Болажоним, мана олти ойдирки, Мустақил ватаннинг бир гўшаси - киндик қонинг тўкилган Деваштичдан салкам беш юз километр узоқда йигитлик бурчингни ўтамоқдасан. Ахир, бу сенинг орзуйинг эди. Муҳожиратдан қайтдинг-у тўғри ҳарбий комиссариат эшигини қоқдинг, ҳарбий хизматга йўлланмани ўзинг сўраб олдинг. Ҳеч ким «повестка» билан сени йўқлаб келган йўқ эди. Раҳмат, болажоним. Эсингдами, ноҳияда бўладиган янгиликлардан мен ўзим хабардор
қилиб тураман деган эдим. Ҳа шундай. Яқинда мустақиллик байрами арафасида бир қатор янгиликлар бўлди. Уни бирма-бир ёзмасам, бўлмас-ов, деган ниятда қўлимга қалам олдим.
Биласанми, болажоним, яқинда учта қишлоқда бирданига учта Саломатлик маркази ишга тушса бўладими? Ҳа, шундай бўлди! Ахир, ватанимиз Раҳбарининг биринчи галдаги мақсаду мароми эл соғлиғи – юрт бойлиги эканлигини неча марта айтган эдим-ку. Ҳа, ҳа, эслаган бўлсанг керак…
Биринчи Саломатлик маркази Хуштоир мухлон қишлоғида ишга тушди. Бу қишлоқ ноҳияга кираверишда жойлашганлигини яхши биласан. Демак, ноҳиянинг дарвозаси. Ана шу қишлоқнинг қоқ марказида— катта йўлнинг чеккасида чиройли, замонавий меъморчилик усулида бунёд этилган бино ярашиқли хол бўлиб тушди. Унинг тантанасида ноҳия раҳбарлари билан бирга Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги, Суғд вилояти соғлиқни сақлаш бошқаруви вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳатто санъаткорлар ҳам ташриф буюрди. Ноҳиямиз раиси Рустам Жўразода ўз чиқишида мазкур бино Бутунжаҳон Банкининг «Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш» лойиҳаси асосида бунёд этилганлигини таъкидлади ва Нуриддин Холиқов бошчилигидаги «Мубин» ММҲЖ-и бинокорлари Жовид Сайфуллоев, Сами Файзиев, Абдуазиз Хидиров, Аҳмад Аҳмедовлар номини тилга олди ва уларга ноҳия раҳбариятининг Ифтихорнома ва совғаларини тақдим этди. Маълум бўлишича, бино етти хонадан иборат бўлиб, унда она-бола, хатна ва қабулгоҳ хоналари ҳам барча тиббий дастгоҳ, асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бинонинг умумий маблағи 1 миллиону 300 минг сомоний экан. Ҳатто, электр ва қуёш билан иситиш системаси ҳам тортилган. Зўр-а! Албатта, бу ишлар Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон дастуру ҳидоятлари асосида амалга оширилган.
Иккинчи Саломатлик маркази Далён қишлоғида фойдаланишга топширилди. Бизни кутиб олган қишлоқ касалхонасининг бош врачи, тажрибали шифокор, айни пайтда тадбиркор инсон Садри Файзиев аввалига эски табобат биносини кўрсатди. Бу бино 1933 йили қурилган экан. Э, юз йилга яқин халққа хизмат қилиб, чўкиб қолган бу бинони эсдалик учун суратини олдим. Келсанг, кўрсатаман. Иккала бино билан таққосласам, э-ҳе, ер билан осмонча фарқ бор. Шахсан ўзинг бу эски бинони касалхона эканлигини тасаввур қилолмайсан. Ҳа,ҳа, ишонавер. Дарвоқе, Садри Файзиевни шифокор-тадбиркор, дедим. Худди шундай. Шу йили 12 май куни республика фаоллари билан ҳурматли Президентимиз учрашувида қатнашиб, ўз ҳисобидан қишлоқда касалхона қуришни ваъда берган эди. Бу халқпарвар инсон ваъдасида турди. Ҳозир шундоққина Саломатлик маркази ёнида тўрт қаватли касалхона қурилмоқда ва аллақачон, олтмиш фоиз ишлар бажарилган, бино усти ёпилган ва айни пайтда пардоз ишлари давом этмоқда. Шуни унутмагинки, ноҳия марказидаги касалхона икки қаватдан иборат. Далёнда эса, тўрт қаватли. Шундай бўлгач, халқи учун жон куйдирадиган бу олийҳиммат кишиларга таҳсин айтмай бўладими? Офарин!
