Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 17 Ноябр 2016 Кӯришлар: 3137
Печат

 

-vrede-kureniiЧекишдан воз кечиш халқаро куни 1977 йили Америка онкологик ҳамжамияти томонидан таъсис этилган. У бир қатор мамлакатларда ноябр ойининг учинчи пайшанбасида нишонланади. Байрамнинг мақсади – тамаки чекишга боғланиб қолишнинг тарқалиш суръатини камайтиришдан иборат.

Бугун ҳар бир бола чекиш – бу зарарли одат эканлиги, саломатликка салбий таъсир кўрсатишини билади. Замонавий тиббий тадқиқотлар туфайли олимлар никотинни кам дозада истеъмол қилиш ҳолатида ҳам қуйидаги нуқсонларни келтириб чиқаришини исботлашди:

* Ўпка ва бошқа органлар саратони пайдо бўлиши хавфини оширади;

* Ҳам эркаклар ва ҳам аёлларда репродуктив функцияларни бузади;

* Умумий саломатликни ёмонлаштиради;

* Иммунитетни заифлаштиради;

* Қон томирларини торайтириши оқибатида, юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқаради.

Энг даҳшатлиси, чекиш – бу мақсадли равишда орттирилган одат ҳисобланади. Инсон организми чекиш учун яратилмаган. Биринчи марта тамаки чекишда организм йўтал кўринишида унга қаршилик кўрсатмоқчи бўлади. Аммо, биз барибир, бу зарарли наркотикни ичимизга тортишга ҳаракат қилаверамиз.

Аслида тамаки чекиш инсон организмига қандай зарар етказади? Никотин нима?

Никотин бу мураккаб кимёвий модда бўлиб, алкалоидлар турига тааллуқлидир. Помидор ёки картошка каби маҳсулотларда ҳам кам миқдорда никотин бор. Бироқ улар таркибида шу қадар камки, организмга ҳеч қандай зарар етказмайди. Тамаки ишлаб чиқаришда никотин кучли таъсирга эга нейрозаҳарга айланиб, инсон организми биологик компонентларини бузишга қодирдир. Ҳеч қандай бўрттиришсиз айтиш мумкинки, никотин бу, наркотикдир.

Катта дозадаги никотиннинг асосий хусусияти унинг заҳарлилигидадир. Илмий фактларга биноан, никотин таркибида мушкул кимёвий моддалар бўлиб, организм учун одатий жараёнларни бузиши, бу организм фаолиятининг умумий бузилишига олиб келиши мумкин. Унинг анча катта дозаси асаб тизими фалажи ва оқибати ўлимдир.

Бундан ташқари, турли илмий кузатувларнинг кўрсатишича, ҳаётининг кўп қисмида тамаки чекаётган кишиларда шизофрения ривожланиши хавфи ошар экан. 

Никотинга боғланиб қолиш нимага олиб келади?

«Чекиш ўлдиради» - бу ибора дунёнинг бир қатор ривожланган мамлакатлари никотин маҳсулотларида ёзилган. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар йили ўлими у ёки бу жиҳатдан никотин истеъмоли билан боғлиқ 5 миллиондан зиёд киши вафот этади. Агар чекиш инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумотга эга бўлмасангиз, унда қуйидаги рўйхат билан танишинг:

* Чекиш жараёнида организмга тушувчи зарарли моддалар томирлар деворларида йиғилади ва натижада тугунлар ҳосил қилиб, улар юрак хуружи, инсулт, инфарктни келтириб чиқаради;

* Чекувчининг қонига кислород чекмайдиган одамга нисбатан анча аста келиб тушади. Киши ўзини носоғлом ҳис этиши, ёмон кайфият, қон касалликлари шундан келиб чиқади;

* Чекиш одамни тўғри маънода ҳиссиз кишига айлантиради. Чунки чекишга узоқ давр мобайнида ружу қўйиш натижасида кўриш, эшитиш даражаси, ҳаракатлар мувофиқлиги сезиларли равишда пасаяди;

* Тери қатлами ҳолатининг ёмонлашуви, тери касалликлари пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Фақат битта хулоса чиқариш мумкин: чекиш организмга ёмон таъсир кўрсатиб,  инсоннинг ҳам жисмоний,  ҳам руҳий саломатлигига катта зарар етказади.

Одам нима учун чека бошлайди?

Чекиш – бу жамоатчиликка қарши одат бўлиб, бутун ер шари бўйлаб кўп кишилар орасида кенг тарқалган. Чекишнинг инсон организмига зарари катта, лекин ҳайратланарли томони шундаки, чекувчи бу ҳақда билади.

Чекиш – бу нафақат физиологик, балки руҳий боғлиқликни ҳам келтириб чиқаради. Бунда иккинчи омил чекишдан воз кечишни истамасликка кўпроқ таъсир қилади.

Физиологик нуқтаи назардан, чекишдан воз кечишда инсон организмида фақат ижобий ўзгаришлар юз беради:

* Нафас олиш аппарати тикланади;

* Томирлар кенгаяди;

* Ошқозон-ичак фаолияти яхшиланади;

* Мия фаоллиги кўрсаткичи яхшиланади.

Яъни инсон никотиннинг қонга келиб тушиши тўхташи билан ўзини, шубҳасиз, яхши ҳис эта бошлайди.

Чекишнинг руҳий боғлиқлигидан воз кечиш мушкулроқдир. Никотин истеъмол қилувчи кашанда  ўзи англамаган ҳолда, чекишни ташлаш жуда қийин бўлишига ўзини ишонтиради. Ташлашга биринчи уринишданоқ қўли тамаки томон чўзилаверади. Бу ҳолат, аслида, азоб чекишга ҳеч қандай алоқаси йўқ – бу инсон чека бошлагандан кейин, қисқа вақт ўтганда пайдо бўладиган боғланиб қолишликдир.

