Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 2210
Печат

 

qurbonlik 2017Қурбон ҳайити яқинлашар экан, кўплар жонлиқ сўйиш тараддудига тушишади. Лекин қурбонлик қилишдан мақсад нима эканлигини тушунмай, унга қўл урадиганлар ҳам бор. Афсусланарли томони, айримлар қурбонлик қилишни ўзини кўрсатиш усули, деб ўйлашади. Катта-катта дастурхонлар ёзиб, зиёфат уюштириб, меҳмон чорлашади. Бошқача қилиб айтганда, Аллоҳ йўлига қилинадиган маросимни "кўз-кўз"га айлантиришади.

Хўш, "кўз-кўз"  қилиш учун жонлиқ сўйишлар, дабдабали зиёфат беришларнинг савоби тегадими?

Келинг, яхшиси бу саволга дабдурустдан жавоб бермайлик-да, қурбонлик қилиш асли нима эканлигини билиб олайлик. Қурбон ҳайити арафасида аҳли илмдан сўраладиган саволларнинг кўпчилигини, айнан, ушбу масала ташкил этади. Чунки бу маросим мавсумий бўлиб, йил давомида бир марта адо этилиши  боис, ўтган вақт орасида унинг қоидалари ҳам унутилиб борилиши мумкин.

Имконияти бор кишиларга қурбонлик қилиш, садақаи фитр вожиб. Бошқа ибодатларда бўлганидек, қурбонлик қилишда ҳам яхши ният, чин ихлос муҳимдир. Қуръони Каримда марҳамат қилинганидек: -"Аллоҳга қилган қурбонликларингизнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин у Зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етар". Расули акрам бир ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: -"Одам ўғли учун қурбон ҳайити куни Аллоҳ йўлида қон чиқариш (қурбонлик қилиш)дан ҳам севимли ва мақбулроқ амал йўқдир. Шубҳасиз, у кесилган жонлиқ қиёмат куни шохлари ва жунлари билан гувоҳликка келади. Ҳеч шубҳа йўқки, қурбонликнинг қони ерга тушмасдан олдин бу ибодат Аллоҳ даргоҳида қабул бўлади. Бас, шундай экан, қурбонлик қилиш билан дилларингизни хушнуд этинг" (Термизий ривояти).

Қурбонликни ҳайит куни, ҳайит намози ўқилгандан кейин уч кун ичида сўйиш мумкин. Агар жонлиқ арафа куни ва ҳайитнинг уч кунидан кейин сўйилса, қурбонликка ўтмайди. Муқаддас ҳадислардан бирида: -"Бу куни биз учун қилинадиган биринчи иш - намоз ўқиш, ундан кейин уйларингизга қайтиб, қурбонлик қилишдир. Кимки шундай қилса, суннатга мувофиқ йўл тутган бўлади. Ким олдин қурбонлик сўйса, бу қурбонлик эмас, фақат оиласига берган гўшт ҳисобланади",- дея марҳамат қилинган.

Ҳайвонни сўймасдан бир камбағалга бериш қурбонлик саналмайди. Бу фақат садақа бўлади. Агар қурбонлик қилиш учун олган жонлиқни қандайдир бир сабаб билан сўя олмаган бўлса ёки қурбонликка бирор жонлиқ ололмаган бўлса, унда қурбон ҳайити ўтгандан кейин, қурбонликка аталган ҳайвон қийматини фақирларга садақа қилиб беради. Бундай ҳолатда сотиб олиб, сўя олмай қолган қурбонлигини камбағалларга тирик ҳолида ҳам бериши мумкин. Лекин яна бир марта таъкидлаш жоиз, у қурбонликка эмас, садақага ўтади.

Қурбонлик гўштини тақсимлаб, муҳтожларга тарқатиш энг яхши амалдир. Буни ҳисобга олган, яхши тушунган ҳамюртларимизнинг «кўз-кўз» учун дабдабали зиёфат берганларида эмас, балки камбағалларга, қўли калта инсонларга, муҳтожларга қурбонлик гўштини улашганларида қурбонлик савобини олишларига ишонамиз.

Қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиш мустаҳаб саналади. Бир қисмини ўзи аҳлу оиласи билан истеъмол қилади. Яна бир қисмини фақир, бева-бечораларга садақа қилади. Учинчи қисмини ёру биродарлари, қўни-қўшниларига ҳадя қилади. Бунга далил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларидир: -"Ундан енглар, сақлаб қўйинглар ва садақа қилинглар" (Муттафақун алайҳи).

Эътибор берган бўлсаларинг, қурбонлик қилиб, дастурхон ёзинглар, зиёфат беринглар, дейилмаяпти. Ҳаргиз!

Мусулмон бўлмаган қўшниларга ҳам қурбонлик гўштидан берса бўлади. Қурбонлик қилган кишининг бола-чақаси кўп бўлиб, оила шароити унчалик яхши бўлмаса,  у одам қурбонлик гўштини фақат оила аъзолари билан еса ҳам савоби тегади.

Айримлар: - Қурбонлик учун сўйилган жонивор терисини нима қилмоқ керак? - деган савол беришади. Терини бир фақирга садақа қилиши мумкин. Лекин уни сотиш ҳам, қассобга "пичоқ учи" сифатида бериш ҳам жоиз эмас. Расули акрам: -"Қурбонлик терисини сотган кишининг қурбонлиги йўқ ҳисоби, яъни у қурбонлик сўймаган киши кабидир", -дея марҳамат қилганлар.

Қассобга хизмат ҳақи сифатида қурбонлик гўштидан берилмайди. Бунга далил шуки, Али разияллоҳу анҳу айтадилар: -"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга қурбонлик устида туриб, гўшти, териси ва жунларини садақа қилиб юборишимни ва қассобга қурбонликдан бирон нарса бермаслигимни буюрдилар". Сўнг дедилар: -"Биз қассобга ўзимиздан бирон нарса берар эдик" (Муттафақун алайҳи).

Одамлар орасида яна бир савол тез-тез такрорланиб туради:  қурбонлик учун бутун бир оиладан биргина қўй кифоя қиладими? Оила бошлиғи ўзи ва оиласининг номидан битта қўй сўйса кифоя қилади. Абу Айюб разияллоҳу анҳу айтадилар: -"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида киши ўзи ва оила аъзолари номидан битта қўй қурбонлик қиларди" (Термизий ривоятлари).

Азизлар, Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Юртимиз янада обод, тинч, мустақил Тожикистонимизда яшаётган ҳар бир инсон шод-хуррам юрсин!

Ҳар биримизнинг қурбонлик сўйишда савоби тегадиган амалларни бажаришимизга, исрофга йўл қўйиб, гуноҳ орттирмаслигимизга ишонаман.

 

Абдураҳим Раҳматуллаев, Бобожон Ғафуров ноҳияси марказий жоме

масжиди ходими.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Оиладаги зўравонлик – ўз жонига қасд қилишнинг асосий сабаби

 

Аёллар ва эркаклар ўртасида тенг ҳуқуқлилик кафолатини таъминлаш, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ҳамда аёлларга психологик маслаҳатлар бериш мақсадида, давлат ҳокимияти республика шаҳру ноҳиялари ижроия органлари хотин-қизлар билан ишлаш бўлимлари қошида 110та ахборот-маслаҳат маркази фаолият бошлаган.

«Бу марказлар ташкил этилганига қарамасдан, тоғли минтақаларда

Муфассал...

Саида УМАРЗОДА: - НИКОҲОЛДИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ – ЖИДДИЙ ТАДБИР

 

- Фуқароларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаатлари сони 2018 йилнинг олти ойида ортиб, 45 минг 364тани ташкил этди, - деди Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзода жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари вазирликнинг олти ойлик

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2144309

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8390634
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2718
5181
20470
8349015
39203
99827
8390634

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.14
Бугун: 11-07-2025 16:53:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015