Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Декабр 2016 Кӯришлар: 2215
Печат

 

yoshlar 20 12Барча давру замонларда мактаб ва маориф, ёшларнинг билим олиши учун имкон қадар шарт-шароитлар муҳайё қилиб келинган. Чунки, давлатнинг равнақи, халқнинг фароғати олижаноб хулқ-одобга боғлиқ, олижаноб хулқ-одоб эса, тарбия туфайлидир.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат келажаги,

миллат келажаги бўлмиш ёшларимизнинг таълим ва тарбиясини мустаҳкамлаш, мактаб ва маориф тизимида янги ислоҳотлар ўтказиш, олий ва умумий таълим савиясини жаҳон талабларига  жавоб берадиган замонавий усулларни ишлаб чиқишга катта эътибор бериб, бу борада муҳим вазифаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб келмоқда.

Ҳар бир мамлакатда инсонни вояга етказиш санъати идора этиш услуби билан шу қадар чамбарчас боғлиқки, тарбиянинг муҳимлиги ушбу услубнинг моҳиятини очиб беради. Шундай экан, мамлакатнинг келажакдаги  ўрнини ҳозирги ёшларнинг тарбияси, билим савиясидан изламоғимиз лозим. Миллат пешвосининг жонкуярлик билан олиб  бораётган сиёсатининг асосий мақсадларидан бири ҳам шундан иборат.

Муҳтарам Президентимизнинг Ёвон ноҳиясида янги мактаб биносининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида қайд қилганидек: - «Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг таълим ва тарбияси билан улар кичкиналигидан шуғулланишлари, бу масалага жиддий ёндашишлари, ушбу мақсад йўлида ҳеч нарсани аямасликлари зарур».

Ёшларнинг таълим ва тарбияси келажак учун қанчалик муҳим эканлигини юрак-юракдан ҳис этган ҳар бир ота-она, албатта, фарзандининг жамиятда ўз ўрнини топа олиши учун барча имкониятлардан фойдаланиб, ҳукуматимиз томонидан улар учун яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланишлари керак.

Ҳурматли Президентимиз Эмомали Раҳмон қаерда меҳнаткаш халқ билан учрашмасин, куннинг долзарб масалаларидан бири - ёшларнинг турли гуруҳларга аъзо бўлишлари, нашавандлик каби оқибатсиз йўллардан қайтариш, уларнинг жамият учун қанчалик муҳимлигини  таъкидлаб, фарзандларимизнинг ахлоқий тарбиясига катта эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб келмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Шарқнинг бой ва маънавий мероси дурдоналаридан самарали фойдаланиш, шубҳасиз, ёшлар онгининг ижобий равнақи учун мустаҳкам пойдевор бўла олади. Зеро, Мир Алишер Навоий таъкидлаганидек:

Йигитликда йиғ илмнинг мағзини,

Қарилик чоғида харж қилгин ани.

Тожикистон Ҳукумати истиқлолиятимизнинг муборак 25 йиллик тўйи арафасида юртимизнинг барча минтақаларида турли саноат ва халқ хўжалиги корхоналари билан бир қаторда, барча қулайликларни ўзида мужассам этган  замонавий мактаб биноларини ўқувчиларга тақдим этаётгани ҳам муҳим тарихий воқеа ҳисобланади. Шундай экан, мактабнинг вазифаси муайян илмларни беришдангина иборат бўлмай, балки шу билимларнинг замонавий талқини ва ҳаёт билан чамбарчас боғлиқлиги ҳақида ҳам ўйлаши керак.

Ҳар қандай завод ёки ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотининг сифатли ва харидорталаб бўлишини истаганидек, мактаб ҳам ўз талабасини халқига, ватанига керакли инсонлар қилиб тайёрлаши унинг ягона вазифаси эканлигини ҳис этмоғи зарур.

Тараққиёт ақлий камолотга таянади; унинг туб моҳияти  ёшларнинг билими, муваффақияти ва равнақидан иборатдир. Зеро, замонавий тараққиёт йўлида илдам қадам ташлаётган юртимиз ёшлари ўзларининг билим савияси, иқтидори ва меҳнати билан келажагимизнинг ёрқин юлдузлари бўлиши шубҳасиздир. Чунки, мамлакат равнақи бу шу юрт инсонларининг ақли, донишмандлиги, қолаверса, меҳнатдўстлиги самарасидир.

Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон таъкидлаганидек, мамлакатимизни аграр давлат тизимидан, саноатлашган аграр мамлакат даражасига олиб чиқмоғимиз керак. Ана шундай давлатнинг мустаҳкам пойдевори ҳам, бугунги ёшларимиздир.

Ҳукуматимизнинг илм ва маориф соҳасида олиб  бораётган сиёсатини теран ҳис этган ҳар бир фуқаро ўз юрти олдидаги  инсоний бурчини ҳалол адо этмоғи зарур. Шундагина давлат ва халқ орасидаги муштарак муносабатлар ёш авлоднинг тафаккурини ватан ва халқи учун хизмат қилиш ғояси билан тўлдириб боради. Яъни, ёшларимизнинг турли ғайриинсоний мафкуралардан узоқ юришини таъминлайди.

