Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 13 Декабр 2018 Кӯришлар: 2431
Печат

 

nog 2018Умр Аллоҳ таоло бизга инъом этган энг олий неъматдир. Инсон ўзи учун муносиб кўрилган бошқа сон-саноқсиз неъматларга ҳам умри давомида эришади. Шундай экан, тирикликнинг қадрига етмоқ, ҳаётни севиб яшамоқ, умрнинг ҳар бир лаҳзасини Яратганга шукрона айтиб ўтказмоқ нақадар хуш. Бироқ орамизда турмушнинг адоқсиз ва арзимас икир-чикирлари важидан ношукрлик кўчасига кириб қолганлар ҳам топилади. Қалби ҳеч нарсадан таскин топмайдиган бундай

ношукр кимсалар мудом ҳаётдан нолиб яшашади. Улар тўрт мучаси соғ бўлишнинг ўзиёқ улкан бахт эканлигини англаб етишмайди, имконияти чекланган ёки бебаҳо умрини ногирон бўлиб ўтказаётган, шундай бўлса-да, барчасига шукр қилиб яшаётган метин иродали инсонлардан ибрат олишмайди.  

Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Исфисор қишлоқ жамоатидаги «Ҳафт ганљ» маҳалласида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил қилинган хайрия тадбирида қатнашарканман, кўнглимдан шу ўйлар кечди.

Шу куни 50 нафарга яқин турли даражадаги ногиронлар учун байрам дастурхони тузалди. Бундай ғамхўрлик ва эътибор ногиронларнинг руҳиятини кўтаргани, кемтик қалбларига қувонч олиб киргани уларнинг мамнунлик акс этган юз-кўзларидан шундоқ билиниб турарди. Сўзга чиққанларнинг самимий қутлови ва санъаткорлар ижросидаги ранг-баранг қўшиқлар уларга бир олам завқ бағишлади. Умрининг кўп қисмини ногиронликда ўтказган марҳум шоир Маҳмуд Жўшқин шеъри билан айтилувчи “Менинг бу дунёда яшамоғим шарт” қўшиғи ижро қилинганда эса, кўпчилик ногиронлар ҳофизга жўр бўлдилар. Инсонни ҳар қандай ҳолатда ҳам тушкунликка тушмай, яшаш учун куч топа олишга ундовчи бу сокин қўшиқ давра аҳлининг дардига дармон бўлди. Улар бир неча лаҳзага ўз изтиробларини унутгандек бўлдилар. Шўх қўшиқ янграши билан фарзанди ёрдамида саҳнага чиқиб келган ўрта ёшлардаги кўзи ожиз кишининг қойилмақом рақсга тушгани барчани ҳайратга солди. Қисматнинг аянчли сийлови иродасини буколмаган ва руҳиятини синдиролмаган бу кишининг саботига барча таҳсин айтди.

Онага осон тутиб бўлмайди. Она учун фарзандининг ғамига шерик бўлишдан-да оғирроқ ва аламлироқ мусибат йўқ. Вояга етмаган ногирон фарзандига ҳамроҳлик қилиб бу ерга келган муштипар оналарнинг айримлари билан суҳбатлашарканман, кўзларидаги мунгни илғаш қийин эмасди.

-Ўғлим Муҳаммадали Норматов туғма ногирон. У Хўжанд шаҳридаги имконияти чекланган болаларга ихтисослашган мактаб-интернатнинг 7-синфида ўқийди. Бугун ўғлимнинг кайфияти чоғ. Унинг хурсандлигини кўриб мен ҳам қувондим. Мана шундай тадбирлар тез-тез ташкил қилинса, жуда яхши бўларди, - дейди Тахмина опа.

Яна бир суҳбатдошим Наргиза Тошматова ноҳия ҳукуматидан миннатдор эканлигини билдиради: -Қизим Гулрухсор бир ярим яшарлигида ногирон бўлиб қолганди. Ўшандан бери оёқ-қўли яхши ишламайди. Ўзи мустақил ҳаракатлана олмайди. Туғилган кунига ногиронлик аравачаси беришди. Бизни эътибордан четда қолдирмаган барча инсонларга катта раҳмат.

Яқинда 16 ёшни қарши олган Гулрухсор энди ногиронлик аравачасида ҳовлига, кўча-кўйга чиқиб бемалол айланиб келади.

Фаолларнинг айтишларига кўра, маҳаллада 70 нафар ногирон қайдга олинган. Шундан 14 нафари туғма ногиронлиги бўлган болалар. 40 нафари I, қолганлари II гуруҳ ногиронларидир.

-Маҳалламизда ҳамма аҳил-иноқ яшайди. Бугунги тадбир ҳам маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлигига мисол бўла олади. Маҳалламизда истиқомат қиладиган ногиронларни ёлғизлатиб қўймаймиз. Нафақат, байрамлар арафасида, балки бошқа пайтларда ҳам уларнинг ҳолидан хабар олиб турамиз,- дейди маҳалла раиси биз билан суҳбатда.

Умрини уй ичида ўтказаётган I гуруҳ ногирони – 40 ёшли Муроджоннинг ўрнига тадбирга келган Қумринисо опа кўзига ёш олиб, яхши-ёмон кунда ёнида турган меҳр-оқибатли қўшниларини алқайди: -Қўшниларим оиламизга кўп ғамхўрлик қилишади. Ёрдам қўлини чўзишади. Ўртага олиб невараларимнинг суннат тўйини ҳам ўтказиб беришди. Барака топишсин. Мендан қайтмаса, Аллоҳдан қайтсин. Илоҳим, ҳеч кимнинг боласи ногирон бўлмасин.

Биз – соғлом инсонлар англаб етмаган ҳаёт ҳақиқати ва моҳиятини аллақачонлар англаб етган, сабр-матонат ва курашувчанликнинг тимсолига айланган ўнлаб ногиронларнинг шодлигига сабаб бўлган ушбу тадбир Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида белгилаб берган бева-бечора, етим-есир ва ногиронларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўрсатма ва топшириқлари ижросининг яна бир намунаси бўлди, десак тўғри бўлади.

Хайрли ишнинг катта-кичиги бўлмайди, - дейди доно халқимиз. Дунёда бир кишига шодлик улашишдан-да яхшироқ ва савоблироқ амал йўқлигини билган ва бунга қатъий амал қилган инсонларнинг сафи кенгаяверсин.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

Б. Ғафуров ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Дарахт остидаги тилло

 

Болаларнинг севимли адиби, «Устоз бўлган шогирд», «Жоним фидо музқаймоқ», «Кўча муаллими», «Театр кўз ёш тўккан пайтда», «Муаттар» ва шу каби ўнлаб ўқимишли қиссалар муаллифи Насим Ражаб шу кунларда ўзларининг қутлуғ саксон ёшларини нишонламоқдалар.

Биз тожикистонлик барча ўзбек китобхонлари номидан устоз-адибимизни бу муборак сана билан чин дилдан табриклаб, қуйида у кишининг қаламига мансуб бир ҳикояни газетхонлар диққатига ҳавола этмоқдамиз.

Муфассал...

ХАЛҚАРО ТУРНИРДАН КУМУШ МЕДАЛ

 

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида футбол бўйича «Bangabandhu Gold Cup» халқаро турнири ниҳоясига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичида Фаластин ва Тожикистон терма жамоалари бош соврин учун майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақти ҳам, бош ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт (овертайм)да ҳам ҳисоб очилмади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2376751

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9472746
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3732
3777
15598
9420445
112633
133128
9472746

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.48
Бугун: 23-04-2026 21:31:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015