Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Март 2017 Кӯришлар: 1677
Печат

 

x rofieva 2017Юрак касалликларини даволовчи  шифокор  Ҳалимахон билан  танишувимиз ҳам  тасодифий бўлди, десам ишонаверинг.

Қишнинг мунаввар тонги. Ҳаммаёқ оппоқ қорга бурканган, дам олиш кунларининг бирида уй ишлари билан банд  бўлиб турганимда, телефон жиринглади.

Гўшакни  кўтардим. Қариндошимиз  Тожихон опанинг таниш овозлари эшитилди. Ҳол-аҳвол сўрашганимиздан  сўнг, суҳбат орасида  "Истиқлол" беморхонасида даволанаётганликларини айтиб қолдилар. Ташвишлар билан ҳадеганда боролмай, уялганимдан: -Опажон, кечирасиз,  вақт ажратиб, бориб кўролмадим,- дедим гуноҳкорларча.                                            

-Майли, қизим, биламан  ишловчиларнинг бўш вақтлари кам бўлади. Устига-устак уй-рўзғор ишлари дегандай. Шукр, соғайиб кетдим, анча тетикман. Эрта-индин  жавоб ҳам  бериб қолишар. Менинг соғайишимга  ширинсўз, латофатли  Ҳалимахон сабабчи. Вақт топиб, бир гаплашинг, мақтовга арзийдиган малҳамижон табиб.  Айниқса, хушмуомалалигини, қўли енгиллигини айтмайсизми. Мана шундай  пок виждонли, касбига садоқатли, жонкуяр  дўхтирларни  ҳар қанча мақтасак оз. Эрта тонгда "Истиқлол"  шифохонасига йўл олдим.

Юзларидан  нур ёғилиб  турган Тожихон опа мени ўз шифокори билан таништирди. Опа  таништиришдан олдин шундай шароитлар  яратиб, кексаларни эъзозлаётган  мамлакат Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмонни дуо қилиб, алқадилар: - Оллоҳга шукроналар, бундай дориломон кунларга шукр, - дедилар.

Ўз соҳасининг пухта билимдони  бўлган халқ саломатлиги йўлида  беминнат хизмат қилаётган  кишиларни  элга танитиш фойдадан  холи бўлмас, дейману Ҳалимахон Рофиевадан босиб ўтган  йўли ҳақида икки оғиз  гапириб беришларини илтимос қиламан:

-Одатда, кишининг ёшликда танлаган касбидан воз кечиши осон эмас. Мен ҳам талабалик йилларим падари бузрукворим изидан бориб, ички ишлар ходими бўлмоқчи эдим. Аммо кутилмаганда, меҳрибон    онажонимнинг тоблари қочиб, ётиб қолдилар. Шунда дўхтирларга  мурожаат қилдик. Онажонимни даволаган врачнинг ширинсўзлиги, одамжонлиги, айниқса: -  Онажон, асло ташвиш тортманг, яқин  орада  кўрмагандай бўлиб кетасиз, - деб у кишининг кўнглини кўтаришлари сабаб бўлдими  ёки дори-дармонлар фойда қилдими, ҳақиқатдан  ҳам , онажонимиз бир неча кундан кейин оёққа туриб кетдилар.

Хаёлимда хонадонимизга қуёш нур сочгандай бўлди. Ҳаммаёқ нурга чулғанди. Онажоним соғайиб кетганига, қувончимизнинг чеки йўқ  эди. Шунда менинг кўнглимда  шифокорликка нисбатан меҳр учқуни  пайдо бўлди. Ахир, оғир  дарддан  азоб чекиб, сенга илтижола  боқиб турган сўлғин юзларга  қувонч улашиш  савобига нима етсин!

Ўрта мактабни битирдиму тиббиёт олийгоҳига  ҳужжат топширдим. Киши чин дилдан  меҳнат қилса, албатта, ўз мақсадига эришар экан. Буни мен ўз ҳаётимда неча бор синаб кўрдим.

Олий ўқув юртини  битириб,  пойтахтдаги 5-клиникада ички касалликлар дўхтири сифатида  иш фаолиятимни бошладим. Лекин менда юрак хасталиклари сирини билишга қизиқиш катта эди. Кўнгилдаги мақсадга етишиш  учун  1989-1991 йиллар давомида  Украинада бўлиб, кардиолог  мутахассислиги юзасидан малака оширдим.

 У ердан  қайтиб,  туғилиб  ўсган  шаҳрим  Панжакентдаги марказий касалхонада  ишлай бошладим. Йиллар ўтиши  билан  оддий шифокорликдан бош врач даражасигача кўтарилдим. Тиббиёт фани  кун сайин ўсиб, кечаги билим билан  бугун ишлаб бўлмаслигини сезиб,- дейди шифокор илмий иш билан  шуғулланиш ниятида Душанбега келдим.

