Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 23 Ноябр 2017 Кӯришлар: 3249
Печат

 

dorbozlar 2017-Дорбозлик – жонбозлик, -дейдилар. Дорбозлик бошқалар учун қизиқ томоша бўлса-да, дорбоз учун ҳаёт-мамот курашидир. Дорбозлар дор устига чиққанларида ёлғиз Аллоҳнинг шафқати-ю ўзларининг маҳоратига таяниб, жонларини гаровга қўйиб, ишқибозларга завқ улашадилар...

Мана, ҳозир дорбоз дор устида... Йиғилганларнинг кўзлари унга тикилган. У бўлса, дор устида турли ўйинлар кўрсатиб, барчани лол қолдиради...

 

_____________________________________________

Баландларга ёндош осмон остида,

Киприкдаги ёшдай турибди дорбоз.

Қиличнинг дамидай арқон устида,

Кўзларини юмиб юрибди дорбоз…

                        Абдулла Орипов.

_______________________________________

Дорбоз йигит Жаббор Расулов ноҳиясидаги машҳур дорбоз Бегмамат аканинг севимли невараларидан бири - Баҳодир...

Дарвоқе, ноҳиямиз дорбозлари ҳақида гап кетаркан, мен, аввало, машҳур дорбоз Бегмамат Шерматов ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

Бегмамат Шерматов 1930 йилда Жаббор Расулов ноҳиясининг Гулхона қишлоғида таваллуд топган. Бегмамат ака тўйларда карнай чалар, масхарабоз ва кўзбойлоқчилик қиларди. Бир-икки байрамларда дорбозлар чиқишини кўриб, унда бу ҳунарга иштиёқ пайдо бўлди. Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан ота-бола дорбозлар Алижон ва Лочин ҳамда Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан бўлган Турсунали полвон, деб ном таратган машҳур дорбозчи ва унинг оиласи ҳаёти билан яқиндан танишди, уларни ўзига устоз, деб билди. Айнан, шу устозларнинг маслаҳатлари билан Бегмамат ака ҳам дорбозлик сирларини ўргана бошлади. Бир вақтнинг ўзида олган билимларини фарзандларига ҳам ўргата борди. Аввал ҳовлиларида, кейин эса, Гулхона қишлоғида, оналарининг ҳовлисидаги теракларга арқон тортиб фарзандларига дарс бериб, уларни синовдан ўтказди. Орадан ойлар, йиллар ўтди. Дорбозлик сирларини, қийин бўлса ҳам, ўзлаштирди.

Ниҳоят, у устозлар дуосини олиб, 1974 йилда илк бор она қишлоғи - Гулхонада дорга чиқиб, халқ олқишини олди. Бу унга жуда катта далда бўлди. 

Бугунги кунда Бегмамат аканинг олти нафар ўғли - дорбозчи. Ака-укалар бир-бирларига устозу шогирд. Чунки улар оталаридан олган билимларини бир-бирларига ўргатишади, тажриба алмашишади, малакаларини оширишади. Натижада, фарзандларини ҳам бу хайрли ишга жалб қилишди. Уларни бир ярим-икки ёшдан дорга олиб чиқишди.

Бегмамат аканинг ўғиллари Икромжон, Ботиржон, Илҳомжон, Ўктамжон, неваралари Баҳодир, Бегзод, Отабек ҳамда 4 ёшли қизалоқ Шукроналар халқ санъати - дорбозчиликнинг сирларини тинмай ўзлаштиришди. Биргаликда чиқишлар қилдилар. Тез орада "Бегараб" дорбозчилар гуруҳи элга танилди.

Улар, нафақат, Тожикистонимизнинг Истаравшан, Душанбе, Исфара, Панжакент, Конибодом, Ашт, Шаҳристон каби шаҳар ва ноҳияларида, балки қўшни давлатлардан Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Қўқон, Хоразм, Наманган, Қирғизистоннинг Бишкек, Ўш шаҳарлари ва Лайлак ноҳиясида, Зомбориж қишлоғида, Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида, Мўғулистон давлатининг пойтахти Улан-Батор, Россиянинг Самара шаҳарларида ва Германия давлатида ҳам хизмат сафарларида бўлдилар. Бегмамат аканинг фарзандлари халқимизнинг яхши кунларида, тўй-шодиёналарда, Наврўз, Истиқлолият байрамларида доимо хизматдалар.

Улар 2016 йил Наврўз байрами куни Хўжанд шаҳридаги - Камол Хўжандий боғида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат  пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида ўтказилган тантаналарда ҳам иштирок этишди.

