Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 30 Июн 2017 Кӯришлар: 1813
Печат

 

qonun 2017Мамлакат мустақиллиги йилларида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона ва халқпарвар сиёсати ўлароқ кўплаб қонунлар қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилди. Улар эса, халқ иқтисодий-ижтимоий ҳаёти ва миллий қадриятларни яхшилаш йўлида ўзига хос ўрин тутади.

Давлат бошлиғининг бевосита ташаббуслари ва кенг жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлашида конституцион ва халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб берадиган энг миллий, халқпарвар ва муҳим қонунлардан бири, бу шубҳасиз, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни ҳисобланади.

Гарчанд мазкур қонун 2007 йилнинг 8 июнида қабул қилинган бўлса-да, каминанинг фикрича, мамлакат сиёсий-ижтимоий вазияти барқарорлашмаган бир пайтда мамлакат Президенти ўзининг юксак ватанпарварлик ҳисси ва иқтисодий маърифати ўлароқ юртимиз аҳолисининг иқтисодий-ижтимоий ҳолатини яхшилаш, барча турдаги юзаки қарашлар ва низо уйғотувчи ҳодисаларни йўқ қилиш йўналишида ташаббус билан чиқиб, 1999 йилнинг 9 июлида "Тожикистон Республикасида халқ анъана, тантана ва урф-одатлари тўғрисида"ги фармонни имзолаган эди. Бу эса, кейинчалик Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонунининг қабул қилиниши учун асосий пойдевор бўлиб хизмат қилди.

Ҳақиқатдан ҳам, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонунининг қабул қилиниши нафақат мамлакатнинг, балки ўз навбатида минтақавий ва халқаро даражадаги амалдаги қонунчиликда бутунлай янгича тажриба бўлиб, халқ манфаатлари доирасида миллий қадрият ва анъаналарни сақлаб қолиш, хусусан, ҳар бир оила иқтисодиётининг зарар кўришининг олдини олиш ва барча турдаги исрофгарчилик ва ўзини кўз-кўз қилиш одатларига қарши ишлаб чиқилгани аниқ.

Қонун миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиб, бу билан уларнинг абадий сақланиб қолишига таъсир кўрсатади. Шу маънода, миллий урф-одатлар хурофотпарастлик ва ўзини кўз-кўз қилиш "мусобақа"ларининг авж олган бир пайтида "бош оғриғи", ҳатто, миллат мусибатига ҳам айланиб улгурган эди. Маълумки, бу қонуннинг қабул қилинишидан олдин ҳаж сафари харажатларидан кўра, ундаги маросимлар: ҳожини кузатиш ва кутиб олиш ҳамда ҳожи чақирув ва ҳожи оши каби маросимлар бир неча баравар қиммат тушар эди. Ва ёки кўплаб оилалар тўй-ҳашамларини ўтказгандан кейин, катта миқдорда қарзга ботиб, бу ҳатто, баъзи оилаларнинг бузилиб кетишигача етиб борарди. Бундай харажатлар баъзи ҳолларда аҳолининг қонунбузарлик ва бошқа турдаги номақбул амалларга қўл уришларига замина яратарди. Шундай қилиб, Давлат бошлиғи 2007 йилнинг 24 майида миллий урф-одат ва маросимлар тўғрисида шундай деган эди:  -"Халқимизнинг бир гуруҳи асоссиз ўзини кўз-кўз қилиш сабабли маросим ва маъракаларни ўтказиш жараёнида ўзларининг хурофотга боғланиб қолгани ортидан шундай амалларга қўл урмоқдаки, бундай номақбул амалларни дунёнинг бошқа бирор жойида учратиб бўлмайди".

Бугун мазкур қонуннинг қабул қилинганига ўн йил тўлди. Бу давр мобайнида тожик миллати улкан ютуқларни қўлга киритди ва мазкур қонунни амалга татбиқ этиш йўналишида етарли тажриба орттирди. Шу боисдан, минтақаларнинг макони ва замонига боғлиқ ҳолда унинг баъзи моддалари, жумладан, 14-модданинг қуйи банди "Тўй ва маъракалар дам олиш кунлари соат 8дан 23гача ва иш кунларида соат 18дан 23гача ўтказилади"  деган жойига ўзгартиш киритиб, тўй-ҳашамлар ўтказилиши пайти мавсумий равишда тайинланиши керак. Шу маънода, қонунда кўрсатилган вақт йил мавсумларига унчалик ҳам тўғри келмайди.

Мамлакатнинг мағрур халқи Давлат бошлиғи олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлаб, унда кўрсатилган талабларни амалга оширишда  ўзларининг барча куч-ғайратларини сарфлашига ишончимиз комил.

 

Абдусалом МИРАЛИЕВ,

Тожикистон Миллий университети ректорининг биринчи ўринбосари, профессор.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Фарзанд дарди она юрагидан ўтади

 

Тараққиётнинг мунтазам жараёни, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлардаги мушкулликлар, тез суръатлардаги глобаллашув, жаҳонда радикализм, экстремизм ва терроризм каби иллатларнинг тарқалиши ҳар бир соғлом фикрли фуқаро, оила, ота-она ва ватандўст раҳбардан Ватан ва миллатнинг бугуни-ю келажагига бефарқ бўлмасликни талаб қилади. Бугунги кун воқелигини аниқ англаб, шу асосда иш олиб боришни замон талаб қилмоқда.

Муфассал...

САНДИҚСОЗ АЁЛ

 

Мўъжазгина устахонада ёғоч тилиш-йўниш станоги қулоқни қоматга келтиргудек ғувиллаб ишлайди. Атрофга чанг-тўзон сочилади. Қиринди шувиллаб тўкилади. Станокни усталик билан ишлатаётган, тилинаётган, силлиқланаётган тахтани ишонч билан тутганча олдинга сураётган ўрта бўйли, нозик қоматли аёл ишини кузатар эканман, унинг сал олдинроқ айтган гапларини эслайман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2516098

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9978981
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1189
2716
18154
9940695
14951
100591
9978981

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 06-09-2026 09:54:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015