Баҳриддин Алиқулов, Панжакент ноҳияси, нафақадаги ўқитувчи:
- Жамиятда пайдо бўлаётган ҳар бир номақбул амал, маданиятимизга ёт бўлган одатлар олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси бўлмоғи лозим. Бу борада эса, оммавий ахборот воситалари вакиллари-журналистларнинг мажбурияти бир мунча кўпроқ эканлиги яққол кўзга ташланади, менимча.
Газета-журналлар орқали бериб бориладиган ҳар бир мақоланинг ўз ўқувчиси, ўз талабгори бор. Лекин айрим мақолалар борки, у нафақат маълум бир кишиларга қаратилган, балки жамоатчилик ичидаги «оғриқли нуқта»сини кўрсатиб бергувчи бўлади. Кейинги пайтларда ўқиган мақолаларим орасида севимли газетамиз «Халқ овози»да нашр этилган «Билиб босилган тикан жабри… ёхуд тубанликка юз тутган аёлнинг дил рози» сарлавҳали мақола мени жуда ўйлантириб қўйди. Журналистнинг мавзуни топа олганлиги, уни ўзига хос услуб билан ёритгани ва асосийси мақола ёзишда бир томонлама ёндошмай, қаҳрамонлар билан ҳам суҳбатда бўлиб, уларнинг фикрини олганлиги таҳсинга сазовордир, албатта. Унда кўтарилган масала фоҳишалигу танфурушлик ҳақиқатдан ҳам, кишини ўйлашга, мулоҳаза юритишга ва ўз атрофида бўлаётган бундай номақбул амалларга нисбатан бефарқ қараб турмасликка ундайди.
Мақолани катта бир қизиқиш билан мутолаа қилар эканман, қаҳрамонларнинг ўз «касб»ларини оқлаш учун келтираётган рўкачларининг асоссиз эканлигини айтиб ўтишни жоиз, деб билдим. Негаки, халқимизда азалдан «рўзғор ғор», деган нақл бор. Унинг кам-кўстини тўлдириш, етмаганни етказиш, борига шукр, йўғига сабр қилиб яшаш ҳар кимга ҳам муяссар бўлмайди. Лекин бунинг учун инсон, айниқса, аёл киши ўз иффати, ор-номусини оёқ ости қилиши шарт эмас, менимча. Бизнинг Шарқ аёллари азал-азалдан ўзларининг сабр-тоқатли, чидамли, меҳнатсевар ва иффатли бўлгани билан ажралиб туради. Жамиятимизга фоҳишалик деган иллатнинг кириб келишини эса, бугунги кундаги глобаллашув жараёни таъсири оқибати, деб айтиш мумкин. Чунки тарихга назар соладиган бўлсак, бизнинг хотин-қизлар ўзларининг ор-номуси, иффати, ибо-ҳаёсини биринчи ўринга қўйган. Шунинг учун ҳам улар ҳар доим эъзозда, ҳурматда бўлганлар.
Бугунги жамиятимиздаги иллат фоҳишалик ҳақида гапирадиган бўлсак, бу нафақат ўша йўлга кириб қолган аёл ёки қизнинг хатоси, балки бу борада унинг ён-атрофида бўлган оила аъзолари, қариндош-уруғларининг ҳам эътиборсизликлари оқибатидир.
Фоҳишалик йўлига кириб қолган аёллар кўп ҳолларда бунинг сабабини рўзғордаги етишмовчилик, ҳаёт қийинчиликлари ва бошқаларнинг алдовига учраганликларида, деб билишади. Айримлари эса, турмушидан ажралиб, ҳаётнинг пасту баландликларига дош беролмай бу йўлга кириб қолганликларини айтишади. Бу эса, албатта, уларнинг жавобдан қочиш учун айтган гапларидир. Шу ўринда, уларга нисбатан Улуғ Ватан уруши йилларидаги аёллар жасоратини мисол келтиришнинг ўзи кифоя, деб биламан. Чунки улар ўша оғир йилларда ўз номуси, оила шаъни ва фарзанд тарбиясини биринчи ўринга қўйганлар. Ҳозирги пайтдаги рўзғор етишмовчиликларини рўкач қилиб, фоҳишаликка юз тутган хотин-қизларга қарата, бугунги тинч, осойишта замонда, интилиб, ҳаракат қилган киши учун бир бурда ҳалол нонини топиб ейиш шароити мавжудлигини қайта-қайта такрорлагинг келади, киши.
Шундай бир кишини биламанки, ўзи ногирон бўлишига қарамай, қўлида ҳунари бор. Гарчи оёқлари ишламаса-да, уйда ўтирган ҳолида турли нарсалар тўқиб, сотади. Ўша топган ночизгина пули эвазига ҳалол ва беминнат нон еб, турмуш кечирмоқда. Қўл-оёғи бут, танаси соғ, ақлу ҳуши жойида бўлган танфурушлар эса, муаллиф айтганидек, «Кам маош учун эса, «тер тўкиб» ишлашни истамайдилар. Бунинг ўрнига, ўзларининг таъбирича, кўп пул топишнинг «осон» йўли – танфурушлик билан шуғулланишни танлашмоқда». Бу йўл қаергача олиб боради? Шубҳасиз, туби йўқ жарликка. Охир-оқибат эса, қилган амалларидан пушаймон бўлиб, эл аро шарманда-ю шармисор бўлишади.
