича вазири биринчи ӯринбосари Одил Абдуллоҳ ал-Фаллоҳ, Ислом динида сиёсий партиялар тузишни инкор этиб, бундай сиёсий партиялар фаолияти мобайнида жамият тараққиётида мушкуллик ва ихтилофлар келтириб чиқаради, дея таъкидлади.

Ал-Фаллоҳ Тожикистон давлат телевидениесига берган мусоҳабасида: «Ислом дини буюк диндир. У бирор-бир сиёсий партияга, унга тегишли устав ва қонунлар ёки бирор-бир асосга эга бӯлмаган фатво бериш билан шуғулланувчи алоҳида шахсларга муҳтож эмас»,- деди. Яна такрорлайман, «Бу диннинг Худованд каби ҳеч кимга эҳтиёжи йӯқдир»,- деди у.

Кувайт давлати дин бӯйича вазири биринчи ӯринбосарининг айтишича, бу мамлакат раҳбарияти ва халқи сиёсий характердаги диний партияга ҳурмат назари билан эмас, балки ихтилофлар келтириб чиқарувчи бузғунчи партия сифатида қарашади.

«Кувайт раҳбарияти ва халқи диний қарашларга қориштирилган сиёсий партияларга яхши назар билан қарашмаслигининг асосий сабабларидан бири, бундай партиялар фаолияти мушкулликларнинг асосий сабабчисидир. Агар дурустроқ эътибор қаратсак, Парвардигор буюк Қуръонни бандалари учун асосий қонун сифатида нозил қилган.

Биз ундан фойдаланишимиз ва унинг ҳукмларига қулоқ тутишимиз лозим, токи турмуш тарзимиз низоларсиз, пок ва осойишта бӯлсин. Биз ӯзимизнинг ёмон хулқимиз, рафторимиз билан Ислом дини ва Қуръони Каримга доғ туширмаслигимиз керак. Ислом номи билан қилинган ҳар қандай нолойиқ ишлар Ислом нуфузини пастга уради.

Ислом буюк диндир. У бирон партия, устав ва алоҳида шахсларнинг асоссиз фатволарига муҳтож эмас. «Яна такрорлайман, бу диннинг Худованд каби ҳеч кимга эҳтиёжи йӯқ», дея таъкидлади ал-Фаллоҳ.

Одил Абдуллоҳ ал-Фаллоҳнинг суҳбат мобайнида билдиришича, 60-йилларда қабул қилинган Кувайт давлати Бош қонунига кӯра, мамлакатда сиёсий партиялар фаолияти тақиқланган. «Ҳозир мамлакатимизда бирон сиёсий партия фаолият юритмайди, бироқ демократия жуда яхши ривожланган. Инсон озодлиги ва парламент вазияти юқори кӯрсаткичларга эгадир».

Кувайт давлати дин бӯйича вазири биринчи ӯринбосари суҳбат давомида никоҳ ва талоқ масаласи, кӯпинча ажралиш ҳолатлари олдини олиш ва оилавий низоларни бартараф қилиш борасида ӯз мамлакати тажрибасидан фойдаланишни таклиф этди.

У: «Кувайтда ажралиш, яъни талоқ бериш масаласи тегишли маҳкамаларда кӯрилади. Маҳкама эса эр-хотин, жамиятшунослик ходими, дин ходими музокара столига ӯтирмасдан бирор ҳукм чиқаришга ожизлик қилади. Бу қонуният натижаси ӯлароқ, 60 фоиз оила юқорида қайд қилинган музокара столидан сӯнг ажралиш ҳақидаги фикрларидан қайтишади. Ва ӯзларининг тинч ва осуда ҳаётларини давом эттирадилар. Тожикистонда ҳам оила масаласида бизнинг тажрибамиздан фойдаланилса, яхши бӯларди», - дейди.

Шунингдек, у телефон орқали берилган талоқни нораво деб таъкидлаб, бу амал бутун жаҳон Ислом олимлари томонидан тақиқланганлигини айтиб ӯтди. Ал-Фаллоҳ: «Телефон ва «SMS» орқали талоқ беришга ижозат йӯқ. Эр узоқ масофадан туриб, бу воситалар орқали ӯз хотинини талоқ қилади. Мен ишонаманки, дин олимлари бу амални қаттиқ қоралашади ва тақиқлашади. Чунки бундай ҳолатлар кӯпинча бӯҳтон ва туҳматлар сабабли рӯй беради. Олисларда юрган муҳожирнинг ноҳақ туҳматларга учраган хотинини ӯзи мусофирликда юриб «SMS» хабари орқали талоқ қилиши ҳаргиз дуруст эмас.

Унинг таъкидлашича, хотинига талоқ берган эр уни уйдан ҳайдаб чиқаришга ҳаққи йӯқ.

Маълум бир муддат бир хонада яшаб туришлари, шоядки, оиланинг қайта тикланишига сабаб бӯлса: «Қуръони Каримда таъкидланишича, эр талоқ қилгач, ӯз турмуш ӯртоғини кӯчага ҳайдаб солишга ҳаққи йӯқ. Зеро, вақт ӯтиши билан улар яна ярашиб кетишлари мумкин. Яъни, бу муносабат қайта ярашувга йӯл очиб беради».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қуёш ботмайди

 

Журналистика соҳасидаги фаолиятим давомида давримизнинг кўплаб машҳур кишилари, жамоат ва сиёсат арбоблари, дипломатлар, вазирлар ва бошқа таниқли шахслар билан учрашиб, очерку мақолалар, эссе-ю интервюлар ёзишимга тўғри келган. Шулардан икки нафарининг матбуотга муносабати менга алоҳида таассурот бағишлаган эди.

Биринчиси – Доғистон Республикасининг собиқ Президенти Рамазон

Муфассал...

Ватан хизматига – кўнгилли равишда

 

Суғдлик 1000 нафардан ортиқ йигит Ватан хизматини адо этиш учун кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Уларни кузатиш учун Хўжанд шаҳри яқинидаги машҳур Арбоб қасри олдидаги амфитеатрга 7 мингдан ортиқ киши йиғилди. Улар орасида ота-оналар, ҳарбий хизматчилар, ўсмирлар бор эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2576455

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10185027
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1363
3900
5263
10151415
82120
138877
10185027

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.202
Бугун: 20-10-2026 09:34:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015