- Онам ўтганларига атиги тўрт кун бўлганди, - дейди дорбоз йигитлардан бири Ботир Шерматов. Байрам дастурларидан бизнинг чиқишларимиз ҳам ўрин олган эди. Азадормиз. Ноқулай аҳволда қолган эдик. Шунда давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи намояндаси Марҳамат Каримова уйимизга ташриф буюриб, вазиятни тушунтирдилар. Ноҳиямизда ҳурмат-эътиборга лойиқ инсон таклифини рад эта олмадик.

Бориб дорни ўрнатдик. Фарзандларимиз ўз концерт дастурлари билан барчани кўнглига йўл топа олдилар...

Дор ҳалоллик ва покликни ёқтиради. Биз – дорбозларни Худонинг ўзи асрайди. 15-16 метр баландликда ўйнаймиз. Қаерга бормайлик, аввал, халқимиз, мўътабар ота-оналаримизнинг дуоларини оламиз. Ота-оналаримизнинг (руҳлари шод бўлсин) покиза руҳлари ҳам ҳамиша бизга мададкор. 

Ўз касблари ҳақида гапираётган суҳбатдошимизнинг юз-кўзларидан, самимий сўзларидан ҳам касбларига меҳри сезилиб туради. Улар билан суҳбатимиз мазмунли ва мароқли кечди. Чунки ўз касби орқасидан салкам ярим жаҳонни кезган суҳбатдошим ҳар бир сафардан бир олам таассурот билан қайтган.

Дорбозчиларнинг катта акалари Раҳимжон Шерматов ҳозир Ўзбекистоннинг Оҳангарон шаҳрида оиласи билан яшайди. Бир қиз, икки ўғли бор.

- Акам ҳам икки ўғли билан дорбозчилик қилишади, - дея  уларнинг бугунги кундаги ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтди суҳбатдошим.

Касблар - жуда кўп. Инсон ҳар қандай касбни мукаммал эгалламаган бўлса ҳам, ўша соҳада муваффақиятларга эришиши мумкин. Лекин дорбозчилик сиридан тўла воқиф бўлиб, уни чуқур эгалламаган инсон дор устида ўйнай олмайди. Чунки бу касб - энг  машшақатли. Бу касбни фақат болалик чоғидан бошлаб ўрганиб, пухта эгаллаш керак.

Истиқлолият шарофати туфайли барча соҳа вакиллари учун имкониятлар эшиги кенг очилди. "Бегараб" дорбозлар гуруҳи ҳам ўз малакаларини ошириб, янгидан-янги қизиқарли номерлари билан чиқиш қилаяптилар. Дор устидаги қизиқарли ўйинлардан ташқари, тош, одам тўла машинани кўтариш, машинани тиши билан тортиш, 40 сантиметрлик тахтага қўли билан михни уриб киргизиш, уни тиши билан суғуриб олиш, занжирни узиш, масхарабозлик, иллюзионистлик, турли хил фокуслар, пародиялар кўрсатиб берадилар.

Дор, яъни ота касби орқали ўз ризқларини топиш билан бирга "Бегараб" гуруҳи аъзолари саховатпешалик ҳам қилаяптилар. Юртимизнинг янада обод бўлишига ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари қувонарлидир.

 

Муслима ЎЛМАСЗОДА, Жаббор Расулов ноҳияси.


Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Ватан, кенгликларинг бағрида асил тулпорлар чопаверсин!

 

Болаликдан отга боғлиқ кўп маросимларда томошабин бўлганман.

Ватан деганда йилқи тўдаси ўтлаб юрган адирларни, улоқ чопилаётган кенгликларни кўргим келади.

Кўплар менга шеърингда ҳам, ҳикоянгда ҳам от, бошқа мавзу топилмадими, деб қолади. Чавандоз оиласида туғилиб, болаликдан от чопиб, йиқилиб-суриниб этим қотган. Отам чавандоз сифатида минтақада бўладиган

Муфассал...

Жаннатмакон ўлка фарзандларимиз

 

2018 йилда Шаҳритуз ноҳиясидан 91 нафар фуқаро ҳаж сафарида бўлиб қайтди. Махсус дастур орқали ноҳия жоме масжидининг имом хатиби Ҳисомиддин Муродов уч ой давомида бўлажак ҳожилар билан ўқув ва амалий машғулотлар ўтказди. Ҳисомиддин домла ҳаж сафарида йўл бошловчи бўлиб фаолият кўрсатган.

Жорий йил 13 август, тун ярмида ноҳия раиси Рамазон Оймаҳматзода

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2337707

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9269292
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1397
3606
14495
9230719
42307
109364
9269292

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.174
Бугун: 13-03-2026 08:18:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015