Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 11 Декабр 2018 Кӯришлар: 1428
Печат

 

h sh 22018 йилда Шаҳритуз ноҳиясидан 91 нафар фуқаро ҳаж сафарида бўлиб қайтди. Махсус дастур орқали ноҳия жоме масжидининг имом хатиби Ҳисомиддин Муродов уч ой давомида бўлажак ҳожилар билан ўқув ва амалий машғулотлар ўтказди. Ҳисомиддин домла ҳаж сафарида йўл бошловчи бўлиб фаолият кўрсатган.

Жорий йил 13 август, тун ярмида ноҳия раиси Рамазон Оймаҳматзода

ҳожилар билан қучоқ очиб, меҳрибон ва мунис онахонларнинг ҳурматини жойига қўйиб хайрлашди. Душанбе шаҳридан учган самолёт Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрига қўнди. Бу ерда бўлажак ҳожиларни мезбонлар хуш кайфиятда кутиб олдилар. Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда ҳам тожикистонликлар учун барча шароитлар муҳайё эди. Йўл бошловчи Салим ҳожи Зулмуродов Аллоҳ имкон бериб, ҳажга сафар қилганларни, умрда бир марта бериладиган имкониятни, ибодатнинг йўл-йўриғини мукаммал бажариш учун туну кун елиб-югурди. Таматту ҳажини ният қилган шаҳритузликлар аввал Умра қилиб, орада эҳромдан чиқиб, ҳаж куни келганда яна эҳромга кириб ҳаж қилдилар.

Ҳажда бажариладиган амал – рукнлар фарз, вожиб ва суннатга бўлинади. Рукн (фарз) амаллар адо этилмай қолса, ҳаж қабул бўлмайди. Яна бошқатдан ҳаж қилишга тўғри келади. Вожиб амаллар бажарилмаса, бундай ибодат нуқсонли бўлади. Нуқсонни тўлдириш учун жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Суннат амаллар қилса, савоб олади, қилмаса, гуноҳ бўлмайди.

Шаҳритузлик йўл бошловчи Салим ҳожи Зулмуродов рукнларга қатъий амал қилиб, йўл бошлади. Эҳром кийган ҳожилар Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафотга йўл олдилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Ҳаж арафадур”, - деганлар. Арафа куни завол (пешин)дан кейин, Арафотдан туриш вақти бошланади. Ҳожилар ҳайит кунининг фажри чиққунча, Арафотда пешин, аср намозларини бир азон ва икки иқомат билан қўшиб, қаср этиб ўқидилар. Арафот улуғ макон бўлиб, у жойдаги дуолар қабулдир.

Шаҳритузликлар жаннатмакон ўлкамизнинг гуллаб-яшнаши, янада обод бўлиши, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳақига дуолар қилдилар. Ҳожилар қуёш ботгач, Муздалифага қараб йўл олдилар. Етиб келгач, шу ерда тунаб, шом ва хуфтон намозларини қўшиб, бир азон ва бир такбир билан ўқидилар. Муздалифада ҳам ҳожилар доимо такбир, тасбеҳ ва дуолар билан машғул бўлишди. Тонг отгач, бомдод намозини аввал вақтида ўқиб, қуёш чиққандан кейин, Минога йўл олдилар. Минода ҳожилар учун жуда қулай шарт-шароитлар яратилган. Ҳамма нарса етарли. Минога жойлашгандан кейин, шайтонга тош отиш бошланди. Йўлда ҳам ҳожилар учун барча шароитлар муҳайё эди, шундан кейин, ҳажнинг улкан рукни, яъни фарзи бўлган тавоф – Тавофи ифода адо этилди. Сўнгра Зам-зам сувидан ичиб, қиблага қараб дуо қилдилар. Зам-замдан тўйиб ичишлик мустаҳабдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - «Зам-зам сув очга таом, касалга шифо»,- деган. Хуллас, у нима ният ила ичилса, иншооллоҳ, ўша ниятга эришилади. Ҳожилар Сафо тепалигига чиқиб, Байтуллоҳга юзланиб, такбир ва таҳлил, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот-дурудлар айтишди. Ва икки қўл кўтарилиб, ҳожатлар Аллоҳдан сўралиб, дуолар қилинди ва Марва тепалигига қараб юрдилар. Шу тарз етти саъйи қилиб, лаббайкни айтиб, дуолар қилдилар. Сафо-Марва орасида саъй қилиб юрган ҳожилар чақалоқ Исмоилни қумга ётқизиб қўйиб, Аллоҳдан нажот излаб зил югурган биби Ҳожарнинг ҳолларини эслаб, Аллоҳнинг маҳфират ва розилигини сўраб, илоҳий раҳмат ёғилган икки жойга югуриш билан машғул бўлдилар.

