Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Январ 2018 Кӯришлар: 2565
Печат

 

sh rashidov j ikromiyМашҳур тожик ёзувчиси Жалол Икромийнинг ўғли кимёгар олим Жонон Икромий билан жуда яқин дўст эдик. Ўзаро суҳбат чоғларида, у падари бузрукворининг ҳаётига оид ажойиб, ибратли воқеаларни завқ-шавқ билан сўзлаб берарди. Бугун мен ана шундай ҳикоялардан бирини сиз билан ўртоқлашмоқчиман.

-Отам фавқулодда сермаҳсул эди, - дея бир куни гап бошлади Жанон ака, - бунинг асосий сабабларидан бири унинг нодир хотира ва тасаввурга бой қобилият эгаси эканлигидан, ўта саботли ва тинимсиз ёзганидан бўлса керак. Кўп вақтдан буён, бир қоидага қатъий риоя қиларди: хоҳ уйда, сафар чоғлари меҳмонхонада, поездда, курортда дам олганларида ҳам ҳар куни аввал араб графикасида, кейин кирилл ёзувида оз эмас, кўп эмас, йигирма саҳифани тўлдирарди. Ва бу одатларини бузишга ҳеч қачон журъат этмасди.

Отам ёши улғайган чоғлари республика бўйлаб ёки ундан ташқарига сафарга чиққанида, мен ҳамиша ҳамроҳлик қилардим. Бир куни баҳор фаслида биз отамнинг кичик Ватани - Бухорога йўл олдик. Вилоят аэропортидан таксига ўтириб, анча олис бўлган шаҳарга жўнадик. Биз ҳали шаҳарга кириб бормасдан, отам оёғининг чигалини ёзиш учун ҳайдовчидан машинани тўхтатишни сўради. Машина тўхтаб, отам тушди, мен у кишига эргашдим.

Йўл чеккасида у ёқдан-бу ёққа анча юрдик. Шу пайт трассада ДАН автомашинаси пайдо бўлди. Унинг кетидан эса, катта тезликда иккита янги «Волга» елиб келарди. Кутилмаганда, улардан бири қаттиқ тормоз бериб тўхтади ва ундан шляпа кийган, баланд бўйли, салобатли киши тушиб, кулганича биз томон кела бошлади. Ҳамроҳлари изидан юришди.

Мен дарров танидим. У киши Ўзбекистон Компартияси МКнинг Биринчи секретари, КПСС МК сиёсий бюроси аъзолигига номзод, шоир ва ёзувчи Шароф Рашидов эди. Мен бу ижодкорнинг «Бўрондан кучли» ва «Қудратли тўлқин» романлари, «Кашмир қўшиғи» қиссаси ва фронтдан қайтгач, нашр қилинган «Қаҳрим» шеърий тўпламини мароқ билан мутолаа қилгандим.

Отам ҳам уни таниди ва истиқболига юрди. Улар кутилмаган учрашувдан қувончларини яшира олмай, эски қадрдонлардай қучоқ очиб кўришдилар.

-Хуш келибсиз, Жалол Икромий, - деди Шароф Рашидов ўзбекчалаб, - кўринишингиздан она шаҳрингизни қўмсаганга ўхшайсиз.

-Тўғри, - жавоб берди отам барча самарқандликлар каби Шароф Рашидов ҳам яхши биладиган тожик тилида.

-Ҳар йили ҳеч бўлмаса, бир марта бу ерга келаман, кўнгил тортади. Болалигим ўтган хиёбонлар, майдонларда сайр қиламан, қариндош-уруғларни йўқлайман, кейин бозорга кириб, Бухоронинг лаззатли қаймоғи ва ёғли нонидан олиб, кўнгилга таскин бераман.

