Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 27 Июл 2017 Кӯришлар: 1682
Печат

 

sogliqni saqlash 2017- Бугунги кунда мамлакат бўйлаб 41 минг 191 нафар киши қанд касалига чалинган беморлар сифатида  қайдга олинган, шулардан 6 минг 758 нафари инсулин (қанд диабети касаллигига қарши асосий дори)га боғланиб қолганлардир, - дея хабар берди республика Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Насим Олимзода.

Нафақат Тожикистонда, балки жаҳон бўйлаб  номи ширин, бироқ ўзи аччиқ бу дардга мубтало бўлаётганлар сони кескин ошиб бораётганлиги ачинарли ҳолдир, албатта. Ҳатто бу дардга ёш болалар ҳам чалинаётирлар. Айни пайтда Тожикистонда қанд диабетига дучор бўлиб, касалликка қарши асосий дори - инсулин олувчи болалар сони 769 нафарни ташкил этмоқда.

Журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб бераркан, Насим Олимзода Бохтар ноҳиясининг Бохтариён қишлоқ жамоати ҳудудида юз берган ичбуруғ касаллиги олди олиниб, тўлиқ бартараф этилганлигини қайд қилиб ўтди. Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур ҳудуд аҳолиси ҳовлиларидан оқаётган сувлар ҳожатхона ва ҳаммомдан бор-йўғи бир метр масофада бўлиб, оқова сув сифатида қайтиб яна каналу ариқларга қўшилиб кетиши  натижасида ичбуруғ эпидемияси келиб чиққан. Айни пайтда ушбу муаммо ўз ечимини топган.

Тожикистон соғлиқни сақлаш ходимлари қўлга киритган ютуқлар бир талай, бироқ булардан кўзга кўринганларидан бири тожик шифокорлари томонидан суяк мағзи имплантациясидир. Насим Олимзоданинг сўзларига кўра, бу йил ўтказилган иккита амалиёт тожик шифокорларининг қўлга киритган асосий ютуқларидан бири саналади.

«Азия плюс» газетаси ходими Манижа Қурбонова Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирига туғруқхоналарни пуллик системага ўтказишни таклиф этди. Журналистнинг бундай таклифидан мақсад шуки, гарчи бепул саналса-да, бугунги кунда туғруқхоналарда  барибир пул олинмоқда.  То пул бермас экансиз, янги туғилган чақалоғингиз момодоялар қўлида «заложник» бўлиб тураверади. Ундан кўра, пуллик системага ўтказилса, бундан алоҳида шахслар эмас, балки давлат фойда кўрган бўларди…

Манижа Қурбонованинг ушбу таклифига Н. Олимзода соғлиқни сақлаш соҳаси ҳали бунга тайёр эмаслигини бироқ шундай бўлса-да, таклифни муҳокама қилишини айтди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг жорий йил олти ойлик ҳисоботига бағишланган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Насим Олимзода ўзининг ҳақиқий соҳа мутахассиси ва янгиликлардан хабардор эканлигини намоён эта олди. Зеро, бу унинг вазир этиб тайинланганидан кейинги биринчи матбуот анжумани эди. Шундай бўлса-да, у журналистлар билан юзма-юз мулоқотда довдираб қолмади, аксинча улар билан ошкора ва самимий суҳбат ўтказиб, қалам аҳлида яхши таассурот қолдирди.

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Олам аҳли дўст тутинди биз билан...

 

ТУТ АЗИЗ

Қадри дўсти жонажонни тут азиз,

Бошинг узра меҳрибонни тут азиз.

Бу жаҳонда мушкул дўстсиз ҳаёт,

Шу учун дўст-қадрдонни тут азиз.

Муфассал...

ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИНГ 38 ФОИЗИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН

 

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи бугун халқаро муаммолардан бирига айланган. Фаровон сув захираларига эга бўлган юртимизнинг асосий қисмини тоғлару тепаликлар ташкил қилгани боис, ҳамма жойга етарлича сув чиқариш ҳамда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг имкони йўқ. Шундай бўлишига қарамай, мамлакат фуқароларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўлида мунтазам чора-тадбирлар қабул

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2525796

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10016780
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1098
5099
13496
9980795
52750
100591
10016780

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.76
Бугун: 16-09-2026 09:19:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015