Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 03 Июл 2019 Кӯришлар: 2073
Печат

 

yoshlar 2019Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2011 йил 2 август куни имзоланган «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунида шундай ёзилган: «Мазкур Қонуннинг бош мақсади ота-оналарнинг фарзандларни инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллий, умуминсоний ва маданий қадриятларни ҳурмат ва

эътибор қилиш руҳида тарбиялаш ҳамда болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишларидан иборатдир». Албатта, мазкур қонунни ҳаётга татбиқ этиш кўплаб ижобий натижаларга олиб келганлиги табиий. Қонун моҳиятини яхши англаб етган ота-оналар фарзандлари таълим-тарбиясини ўқув муассасаларига ташлаб қўймай, балки бу жиддий масалада ўқитувчилар билан зич ҳамкорликни йўлга қўйганликлари, ўрта умумтаълим муассасалари, ҳуқуқ ҳимояси органлари масъулларининг саъй-ҳаракатлари туфайли, ёшлар ҳаётида кўзга ташланадиган кўпгина салбий кўринишларга барҳам берилганлиги ҳам ютуғимиз. Ёшлар – саодатли келажагимиз бунёдкорлари эканлиги эса, ҳар биримизни уларнинг тарбиясига жиддий муносабатда бўлишни тақозо этади.

Яқинда ёшларимиз ҳаёти билан боғлиқ иккита ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Ва беихтиёр ўйга толдим: барибир биз айрим ҳолатларда ёшларимизнинг тарбиясида камчиликларга йўл қўймоқдамиз.

Рамазон ойи эди. Маҳалламиздаги тўқсон ёшни қоралаб қолган Саттор бобо вафот этди. Марҳумнинг жанозасида маҳалла ёш-яланглари, ўсмирлар ҳам катталар қатори қатнашганликлари таҳсинга арзирди. Зеро, ёшларимизнинг онгида, айнан, ана шундай маъракаларда миллий анъана, урф-одат, қадриятларимизга эҳтиром ҳисси уйғонади.

Бир-икки кундан сўнг, марҳумнинг фарзандлари оталари ҳақига ифторлик уюштиришди. Марҳум ҳақига фотиҳа ўқиш – савоб амал. Айниқса, раҳмат ва мағфират ойида бу амалнинг савоби улуғ бўлади, дейишади.

Биз – бир гуруҳ катталар марҳумнинг уйига кириб келганимизда, меҳмонлар учун тузалган дастурхон атрофини маҳалланинг ёш-яланг, ўсмирлари эгаллашганди. Улар катталарнинг пойгакда жойлашганликларига унчалик эътибор беришмай, тановул билан машғул бўлишди. Оғиз очиш пайти бўлганлиги учун катталар ҳам бунга эътибор беришмади. Мен ва қўшним ёшларнинг дастурхонга очофатларча «ҳужум» уюштиришаётганлигидан хижолат тортдик.

- Энди рўзачилик, ёшлар уззукун ҳеч нарса тановул қилишмагандан кейин, бироз шошқалоқлик қилишмоқда-да, - деди менга (аслида ўзига) тасалли бериб қўшним Аҳмад ака.

Наридан-бери дастурхонга қўл чўзган бўлиб, уй эгалари олдида хижолатдан қизариб, ёшларнинг дастурхонни қандай шип-шийдам қилишларини кузатиб ўтиришдан бошқа иложимиз қолмади.

- Ёшларимизнинг дастурхон атрофидаги рафторларидан уялдим, - деди Аҳмад ака ташқарига чиқишимиз билан. – Қўшнилар билан бу ҳақда жиддий гаплашишимизга тўғри келади…

Рамазон ҳайити кунларида Кўлоб минтақаси ноҳияларидан бирида ўтказилаётган тўйга таклиф қилишди. Иттифоқо тўйга сал кечикиб келганимиз боис, бизни куёв ва навкарлари учун тузатилган уйдаги дастурхонга таклиф қилишди.

