Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1726
Печат

 

vatan mehriБу воқеа ўн беш йил илгари бўлиб ўтган эди. Ижодхонамда Наврўзи дилафрўз ҳақида ёзган шеъримни қайта кўриб турган эдим. Кичкина қиз неварам «иномарка»да икки киши сўроқлаётганини айтиб қолди. Меҳмонлар истиқболига чиқдим. Улар қўшни ноҳияда истиқомат қилувчи бир сингилхонимизнинг ўғил тўйига таклифнома олиб келишган экан. Меҳмонлар билан ҳол-аҳвол сўрашиб, уларни бир пиёла чойга таклиф қилдим.

Аммо ҳали бажарилиши керак бўлган топшириқлари кўплигини айтишиб, кўнишмади. Бизнинг таомилимизга кўра, умр йўлдошим меҳмонларнинг белига биттадан шоҳи рўмол боғлаб қўйди. Йигитлар билан хайру хуш қилиб, албатта, шанба куни тўйга боришимизни  таъкидлаб, кузатиб қўйдим. Сингилхонимиз Шаҳнозахоннинг олдинроқ «ёлғизгина ўғлим бор, албатта, тўйига келасиз, бош-қош бўлиб турасиз, акажон» дегани ёдимга тушди. Қандай қилиб бўлмасин, вақт топиб боришни кўнгилга тугиб қўйдим…

Уйимиздан тўйхонагача – бир ярим соатлик йўл… Пешиндан кейин уйдан чиқиб, аср намози палласи тўйхонага кириб бордим. Тўй соҳибаси қувонч билан кутиб олди. Ўттиз сотихлар келадиган томорқа бутунлай стол ва стуллар ҳамда каравотлар билан тўлғазилган, дастурхонлар турли пишириқлар, шишалар ва гуллар билан безатилган эди. Томорқа роса текисланиб, айланасига гиламлар тўшалган. Давранинг бир четидаги меҳмон у четидагисини таниши амри маҳол. Каттакон иккита каравотда  икки гуруҳ санъаткорлар учун жой ҳозирлаб қўйилган.

Ана-мана демай, шом бўлди. Келадиган меҳмонлар келиб бўлишди. Шаҳнозахоннинг бир масъул вазифада ишлаётгани учун бўлса керакки, саккиз нафар Олий Мажлис депутатлари ва вазирлар ҳам бор эдилар. Ноҳия раҳбари, ташкилотлари ва хўжаликлари  бошлиқларининг деярли ҳаммаси шу ерда эди. Тўйни шу хўжалик сарвари очиб, даврадагиларни хуш келибсиз қилди ва тўй эгаси номидан миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг, тўйни олиб борувчи раис сайлаш кераклигини таъкидлаб, мени раисликка тавсия этди.

Устоз Абдулла Ориповнинг «Биринчи муҳаббатим» шеъри билан мен сўз бошладим. Мен ҳар қандай тўйни ҳам муҳаббат самараси, ҳосили деб билар эдим.

Навбатма-навбат меҳмонларнинг бир қисмига сўз берилди. Улар ўз тилакларини айтдилар. Дилрабо қўшиқлар изма-из янгради. Даврадагилар вазифаларига қарамасдан ичишди, рақс тушишди. Бир пайт тўй соҳибаси беш ёшли тўйбола ўғлини етаклаб саҳнага чиқди. Меҳмонлар совға-салом ва пуллар туҳфа этишди. Мен турган жойимда нега тўйболани отаси етаклаб келмаганига ҳайрон эдим. Дарҳақиқат, ажабланарли ҳол…

Тўй тинч ва чиройли ўтди. Кечаси соат бирларда тўйга якун ясалди.  Меҳмонлар бирин-кетин кета бошладилар. Мен ҳам секин ноҳиямиздан келганлар билан кетиш учун ҳозирлик кўра бошлаган эдим, тўй соҳибаси қўймади.

-Сиз кетмайсиз, ҳали миссиянгиз тугагани йўқ, акажоним, - деди у.

Мени қўлимдан етаклаб шинамгина хонага олиб кирди. У ерда чиройли дастурхон безатилган, турли-туман ичимлик ва гуллар хонага бир ажойиб кўрк бериб турар эди. Хонанинг тўрида бир кичиккина жуссали киши ўтирарди. У оддийгина кийинган бўлиб, гўёки бу ерда мажбуран тутиб турилгандек, ҳадиксираб ўтирар эди. У ўрнидан туриб, келиб мен билан қучоқлашиб кўришди. Мен унинг аҳволига қараб меҳрибонлик билан елкасига уриб кўришар эканман, бу киши ким бўлса экан деб ўйладим. Унинг устига кўнглимда уни «қаердадир кўрганман» деган гумон кечарди.

