Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 09 Декабр 2016 Кӯришлар: 1899
Печат

 

n xuvaydulloevaУ ақлини танибдики, ҳуқуқшунос бўлишни орзу қиларди. Зеро, бу касб унга - отамерос. Отаси Тожикистон Бош прокурори Нурулло Ҳувайдуллоевга суиқасд уюштирилиб, ҳалок бўлганида, Нилуфар пойтахтдаги Н. Крупская номли ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси эди. Ўшанда, бу машъум воқеа унинг ёш қалбини ларзага солганди. Кимсан Бош прокурорни куппа-кундуз куни…

У ҳар куни отаси ҳақида ўйлайди. Падари бузрукворининг жиддий, бироқ самимият балқиб турган чеҳраси хотирасида муҳрланиб қолган. Аслида, отаси ҳам бошқа ҳуқуқ-муҳофазаси органи ходимлари каби эрталаб, саҳар мардонда ишга жўнаб, кечқурун, ҳамма ухлаб қолган пайтларда қайтарди…

Ота касби, ниҳоятда, масъулиятли эканлигини билса-да, Нилуфар унинг изидан борди. 1995 йили Хўжанд шаҳридаги «Ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат» олийгоҳининг ҳуқуқшунослик факултетига ўқишга кириб, уни 2001 йили муваффақиятли тамомлади. Шундан сўнг, ҳуқуқшунослик фаолияти бошланди. У отаси каби ҳуқуқшунос бўлди-ю, бироқ прокуратура органларида фаолият юритмади. Балки адвокат - оқловчиликни ихтиёр этди.

2001-2003 йиллар Суғд вилоятидаги нақлиётга доир солиқ бўлимида иш юритувчи-назоратчи, 2003-2006 йиллар «Нур» масъулияти чекланган жамиятда ҳуқуқшунос вазифаларида хизмат қилди. 2006 йилдан то шу кунгача эса, «Хўжанд шаҳри адвокатлар коллегияси»да фаолият юритиб келмоқда.

Аслида бу дунёда осон ишнинг ўзи йўқ. Ҳар бир касб, ҳар бир вазифанинг ўзига яраша масъулияти бўлади. Адвокатлик ҳам шундай, ўта масъулиятли - касб. Эҳтимол,  кимлар учун бу касб осон туюлар, аслида инсон тақдирига алоқадорлиги учун ҳам оғир.

Тўғри, адолатли, виждонли адвокат бўлишнинг ўзи камлик қилади. Бу касб эгалари, ниҳоятда, билимли, тажрибали, кишилар психологиясидан яхшигина хабардор ҳам бўлишлари зарур.

Ҳар бир «иш» ортида инсон тақдири ҳал бўлаётганини яхши билган Нилуфар ўз вазифасини қойилмақом қилиб бажара олган, бир инсонни туҳмат ва ёки шунга ўхшаш кирдикорлар балосидан қонунан сақлаб қолган кезлар шодланади, хаёлан марҳум отаси билан сўзлашади: -Отажон, мен ушбу суд жараёнида бир инсон тақдирини ҳимоя қила олдим. Адолат тантана қилди!..

Агар ҳимоя қила олмаса, ойлаб кўзларига уйқу инмайди, юриш-туришида ҳаловат қолмайди, ҳисоб…

Ҳамма давру замонларда саводли, жасоратли, халқ манфаатларини қадрлайдиган аёл-оналар жуда кўп бўлишган. Айни замонда ҳам мустақил Тожикистонимизда халқ юкини кифтида кутариб келаётган Тўмарис монанд шижоатли аёлларимиз жуда кўп-сон мингта. Нилуфар Ҳувайдуллоева ўшаларнинг бири- мустақил Ватанимизнинг илғор аёли!

Нилуфарнинг ҳавас қилса арзигулик турмуш ўртоғи бор, у ҳам ҳуқуқ муҳофазаси соҳасида хизмат қилади. Улар биргаликда бири-биридан ширин қизлар - Дилнура, Ясмина, Фабираларни тарбиялаб, камолга етказмоқдалар.

- Худога минг қатла шукрки, бугун Тожикистонимиз тинч ва осойишта. Қонун ва адолат тантанасини ҳар гўшада учратиш мумкин. Истиқлолиятмизнинг ўтган 25 йиллик даври мобайнида азиз Ватанимизда юз берган ўзгаришлар  бунёдкорликлару ободончиликни санаб тугатолмайсан. Бунинг бари учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси  - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларидан миннатдормиз,- дейди Нилуфар тўлқинланиб.

Ҳа, Нилуфар рост гапни айтди. Чинданам бугунги осуда, тинч ва фаровон юртимиз борлигидан, Миллат пешвосидек Қонун ва адолат ҳомийимиз борлигидан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

 

Умида ҒОИБОВА, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси қўмитаси ходими.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Илҳомкуш (ҳажвия)

 

- Хотин, бугун ўз ҳолимга қўй. Истасанг битта чой дамла, бўлмаса шу ҳам керак эмас. Болаларни оёқ-қўлини боғлаб, онангни уйига жўнат. Ғинг, деган овозни эшитмай. Мен роман ёзаман. Роман! - дедим бир даста қоғоз ва неча хил ручка-ю қалам ва ҳатто, ўчирғичгача олдимга тахт қилиб.

- Вой, Роман? Ҳа, Роман, ҳмм… ўша «Селхозтехника»да ишлайдиган

Муфассал...

Камол Хўжандий ғазаллари - немис тилида

 

Машҳур тожик мумтоз шоири Камол Хўжандий ғазаллари биринчи марта немис тилида нашр этилди. "Ишқи минўї"  ("Осмоний ишқ") деб аталган китоб Хўжанддаги "Ношир" нашриётида чоп этилди. Бу китобни қўлига олган шеърхон Камол Хўжандий ғазалларини икки тил - тожик ва немис тилларида ўқий олиши мумкин.

Китоб таниқли олима, филология фанлари доктори, академик Бобожон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592382

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10277308
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2737
10083
2737
10210212
12820
161581
10277308

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 13:00:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015