Биз ўрнашмасданоқ куёв жўралари билан келиб қолди. Куёв боланинг ҳурмати қуйироққа жойлашдигу, ёшларни зимдан кузата бошладик. Афсуски, бу ерда ҳам мамлакатимиз пойтахти ёш-ялангларининг ифторлик пайти дастурхонга уюштирган «ҳужум»ларининг айнан ўзи такрор бўлаётганди. Куёв навкарларнинг олдинроқ кирганлари ҳурмат юзасидан тик турган куёв ва унинг жўраси, қуйироқда ўтирган биз – меҳмонлар ва хизматга шай турган мезбонларга заррача эътибор бермай, дастурхондаги тансиқ нозу неъматлар – банан, сомса, яхна гўштларга чинакамига «ҳужум» уюштиришди. Зум ўтмай, дид билан безатилган дастурхоннинг куёв навкарлари томонидаги қисмининг файзи учди.

- Ўша сомсаларни емасангизлар, узатиб юборинг, - деди безбетликни юзига ниқоб қилиб олган йигитлардан бири.

Уларнинг ҳаракатларини кузатган киши, бу йигитлар бир неча кун, умуман, ҳеч нарса емаган бўлишса керак, деган хулосага келиши тайин эди.

Мен ва ҳамроҳим бу ҳолатдан ҳайрат бармоғини тишлаб ўтирардик.

Нега ёшларимиз бу қадар безбет, одобсиз ва уятсиз бўлиб боришмоқда. Ахир, юртимизда Давлатимиз сарвари ва Ҳукуматимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўрнатилган тинчлик ва осойишталик натижасида, турмушимиз кундан-кунга фаровонлашиб бораяпти-ку. Нега ёшлар ва ўсмирларимизнинг айримлари мўлтониликни ўзлари учун фазилат, деб билишаяпти экан. Шарқона одобимиз, миллий анъаналаримиз, аждодларимиз суннатлари, қадриятларимизга ёшлар бефарқ бўлаётганликларининг илдизи қаерга бориб тақалади? Ёшларимизнинг ножўя хатти-ҳаракатлари, бугун барча бирдек фойдалана оладиган интернет ижтимоий тармоқларининг салбий таъсири эмасмикан, деган ўй менга тинчлик бермасди.

«Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунида таъкидланганидек, ёшларимизни «миллий, умуминсоний ва маданий қадриятларни ҳурмат ва эътибор қилиш руҳида тарбиялаш» ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим. Ёшлар тарбиясига эса, ота-оналар, ўқитувчилар, кенг жамоатчилик бирдек масъул бўлиб қолаверади. Таълим-тарбия жараёнида бўш қолган кемтикларни тўлдириш, ҳар биримизнинг кечиктириб бўлмас вазифамизга айланишини ҳаёт тақозо этмоқда. Шарқона одоб, меҳмоннавозлик фазилатларимиз дунё аҳли томонидан эътироф этилган. Ёшларимизга маданиятимизнинг ана шу муҳим жиҳати моҳиятини талқин этиш пайти келмадимикан?!.

Маҳмад АЛИЕВ,

Душанбе шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШДИ

 

15 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳиясида пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси "Ваҳдат" МЧЖ фаолиятини бошлаб беришди.

Ушбу корхона Миллат пешвосининг топшириқлари асосида маҳаллий тадбиркор Илҳом Мирзоев ташаббуси билан қурилиб, уни таъсис этишдан

Муфассал...

АЗМУ ИРОДА, ЭЗГУ ОРЗУ-НИЯТЛАР ИФОДАСИ

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг шу йилнинг 17 августида ўзаро мулоқот ва учрашувлари сўнггида имзоланган дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, стратегик шерикчилик тўғрисидаги Қўшма баёнот икки мамлакат учун ҳам ғоят муҳим аҳамият кашф этган тарихий ҳужжат бўлди. Халқларимизнинг азму иродаси, эзгу орзу ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990674

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477909
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3837
4027
21522
7426653
99553
114875
7477909

Сизнинг IPнгиз: 3.144.43.194
Бугун: 23-11-2024 17:06:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015