Ҳожилар бадал ҳожини ҳам бажардилар. Ота-оналарига ҳаж фарз бўлган, адо этолмай вафот этиб кетган падари бузургворлари, волидаи муҳтарамаларининг Аллоҳ олдидаги қарзини бажардилар.

- Саудия Арабистони Ҳукумати, фуқароларига раҳмат! Ҳожилар учун туну кун елиб-югурдилар, - дейди Шаҳритуз ҳамда Жиликўл (Дўстий) ноҳиялари собиқ раиси Эшбўри ҳожи Эсанқулов. -Ҳожиларга имконият, шароит яратиб берган Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Шаҳритузликлар Мадинаи Мунавварада, Пайғамбаримиз аллайҳиссаломнинг ҳижрат қилган жойларида бўлдилар. Қуръони Каримнинг кўп оятлари тушган шаҳарни зиёрат қилишди. Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўз бағрига олган, улуғ саҳобаи киромлар дафн этилган шаҳардаги қабристонларда бўлиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидларига кириб, равза сари юриб, дуоларга қўл очиб, муборак қабрларини, шунингдек, Бақи ва шаҳидлар қабристонлари, Уҳуд тоғи тагидаги ҳазрати Ҳамза қабри, Қўбо, Қиблатайн масжидларини зиёрат қилдилар.

Мадинадан Душанбе шаҳрига қайтаётган ҳожилар жаннатмакон диёримизнинг табиати, шаффоф суви, турфа хил мевалари дунёнинг ҳеч бир ўлкасида йўқлигига иқрор бўлиб, гўзал табиати, айниқса, хуш ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олиб, тожикистонлик эканликларидан ифтихор ҳиссини туйиб, шукроналар айтишди!

 

Парда Сариев,

Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси, матбуот аълочиси, Шаҳритуз ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Муқаддас диёрнинг ажиб мўъжизаси

 

Аждодлар диёри – жонажон Ватанимиз Тожикистон гўзал табиат манзаралари, осмонўпар тоғлари, зилол сувли шифобахш булоқлари, сир-синоатларга тўла осори-атиқалари билан азалдан хорижликлар диққатини ўзига тортиб келади.

Мамлакатимиздаги ана шундай ноёб тарихий ёдгорликлардан бири кўҳна Ҳисор қалъасидир.

Муфассал...

Асрларга татигулик лаҳзалар

 

Ёхуд Миллат пешвоси раҳбарлиги остида амалга оширилган бунёдкорликлар хусусида

Роппа-роса 27 йил муқаддам тожиклар давлати мустақилликка эришиб, ўз герби, байроғи, мадҳияси ва ҳудудий бирлигига эга бўлди. Бу, халқимиз учун чиндан ҳам олий туҳфа эди, десак янглиш эмас.

Аммо истиқлолиятнинг илк йилларида Парвардигорнинг бу бебаҳо неъматига ношукрлик қилганлар ҳам топилиб, мамлакат баъзи ноҳияларида тўполонлар чиқишига сабаб бўлдилар ва шунда мустақил давлатимиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990808

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478084
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4012
4027
21697
7426653
99728
114875
7478084

Сизнинг IPнгиз: 3.138.69.101
Бугун: 23-11-2024 17:19:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015