Иккаламиз ҳам ўтиришиб, ҳол-аҳвол сўраша бошлаганимиздан сўнггина у кишини танидим. Ўрнимиздан туриб бошқатдан кўришдик.

Ҳамсуҳбатимизнинг отаси Тожикистонда машҳур одамлардан бири, республика раҳбарлари билан яккама-якка бемалол гаплаша оладиган эътиборли инсон эди. Кўп йиллар жамоа хўжалиги раиси бўлиб  ишлаб, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвонини олишга ҳам муяссар бўлган. Ўғли ҳам отасининг изидан бориб, тезда кўзга кўриниб, республикада танилганди. Катта хўжалик раҳбари, Тожикистон Олий Мажлиси депутати эди. Умуман олганда, «кимсан, фалонча» даражасига борган, тўкин-сочин яшар эди.

Аммо республикада нотинчлик содир бўлганда, у қўшни давлатга ўтиб кетди. Бу ерда қолиб, ёру дўстлар билан тақдирни ҳал қилишни ўйламади. Мен суҳбатдошим юзига тикилиб қолдим.

- Тўйбола менинг ўғлим бўлади, Неъматулла, деди у. – Тўй соҳибаси менинг хотиним. Қанчалик қийинчиликлар билан мени олиб келди. Ягона фарзандимнинг тўйини отасиз ўтказмайман, -деди. Ниҳоятда мард аёл экан. Аммо мен даврага чиқиб бирор кишини «хуш келибсиз» деёлмадим, дўстим. Депутатлар, вазирлар, қолаверса, барча таниш-билишлар олдида бир ўсал аҳволдаман. Қандай қилиб гапирай! Сизнинг келганингизни айтганда, анча хурсанд бўлдим ва шу хонага  таклиф қилишини сўрадим. Мусофирлик ёмон бўларкан. Ватаннинг меҳри бўлакча бўлар экан. Унинг сеҳри бўлар экан. Кечалари ўйлайвериб уйқум учиб кетади. Наҳотки, гўдакларча иш қилган бўлсам, дейман. Бегона юртда худди ўгайдек яшаётирман. Иккаламиз тонг отгунча суҳбатлашдик. Меҳмоннинг суҳбатидан ватаннинг қадру қиммати ҳақидаги тасаввурим янада кенгайди. Тожикистондек жаннатмакон диёр ҳеч жойда йўқ, деган фикр бошимда чарх ура бошлади. Меҳмонга жуда раҳмим келиб кетди.

-Қандай бўлмасин, қайтиб келишга уриниб кўраман, - деди суҳбатдошим. –Бунга хотиним ҳам ёрдам бераман, деяпти.

Биз тонгда хайрлашдик.

У кўп ўтмай жонажон Ватанига қайтиб келди. Мен билан учрашди. Ниҳоятда, хурсанд эди. Аммо кўп яшамади. Она тупроғида вафот этди. Жойи жаннатда бўлсин.

Уч юз олтмиш томирдадир Ватаннинг меҳри,

Шунинг учун, ўраб олар ҳар кимни сеҳри.

Ватансизнинг подшолиги гадоча бўлмас,

Тинч яшашга, ойда бўлсин, кўнгли тўлмас.

 

Неъмат Муҳаммад Саид,

Қабодиён ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Халқ ҳунармандчилиги ривожланса…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йилнинг 22 декабрида йўллаган навбатдаги йиллик Паёмини биз педагогик жамоамиз билан биргаликда ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ундан олам-олам маъно гавҳарларини тердик, десам, ҳеч муболаға бўлмас. Зотан, муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар йилги Паёмларида халқ

Муфассал...

Рустами Эмомали ташаббуси билан Ҳиндистонга махсус чартер рейс ташкил этилди

 

Аҳолини дори-дармон ва зарур тиббий воситалар билан таъминлаш мақсадида, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомалининг бевосита ташаббуси билан Ҳиндистон Республикасидан Тожикистон Республикасига махсус чартер рейс ташкил этилди. Келтирилган зарурий воситалар Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда унинг тузилмаларига пойтахт ва республиканинг бошқа тиббиёт муассасаларида юқумли касалликлар,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991014

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478503
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4431
4027
22116
7426653
100147
114875
7478503

Сизнинг IPнгиз: 3.135.205.26
Бугун: 23-11-2024 17:41:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015