-Шундай ҳам қилиш керак, - давом этди қардош Ўзбекистон бошлиғи. –Республикамизда сизни худди Тожикистонда бўлганидек яхши билишади ва ҳурмат-эҳтиром қилишади. Ҳозир бир йиғилишга бораяпмиз, ишонаманки, яна кўришамиз. Сиз уйга бориб, йўл чарчоғини чиқаринг, дам олинг.

Отам табассум билан  ўзбек тилида  жавоб берди:

-Бу ерда менинг ўз турар жойим йўқ ва ҳеч кимни ташвишга қўймаслик учун ҳар доим меҳмонхонада тўхтайман. Ва қолаверса, мен эрта тонгда шаҳар мудраётган, аммо ухламаган пайтда ишга ўтираман: менинг ёшимда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, ҳар бир кун қадрли. Менга кейинчалик маълум бўлишича, Шароф Рашидов юзида ҳайрат ифодаси пайдо бўлган ва уни кузатиб бораётган кишилардан бири - вилоят раҳбарига гинахонлик билан боққан:

- Ижоди кўп жиҳатдан сизнинг шаҳрингиз тарихи билан боғланган ёзувчи - «Олов қизи», «Бухоронинг ўн икки дарвозаси» каби ажойиб асарлар муаллифи ва ҳамшаҳарлари ҳақли равишда фахрланадиган Жалол Икромийнинг бу ерда бошпанаси йўқми?! – деди.

-Бу бизнинг хатомиз, - жавоб қилди вилоят раҳбари хижолат чекиб ва шошганича, - тузатамиз, Шароф Рашидович, албатта, тузатамиз, - дея ишонтирди.

Шундан кейин, Шароф Рашидов ва у кишининг йўлдошлари йўлларида давом этишди. Биз ҳам кўзланган манзил томон жўнадик.

Икки кундан кейин, отамни вилоят марказига таклиф қилишди ва тантанали равишда янги қурилаётган бинолардан бирининг уч хонали квартирасининг ордери ва калитини топширишди.

Бундай кутилмаган совғадан отамнинг қувончи чексиз эди. Мен у кишига ҳозирнинг ўзидаёқ кўрсатилган манзилга боришни таклиф қилдим, аммо отам: -Аввал эрталаб тугалламаган яна икки қоғозни ёзиб тугатишим керак, норма, - дея қўлларини икки томонга ёйдилар. Биз меҳмонхонага қайтдик.

Темир интизомли ва ижод учун шижоатли бўлган отам умрининг охиригача шундайлигича қолди. Унинг меҳнатсеварлиги ва ўз олдига қўйган мақсад йўлидаги матонати мен учун ҳамиша рағбатлантирувчи намуна бўлиб хизмат қилди.

Мансур Суруш,

ёзувчи.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Эзгу суннат ва урф-одатларимиз сайқали

 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган мулоқотда сўзлаган нутқи  

2017 йил 11 июл , Душанбе шаҳри.

Азиз ватандошлар!

Ҳурматли иштирокчилар!

Қадимий ва маданиятпарвар тожик халқи эзгу урф-одатлар ва маросиму байрамларга эга бўлиб, уларнинг кўп қисми узоқ тарих мобайнида ўзининг ўрни ва қийматини йўқотмасдан, қимматбаҳо маънавий бойлик сифатида бизнинг замонимизга ҳам етиб келди.

Муфассал...

Бахт кимники?

 

“Мен бундан йигирма йил бурун бир марта ўлган эдим. Ўшанда суянч тоғи деб билганим, севиб турмуш қурганим – умр йўлдошим тили заҳар онасига аччиқ қилиб, болаларим ва ота-онаси олдида мени тепкилаганди. Иккинчи марта эрим хиёнат қилганида ўлгандим... Бугун учинчи марта ўлдим. Ҳаётимда не кунлар бўлмасин, “Бегим”, деб ардоқлаганим худбин укасининг дастидан келинларим, набираларим олдида ҳақоратлади...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2321297

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9162197
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3175
3302
18211
9120317
44576
121442
9162197

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 13-02-2026 21:29:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015