Б.Эргашев, Ёвон ноҳияси, 61-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчиси:
- Журналист Г.Аюпованинг кейинги пайтларда эълон қилинаётган мақолаларини кузатар эканмиз, унинг ҳақиқатдан мавзуни топа олиши ва ўқувчига ўзига хос услубда етказиб бериши киши эътиборини тортмоқда. Унинг энг сўнгги шундай мақолаларидан бири «Билиб босилган тикан жабри… ёхуд тубанликка юз тутган аёлнинг дил рози» эди. Унинг асосий мавзуси фоҳишалик йўлига кириб қолган ва бу амаллари ортидан кун кечираётган аёллар ҳақида эди. Энди ўзингиз бир ўйлаб кўринг, фоҳиша деган номни орттириб олган аёллар қандай қилиб жамиятда, одамлар орасида бошларини кўтариб юришар экан-а? Уларнинг ҳам ота-оналари, ака-укалари, қариндош-уруғ ва ҳатто, фарзандлари ҳам бордир. Ўзининг эртанги ҳаёти қизиқтирмаган бундай шахсларни ён-атрофидагиларнинг келажаги наҳотки, ўйлантирмаса.
Албатта, бундайларнинг кўпчилигини саводсиз, ўқимаган ва қўлида бирор ҳунари бўлмаган хотин-қизлар ташкил этади. Нега десангиз, ҳеч бир замонда ўқиган ва қўлида ҳунари бор аёл бундай жирканч йўлга қадам босмаслиги аниқ. Мустақиллик шарофати ўлароқ қизларнинг кўпроқ ўқишлари ва олий маълумотли бўлиши учун яратиб берилаётган шароитлардан асосий мақсад ҳам шундандир, балким.
«Танганинг ҳам икки тарафи бор», деганларидек, бу масаланинг бир томони. Иккинчи томони шундаки, агар мана шу фоҳишалик йўлига кириб қолган аёлларга нисбатан маълум бир кишилар томонидан талаб бўлмаса, табиийки, улар бу ишларидан воз кечишлари аниқ. Жамиятимизда улар хизматидан фойдаланадиган кишилар борлигини ҳам биламиз. Лекин яна бу масалада ўзимизни орқага тортамиз. Ўша кишига қилаётган иши нотўғри эканлигини айтиб, йўлидан қайтаришга чўчиймиз. Бу нарса ҳам ўзимиз ва ҳам атрофимиздагиларнинг айби.
Огоҳ кишиларга маълумки, охирги пайтларда ёш қизлар номусига тажовуз қилиш ҳолати кўпайган. Хўш, энди ўйлаб кўрайлик, ўша номуси топталган қизнинг эртанги ҳаёти қандай кечади? Журналист Г.Аюпова мақоласида келтирилганидек: «16 ёшли қизча интернет сайтларидан бирига берган интервюсида отаси вафотидан кейин, онаси дугоналаридан бирининг эри, 61 ёшли эркак унинг номусига тажовуз қилгач, бундай фаолияти бошланиб кетганлигини айтган». Мана сизга натижа ва бир оиланинг эртанги тақдири. Бундан ташқари пойтахт ва мамлакатимизнинг бошқа катта шаҳарларидаги кечки пайт тўпланиб турган фоҳишалар тўдасини кўрган вақтда бепарволарча ўтиб кетаверамиз. Ҳолбуки, республикамиз қонунчилигида танфурушлик билан шуғулланган кишиларга махсус жазолар белгиланган.
Оилаларнинг бузилиб кетишини ҳам аёлларнинг танфурушлик қилишига бир сабаб, дея кўрсатилган мақолада. Оиласи бузилиб, ўзи оғир бир руҳий ҳолатни бошдан кечираётган аёлларга ҳам «тўғри йўл» кўрсатувчилар кўп бўлади. Мақолада ўқиганимиздек, дугонаси кўмаги билан бу йўлга кириб қолган аёлнинг кейинги ҳаёти қуйидагича кечмоқда: «Отам ва акаларим уйдан қувиб чиқаришди. Ижара уйда яшаяпман. Ўғлим интернатда ўқийди. Ўзим эса, ҳар кеча пул ишлаш учун кўчага чиқаман».
Ҳақиқатдан ҳам, фоҳишалик бугунги жамиятимизнинг доғли нуқтаси ва эртаси бўлмаган қоронғу бир йўл. Журналист мақоласида келтирилган бир фикр менга жуда ёқди. У бу йўлга кирган аёллар учун «ахлоқ дарс»ларини ташкил этиш эди. Гарчанд унда Хатлон вилоятида бундай дарслар ташкил этилганлиги ҳақида хабар берилди, дейилса-да буни ҳар бир жойда ташкил этиш жоиз. Токи «осон пул топгувчи» бундай аёллар қилаётган амаллари ҳақида бир ўйлаб кўриб, ҳаётини изга солиб олсинлар.
(Давоми. Бошланиши олдинги сонларда)
2017 йилнинг 30 августидан 5 сентябригача Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ташрифи ва БРИКСга аъзо давлатлар бошлиқларининг тўққизинчи мажлисида иштирок этиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Сямен шаҳарлари ва Синцзян-Уйғур мухтор районида бўлди.
Муфассал...
Мен бу китобни қандайдир иш билан чиқиб, болохонамизнинг бир бурчагида ўтган йиллар мобайнида ғарам-ғарам қилиб тоғдай уюб ташланган эски журналлар орасидан топиб олган эдим. Худо ҳаққи, тан олишим керак, бу яқин ўрталарда дўстларим айтгандай таниқли китоб жинниси бўлсам-да, бундай аянчли қисмат парчалари битилган китобни ҳали туғилиб қўлга олмаган эдим. Китоб кўп вақтлардан бери сақланиб келинганлиги боис муқовалари сичқонларга ем бўлиб,
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015