Ҳалима Рофиева  илмий иш билан бир қаторда Республика  юрак касалликлари маркази  ва республика  Тиббиёт коллежида фаолиятини давом эттирди.

Изланувчан шифокор ҳаётида  2012 йил  унутилмас воқеа юз берди-ю республикамизнинг таниқли олимлари  Алишер Муродов ва Насим Олимовлар раҳбарлигида номзодлик  рисоласини ҳимоя қилди. Ҳозир эса, докторлик  диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

 -Юрак касалликларини даволовчи шифокор  сифатида кўп йиллик тажрибаларим асосида  қалбни  фақат қалб билан даволаш мумкин, деган қатъий қарорга келдим,-дейди  Ҳалимахон. Зеро, аллома бобокалонимиз Абу али ибн Синонинг ажойиб бир ҳикмати  бор: - Қалбни даволамай туриб, танга шифо бериб бўлмайди. Ўз касбини севган табиб бемор билан бирга унинг  дардини ўзида  ҳис этиши керак, хастадек  изтироб чекиши лозим.

-Халқимизда  ҳар кимнинг саломатлиги ўз қўлида, деган  гап бор. Шундай экан, агар кишилар ўзларини  ҳаётда учраб турадиган норасоликлар  таъсиридан, ортиқча семиришдан, камҳаракатлиликдан, эркаклар айниқса, спиртли ичимликлар ичиш, тамаки чекиш каби иллатлардан ўзларини сақласалар, ишончим комилки, улар юрак касалликларининг олдини олган бўлардилар.

  Бу кўҳна олам  яралганидан буён аёллар шаънига адоқсиз ҳамду санолар айтиб келинган. Жамиятнинг энг қудратли қатлами саналмиш эркаклар энг муқаддас зот бўлмиш оналарга бош эгадилар. Аёл "она", аёл "рафиқа", аёл "опа-сингил". Аёлга эса, кўп нарса керакмас. Унга фақат меҳр керак, бахт керак, саодат керак. Аёлнинг бир қаноти турмуш ўртоғи бўлса, иккинчи қаноти фарзандлари. Ҳар  икки қанотнинг парвози  Ҳалимахондек  аёлларни  юксакларга кўтараверсин.

 

ТАНИШУВ:

Ҳалима  Рофиева 1960 йилнинг  15 июнида Панжакент шаҳрида  ички ишлар ходими оиласида туғилди.

Тожикистон тиббиёт олийгоҳини тугатган.

2004-2007 йиллар Панжакент шаҳар марказий касалхонасида бош врач вазифасини адо этган.

2007 йил Душанбега келган Ҳалима Рофиева  илмий иш билан чекланиб қолмай, республика  тиббиий коллежида кафедра мудири вазифасида фаолият юритди. Шу билан бирга Республика юрак касалликлари марказида даволовчи табиб сифатида  хизмат қилди.

2016 йилдан эса, "Истиқлол" соғлиқни  сақлаш давлат муассасасида  юрак касалликлари бўлими мудири вазифасини адо этмоқда.

Тиббиёт фанлари номзоди.

Тожикистон соғлиқни сақлаш  аълочиси, олий тоифали табиб. Иккита дарслик китоб, ўндан  ортиқ дастур ва  20дан ортиқ  илмий мақолалар  муаллифи.

Оилали, уч фарзанднинг  онаси.

 Гулчеҳра  Сотиболдиева,

"Халқ  овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Бахт кимники?

 

“Мен бундан йигирма йил бурун бир марта ўлган эдим. Ўшанда суянч тоғи деб билганим, севиб турмуш қурганим – умр йўлдошим тили заҳар онасига аччиқ қилиб, болаларим ва ота-онаси олдида мени тепкилаганди. Иккинчи марта эрим хиёнат қилганида ўлгандим... Бугун учинчи марта ўлдим. Ҳаётимда не кунлар бўлмасин, “Бегим”, деб ардоқлаганим худбин укасининг дастидан келинларим, набираларим олдида ҳақоратлади...

Муфассал...

Янтоқлари гуллаган ватан…

 

Яқинда Тожикистон Ёзувчилар иттифоқига бир қатор янги аъзолар қабул қилинди. Улар сафида адиба, шоира, Хўжанд Давлат дорилфунуни доценти, филология фанлари номзоди Мунаввара Ойматова(Мунаввара Абдураҳим)нинг ҳам борлиги биз -  дўсту ёрлари, мухлисларини астойдил суюнтирди.

Деваштичнинг олис  Қизили номли қишлоғида таваллуд топиб,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990636

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477863
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3791
4027
21476
7426653
99507
114875
7477863

Сизнинг IPнгиз: 13.59.129.141
Бугун: 23-11-2024 17:03:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015