Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитетининг ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Комитет раиси Идигул Қосимзода бир қатор долзарб масалалар юзасидан ўз фикрларини айтди.
Ўзаро ҳурмат-эҳтиром…
2015 йили Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз биз - беш минг нафар аёллар билан учрашувда: - «Ҳурматли аёллар, буюк эркакларингизнинг кўнглини топинг. Агар турмуш ўртоқларингизнинг кўнглини топсангиз, ҳаётингиз шоҳона ўтади», - дея таъкидлади.
Мен ҳам шу ўринда бир нарсани сўрайман: - Эркаклар, сизлар ҳам аёлингизнинг илиқ қалбига бир бор қулоқ тутиб, яхши англасангиз, ҳаммаси яхши бўларди.
Оилада аёллар мақоми…
Аёл хонадонга оила самимиятини бажо айлаш, барча шароитларни яратиш учун келади. Аёл - хонадоннинг рўшнолиги, оила чироғи. Эркак киши ҳам ишдан қайтгани ҳамоно: - «Онанг қани?» - деб сўрайди. Агар аёл бир кун уйда бўлмаса, «Кўйлагим қани, пайпоғим қани, пойафзалим қани?» - дея излай бошлашади. Энди айтинг, нима учун ҳамма зўравонликлар аёлга қилиниши керак? Эркаклар ўзлари бир ўйлаб кўришлари лозим. Биламан, аёлининг гапини тингловчи эркаклар «хотинқули», деган номни олишдан қўрқишади. Йўқ, йўқ, хотинқули, деган гап йўқ. Аёл табиатан яратувчидир. У яратувчанлик йўлида тинимсиз меҳнат қилади. Сиз унинг қалбига қулоқ тутинг. Аёлни фақат тўғри тушуниб, англасангиз, нур устига аъло нур бўлади.
Иккинчи хотин олишга қарор қилган эркак…
Кечирасизлар-у, бизда «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонунга, умуман, риоя этилмайди. Эркаклар уч талоқ қилиб, хотинининг жавобини беришади. Лекин тўрт нафар фарзандини ўйлашмайди. Уларнинг келажакда қандай яшаши ҳақида қайғурмайдилар. Ёки хотинининг устига яна хотин олишади, ундан кейин яна хотин оладилар. Эркак кишининг оила масъулиятини ҳис қилмаслиги, ҳақиқатдан ҳам, ташвишлидир. Бу масалада шундай таклифни илгари сурдим. Агар эркак киши пули кўпайиб қолгани сабабли ёки ўзини кўрсатиб қўйиш учун яна битта хотин олишни истаб қолган бўлса, аввал биринчи хотини ва фарзандлари учун барча шароитларни муҳайё этсин. Икки хотинининг уй-жойи алоҳида бўлсин, бир-бирини кўрмасинлар ва жанжал ҳам қилишмасин. Бунинг устига, «Майли, фарзандларимни олишим мумкин, лекин хотинимни кўришни истамайман», дейишади. Наҳотки, шу қадар жоҳил бўлсак? Сен билан неча йиллар бирга яшаб, фарзандларингни дунёга келтирган аёлдан бугун юз ўгирсанг. Лекин бирон ота фарзандларини онасиз тарбия қила олмайди. Ўгай она ҳам фарзандлар учун ҳақиқий онадек бўлолмайди. Бизнинг «Чароғи ҳидоят» таълим марказимизга фақат мана шундай қизлар мурожаат қилишади. Улар она меҳрига зор, оналарини уйдан қувиб чиқариб, ўрнига ўгай она олиб келишган. Ҳақиқий мусулмонлар бир-бирига нисбатан эҳтиромли бўлиши керак. Биласизми, жуда мушкул кунларни бошимиздан кечирганмиз. Биз ҳеч қачон бошқага нисбатан эҳтиромсизлик қилмаслигимиз керак. Бировнинг фарзандини не-не ваъдалар бериб, уйингизга келин қилиб олиб келсангиз-у, унга нисбатан зўравонлик қилсангиз. Бу мусулмончиликка ҳам тўғри келмайди. Аввалги йиғилишда «Иккинчи хотин олишга ижозат берган бўлармидингиз?» деб сўрашганида мен: «Йўқ. Чунки эркакларимиз мустаҳкам иродага эга эмаслар»,- деб жавоб берганман. Ҳозир буни таҳлил қилиб ўтиришнинг мавриди эмас. Агар истасангиз, комитетга келинг, мен буни таҳлиллар асосида исботлаб бераман.
Миллий либослар тўғрисида…
Саккиз йил Тиллар институтида тарбиявий ишлар бўйича проректор бўлиб ишладим. Миллий либос менга жуда ярашади. Миллий кийимларимизни кийганимда, ярашганидан кайфиятим кўтарилиб кетади. Яқинда Хоруғ шаҳрига сафар қилдим. Мен миллий либосларимизни, ҳатто, Бадахшоннинг 24 даража совуқ ҳароратида ҳам кийдим. Тоғли Бадахшон мухтор вилояти хотин-қизлари миллий либосларда келишди. Улар таълим олишга ҳам алоҳида эътибор қаратишади. Бу минтақанинг хотин-қизлари Тожикистон мустақиллигини шу даражада мадҳ этишадики, бизу сиз илму маърифат марказида бўла туриб, улардек васф эта олмаймиз.