Тарбия биргина маълумотли шахслар етиштириш билан чекланиб қолмай, балки ёшларнинг ижодий қобилияти, уларнинг ғайрат ва ташаббускорлигини оширишга имкон берувчи барча воситалар билан олиб борилмоғи лозим. Мукаммал тарбия ҳар қандай жамиятнинг билим маскани, яъни тарбия ўчоғидан бошланади. Шу ўринда буюк файласуф Суқротнинг мактаб ҳақидаги фикрларини келтириш мақсадга мувофиқдир: «Мактаб вояга етаётган авлод тафаккурини шакллантириш устахонасидир; агар келажакни қўлдан чиқаришни истамасанг, мактабни қўлда мустаҳкам тутмоғинг лозим».

Оддий ҳикматлар мағзини изоҳлаш ҳақида фикр юритиш, бу, инсон деган мураккаб шахсни тарбиялаб вояга етказишнинг асосий мақомидан иборат. Чунки дунёда ягона ақл соҳиби бу инсондир. Уни ҳар тарафлама ривожлантириш, ахлоқий камол топтириш зукко устоз ва мукаммал мактабнинг вазифасидир.

Мустақиллик туфайли илм ва маориф соҳасидаги ютуқларни қўлга киритаётган ёшларимизнинг ҳақиқий иқтидорларини саралаш ва келажакнинг баркамол, муносиб ёшларини  танлаш мақсадида ташкил этилган ягона Миллий тест маркази, аллақачон, ўзининг ижобий натижасини намоён этиб, минглаб қобилиятли ўқувчиларни ўзи танлаган йўналиш бўйича олий ва ўрта махсус билим юртларига қабул қилмоқда. Ушбу синов марказининг ягона мақсади ҳам лаёқатли ёшларни ўзлари кўзлаган касб-ҳунарга муносиб эканлигини исботловчи манбадир. Бу жараён ёшларимизнинг чуқур билим олишлари, жамиятдаги ўрнини тўғри танлаш сари интилиш ва қизиқишларини янада кучайтиради.

Мактабдаги таълим-тарбия жараёнининг қанчалик мукаммал бўлиши унинг ҳаёт билан ҳамнафас ва ҳамқадамлигидадир. Чунки, ҳаёт ва сиёсатдан ташқаридаги мактаб сохталик ва хўжакўрсинлик домидан чиқа олмайди. Ҳақиқий тарбия маскани инсонда ахлоқий софлик, маънавий бойлик ва жисмоний баркамолликни уйғунлаштириб иш кўрмоғи лозим.

Ёшлар тарбияси фақат мактаб ва ўқитувчилар зиммасига юкланиб қолаётганлиги боис, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон 2010 йилнинг 14 декабридаги махсус, яъни «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонуни муҳимлигини исботлаб берди. Чунки болаларимиз бизнинг бахтли кексалигимиз, яхши тарбия – бизнинг бахтли кексалигимиз, ёмон тарбия – бўлғуси ғам-аламларимиз, кўз ёшларимиз, бошқа одамлар олдида, қолаверса, бутун мамлакат олдидаги айбимиздир. Шубҳасиз, ота-она фарзандларига тарбия бераётиб, ватанимизнинг истиқболи - келажагини тарбиялайди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугунги сиёсий майдондаги алғов-далғовли вазиятнинг ёшлар ҳаётидаги оқибатсиз воқеа-ҳодисалардан келиб чиқиб, доимий огоҳлик ва сергакликни фарзандларимиз онгига мунтазам сингдириб бормоқ керак. Ҳеч кимга сир эмаски, юзлаб юртдошларимизнинг чет элдаги турли хил гуруҳларга кўр-кўрона қўшилиб кетишлари, уларнинг боши берк кўчага кириб қолаётганликлари фожиали ҳолдир. Фикримизча, бундай адашувларнинг бош сабаби уларнинг саводсизлиги бўлса, кўпчилиги бекорчиликдан келиб чиқмоқда. Бобокалон шоиримиз Алишер Навоий таъкидлаганидек, ёшларни доимо мактаб ва билим олиш йўлига ундаб турмоқ лозим.

Чу ёшларға боғланса мактаб йўли,

Бўлур гум уларға мазҳаб йўли.

 

Ҳайитали Боев,

Ёвон ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Диний сиёсий партия таъсис этиш ҳаромдир

 

Ҳудудида турли номлар билан диний партиялар амал қилувчи бир неча мамлакатлар тажрибаси ўша давлатларда ушбу ҳаракатлар ва диний идеологияга эга партиялар «шарофати» билан ҳеч қандай ривожланиш вужудга келмагани исботланган. Аксинча, айнан, ушбу сиёсий бирлашмалар ўртасида сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш учун зўравонликлару қарама-қаршиликлар авжга чиқиб, умуман, ўша давлатларнинг бир маромдаги тараққиёти йўлидаги тўсиққа

Муфассал...

Турналар қанотидаги соғинч…

 

Катта чилланинг ўрталари бўлишига қарамасдан об-ҳаво худди мезонлари осмону фалакларда сайр қилиб юрган куз ҳавосига ўхшаб кетарди. Илмилиқ шабадалар одам юзини сийпаласа-да, гоҳ-гоҳида дайдиб юрган изғирин ўзининг борлигидан дарак бериб, юз-кўзларингни чимчилаб ўтади. Худди шундай пайтларда Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда, руҳиятимда бир мажҳуллик пайдо бўлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990588

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477789
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3717
4027
21402
7426653
99433
114875
7477789

Сизнинг IPнгиз: 18.227.209.214
Бугун: 23-11-2024 16:58:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015