Чекишнинг ҳомилага зарари

Ачинарлиси шундаки, бугун аёллар орасида ҳам тамаки чекиш урфга кирмоқда. Аёлларнинг ҳомиладорликда тамаки чекишлари қон айланиши тизими бузилишини ривожлантиради. Бунинг натижасида ривожланаётган бола бош мияси қон айланиши бузилади. Табиийки, бу ҳам ақлий ва ҳам руҳий жиҳатдан носоғлом болаларнинг туғилишига олиб келади. Бундан ташқари, аёлларнинг ҳомиладорлик даврида тамаки чекишлари ва Даун синдроми ривожланиши орасида алоқа мавжудлиги ҳақида маълумотлар ҳам бор.

Чекувчи аёлларнинг фарзандлари қуйидаги нуқсонлар билан туғилиши мумкин:

-юрак пороги;

-«қуён лаби» - лабнинг ўртаси кемтик туғилиши;

-чов чурраси;

-ғилайлик ва ҳоказолар.

Зарарини камайтириш мумкинми?

Кўп кишилар анча енгил сигаретлар ёки электрон версияларини чека бошлашса, бу салбий одатнинг зарари анча камайди, деб ўйлашади. Албатта, қонга келиб тушадиган никотин ҳажми организмнинг у ёки бу тизимининг бузилиш даражасига таъсир кўрсатади. Аммо энг кам никотин дозасига эга биттагина тамакининг кун давомида чекилиши ҳам  оғир касалликни келтириб чиқариш хавфини бир неча бараварга оширади!

Чекишнинг инсон организмига зарарини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизда ҳам унга қарши қонун қабул қилинган. Тожикистон Республикасининг 2010 йилда қабул қилинган «Тамаки маҳсулотларидан фойдаланишни чеклаш тўғрисида»ги қонунига биноан, маъмурий бинолар, давлат ва нодавлат ташкилотлар иш кабинетлари, соғлиқни сақлаш, маданият, диний, спорт ва таълим муассасалари, маданият уйлари, жамоатчилик ва маданий-маиший тадбирлар ўтказиладиган заллар, аэропортлар, темир йўл ва автомобил вокзаллари заллари ҳамда жамоат транспорти ичида тамаки чекиш тақиқланади.

Агар сиз, ҳақиқатдан ҳам, ўзингиз ва атрофингиздагилар саломатлиги ҳақида қайғурсангиз, унда шу ондаёқ чекишдан воз кечинг! Тамакидан тортилган ҳар бир янги тутун инсонни ўлим сари яқинлаштираверади.

Кашандалик ҳақида фактлар

Фаолиятга эга ҳар бир кашанда ракдан вафот этади. Ўпка ракининг 90 фоизи чекиш билан боғлиқ.

Кашандалик бошқа омиллар, мисол учун, алкогол салбий таъсири ва грипп каби вирусларга дучор бўлишни бир неча баравар оширади.

Атиги 100 йил аввал ҳомиладорлик даврида семириб кетишдан қўрқувчи аёлларга дўхтирлар чекишни маслаҳат беришган.

Чекишни ташлашга ирода кучи етмаган кашандаларнинг 95 фоизи миокард инфарктини бошдан кечиришлари билан чекишни ташлашади.

Чекишни ташлаш, ўйлагандан анча осон. Чекишни ташлаганларнинг 60 фоизи бундай осонлигини билганларида, аллақачон, ташлаган бўлишларини айтишган.

Машҳур «Чекишни ташлашнинг осон усули» китобининг муаллифи Аллен Карр ушбу давргача 20 йил давомида чекмаган бўлса-да, 2006 йили ўпка саратонидан вафот этди.

1588 йили Виржиния фуқароси Томас Харриет ҳар куни тамаки чекишни организмни умумий соғломлаштириш йўли сифатида тарғиб қила бошлади. Афсуски, у тез орада бурун саратонидан вафот этди.

Бугун дунё бўйлаб кашандалар сони 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил қилади. Бир дақиқада 10 миллионта сигарет харид қилинади. Бу эса, яна миллионлаб инсонлар саломатлиги хавф остида қолаётганидан далолатдир…

Г.Аюпова тайёрлади.  

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Қандай яхши, одамнинг бўлса яхши ўртоғи!

 

ШАЙТОННИНГ ХУДДИ ЎЗИ

- Эҳ, «Икки»-я, эҳ, «Икки»,

Ўқувчи сендан безор.

Шармандасан мактабда,

Сендан ҳамма қилар ор.

Муфассал...

БОЛАЛИКНИНГ БЕҒУБОР ОСМОНИ…

 

Баҳорнинг сўнгги кунлари…

Осмон беғубор. Қуёш зарин нурларини борлиққа таратиб, ажиб тароват бахш этган. Азим чинорлар соясидаги ҳовли саҳни шўх-шодон болалар билан гавжум: бир гуруҳ шийпончада стол тенниси машғулоти билан банд. Бошқаси, кичик ёшдагилар ҳовлининг кун чиқар томонидаги катта саҳнада тарбиячилар назорати остида, уларнинг кўрсатмалари билан шеърни маромига етказиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991197

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478926
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4854
4027
22539
7426653
100570
114875
7478926

Сизнинг IPнгиз: 3.139.236.93
Бугун: 23-11-2024 17:58:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015