Бугун Ҳукуматда бўлган мажлисда давлатимиз бошлиғи ҳам айтиб қолди:
-Бир ходимим Бадахшон ва Афғонистон чегараси ўртасидаги бозорни айланиб юрганида қоп-қора кийинган киши келиб: «Давлат хизматчисимисиз?»- деб сўрабди. «Ҳа». «Тожикистонда ҳам эшитишимча, бегона маданиятга эргашиш ҳолатлари кузатилаётган экан. Ана шу бегонапарастликка йўл бермасликларингизни истайман. Акс ҳолда, ўз ҳуқуқларингизни поймол қиласизлар»,- дебди.
Мен мустақиллик эндигина қўлга киритилган даврни ҳеч қачон унутмайман. Бир булка нон учун соатлаб навбатда турганмиз. Бугун мустақиллигу миллий бирликни қўлга киритганимизда, наҳотки, битта хорижий кинони томоша қилиб, уларнинг маданиятига эргашишимиз керак. Ўз миллий либосларимизу маданиятимиз йўқми? Тўғри, биз давлат хизматчиси ҳисобланамиз. Расмий либосларда юришимизга тўғри келади. Лекин шанба кунлари Хотин-қизлар ва оила комитетига бир марта ташриф буюринг. Ана ўшанда барча ходимларимиз миллий либосларда ишга келганликларини кўрасиз. Бадахшонда бегона маданиятга эргашиш ҳолатларини учратмайсиз. Қариндошлик никоҳлари, эрта турмушга узатиш ҳам йўқ у ерда. Улар фарзандларини касб-ҳунарли қилишга интилишади. Суғд вилоятида ҳам йўқ, Хатлонда камайган. Ҳамма қонунбузарликлар мамлакат пойтахти – Душанбе шаҳрида кузатиляпти.
Ҳижоблилар ахлоқи…
Ҳуқуқ ҳимояси органлари иштирокида рейд ўтказганимизда ўша ҳижоб ўранган аёлларнинг қўшмачилик билан шуғулланаётганларининг шахсан гувоҳи бўлдик. Мен буни ўз кўзларим билан кўрдим ва тўғрисини айтсам, бу жуда жирканчли эди. Бегона маданиятга эргашишда давом этаверсак, енгилоёқлик ҳам ўз-ўзидан келади. Мана шундай қизлар билан суҳбатда улар бу йўлга бошқалар туфайлили кириб қолганликлари маълум бўлади.
Яна бир воқеа ҳақида тўхталиб ўтмасам бўлмайди. Ислом институтида таълим берувчи бир аёл менга мурожаат қилиб, эри ичкиликка ружу қўйгани учун у билан яшашни истамаслигини айтди. Бу аёл ўзини мусулмон ҳисоблайди. Юзи, танасини ёпиб, шу билан бир вақтда, уч фарзандининг отасини кофир, дея атайди ва у билан яшашни истамаслиги жуда ғалати. Эркакнинг онасидан сўраб билишимча, у аввал спиртли ичимликлар ичмаган, намунали оила бошлиғи бўлган ва сўнгги вақтларда ичкиликка ружу қўйган. Мен ўша аёлга нафақат ўз эрининг ҳуқуқини поймол қилгани, балки бундан кейин аудиторияга кириб, ёшларга таълим бериш ҳуқуқига эга эмаслигини ҳам айтдим.
Фарзандлар тарбияси…
Душанбе шаҳридан бироз четга чиқсак, қизлар дарсдан четда қолган, ўғил болалар соқол қўйганини учратамиз. Маориф ва илм вазирлигини ҳам даъват қилдик. Синтетик матодан тикилган ҳижобни мунтазам кийиб юриш ортидан бир қизнинг танасида яра-чақа пайдо бўлибди.
Ҳижоб ўраган бир қизчага мурожаат қилганимда: «Нима дейсиз, нима дейсиз?»-деди. Қаранг, мустақиллик даврида яшаб турганимизга қарамасдан, ўша гўдакнинг қалбига қўрқинчу ваҳима ва хурофотпарастлик жойланган.
Юртимиздаги тинчлигу осойишталикни биз сақлашимиз керак. Бирон нарса десангиз, эркаклар ижозат бермайди, деймиз. Ўзимизга керак бўлса, уларнинг кўнглини, албатта, топамиз. Фарзандларимизни ватанпарварлик руҳида вояга етказайлик. Ватан ва онага нисбатан меҳру муҳаббат руҳида тарбиялайлик. Миллий бирликнинг 20 йиллигига комил бирдамликни барпо этишнинг уддасидан чиқишимиз керак. Бу оиладорлик, давлатчилик ва қўни-қўшни, қариндош-уруғчиликда ҳам кўзга ташланиши керак. Бегона маданият биз учун бегоналигича қолаверсин. Аёллар билан суҳбату мулоқотлар чоғида ҳам бегоналарга эмас, балки ўз она-момоларига тақлид қилишлари зарурлигини тушунтирамиз.
Г. Аюпова,
«Халқ овози».
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига юборган навбатдаги Паёмини барча ватандошларимиз қатори биз Имом Абуҳанифа (р.) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи ўқитувчилари жамоаси ҳам ҳамжиҳатлик билан ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, сўнгра чоп шаклидагисини мутолаа қилдик. У кишининг ҳар бир айтган маъноли сўзларида ҳаёт акс этаётганини
Муфассал...
Ҳаёт ишкомидан янги бир шингил
Узгандай яйрайди фархунда кўнгил,
Меҳмон кутгандайин саришта манзил,
Меҳмон бўлиб тезроқ келгин, Янги йил!
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015