Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 03 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1863
Печат

 

qismatХолида шифокорнинг «Ўзингизни эҳтиёт қилинг, яқинда она бўласиз»,-  деган гапларини ўйлаб дўхтирхона эшикдан чиқар экан, қувончи ичига сиғмас эди. Наҳотки, барча азоблари тугаган бўлса. Тушиммикан ёки ўнгим деб, ўзини ҳатто, чимчилаб ҳам кўрди. Ўн  йил-а, ўн йил кутди: бу дамларни.

 У шу хаёллар билан кетар экан, йўл четида турган ўриндиққа кўзи тушди-ю ўзини озгина ўнглаб олиш учун бориб ўтирди.

Кўз олдидан шу ўн йил ичида ўтган даҳшатли ҳаёти бирин-кетин ўта бошлади.

Ҳа, ҳаммаси кечагидек хотирасига муҳрланиб қолган. Бунёд билан севишиб турмуш қуришди. Қайнонаси ва қайинсингиллари бошида жуда меҳрибон эдилар. Эри эса, уни еру кўкка ишонмас, нима деса муҳайё қиларди. У ўзини жуда бахтли ҳис қилар, Бунёдни танлаб адашмаганига янада кўпроқ иқрор бўларди. Ҳаммаси тўйларидан бир йил ўтиб, фарзанд кўрмаётганларидан кейин бошланди. Шу бир йилда кўригидан ўтмаган шифокор қолмади. Охирги борган шифокорнинг гаплари ҳали-ҳануз қулоғи остида жаранглайди. Унинг гапидан эру хотиннинг ҳам кўзларига дунё қоронғу бўлиб, қандай уйга қайтишганини билмасди. Бунёд: - «Ажрашамиз. Агар мен туфайли фарзандли бўла олмасак, умрингни беҳуда ўтказма»,- деди орадаги сукунатни бузиб. Холиданинг эса, ҳали ҳам ҳуши ўзига келмаганди. Кўзларидан оқаётган ёшни артар экан: - «Сабрли бўлинг. Худонинг бизга ҳам атагани бордир»,- деди. Бунёд эса, уни  қанчалик ажралишга мажбур қилмасин, уддасидан чиқолмади. Холида: - Сиздан бир илтимос. Фарзанд кўрмаётганимизнинг сабабини ҳеч ким билмасин. Бу иккимиз билган сир бўлиб қолади, - деди.

Бу қарори уни қай аҳволга солишини билмас, у учун эрининг обрўси ва ор-номуси  муҳимроқ эди.

Кундан-кун қайнонасининг: - Битта-ю битта ўғлимга шу туғмас хотиннинг нима кераги бор экан? Агар майли деса, онаси ўпмаган қиз олиб бераман, - деган гаплари, қайинсингилларининг пичинглари-ю бу ҳам етмагандек, уни уриб кетишлари кўпая бошлади. У Бунёдга ҳеч нима демас, агар айтгудек бўлса, эри уни қийналмасин деб, ажралишга тайёрлигини ўйлаб қўрқиб кетарди. Турмуш ўртоғисиз унга ҳаётнинг қизиғи йўқ, усиз яшашни тасаввур ҳам қилолмасди. Тунлари тонггача йиғлаб чиқар, севгиси олдида бу азобларнинг ҳаммаси бир пулдек эди, гўё. Охирги тўққиз йил ичида бўлган жанжаллару оиладагиларнинг пичинглари уни  адо қилди. Асаблари толиққанидан, қўллари титраб, ҳушини йўқотадиган бўлганди.

Мана, энди ҳаммаси ортда қолди. Худо хоҳласа, яқинда фарзандли бўлишади. Бу хушхабарни эрига айтиш учун уйга шошиб борди. Бунёд бу янгиликни эшитиб, хурсандлигидан рақсга ҳам тушиб берди. Ҳамма бу хабарни эшитиб хурсанд бўлди-ю, қайинсингилларининг: - Касалманд хотиндан қанақа фарзанд туғиларди, - деган гапи унинг жон-жонидан ўтиб кетди, аммо ҳар доимгидек сездирмади.

У тўсатдан ҳушини йўқотишдан қўрқиб яшади. Иложи борича уларнинг гапларига аҳамият бермасликка ҳаракат қиларди-ю, лекин кўпинча уддасидан чиқа олмасди.

Ва ниҳоят, кўп кутилган дамлар келиб, улар ўғилчали бўлишди. Шифокорлар эса, Бунёдга хотини оғир жарроҳликни бошидан ўтказгани, иложи борича уни эҳтиёт қилиш, хотини вақтинчалик ўрнидан камроқ туришини тушунтиришди. Чақалоқни уйга олиб келишди. Неча йиллар сабрсизлик билан кутилган жажжи фариштани кутиб олгани ҳамма қариндош-уруғлари тўпланишганди. Бунёд ва Холиданинг қувончлари  эса, чексиз эди.

Орадан уч кун ўтди. Қайинсингиллар хабар олишгани келишди.  Холиданинг ўрнидан ҳам туришга мадори йўқ. Унинг ётганини кўриб: - Ҳа, энди ҳамма ҳам туғсин экан-да, туғдим деб ётаверасанми? Тур ўрнингдан, биз бу ерга уй ишларидан дам оламиз деб келганмиз. Келинга ўхшаб бир хизмат қилгин-чи, - деб турганида Бунёд келиб қолди ва уларга хотинига ҳозирча ишлаш мумкин эмаслигини тушунтирмоқчи бўлган эдики, сингиллари унга ташланиб кетишди. Жанжалларини эшитиб, Холида турмоқчи бўлганида, улар жиянини олиб чиқишини айтишди. Чақалоқни олиб чиқаётиб бирдан боши айланди ва остонадан йиқилиб, ҳушини йўқотди.

У анча вақт ўтгандан сўнг, ҳушига келди. Кўзини очди-ю, олдида йиғлаб ўтирган онасидан фарзандини сўраб, уни қидира бошлади. Онаси эса, ўн йил зору интизор кутган фарзанди ўн кун ҳам яшай олмаганини унга қандай қилиб айта оларди…

 

Садоқат Абдуразоқова, Душанбе шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Қор ёғса…

       Қор ёғишини энг гўзал табиат ҳодисаларидан бири сифатида кимлардир жуда интизорлик билан кутадилар. Бунинг боиси шундаки, қор улар учун қандайдир, фақат ўша кишиларнинг ўзигагина маълум бўлган бир мўъжизага сабаб ёки туртки бўлади.

Агар бошқа фасл бўлганда, балким, улар баҳор келиб, илк дарахтлар гуллашини, ёзнинг иссиқ кунлари тезроқ етиб келишини, куз фасли келиб, пахта терими бошланишини ёки бошқа кўплаб воқеа-ҳодисаларни кутган бўлишармиди?

Муфассал...

Эмомали Раҳмон: -Менимча, аввал россияликлар дарвозани ишғол этишади…

 

Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Саранск, Ростов, Самара, Калининград, Нижний Новгород, Сочи каби шаҳарларидаги ўн иккита стадионда футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.

«Миллионлар ўйини» номи билан донг таратган спортнинг мазкур тури жаҳонда энг оммалашган бўлиб, сайёра халқларининг эътиборини ўзига қаратган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2604381

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10325211
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4782
3882
8664
10274571
60723
161581
10325211

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.4
Бугун: 10-11-2026 20:57:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015