Ноҳия раҳбарининг табрик сўзидан сўнг, қишлоқ маҳалла қўмитасининг раиси Муҳамматқул Усмонов сўз олиб, аҳил ва иттифоқ, ободкорлигу бунёдкорликни бош мақсад қилиб қўйган қишлоқдошларининг хайрли ишларини таъкидлаб ўтди.Унинг айтишича, мазкур тантана арафасида саховатли ва бағрикенг инсонларнинг ташаббуси билан 300 сомоний ҳисобига икки километр йўл асфалт, 3,5 км таъмир қилинганидан ҳозир бўлганларни хабардор қилди ва бу йўлда 1,5 - 2 минг сомонийдан ҳиммат қилган Нуъмон Тўрақулов, Шариф Одилов, Идибой Тошев, Бозор Ражабов кабиларни тилга олди. Айни пайтда 1 миллион 217 минг сомоний маблағ эвазига қад кўтарган бинода меҳнат қилган «САНА» масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти қурувчи-ю пардозчилари (раҳбари Неъматулло Авазхон) номларини тилга олди. Айни пайтда М.Усмонов, С. Файзиев ва бир қатор қурувчилар туҳфалар билан сийланди…
Узоқ тоғли қишлоқ бўлган Меткка етиб борганимизда, ҳақиқий байрам устидан чиқиб қолдик. Мазкур қишлоқ ишбилармону ориятли инсонларига гап йўқ. Қишлоқдаги онахонлар Нурбиби Дўстмуродова ва Моҳтоб Фозиловалар ўз ҳисобларидан кўприк қургани, Маҳкам Ёқубов мактаб бунёд этиб, хожи деб ном олганини олдинги мактубда ёзган эдим. Эсингда бўлса, ўша савоб ишларни ёритган газетани юборгандим.
Бугун эса, бу қишлоқда яна тўй, яна тантана. Қишлоқ юзига ярашган хол бўлиб тушган Саломатлик маркази ишга тушди. Ушбу марказ айтишларича, 4390 нафарга хизмат қилар экан. 23 минг сомонийдан ортиқ маблағ ҳисобига олти номдаги замонавий тиббий дастгоҳлар, 43 минг сомонийлик 4 номдаги асбоблар билан барча шароит яратилган. Хатна хонаси алоҳида, туғруқхона муҳайё, қабулхона мавжуд. Умумий маблағ 1миллион 187 минг сомоний. Кўрдингми, халқ саломатлиги йўлида давлатимиз маблағни аямайди.
Вилоят Соғлиқни сақлаш идорасидан келган Жафар Мамадов ўз сўзида «хизмат ҳам ана шу чиройли бино»га яраша бўлишини таъкидлади. Бу сўзни эшитган қишлоқ Саломатлик марказининг етакчи шифокори Авезбой Раҳмонов «яратилган бу шароит бизни йигирма тўрт соат ишлаш»га ундайди ва бунинг уддасидан чиқамиз ҳам, деди.
Маориф фахрийси,Тожикистон маориф ва илм аълочиси Алиберди Норов бу хайрли ишларнинг бошида турган муҳтарам Президентимиз ва у кишининг атрофидаги ташаббускор ва халқ иши учун масъул инсонлар ҳақига дуо қилди…
Ўша куни анча йўл босиб толиққан бўлсак-да, қалб-қалбдан қувондик, давлат ва ҳукуматимиз раҳбарларига шукроналар айтдик.
Йўлда келар эканмиз, ноҳия КАТС раҳбари Гулрў Баротова айтишича, яқин кунларда Даштикон ва Хешикат қишлоқларида ҳам худди шу лойиҳа асосида шифохоналар бунёд этилар экан. Демак, катта тантаналар яна давом этади.
Болагинам, ватанимизнинг ҳар гўшасида ободончилик, бунёдкорлик авж олгандан олмоқда. Ҳа, эсимга келди. Ушбу сатрларни компютерга олаётганимда янги хабарни етказдилар. Душанбе-Чаноқ бош йўлидан ноҳия марказигача бўлган 17 километрни асфалтлаш бошланди. Бунинг учун 20 миллиондан ортиқроқ маблағ ажратилибди…
Мен нима учун бу янгиликларни сенга ёзяпман. Сен каби мард, ватанпарвар ўғлонлар юрт тинчлиги, чегаралар мустаҳкамлиги учун фидойи бўлган тақдирдагина юрт обод бўлади, чирой очади, халқ осойишта яшайди…Буни унутмагин болагинам. Хайр соғ бўл. Келишган қадди қоматингни кўришни истаб, соғиниб қолувчи бобожонинг.
Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ,
Суғд вилояти,
Деваштич ноҳияси.
Шаҳодат (Шаҳодат Жалолова) 1983 йилнинг 12 июнида Суғд вилоятининг Панжакент шаҳрида туғилган.
Ўрта мактабни олтин медал билан битирган. 2004 йили ноҳиядаги педагогика билим юртини, 2014 йили Хўжанд давлат университетининг филология факултетини аъло диплом билан тугатган.
Муфассал...
Куз охирлашиб бораётганида...
Дарахтлар сўнгги заъфарон баргларини ерга тўшаётганида...
Бўм-бўш даштлару хилват боғлар очкўз зоғлар билан тўлаётганида...
Шу вақт…
У ўлим нафасини эшитди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015