Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Май 2018 Кӯришлар: 2359
Печат

 

mumin qosimov 2018...Қадимий ва навқирон Исфара шаҳри. 1926 йили Хонобод қишлоғида туғилган Мўминжон Қосимовнинг билаклари кучга тўлаётган, 17 ёшга қадам қўйган навқиронлик даври. У эрта баҳор ўрикзор боғларини оралаб, дарахтлар тагини юмшатиш билан овора эди, кимдир дарвозани тақиллатиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, остонада юзида ҳаяжонлангани яққол кўриниб турган шаҳарлик тенгдош дўсти Абдуқаҳҳор Шокиров турарди.

Салом-аликдан сўнг:

- Тинчликми Қаҳҳор? Жуда кайфиятинг бошқача, - деди дўстига.

- Биласанми, Мўминжон, фашистлар Москва остоналарида Қизил Армия қўшинларининг қақшатқич зарбаларига дуч келиб, Ватанимиз пойтахтидан анча узоққа улоқтириб ташланди. Совет қўшинлари босқинчи душманни астойдил қувишга тушди. Уларнинг сафида сену менга ўхшаган ҳамюртларимиз ҳам бор. Ҳа, десанг, ёшимиз етмаган бўлса ҳам, эртага шаҳар ҳарбий комиссариатига бориб, кўнгиллилар сифатида жангга юборишларини талаб қилсак. Нима дейсан?

- Жуда яхши ўйлабсан, дўстим. Анчадан бери ўзим ҳам шу ҳақда ўйлаб юргандим. Майли, сенинг айтганинг бўла қолсин.

Икки дўст шаҳар ҳарбий комиссариатига мурожаат қилишганди, ҳарбий комиссар ниҳоятда хурсандчилик билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади...

Омади юришган икки дўст 1943 йили Олмаота яқинида махсус пулемётчи тайёрлаш курсини ўтагач, иккинчи Украина фронти 7-мотоўқчи қисмида пулемётчи бўлиб, жангга кирдилар.

Фронтда шиддатли жангларда қатнашган Мўминжон Венгрия ва Чехословакия ерларини немислардан озод этишда чап елкасидан ярадор бўлди. 1945 йили 10 майда Прага шаҳрининг фашистлардан озод қилинишига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этиб, маршал Малиновскийнинг оташин нутқини тинглади. Қўмондон даъватига кўра, Шарқий фронтга йўл олди. Ва Япониянинг Квантун армиясига қарши жангларда 1946 йилгача мардонавор қатнашди.

Мўминжон Қосимовнинг толеи баландлик қилиб, соғлигига зиён-заҳмат етмай, озод қилинган мамлакатларда 1949 йилгача ҳарбий хизматини давом эттирди ва ёруғ юз билан кўксига қатор ордену медаллар тақиб, юртига қайтиб келди.

Олти йиллик жудоликдан сўнг, ота-она бағрига шуҳрат билан қайтган Мўминжон ака онаси билан сўрашганда, жангларда қурбон бўлган қуролдошларини эсладими ёки узоқ дийдор соғинчиданми, йиғлаб юборди...

Мамлакатимизда ҳукмрон осойишталик, миллий бирлик ва яхши турмуш шароитини яратиб бераётган Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонни дуо қилар экан:

- Етим-есирлар, қаровчисиз қолганлар ва Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига қилинаётган ғамхўрликларини айтмайсизми, бу йигитнинг отасига раҳмат! Халқимизнинг бахтига Президентимизга Аллоҳ узоқ умр берсин, эл саодати йўлида бажараётган хайрли ишлари ҳамма вақт амалга ошаверсин! - дейди.

Шоир айтганидек:

Фарзанд, деб ардоқлар бу қадим даҳр,

Борлигинг - бизларга энг буюк фахр.

Ҳа, 93 баҳорни қарши олаётган отахон, икки фронт қатнашчиси, Улуғ Ватан уруши фахрийси Мўминжон Қосимов соғлом ва тетик, кайфияти чоғ. Мустақил юртимиз қўлга киритаётган ютуқларнинг шукронасини қилиб, фарзандлар, неваралар, эваралар ва чеваралари қуршовида бахтли ҳаёт гаштини сурмоқда.

Биз чеҳрасидан нур, сўзларидан ҳикмат ёғилиб турган отахонни Буюк Ғалаба байрами билан табриклаб, у кишига баракали умр тилаб, ортга қайтдик...

 

Даврон Каримов,

Исфара шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Сув – Яратганнинг беминнат ва бебаҳо неъмати

 

Ҳар бир ўқитувчи шогирдларини ўзи ўтаётган фанга доир янгиликлар билан таништириб боради. Масалан, математика ўқитувчиси республика ҳаётидаги иқтисодий ютуқларни рақам тили билан ифодалаб берса, тарих ўқитувчиси, ватанимизнинг мустақиллик давридаги муваффақиятларини ҳикоя қилади, адабиёт муаллими эса, эришилаётган муваффақиятлар ҳақидаги шеърлар билан таништиради. Мен ўз ўрнида география ва биология фани ўқитувчиси

Муфассал...

Бургутнинг сўнгги рақси

 

1941 йилнинг ёзи. Балхувон тоғларида буғдойлар эндигина қизариб қолганди. Катта-ю кичик, эркак-аёл барча Ғундиён қишлоғидаги Кафлезак тепалигида буғдой ўришарди. Тепалик бошидан Мармар бобонинг хушовоз ва ёқимли овози узоқ-узоқларга эшитилиб турарди:

-Мен куйдиму ёр…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2584670

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10229368
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1730
6528
19156
10179764
126461
138877
10229368

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 29-10-2026 05:00:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015